cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook: https://www.facebook.com/aoka.uz/ ▫️Instagram: https://www.instagram.com/aoka_uz/ 🌐 https://aoka.uz

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
13 720
مشترکین
-124 ساعت
-407 روز
-12730 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

📢 10 май, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Давлат идораларида давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Севара Зокирова, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Хорижий усулларни татбиқ этиш орқали газ қудуқларини бурғулаш муддатини қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Мўмин Ибодов, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ҳужжатлар қабули ⚫️Вақти: 16:00 ⚫️Иштирок этади: Жўрабек Жангиров, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
9 май – Хотира ва қадрлаш куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ўзбекистон аҳлини Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан самимий қутлайди! Ватан эрки, тараққиёти йўлида юксак жасорат кўрсатган фидойи қаҳрамонлар авлодлар учун доим ўрнак бўлишади. Эл-юрт маърифати, тинчлиги, фаровонлиги йўлида жонини қурбон қилган ҳамюртларимиз хотираларига ҳамиша ҳурматдамиз. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
4👍 3👏 2
💬 Минтақавий медиа-форум якунлари: кутилган натижалар ва ҳамкорлик келишувлари Жорий йилнинг 6-8 май кунлари Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Франциянинг ОАВни ривожлантириш агентлиги (CFI), АОКА, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ўз ишини якунлади. Бугун Форум доирасида ўтказилган сессияларда журналистлар ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш, рақамли хавфсизлик, жисмоний хавфсизлик чора-тадбирлари юзасидан тақдимотлар бўлиб ўтди. Форумнинг якуний давра суҳбатида Марказий Осиё мамлакатлари медиа вакиллари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, мулоқот плафтормасини яратиш, ўзаро хавфсиз ва ишончли ахборот алмашишни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин оммавий ахборот воситаларининг очиқлиги ва сўз эркинлиги айнан ижтимоий тармоқлар орқали намоён бўлди. Бу эса кўплаб ижобий ўзгаришларга туртки берди. Жумладан, фуқаролик жамияти ва оддий инсонлар орасида ҳам кучли фуқаролик позицияси ривожлана бошлади. Маълумки профессионал журналистлар қатламини шакллантириш анча вақт ва маблағ талаб этади. Бунинг учун сармоя ва тизимли иш, бутун фуқаролик жамиятини ривожлантириш керак. Ва биз айнан шу босқичдамиз, деди сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг Ахборот ва ташқи сиёсатни таҳлил қилиш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш бўлими бошлиғи Нозима Давлетова.
Ушбу Форум ўз моҳиятига кўра соҳадаги оғриқли масалаларга ҳамкорликда ечим топишга, журналистлар ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилиши таъкидланди. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
7🔥 3👍 2
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️ TikTok реклама берувчиларга АҚШнинг тақиқлаш таҳдидларидан чекинмаслигини маълум қилди; ⚡️ Сунъий интеллект туфайли ёлғон маълумот яратиш янада осонлашмоқда; ⚡️ Маълумотларга кўра, Трампнинг президентлик кампанияси собиқ президент бир вақтлар тақиқламоқчи бўлган, бироқ фикрини ўзгартирган TikTok иловасига қўшилиш имкониятини кўриб чиқмоқда; ⚡️ Техник гуруҳ миллий хавфсизликка қаратилган сунъий интеллект тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда; ⚡️ Хитой ўзининг давлат сирлари тўғрисидаги қонунини қайта кўриб чиқди ҳамда энди Tencent ва Weibo каби Интернет компанияларидан сиздирилган маълумотларни ўчиришни ва ҳукумат текширувлари билан ҳамкорлик қилишни талаб қилмоқда; ⚡️ TikTok АҚШни иловани умуммилий тақиқланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган қонун бўйича судга бермоқчи; ⚡️ Shein АҚШнинг мажбурий меҳнат билан боғлиқ импорт бўйича қатъий чоралари фонида таъминот занжирини текширишни кучайтирмоқда; ⚡️ Вашингтонда сунъий интеллект учун жадал кураш кетмоқда ва бунинг охири ҳам кўринмаяпти. 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 1
📢 8 май, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Тоғ-кон геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Инспекция ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Электр энергияси ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Муҳаммаджон Бекмуҳаммедов, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ахборот хизмати раҳбари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 2
Медиасаводхонлик: асосий ижтимоий муаммолар. Минтақавий форумнинг 2-куни қандай мавзуларда давом этди? Марказий Осиё журналистлари форуми бугун ҳам дастурга мувофиқ сессиялар, давра суҳбатлари билан давом этди. 🎙Сессияларда – ⚫️Фойдаланувчилар учун дезинформациялар кўпайиб бораётган шароитда ишончли манбани аниқлаш учун ижтимоий тармоқлар воситаларини тақдим этиш; ⚫️Рақамлаштириш даврида миллий тилда ОАВни сақлаб қолиш масалалари; ⚫️Дезинформацияга қарши курашиш стратегиялари; ⚫️Рақамлаштириш таҳдидлари; ⚫️Молиявий барқарорлик ва ОАВни самарали бошқариш каби мавзуларда қизғин музокара ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Эслатиб ўтамиз, минтақавий форум эртага ҳам давом этади. Эртанги тадбирларда журналистлар ва ахборот хавфсизлиги юзасидан тадбирлар бўлиб ўтади. Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 4👏 2 1
📡 7 май – Алоқачилар касб байрами! 1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган. Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланди. АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди. Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
👍 10👏 3
📡 7 май – Алоқачилар касб байрами! 1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган. Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланди. АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди. Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
AOKA - Rasmiy kanali

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали. ▫️Facebook:

https://www.facebook.com/aoka.uz/

▫️Instagram:

https://www.instagram.com/aoka_uz/

🌐

https://aoka.uz

📢 7 май, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар: 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: "Олмалиқ"КМКда ёшлар сиёсати бўйича олиб борилаётган ишлар ⚫️Вақти: 10:00 ⚫️Иштирок этади: Азамат Мавлонов, Комбинат раиси маслаҳтчиси 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: Маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш тизими ⚫️Вақти: 12:00 ⚫️Иштирок этади: Нодира Эгамбердиева, "Оила ва гендер" илмий-тадқиқот институти директори 😉😉😉😉😉 ⚫️Мавзу: “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони ижроси ⚫️Вақти: 14:00 ⚫️Иштирок этади: Саидносир Усмонов, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳабари 😉😉😉😉😉 Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
🌐 Медиа макон: дунё янгиликлари ⚡️X суистеъмол қилишга қарши курашиш тамойилларини ўзгартирмоқчи; ⚡️Таҳлиллар Meta сунъий интеллект ёрдамчиси қизиқарли бўлсада, ишончсиз эканлигини кўрсатмоқда; ⚡️Аниқ давлат қайдларини юритиш вазифаси юкланган Миллий архив ходимларига ChatGPT'дан фойдаланишни тақиқлаган яна бир ҳукумат органи бўлди; ⚡️Аксарият штатлар энергия истеъмоли ҳажми юқорилиги сабаб тобора ўсиб бораётган маълумотларни қайта ишлаш Интернет марказлари саноатини чеклаш тўғрисида қонунларни жорий қилмоқда; ⚡️Давлат даражасидаги баъзи сунъий интеллект қонун лойиҳаларида ахборотни ошкор қилиш учун бўшлиқлар ва заиф ижро механизмлари мавжуд бўлиб, бу тартибга солишни самарасиз қилади; ⚡️Янгиликлар сайтларининг бош саҳифалари қайта тикланмоқда, чунки ижтимоий тармоқлар ишончли янгиликлар манбалари ролини йўқотмоқда. 〰️〰️〰️〰️〰️ Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...