fa
Feedback
𝐌𝐢𝐫𝐚𝐜𝐥𝐞🐚

𝐌𝐢𝐫𝐚𝐜𝐥𝐞🐚

رفتن به کانال در Telegram

Манфаатли)

نمایش بیشتر
230
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+17 روز
-3430 روز
آرشیو پست ها
Кўз ёшлар тўкилган бир китобни бер, у китоб ўқилса, ғамларим арисин. Кел, шуни қачондир ўзинг ўқиб бер. Ҳозир ҳадя қилиб кели
Кўз ёшлар тўкилган бир китобни бер, у китоб ўқилса, ғамларим арисин. Кел, шуни қачондир ўзинг ўқиб бер. Ҳозир ҳадя қилиб келиб, ўзинг ўқисанг… Балки Қуръонингни ҳадя қиларсан. Арзимас инсонман, аниқ биламан. Ўқиб қолар, дея инсоф тиларсан. «Ўзинг ўқиб бергин», дея дуо қиламан…

Танишларнинг сафӣ кўпайди, аммо дўстларнинг сони камайди… Имкониятлар ортган сари бахт ўз тушунчасини йўқотмоқда… Мол-у давлат тўплаш илинжидами́з, қадриятларимизни йўқотиш эвазига… Энг оғири, ҳаётимизга йиллар қўшилмоқда, лекин йилларимизга ҳаёт бахш эта олмаяпмиз…

🤘🏼🤘🏼🤘🏼 Qólingizni manashunday qilmang iltimos, eng makruh amal, juda xunuk kòrinadi

Ijtimoiy tarmoqlarda sabrni go‘yo estetik va chiroyli bir narsa sifatida ko‘rsatishadi, aslida esa u insonni ich-ichidan parc
Ijtimoiy tarmoqlarda sabrni go‘yo estetik va chiroyli bir narsa sifatida ko‘rsatishadi, aslida esa u insonni ich-ichidan parchalab yuboradigan eng og‘ir tuyg‘ulardan biridir…) @taqwatiy

🤲Мусо эмасман. Асойим йўқ, денгизни иккига ёрадиган кучим ҳам йўқ, мўъжизалар ҳам берилмаган. Лекин сен менинг Роббимсан!

📝 Қуруқ гапни кўйсангчи, Тош отдилар синмадим Гул билан урмасангчи, Қалбда ўт, бағрим яра Кўп дардни енгдим қара Ҳаққимда марддан сўра Номардларни қўйсангчи…

Ёмонлик ва яхшилик ҳақидаги тасаввурлардан нарида бир майдон бор. Мен сени ўша ерда кутаман. Жон ўша майсага ёнбошлаганда, дунё гапириб бўлмас даражада тўлади. Ғоялар, тил хатто "бир-биримиз" деган ибора ҳам бу ерда маьносиз бўлиб қолади. Румий.

me and my "ya Allah do what's khayr for me" against the world.
me and my "ya Allah do what's khayr for me" against the world.

📖Тамом Баъзан инсонлар бир вақтнинг ўзида бир нуқтадан бошлайди, аммо йиллар ўтиб мутлақо бошқа манзилларга етиб боради. Чун
📖Тамом Баъзан инсонлар бир вақтнинг ўзида бир нуқтадан бошлайди, аммо йиллар ўтиб мутлақо бошқа манзилларга етиб боради. Чунки тақдирни фақат вақт эмас, инсоннинг қарорлари яратади. Баъзан ҳаёт инсонни дўстлик ва бурч ўртасида танлов қилишга мажбур қилади, аммо асл қиёфамиз айнан шундай вазиятларда намоён бўлади. Ҳақиқий қадрият вақт ўтиши билан ҳам йўқолмайдиган виждон ва инсонийликдир.

Жаннат тасаввурингга келадия субҳанАллаҳ✨
Жаннат тасаввурингга келадия субҳанАллаҳ

Ҳамма нарса манфаат устида қуриладиган, инсоннинг ижтимоий қадри инсонийлик, одоб-хулқ билан эмас, ташқи оламдаги мавқеи билан ўлчанадиган, гўё ҳамма бир-биридан ўзиб кетиш учун яшаётгандек, кузатаётган виртуал ҳаётимиз онгимизни етарли даражада заҳарлашга улгурган бир нуқтага келдик. Аллоҳ Таоло бизнинг ичимизга коинотлардан ҳам кенгроқ бўлган, чексизликни ҳам керак бўлса сиғдира оладиган қалбни берган, лекин биз жуда майдалашиб кетдик. Жамият қайсидир маънода бундай одамлардан, сохта оламдан, “замонавийлик” дан чарчади. Дунё шу пайтгача бунча етимни, бунча ажримни, бунча йўлини йўқотганни кўрмаган. Ўйлаб қарасак, аввалги замонда одамлар ўқимаса ҳам тўғри яшаб ўтиб кетган. Чунки, манимча, у пайтлар замон бошқача бўлган, инсонларни тўғри йўлга бошловчи нур бўлган, ҳаёт тарзи, муҳит бошқача бўлган, инсоннинг оқибати ва қадрига берилган баҳо бошқача бўлган, тақдирга розилик бўлган. Феминизм, эркак аёлдан, аёл эркакдан устун деган бало бўлмаган. Лекин ҳозир биз дунёни англамасак, илм олмасак, нима учун яшаётганимизни билмасак,маънавиятимизни ривожлантирмасак, жамиятнинг ўзи босими билан бизни тўғрилаб олябти. Хоҳламаган тарзда шундай ҳаётга мослашбмиз. Безовталик, ҳаловатсизлик, чарчоқ, норозилик ҳисси кўпайиб кетди

Мадрасани соғиндим’

Бу одамлар ўзи қаерга кетишябти ? Нега бунчалик шошилиб юришади ? Улар бахтли одамларми ўзи…? 📖-дан

🪶 Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё. Кимки, нени изласа, топар бегумон. Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё !

🌸 Инсон кичик бахтларни соғинади гоҳо! Мактабдан аъло баҳо олиб қайтганини, илк бор ўқиган китобларини, дугонасига ортиқча ручкасини берганини.. Имтиҳонларда бутун синфга дафтарининг ўртасидан икки варақ беравериб, дафтари тугаб қолганини! Паст баҳоларни уйдагилардан яширишини… Йиқилиб тушиб, тиззаси қонасада, ўйнашда давом этадиган ҳаяжонли қалбини…

#тамом 100/10
#тамом 100/10

Инсон ақли ва дунёқараши кенгайгани сари унинг шовқини камайиб, салмоғи ва ички хотиржамлиги ортиб боради. Ақл мукаммал бўлганда, сўз камаяди. Али розияллоху анху.

Қандай буюк бу дин..!

Repost from Ikrom Sharif
Инсоннинг қалби қандай бўлса, бошқаларнинг ниятини ҳам шундай ўқийди. @IkromSharif
Инсоннинг қалби қандай бўлса, бошқаларнинг ниятини ҳам шундай ўқийди. @IkromSharif