cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Poytaxt Info

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 518
مشترکین
-824 ساعت
-707 روز
-42330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
📢 "Оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материал" учун овоз беринг Ўзбекистон Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан эълон қилинган танлов юзасидан жорий йилнинг биринчи чорагида ОАВ ходимлари ва муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) тақдим этган 435 та мақола, шарҳ, журналистик суриштирув, интервью, видео-, аудио-, фотоматериаллар tanlovmedia.uz платформасига жойлаширилди. Сиз 2024 йил 20 майдан 30 майга қадар (10 кун мобайнида) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган энг яхши материалларни аниқлаш учун мазкур платформа орқали овоз беришингиз мумкин. 📌 Ғолиблар қуйидаги йўналишларда аниқланади: ⚫️газета ва журнал (ахборотнома-бюллетень)ларда чоп этилган материаллар; ⚫️телеканалларда эфирга узатилган материаллар; ⚫️радиоканалларда эфирга узатилган материаллар; ⚫️веб-сайтларда эълон қилинган материаллар. Ғолиб ва совриндорлар сизнинг овозингиз ҳамда экспертларнинг очиқ ва шаффоф усулдаги муҳокамаси асосида ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланади ва улар ташкилотчиларнинг расмий веб-саҳифаларида эълон қилинади. Бефарқ бўлманг, овоз беринг! Сиз учун севимли журналист, бошловчи, мухбир, фотографни биргаликда тақдирлаймиз! Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
نمایش همه...
00:41
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда амалий таълим бўйича Халқаро конференция бўлиб ўтди Конференцияда Буюк Британия, Германия, Жанубий Корея ва бошқа бир қатор давлатларнинг олий таълим муассасаларидан раҳбар ва олимлар ташриф буюрди. Конференция доирасида дунёда илк маротаба амалий фанлар университетлари ректорлари форуми ҳам бўлиб ўтди. @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда ўзбек эстрадаси асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилди @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Пойтахт марказидаги кўчалардан бирида транспорт қатнови бир томонлама чекланади Шота Руставели - Бобур кўчалари чорраҳасидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур-Сеул, Бобур - Фурқат кўчалари чорраҳасигача бўлган оралиқда йўл қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади. @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойлар ўртача нархи атиги 0,2 фоизга ошган бўлса, апрел ойида мос равишда 1,1 фоизга ошган. Нарх ўсиши энг юқори суръатлари Бектемир – 3,8 фоиз, Яккасарой – 3,6 фоиз ва Чилонзор туманларида қайд этилди – 3,1 фоиз. Манба @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
Photo unavailableShow in Telegram
15 та ҳудудда IT-шаҳарча ташкил этилади Президентга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди. Шу йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди. Бунда асосий улуш Тошкент шаҳрига тўғри келади. Шу боис, бу соҳани чекка ҳудудларда ҳам ривожлантириш мақсадида, IT-шаҳарчалар ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳага кўра, бундай масканлар дастлаб 15 та ҳудудда – Чимбой, Ғиждувон, Зомин, Шароф Рашидов, Фориш, Хатирчи, Поп, Шаҳрисабз, Қўшработ, Сариосиё, Сирдарё, Паркент, Тошлоқ ва Тупроққалъа туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ташкил қилинади. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилади. @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
01:02
Video unavailableShow in Telegram
Жорий йилнинг 14-15 май кунлари қўҳна Самарқандда, 16-17 май кунлари Жиззах шаҳрида “Central Asia 2024: фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” мавзусида анъанавий XVII халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференция доирасида Халқаро ҳамдўстлик форуми, соҳа юзасидан матбуот анжуманлари, илмий-амалий семинар-тренинглар, Марказий Осиё давлатларидаги кутубхоналар директорларининг махсус кўргазмали учрашувлари, ялпи мажлис, “Ахборот-кутубхона аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимлари ўтказилади. Оммавий ахборот воситалари ва медиа вакиллари, илм иштиёқида бўлган барча соҳа мутахассисларини 14-17 май кунлари Самарқанд ва Жиззах шаҳарларида бўлиб ўтадиган Central Asia 2024 XVII халқаро конференцияга таклиф қиламиз! @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
⚡️Тошкентдаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди Сергилидаги пойгада 27 ёшли йигит вафот этди. 24 ёшли ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тошкент шаҳар, Сергели туманида 27 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, 9 май куни соат 17:00 ларда Сергели тумани Қумариқ кўчаси Автотунинг устахонаси қаршисида ҳайдовчи 2000 йилда туғилган А.Х. KIA Stinger русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 1997 йилда туғилган Д.К.ни уриб юборган. ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилганда вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда. @poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...
00:45
Video unavailableShow in Telegram
#hunarmand #imkoniyat #sanʼat #ijtimoiy_himoya Bugungi kunda hukumat tomonidan nogironligi boʻlgan hunarmandlar uchun yaratilayotgan qulay imkoniyatlar ularning mehnatini chinakam ma’noda qadr topishiga va moliyaviy tomondan yuksalishiga turtki bermoqda. ✅ Telegram ✅ Facebook 🌐Instagram 📹YouTube 🌐Veb-sayt
نمایش همه...
👍 1
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Тошкентда «Инсон учун» савдо кўргазмаси бўлиб ўтди 📹 Гулшода Шарипова, ҳунарманд:
«Фаолиятимни 3 та тикув машинаси билан бошлаганман. Ҳозир 20 кишини иш билан таъминладим. Келгусида ҳар бир вилоятда корхонамиз филиалини очиш ниятидаман. Ўтган йили буюртма асосида қурилиш ишчилари учун махсус кийимлар тикиб, чет элга етказиб бердим. Ҳозир ҳар қандай инсон, имконияти чекланган бўлса ҳам, ҳаракат қилса, муваффақиятга эриша олади.Чунки зарур шароитларнинг барчаси муҳайё қилинган».
@poytaxtdanxabarlar
نمایش همه...