cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Advokat Komilov

Advokat Qobiljon Komilovning telegram kanali. Bu yerda huquq, shu jumladan iqtisodiy protsessual huquq sohasiga oid bo'lgan fikr-mulohazalar berib boriladi. Murojaat uchun: +998-97-070-92-00 (dush.-juma, 9:00 - 18:00) @AdvokatKomilov_bot (24/7)

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
244
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
-230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИК #QonunchilikdagiYangiliklar #НовостиЗаконодательства 📝 Президент Солиқ кодексининг 227−1-моддасида назарда тутилган фискал ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорини 50 бараварга — айланманинг 100 фоизидан 2 фоизигача камайтиришни тасдиқлади “Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-39-сон, 26.02.2024 й.) қабул қилинди. Фармонга кўра, фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарима қуйидагича миқдорида ўрнатилди: — ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизи; — ҳуқуқбузарлик молиявий жарима қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда – реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 20 фоизи. Фармон кучга киргунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун қўлланилган молиявий жарималар бўйича мавжуд қарздорликнинг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади ва ҳисобдан чиқарилган қарздорликни ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади. Солиқ кодексига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар фискал тартиб-қоидаларга оид ҳуқуқбузарликлар учун молиявий жарималар ва маъмурий жазо чоралари қўлланилмайди. 📲 mylawyer.uz
نمایش همه...
MY LAWYER Law Firm

THE FIRM YOU CAN TRUST AND RELY

👍 3
“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 63-моддасига кўра: Чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция фаолиятини амалга ошириши чоғида юзага келадиган низо (инвестициявий низо) музокаралар ўтказиш йўли билан ҳал этилади. Агар инвестициявий низонинг тарафлари музокаралар ўтказиш йўли билан низони келишилган ҳолда ҳал этишга эришишга қодир бўлмаса, бундай низо медиация йўли билан тартибга солиниши керак. Музокаралар ўтказиш ва медиация йўли билан тартибга солинмаган инвестициявий низо Ўзбекистон Республикасининг тегишли суди томонидан ҳал қилиниши керак. Инвестициявий низоларни ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган тартибда ҳал қилиш мумкин бўлмаган тақдирда, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида тузилган шартномада тегишли ва ҳақиқий арбитраж шарти назарда тутилган бўлса, бундай низо халқаро арбитраж воситасида ҳал этилиши мумкин. Фақат Ўзбекистон Республикасининг имзоланган ва амалдаги халқаро шартномалари ва (ёки) инвестор ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўртасида халқаро арбитражга мурожаат қилиш пайтида тузилган шартнома доирасидаги ёзма розилик Ўзбекистон Республикасининг инвестициявий низони арбитраж йўли билан ҳал этишга бўлган розилиги ҳисобланади. 👉 @iqtisodiyhuquq 👉 @AdvokatKomilov_bot
نمایش همه...
👍 1
Савол: Агар чет эл фуқароси ёки юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик субъектига акциядор (иштирокчи) бўлиб кирса, тўланадиган дивидендини қандай тартибда тасарруф қила олади? Жавоб: 🖊 “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (кейинги ўринларда Қонун)нинг 3-моддасида берилган таърифга кўра чет эл инвестициялари — чет эллик инвестор томонидан ижтимоий соҳа, тадбиркорлик, илмий ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган моддий ва номоддий бойликлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялардир. Реинвестициялар — инвестициялардан олинган, тадбиркорлик фаолияти ва бошқа фаолият турлари объектларига киритиладиган ҳар қандай даромад, шу жумладан фойда, фоизлар, дивидендлар, роялти, лицензия ва воситачилик ҳақлари, техник ёрдам, техник хизматлар учун тўловлар ва ҳақларнинг бошқа турларидир. 🖊 Юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар (улушлар) сотиб олиш йўли билан иштирок этиш инвестицияларни амалга ошириш шаклларидан биридир (Қонун 6-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси). Инвестор ўз инвестицияларига ва инвестиция фаолияти натижаларига эгалик қилишга, улардан фойдаланишга ҳамда уларни тасарруф этишга, шунингдек инвестиция фаолияти натижаларини сотишга ва олиб чиқишга ҳақли (Қонун 10-моддасининг тўртинчи хатбошиси). ❗️Инвестиция фаолияти субъектининг инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадлари солиқлар ва тўловлар тўланганидан кейин унинг хоҳишига кўра реинвестиция қилиниши ёки улардан бошқа ҳар қандай усулда фойдаланилиши мумкин (Қонун 16-моддасининг биринчи қисми) бўлиб, инвесторларга солиқлар ва тўловларни тўлаш шарти билан чет эл валютасидаги маблағларни, жумладан инвестицияларни амалга оширишдан олинган даромадни Ўзбекистон Республикасига ва Ўзбекистон Республикасидан чекловларсиз эркин ўтказиш кафолатланади (Қонун 17-моддасининг биринчи қисми). Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 41-моддасининг биринчи қисмига кўра қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади: 1) юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад; 2) тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар; 3) жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улуши қисмининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлмаган қисми бўйича тўлаш; 4) ушбу юридик шахснинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди (устав капитали) ошган тақдирда юридик шахс акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган даромадлар, башарти улар акциядорларнинг (иштирокчиларнинг) бундай даромадни тўловчи юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига мутаносиб равишда тўланса, дивидендлар деб эътироф этилади. ❗️Чет эллик инвестор инвестиция фаолиятини тугатгандан сўнг инвестиция фаолиятини тугатиш натижасида олинган ўз активларини нақд пул ёки натурал шаклда чет эллик инвесторнинг Ўзбекистон Республикасига ёхуд бошқа кредиторларга нисбатан мажбуриятларини бажариш учун зарар етказмаган ҳолда эркин репатриация қилиш ҳуқуқига эга (Қонун 18-моддасининг иккинчи қисми). Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддасида дивидендлар тарзидаги даромадлар учун 5 фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси белгиланган.
نمایش همه...
‼️ Демак, чет эл фуқароси ёки юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик юритувчи субъект фаолиятида акциядор ёки иштирокчи сифатида бемалол иштирок этиш, дивиденд тарзида даромад олиш ва белгиланган миқдордаги даромад солиғини тўлаган ҳолда, қолган маблағини эркин тасарруф этиш (маблағни яна инвестиция сифатида киритиш ёки олиб чиқиб кетиш) ҳуқуқига эга. 👉 @iqtisodiyhuquq 👉@AdvokatKomilov_bot
نمایش همه...
👍 2
Repost from Advokat Abdullayev
Порахўрлик: Текширасизми ёки йўқ, муҳими қонуний қарор қабул қилинг Инсонларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этар эканмиз, гоҳида гўёки ишни ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, "ўртада туриб қўйган"ликда гумон қилиб, бизни ўзига хос текширувдан ўтказиб туришларини биламиз. Масалан, ўша оқланган имом ишида ҳам текширишган эди. Бизни ҳимоячи сифатида ёллаган имомнинг аёлига берган саволлари охирги пайтларга келиб кўп жаранглаяпти: - Адвокат оқлатиб бераман деб ваъда бердими? - Бу учун унга қанча пул бердингиз?” Уларнинг текширувларидан “тоза” чиққанимиздан сўнг, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланди. Ишнинг якунига кўра, аввалига имом гўёки майда безорилик қилиб қўйганлиги ҳақидаги маъмурий ҳуқуқбузарликка оид айблов, сўнгра жиноий айбловлар тасдиқланмади ва у оқланди. Муҳими, "ваъда"ларсиз ҳам қонуний ва айни пайтда, мижозимиз фойдасига қарор қабул қилинишига эшилди. Ҳа айтганча, ишни ҳал қилиб бериш ҳақидаги ваъда адвокатга хос эмас. Сиз адвокатнинг вақти ва меҳнати билан ҳисоблашасиз, натижа борасидаги ваъдаси билан эмас. #коррупция #пора #текширув 👉 @Advokat_Abdullayev
نمایش همه...
👍 1
Бугун апелляция инстанциясида кўрилган ва шикоятимиз қаноатлантирилган иш бўйича биринчи инстанция суди Қонуннинг руҳини ҳис қилмасдан, 200 дан ортиқ ишчи-ходими бўлган йирик саноат корхонасини бир зарбада банкрот деб топиб юборган.
نمایش همه...
Чунки, тадбиркорлик таваккалчиликка асосланган бўлиб, тадбиркор билан унинг тўловга қобилиятсизлиги ёнма-ён юради. У бошқарувда ёки қандайдир қарор қабул қилишда янглишса ёки қайсидир рискни нотўғри баҳоласа фойдага эмас зарарга эга бўлиши ва натижада тўловга қобилиятсизлик белгилари вужудга келиши мумкин. Бу ҳолда улушдорларнинг ўз мулкига нисбатан бўлган ҳуқуқи бузилади. Бу эса Конституциямизда белгилаб қўйилган мулк дахлсизлигига таҳдиддир. Шундан келиб чиққан ҳолда, Қонунда улуш киритиш асосида қурилган уй-жойларни харид қилган мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида қурувчиларни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди. Бунда қурувчига нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилганда қурилиши тугалланмаган объектлар ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотига қурилиш ишларини тугаллаш учун топширилади. Бундан ташқари, қарздор қурувчининг раҳбарлари етказилган зарарнинг қопланмаган қисми бўйича субсидиар жавобгар бўлади ҳамда ҳақиқий зарар миқдори қоплангунига қадар қурилиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади. Бир сўз билан айтганда, янги Қонун давр билан ҳамоҳанглиги, жамиятда қарор топаётган янги муносабатларни тўла қамраб олиши, хорижий амалиёт асосида қабул қилинганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.
نمایش همه...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ТЎЛОВГА ҚОБИЛИЯТСИЗЛИК ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИ: ЯНГИЛИКЛАР ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАР Бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик соҳасида фаолият юритувчи субъектларнинг тўлов қобилиятига эгалиги – фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг нормал фаолият юритиши, пировардида иқтисодиётнинг ривожланишида катта ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасида тўловга қобилиятсизлик ва банкротлик соҳасини ҳуқуқий тартибга солишга доимий равишда алоҳида эътибор берилади. Бу фикрнинг исботи сифатида “Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг уч марта янги таҳрирда қабул қилиниши, унга даврий равишда ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 12 апрелда имзоланган “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ-763-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)ни келтиришимиз мумкин. Янги Қонуннинг мақсади иқтисодий ночор ҳолатга тушган тадбиркорлик субъектларини молиявий соғломлаштириш ҳамда соҳада вужудга келаётган янги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган. Ўзбекистонда жисмоний шахслар банкротлиги амалиёти биринчи марта жорий этилмоқда, уни тартибга солувчи Қонуннинг 14-боби 2023 йил 1 январдан кучга кирди. Қонуннинг қолган қоидалари у эълон қилинган санадан эътиборан - 2022 йил 13 апрелдан амал қила бошлади. Ҳозирда бекор қилинган “Банкротлик тўғрисида”ги қонун мазмун-моҳиятига кўра корхонани банкрот деб топиш ва уни тугатишга қаратилган бўлиб, унда иқтисодиёт тармоқлари ривожланиши натижасида вужудга келаётган янги муносабатларни тартибга солувчи, иқтисодий муносабатлар иштирокчилари фаолиятини келгусида тиклаш ва нормал фаолият юритиб кетишига сабаб бўлувчи нормалар мавжуд эмас эди. Шундан келиб чиққан ҳолда янги қонунда корхонага нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллашни рағбатлантирувчи қоидалар киритилди. Ушбу икки қонун ўзаро таққосланганда, янги Қонунда бир қатор янги қоидалар, терминлар қўлланилганлиги, янги тартиблар жорий этилганлигини кўришимиз мумкин. Аввало Қонуннинг номи ва матнида “банкротлик” сўзлари “тўловга қобилиятсизлик” сўзлари билан алмаштирилди. Ушбу икки термин ўзининг луғавий маъносига кўра фарқланади ва “тўловга қобилиятсизлик” тушунчаси “банкротлик” тушунчасидан кенгроқдир. Яъни, иқтисодий маънода “банкротлик” “тўловга қобилиятсизлик”нинг сўнгги босқичи, унинг таркибий қисмидир. Ушбу ўзгариш ривожланган давлатларнинг тажрибасини ўрганган ҳолда амалга оширилганлигини тўловга қобилиятсизлик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи қонунлар Германия Федератив Республикасида “Иқтисодий тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”, Японияда “Корпоратив қайта ташкил этиш, фуқаролик реабилитацияси ва банкротлик тўғрисида” деб номланганидан кўришимиз мумкин. Қонунда корхонага нисбатан соғломлаштириш таомилларини қўллашни рағбатлантириш мақсадида вақтинчалик ҳамда доимий тўловга қобилиятсизлик қоидалари, жорий солиқ тўловларини тўхтатиб туриш, кредит маблағларини жалб этиш бўйича нормалар киритилди. Бунда, корхона кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар ўз мажбуриятларини камида 3 ой давомида бажармаганда, у вақтинча тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга дастлаб соғломлаштириш таомиллари қўлланилади. Охирги ҳисобот йили давомида қарздор корхонанинг мажбуриятлари унинг активларидан доимий равишда ошган бўлса, у доимий тўловга қобилиятсиз деб топилиб, унга корхонани тугатиш таомиллари қўлланилади. Ҳаётимизда қурилишлар кўлами кенгайиб, улуш киритиш асосида қурилишни амалга ошириш билан боғлиқ муносабатлар кўпаймоқда. Бу жараёнда ҳамма қурувчи тадбиркорлар ҳам ўзиларининг қурилишни якунлаган ҳолда улушдорларга топширишдан иборат бўлган мақсадларига етишмайди.
نمایش همه...
👍 3
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяларига қонунийликни тиклагани учун биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда банкрот деб топган Сурхондарёдаги катта ташкилотнинг ходимлари номидан миннатдорчилик билдирамиз. Даъвомиз рад этилган иш бўйича эса албатта апелляция шикояти ёзамиз, қонунийлик ва адолат тикланмагунча қайтиш йўқ😊
نمایش همه...
👍 9
Битта ишда биринчи инстанция суди томонидан даъвомиз рад этилди, иккинчисида эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан берган апелляция шикоятимиз қаноатлантирилди.
نمایش همه...
👍 4