мос қилсак, ўҳувчиларини тагин
беш-ўн кунга берадими?
Эминов Уктамга қаради, ёҳасидан ушлаб ёл-
ворди:
— Сира-сира бу нарсани ўйламанг!
— Хўп. Анавиларнинг ишини нима қилдик?
Эминов чайлага қарамоқчи бўлди.
— Қараманг!— деди Уктам.— Бўлар иш бўлди.
Улар гаплашяпти... Қувватбеков билан ўзингиз гап-
лашасизми?
— Булар сизга ким бўлади ўзи?
— Аммамнинг болалари бўлади!
— Қолишадими бу оҳшом?
— Бўлмасам-чи.
Улар бир-бирига тикилиб ҳолишди. Бу қарашда
битта маъно бор эди: булар меҳмон, демак, иккови-
дан бири уларни уйига таклиф этиши керак.
— Ўктамжон!
Назаров сўридан тушмоқда эди. Уктам билан
Эминов бурилиб, унга томон юришди.
— Энди мен қайтсам, отам,— деди у.— Биз меҳ-
монлар билан келишиб олдик. Бу ерда келинимизнинг ишлари тўғри бўлмаса, районда иш топиб бе-ғриш менинг гарданимда.Яхши,— деди Ўктам.— Омон бўлинг. Сизниям
овора қилдик.
— Сиз меҳмонлар билан қолинг.
— Булар энди меҳмон эмас,— Ўктам сўридан
Қўзғалаётганларга кулиб қаради.— Янга, хижолат
бўлманг! Содиқ ака, ҳамма иш жойида бўлади. Эми-
нов, сиз гаплашиб ўтира туринг.
Ўктам маориф мудирини кузатиб қайтди.
...Назаров «Москвич»га ўтиргач, Қувватбеков би-
лан гаплаша олмагани, бунга жураъти етмаганидан
хафа бўлди.
Сўнг «ўлса, тезроҳ ўлсайди шунинг хотини», деб
ўйлади-ю, машинани жилдириб бўлмай, ўз ўйини рад
этди: «Йўқ, бировга ўлим тилаш яхши эмас, ўзи
кечирсин!»
Айтишларича, Қувватбековнинг хотини Сабоҳат
ўлиб қолса, Қувватбеков бу ерда бир минут ҳам тур-
•мас эмиш, ҳатто Термизга ҳам бормай, тўғри Тош-
кентга, фалсафа институтига кетармиш.
12
Ўктам жаҳл билан трубкани кўтарган эди, Эми-
нов унинг тиззасига туртди:
— Ўктамжон, хаёлимга бир гап келди,— деди
жилмайиб.
Ўктам трубкани жойига ҳўйди.
— Бу кеча меҳмонлар биз билан бирга бўли-
шади-я?
— Ҳа. Бу кеча гурунг қиламиз,— деди Ўктам ва
ичида: «Наряддан кейин бораман уйга. Унгача Эми-
нов буларни овунтириб туради-да», деб ўйлади.—
Айтмоҳчи, бизнинг уйда бўласизлар, Содиқ ака!
Жиндак... Бизнинг кулбани ҳам кўрасизлар,— ку-
лимсираб Мунирага ҳаради.— Аёлимиз бор... Дом-
факни битиряпти- Хўш, нима демоқчийдингиз, Омон
ака?
— Ҳим-м,— томоқ ҳириб давом этди Эминов,—
энди, сизнинг уйда ўтирамизми, бизнинг уйдами,
фарқи йўҳ. Фарқи йўк-ку, лекин битта иш қилсак.
— Хўш?Қувватбековни ҳам айтсак-чи?
Ўктам сергак тортиб кетди.
— Қувватбеков... келармикан?— шундай деб,
меҳмонларга тушунтирди: — Аёли огир касал. Ўти-
ришларга бормайди у одам.
Эминов лабларини ялади:
— Аёлининг феълини биламан. Яқинда борга-
нимда, акангизни кўнглини кўтаринглар, жуда зерн-
киб кетди бечора, деган эди.
— Бўлмасам ўзингиз таклиф қиласиз-да?
— Мен партком секретари бўлсам, сиз директор-
сиз, Ўктамжон.
— Бўпти!— Ўктам манглайини силади.— Эртага
ўқувчилари теримдан қайтиши керак-а?
— Бунга келишганмиэ.
— Яхши.
— Ўктамжон, у одамни таклиф қилишдан мақсадими айтмадим ҳали.
— Ҳа-я.
— Ўзларингга маълумки,— табассум билан бош-
лади партком секретари,— ўтиришда ҳар хил мавзу-
да гап очилади. Менимча, Қувватбековнинг ўзи ҳам
тарихни билишда унча-мунча ўҳитувчидан қолиш-
майди. Демак, шу мавзуда ҳам гап очилиши мум-
кин... Шунда, опамиз ўзларини бир кўрсатиб қўйса-
лар, ёмон бўлмас эди.
Ўктам кулиб, Эминовнинг елкасига урди.
— Мунира опа, қалай?— шундай деб ўзи ҳам қи-
зарди.— Узр энди... Биз совхоз директори бўлсак
ҳам. мактабларга катталик ҳилолмас экаимиз.
Мунира тағин эрига қаради. Содиқ бурнини тор-
тиб ҳўйди, у нотаниш директорга нисбатан кўнглида
адоватга ўхшаш ҳисни туйди.
Бироҳ Ўктамнинг уй-жойини кўриш, унинг қанча
давлати борлигини билиш имконияти тугилгани унга
жуда маъҳул тушди:
— Олам гулистон!
Ярим соатдан кейин Ўктам меҳмоилардан қайта-
қайта узр сўраб, ишга кетди. Меҳмонларни зериктир-
май, бир-икки соат айлантириб келиш учун Эминов
дачада қолди.
Содиҳ болохонадаги айрим ҳужрада кийим-бошини алмаштирар экан, хотинининг бу ерда ишлаб
қолишини истамаётгани, бу совхозга аниқ бир мақ- •.
сад билан келганига қарамай, ўзи ҳам шу тобда ай-
наб турганини идрок этиб, гангиб қолди.Нега уни рашк қиляпман? — тажанг