💥СЎНГГИ БЕКАТ. 1 қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Романнинг воқеаси Бекат қишлоғида кечади.
Сўнгра, асар қахрамонларининг ҳам ҳаётида хоҳ
етишилган, хоҳ етишилмаган манзиллар борки,
уни ҳам «бекат » деб атагим келади.
Колаверса ижодда, изланишда ўэимнинг ҳам
келиб тўхтагаи бекатим — бу.
Хуллас, «бекат» номи рамзийдир.
Энди нима дейишим мумкин? Асар китоб-
хон учун ёзилади. Китобхон асарни қабул қилса,
ёзувчи меҳнатим зое кетмапти, дейди.
М у а л л и ф.
1
Афғон шамоли кеча тинган бўлса ҳам, ҳамон
салқин тушмаган, қум ўртасидаги асфальтда шиғил-
лаб келаётган «экспресс» автобус ичи дим, дераза-
лардан гармсел кирар эди. Автобусдагиларнинг ак-
сари чўл одамлари бўлгани учунми, уларга иссиқ
унчалик билинмаётганга ўхшар, бироқ термизлик
икки кишини жуда бетоқат қилган эди.
Улар эр-хотин. Содиқ билан Мунира. Орқада ўти-
ришибди. Эрталаб сиполик қилиб автобусга кейин
киришган эди, шу жойга эга бўлишди.
Содиқ тўладан келган, дагал сочлари қора мой
суртилгандай йигит. У хўмрайиб ўтирибди, ҳатто
беҳол кўринади. Мунира эридан уч ёш кичик, йигир-
ма саккизда. У ҳам тўладан келган, лекин бодомқовоқ жувон. Унинг юзига синчиклаб боқган киши
тагин аллақандай нарсани сезади, «бошқа юртнинг
одами бўлса керак», деб ўйлайди.
Мунира эридан фарқли ўлароқ деразадан олис
саксовулзорларга қарайди, ичкарига учиб кирган
жизилловиҳни тутмоқчи бўлади. Ён-веридаги йўлов-
чилар билан гаплашади.
— Содиқ ака, қовоғингизни очиб ўтиринг, бўлган
иш бўлди-кетди. Энди бошимизга тош ёғсаям шу
ёқда яшаймиз. Нимани ўйлаяпсиз? Менга қаранг.
Содиқ илжайиб, қовоғини керди.
— Мен ўйласам арзийди,— деди Мунира.— Сиз-
нинг иш жойингиз тайин. Меники номаълум. -.
— Бекор гап,— деди Содиқ.— Қишлоқ мактаб-
ларида ҳамма вақт иш бўлади.
— Айтасиз-да.
Кун тушдан ўтганда олисда чала битган ғиштин
иморатлар, новча кранлар кўринди. Текис қумлоқда
бир-бирига чалкашиб кетган машина излари кўпай-
ди. Йиртиҳ камера, шиша синиқлари.
Автобус тоққа яқин Бекат районига кириб борди.
Бекат кўринишда Термиз атрофидаги районлар-
дан қолишмасди. Асфальт йўлда тўрт машина юрса
бўлади. Йўл ёқасида ёш-ёш чинор дарахтлари. Китоб
магазини. Уч қаватли универмаг. Гулзор. Лениннинг
ҳайкали. Унинг нари томонидаги тўрт ҳаватли, дера-
залари кенг-кенг иморат райком — ижрокомнинг
биноси.
Автобус бекатга етиб айланди, тўхтади. Йўловчи-
лар бир нарсадан ҳуруқ қоладигандек, эшикларга
интилишди.
Содиқ билан Мунира энг кейин тушиб, бетон ай-
вон остига ўтишди.
— Юринг! — Содиқ чамадонни кўтариб олди. —
Бу ёққа.
У хиёбонга тушиб, тут дарахти соясига борди.
Чамадонни қўйиб, йўл ёқасига чиқди. Иккита «Жи-
гули» машинаси ўтиб кетди. Содиқнинг кўтарилган
қўли ҳавода қолди.
— Содиқ ака, бировдан сўрайлик. Шу атрофда
бўлса керак,— деди Мунира.
Содиҳқлабларини ялаб, чамадонга қаради.
Буни ўзингиз кўтариб юрасизми?
— Эсимдан чиқибди.
Чамадон ичидаги нарсанинг учдан икки қисми —
Муниранинг тарихга оид китоблари. У: «Бошқа нар-
саларни кейин опкетармиз», деб, эридан ҳам яши-
ринча китобларни солиб олган.
Йўлдан «Москвич» ўтиб кетди. Содиқ қўлини
кўтара олмай қолди.
— Такси остановкаси бўлармикан бу ерда?
— Бордир.
— Бари бир бизга такси тегмайди. Эрталаб кўр-
дингиз-ку, одамларнинг автобусга қандай ёпирилганини.
. — Рост.
— Мабодо бирон танишингиз учраб қолса, унда
бўлак гап.
— Бу ерда менинг танишим нима қилади.
— Чигатойга яқин-ку бу ер?
— Содиқ ака... Чиғатой қаёқдаю Бекат қаёқда.
— Биттасиям тўхтамайди-я? Мана, сизнинг мақ-
таган Бекатингиз!
— Мен Бекатни тарихий жой бўлгани учун мақ-
таганман. Бир замонлар бу ердан ипак карвонлари
ўтган.
— Зўр жой экан.
Шунда йўл четидан секин юриб келаётган *га-
зик» машинаси буларга етганда тормоз берди. Лекин
яна жилиб, бир оз нарига борди-да, тагин тисланиб
қайтиб келди.
Эшикдан юзи сергўшт, кўзлари кичкина бўлса-да,
ловиллаб турган, йигирма беш ёшлардаги шляпали
йигит бошини чиқарди:
— Йўл бўлсин, меҳмонлар?
Содиқ югуриб машина олдига борди.
— Жон ака... ука, бизни милицияга обориб
Қўйинг, хафа қилмаймиз. Шаҳрингизда мусофирлар-
га