из оввора бўлиб колдик, Жамол бир неча бор ота онаси билан кечирим сўраб келишди, мени олиб кетмоқчи бўлибдилар, мен уларни кўришни ҳам истамаганман бир сафар кўчамиз йигитлари яна бир сафар укаларим Жамолни қора қонига бўяб жўнатишган, Ҳотто юкларимни олиб келишга ҳам бормадик участка нозиримиз билан бир узоқроқ қариндошимтз ва амакимни хотини янгам бориб олиб келдилар, нарсаларни туширишгандаёқ ўша кунги ишлатилган тўшакларни ҳовлига чиқариб ёқтирвордим.
Милиция ходимлари ҳам тўхташмади айниқса участкавойимиз, Жамолга қанақадир статиялар билан жиноий иш очилди, ўқишдан ҳайдалди ва яна қанақадир мамурийми очиққами жазо олган ҳам бўлса керак мен аниқ билмайман чунки бирор мартта судга ҳам терговга ҳам бормаганман.
Дадамни ўлимидан сўнг уч ярим ой остона ҳатлаб кўчага ҳам чиқмадим.Март ойида наврўз байрами нишонланади, наврўз байрамида оиламизни йўқлаш учун ўқишдан келаётган кичик укамни ўртоқлари куриб қолишади, ўзлари байрамни нишонлаб ичиб олишган,укам даврага қўшила олмаслигини (азадорлигимизни назарда тутиб) айтиб дўстларидан узр сўраб уй томон жўнайди, шунда бир дунё қараши калта бадфикир синфдоши укамни ортидан
- Сенлар энди қандай ҳам даврага қўшиласа даврага юргилигинг қолдими, ундан кўра бор опангга қара сен йўғингда кимлар билан нималар қилиб ётгандир дийди.
Укамга бу гап ёмон таъсир қилгани табий,шу ерда синфдоши билан уришиб кетишади иккаласи, қолганлари иккисини ажратишиб қўйишгач,укам уйга келди, уни аҳволини кўриб қўрқиб кетдик ёқавайрон бурни қонаган кўйлаклари қон костюм шими чанг,укамни аҳволини кўрган онам юугуриб пешвоз чикди ва дарров сўрай кетди.
- Нима бўлди болам,ким билан уришдинг...
Укам онамга ҳеч нарса демади, онамни айланиб ўтиб мени тўғримга келиб тўхтади,кўзлари бежо оғир оғир нафас оларди, бир муддат менга тикилиб тургач ғазаб билан гап бошлади.
- Туғилмасанг бўлмасмиди, бошимни эгдингку жонимга тегди ҳаммаси,сўнг бирдан йиғлаб юборди ва ёлвора бошлади - Опа жон опа кет кет бу ерлардан сени борлигингни ҳам унитай одамлар ҳам унитсин сени кет опа мен ҳам кетаман бу юртларда юргилигим қолмади....
Сўнг бечора укам мени маҳкам кўчоқлаб олди бир муддат ўксиб ўксиб йиғлашганимиздан сўнг мендан кечирим сўради ҳаммаси яхши бўлишини биз бу қишлоқдан кўчиб кетишимизни айтди ва ҳоммомга кириб кетди, нима гаплигини тушунган онаи зорим ҳам бир четда бир бурдагина бўлиб ўксиб ўтирарди.
Шу воқеадан сўнг ростдан ҳам кетишни қарор қилдим йўл қидирдим Соҳибадан маслаҳат олиш учун унга қўнғироқ қилдим. Аввалига Соҳиба ҳам бекор айтибсан ҳеч қаёққа кетмайсан деб туриб олди. Шундай суҳбатларимизданн бирида Фазилатни эсладик,у ҳозир Адхам билан Москвада ишлашарди, бирдан хаёлимга мен ҳам ўша ёқларга кетсамчи деган фикр келди.
Сўнг бу фикримни обдон хаёлимда пишитиб, Соҳибага айтдим, сўнг Сардордан маслаҳат олдим, аввалига Сардор бу ҳақда бошқа эшитишни ҳам истамади қаттиқ қаршилик қилди. Сўнг аҳволимни тўғри тушуниб шунчаки биран ойга ҳаво алмаштириб айланиб келишимгагина рухсат берди. Фазилат билан эри Адхам курсдошим ҳам бўлиб ўтган вокеалардан хабардор бўлиб дадамни етти худойиларида кўпчилик курсдошлар қатлри келиб кетишган эди, Янги йилдан сўнг Адхамни акаси чақиргач эр хотин Москвага кетишган эдилар.
Сохиба орқали Фазилат билан гаплашгач бир ойга Москвага бориб келадиган бўлдим. Ва ниҳоят ўша йилни олтинчи апрели куни, Тошкент аэропортидан, Москва шаҳрига учдим.
Мени Адхам билан Фазилат кутиб олишди, ҳурмат иззатимни қилишди,бир ҳафта Москвани гўзал жойларини айландим,қизил майдонми арбат хуллас кўп жойларни айландим, бу ерда ҳамма нарса яхши фақат яшаш менга унча тўғри келмаётганди бир хоналик квартирада кўпчилик яшашар кечки пайт овқатланиш,чўмилиш очеред бўлиб қоларди. Фазилат билан Адхамни таклифига кўра бирор ишга кириб бирор ярим йил ишламоқчи бўлдим, Адҳамни фикрига кўра ҳам уч турт сўм ишласам ҳам анса ўтган кунларни унитишим мумкин эди.
Уйга қўнғироқ қилиб укамдан рухсат олгач Адхамни саи ҳаракати билан катта бир питёричкада юувувчи бўлиб ишга кирдим, кунлар ўтавериб анча ишга ишхонадагиларга ҳам кўникиб бордим, рус тилини аниқ билганим учун бошликлар йигирма кунда мени к