ar
Feedback
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

الذهاب إلى القناة على Telegram

💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ

تُعد قناة ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ (@ibratli_nomalar) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 43 213 مشتركاً، محتلاً المرتبة 1 373 في فئة الدين والقيم الروحية والمرتبة 1 763 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 43 213 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 30 سبتمبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار 4 154، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -149، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: غير موثّقة
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 18.84‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 12.66‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 8 137 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 5 465 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 133.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“💖Ishq haloldir. Ikki qalbning bir - birini deb urishi , yuraklarning sevgi ila jo'sh urib, ishq daryosida oqishi Allohning rahmatini jilvasidir. 💖        Reklama uchun👉👉 @reklamala_arzon Talab taklif shikoyat uchun👉👉 @Neiba_bot”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 01 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الدين والقيم الروحية.

43 213
المشتركون
-14924 ساعات
-2 3627 أيام
+4 15430 أيام
أرشيف المشاركات
#СЕКРЕТ_АЁЛЛАР_УЧУН❤️❤️ ❤️🇳🇿🟠🔴🔴🔴🟠❤️ ☺️ 🔴🟠🔴🟠🔴🟠 ☺️ ❤️ 🔴🟠🟠🔴🟠🔴 ❤️ ❤️ЭРКАКЛАР КИРИШИ МУМКИН ЭМАС❤️ 💓❤️💙❤️❤️❤️
#СЕКРЕТ_АЁЛЛАР_УЧУН❤️❤️ ❤️🇳🇿🟠🔴🔴🔴🟠❤️           ☺️  🔴🟠🔴🟠🔴🟠 ☺️                  ❤️  🔴🟠🟠🔴🟠🔴 ❤️ ❤️ЭРКАКЛАР КИРИШИ МУМКИН ЭМАС❤️ 💓❤️💙❤️❤️❤️💚❤️🤍 ⬇️https://t.me/+_gsuDp6EnF9hZGQ6 ⬇️https://t.me/+_gsuDp6EnF9hZGQ6 ⬇️https://t.me/+_gsuDp6EnF9hZGQ6

​​қандай гап ўтмагандек қучоқ очиб қайнота-қайнонаси билан кўришди. Кампир невара қизини кўриб кўз ёшини тўхтатолмади. Ўғлининг худди ўзгинаси бўлибди. Қўярда қўймай невараси билан келини чол-кампирни уйига олиб кетишди. Ўғил-қизининг уйига қараганда бева келинининг уйи одмигина экан. Бир хонали уйда она- бола яшашар экан. Жиҳозлар оддий- телевизор, кийим жавони, кўрпа-тўшаклар. Бир зумда она-бола дастурхон ёзиб, овқатга уннашди. Кечгача гаплашиб ўтирдилар. Чол бир хонали уйда тиқилиб қолишдан хижолат бўлиб ўғлиникига қайтмоқчи бўлганди, келин кўнмади: Йўқ, отажон. Сиз аям билан неварангизни ўртага олиб ухланглар. Мен ошхонада жой қиламан. Бемалол сиғишамиз... Эрталаб ўғли билан қизининг уйидагидек шошилганча нонушта қилиб-қилмай чиқиб кетишмади. Бафуржа чой ичишгач келин собиқ қайнота-қайнонасига бир-бир қараб: Аяжон, отажон, бугун сизлар билан шаҳар айланамиз. Театрга тушамиз. Кечқурун ширин таомлар тайёрлайдиган “Миллий таомлар” ошхонасида овқатланамиз, нима дейсизлар?- деди. Сизни ишдан, қизимни ўқишидан қолдирамизми? Йўқ болам, бизни деб овора бўлманглар. Энди қайтамиз,- кампир хижолат чекдию аслида шаҳар айлангиси келаётганди. Болаларининг иши кўплигини кўраётгани учун айтишга ботинолмаётганди. Бугун шанба, менга дам олиш куни. Нилуфар дарсидан рухсат олади. Сизларнинг баҳонангизда биз ҳам шаҳар айланамиз... Чол-кампир шаҳарни томоша қилиб яйрашди. Сайёҳлик автобусига чиқишди. Хотира майдонида ҳамқишлоқларининг исм-фамилиясини излашди. Невара қизи бобо-бувиси билан суратга тушди. Спектакл томоша қилишди, бирга овқатланишди. Чол-кампирнинг ҳай-ҳайлашига қўймай яна уларни уйига олиб келишди. Кампир шундай олижаноб келинининг бахти кулмаганидан афсусланди. Ўғли вафот этгач келинни негадир ёқтирмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ деявериб охир-оқибат келинни уйдан ҳайдаб юборди. Невараси уч яшар қизча эди. Кейинчалик келинининг турмушга чиққанини, турмуши ўхшамай, шаҳарга кетиб қолганини қизи айтганди. Шунча пайтдан бери бирор марта неварасидан, келинидан хабар олмаганини ўйлаб виждони қийналаётган кампир, сал гапга кўз ёши қилиб, невара қизини қучарди. Келин чол-кампирга бош-оёқ сарпо қилиб кузатди. Таътилларида қизини жўнатишга ваъда берди. Хайрлашаётиб кампир келинни бағрига босар экан илтижоли оҳангда сўради: Болам, мендан рози бўлинг! Мен сиздан розиман!.. Ўғлиникига қайтишганида эшик қулф экан. Уларни безовта қилмаслик учун қўнғироқ қилишмади. Ўғли бозорда, келинининг бугун йиғиладиган “гап”и бор эмиш. Спорт машғулотларидан невараси қайтгунича чол-кампир болалар майдончасидаги ўриндиқда ўтиришди. Кампир қишлоғини, дугоналарини, бўёғи кўчган, очиб-ёпганда овоз чиқарадиган дарвозасини соғинган эди. Туни билан ухлаёлмай, эрта тонгда қишлоғига қайтишни ўйлаб чиқди. Йўл бўйи келинининг меҳр уфуриб турган нигоҳлари кўз олдидан кетмади...

Beva kelin davomi👇👇👇

Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турму
Чимилдиққа қизини узатиб қайтган она роса кўнгли бузилди. Ўзидан 12 ёш катта йигитга тегаман деб оёқ тираб олган қизини турмушни ўйинчоқ билганидан ташвишда эди.  Тўлғана~тўлғана уйқуга кетди. Аммо азон айтилмаси келган қўнғироқдан ўтакаси ёрилиб уйғониб кетди. Яна қизини номеридан. Кеча чимилдиққа узатилган қиз нега бу пайтда қўнғироқ қилиши мумкин. - Алё,- у тарафдан қизини йиғлаган овози эшитилди. - Нима бўлди?- онада, юраги товонига тушиб кетди. - Она, куёвингиз...

#Шубҳа 219-қисм Ойбек билан икки кундан сўнг йўлга чиқдик. Онам ва Рухсоранинг аҳволи анча яхши бўлганидан хотиржам Бостонга бориб қайтадиган бўлдим. Бировни танишинг учун йўлга чиқишинг керак экан. Ойбек мени кайфиятимни кўтариш учун бор маҳоратини ишга солганди. "Бўлди кулгандан қорним оғриди",-деб уни қилган ҳазилларидан норозилик билдирдим. "Бошқа биттаси бор уни ҳам айтиб берай ",-деб навбатдаги латифаларига кирди. "Кўп кулсам, кўп йиғлайман кейин",-деб қарши чиқдим. "Бу кулги, шунча кўз ёшинг учун ҳадиядир балким?",-деб менга мантиқли бошқа жавоб берганди. Бостондаги ишларим кутагнимдан тезроқ тугади. Чарчоқдан йўл бўйи ухлаб келдим. Ора-сира Ойбек бўйним оғриб қолмасин деб мени ёнга тўғрилаб қўйганини сезсамда, кўзларимни очмадим. Бахтли эдим, ғамимни еган биров билан эдим. Бунинг бир туш эмаслигини ҳисларим мени алдамаётганини билиб келдим. 🔦 Ўзбекистонга учиб келиш осон бўлмади. Яхши ҳам Ойбек ёнимда бўлган экан. Онам ва Рухсорани соғ -омон ватанга олиб келган эдик. Аэрпортда холам ва поччам кутиб олишди. Ойбекни ҳам биров қарши олди. "Бироз ухлаб олайлик кейин бирга ресторан қарашга борамиз ",-деб Ойбек йўл бўйи мени тез орада тўй қилишга кўндириб келди. Моҳигул опа вазиятни тушунтиргани учун кўп нозланмадим. Онам ва синглим билан холамларникига бордик. Кўз ёши ва ўлганларни ёди билан бир неча кунимиз ўтди. Америка ва Ўзбекистон орасидаги вақт бу сафар онам ва Рухсорага ҳам таъсир қилганди. Тунлари бедор кундуз вақти эса қотиб ухлардик. Холамнинг қора қуттиси анча ақли кириб қолганга ўхшайди. Ёки у билан умуман муомала қилмаганимдан менга шундай туюлди. 🔦 "Шу ерда қолсанг ҳам бўларди?",-деб онам бувимникига кетаман деганимда фикр билдирди. "Қуда томон тўй қиламиз деб келяпти. Мен ўша ерда бўлишим керак.",-деганимда юзи осилди. Баъзи ишлар биз айтгандек давом этмас. Онам билан гаплашиб, уларга ғамхўрлик қилганим бошқа, ҳақиқатлар бошқа. Бувим олдига борадиган юзи борми билмадим. Ўзи ҳам бир фарзандини йўқотди. Нигоранинг ҳақида ҳақиқатларини билди. Энди ҳам уни қўриқлашда давом эта олардими? Акамдан бир ёдгорлик қолсин деб уни асраб авайлаганини айтди. Бироқ Нигоранинг жазоси аниқ бўлгач боласини қамоқда дунёга келтиришга тўғри келади. Кўнглим Рухсорани ҳам олиб бориш эди. Ҳар қанча иккала томон ҳам ҳақиқатни билмасада, бувисини кўришини танишини истадим.

#Шубҳа 218-қисм Рухсора таниб бўлмайдиган даражада озиб қолганини кўриб, юрагим жуда ёмон бўлди. Ким билади руҳий буҳронлар ичида у касалхонада қандай кунлар ўтказди? Бироз карахтдек турарди. Мени кўриб таниди. Ойбек иккаламиз тонг отиши билан йўлга отланиб Рухсорани бизга беришларини соатлаб кутгандик. Тўй арафасида икки ёш ўз ҳаётлари ҳақида суҳбат қуришса. Биз иккимиз эса муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида баҳслашар эдик. Кеча тунда Моҳигул опа билан хабарлашган эдим. Ойбек отасининг аҳволидан хавотирда эканини ва тезроқ тўй қилмаса бир умр армонда қолишини айтди. Келганидан бери менга бир оғиз ҳам бу ҳақда сўз очмаган Ойбек, қандай шароитда ва нималар билан ўралашганимни кўриб гапирмай қўйган кўринади. "Музқаймоқ ейсизларми қизлар?",-деб биздан сўради. Ижарага машина олган экан. Бостонга машинада бориб қайтамиз деганди. Унинг мен учун қилаётган ҳар ҳаракати ўзимни қадрли ва керакли ҳис этишимга сабаб бўлди. Йўлдан олиб берган музқаймоғини еб олиб, уйга ҳам етиб келдик. Она-қиз иккаласининг меҳр тўла қовушмасини кўриб, юрагим энтикиб кетди. Улар бир-бирини қучиб кўз ёши тўкар экан, Ойбек аста қўлимдан ушлади. "Сени олиб қочгим келяпти ",-деганида юзига қарадим. Улгурмай қолдим бир томчи яноғимга оқиб бўлди. Қўли билан артди. "Сен бағри кенг ажойиб қизсан. Аммо мен сендан жуда хафаман ",-деди "Нега?",-деб унинг гапига тушунмай сўрадим. "Ўзбекистонга эртароқ келсанг нима қиларди? Шунча йилимиз зое кетди. Камида тўрт-беш йил аввал бир- биримизни топиб оила қуришимиз керак эди",-деб жиддий гапирарди. "Мен нега эрта кетишим керак экан? Сиз йиллар аввал Америкага келганингизда, нега мени топмадингиз?",-деб унга ёлғондан норозилик билдирдим. "Демак-ки, айрим танишувлар катта товонлар ва бадаллар эвазига бўлар экан",-деганида бир биримизнинг кўзларига қарар эдик. У ютунди, мен ҳам зўрға нафас олгандек бўлдим. Унинг товони тўлаган пули бўлса, меники жон- жигаримнинг қони бўлди. "Янада шукур, ҳеч танишмай сўққа бош бўлиб ўтиб ҳам кетардик ",-деб мени ўзи солган муҳитдан чиқармоқчи бўлди.

#Шубҳа 217-қисм Қўлидан гулини олиб уни ичларига таклиф қилдим. Эшикдан кирар, кирмас мени бағрига босиб қаттиқ қучди. Бошимга бир бўса қўндирди. "Яхшиям келибманми?",-деб жилмайди. "Яхши ҳам келдингиз. Бир ўзимга бироз қийинлик қилаяпти ",-деб ростини айтдим. " Ўзинг эплаб келарсан ишинга аралашмай деб кутдим, бўлмади. Имконим бор келиб унаштирилган қизимни ишларига қарашай дедим" Сўзларини ўзи мен учун далда бўлди. "Лекин бу қизни ишлари осонлик билан тугамайди.",-деб маюс жилмайдим. "Юкни фақат ўзинг томонга тортганинг учундир адвокат хоним. Ҳаётда ҳамма иш ҳам қонун ва хат қоғоз билан ҳал қилинмайди. Баъзида оддий қараш, кичик бир қадам, тўғри йўналиш кўп масалани ечилишига ёрдам беради",-деди. Айтганларида жон бордир. Аёл бўлиш кучлиман дегани эмасдир. 🔦 "Қизимни ёлғиз қолдирмай келганингиздан хурсандман ",-деди онам Ойбек билан танишгандан сўнг. Ойбек бир нарсалар деб кўнгил сўраш билан овора экан, мен кўриб турган манзарамга қараб ғалати бўлдим. Бундан бир неча ой аввал ҳаётим иш ва уйдан иборат ёлғиз бир қиз эдим. Энди эса елкасига маъсулият юкланган, беъмор она ва жабр кўрган синглим бор эди. Ва яна янги ҳаётга қадам қўйишга тайёргарлик кўриб турибман. Бир он ҳаммаси тушдек туюлди. "Чипталарингиз олинганми?",-деб Ойбек мендан сўради. "Кейинги ҳафта бошига ёздириб қўйдим. Бироқ ҳали аниқ эмас." "Бу ерда қиладиган ишинг кўпми?",-деб сўради яна. "Бироз бу ерда ишимиз бор. Яна Бостонга уч -тўрт кунга бориб келишим керак. Уйимни ижара шартномасини бекор қилгандим. Нарсаларимни у уйдан кўчирсам бўлди",-деб режаларимни санадим. "Мен ҳам сен билан Бостонга бораман унда. Тезроқ ҳал қилсак, кейинги ҳафта бирга қайтамиз унда ",-деб Ойбек таклиф киритди. "New York дан учамиз шекилли ",-деб онам гапга аралашди. "New Jersey дан бир -икки соатли йўл. Rent car ( ижарага машина) олсак шунда бемалол етиб оламиз",-деб очиқлик киритдим. Тушликни бирга қилдик. Ойбек онамга мен билан бўлган ҳар хил ҳолатларни бўртириб, кулдириб айтиб берарди. Ўзига яқин бир ердан меҳмонхонага жой олган экан. Кечки вақтгача биз билан қолиб сўнг кетди. Онам дориларини ичиб эрта ухлаб қолди. Мен эса очиқ компьютеримда уйнинг қоғозларини ҳал қилишда давом этдим.

#Шубҳа 216-қисм Сўнги пайтларда "қани эди" ларимни ,"ҳа майли "ларга алмашадиган бўлдим. Йўқотишларимнинг ерини, ҳаётимда қолганлар тўлдира бошлади. Бир акам ерини олмас, аммо энди бир синглим бор. Онамга бўлган кинимни ўша сингл ҳаққи жиловлашни ўргандим. Кўплаб мутахассислар Рухсоранинг руҳий ҳолатини севгисиз ва эътиборсиз қолганида деб баҳолашди. Нажжидан қутилишгани билан ундан қолган излар ҳали йўқолмади. У ёвуз ниятдан балкида энг кам зарар кўрган киши сифатида, дадил турмоғим зарур эканлигини яхши англаб етаётган эдим. Онамни касалхонадан олиб чиқдим. Уни ўз уйига олиб бордим. Чунки уй ва барча суғурта шартномалари онам номида экан. Ҳаммасини ҳал қилиб кейин юртга қайтиш энг мантиқли ечим эди. "Рухсора қачон келади?",-деб мендан сўради. "Эртага тушдан кейин олиб келаман. Биз қайтгунча сизга Хвай қараб туради ",-дедим. Ўз уйида шароитини яхши биларди. Икки аёл чақириб уйни тозалатган эдим. Уй ичида овчиликка доир нарсалар чиқди. Уларга қўшиб Нажжининг барча нарсасини ахлатга ташлаттирдим. "Маржона...Рухсора отасини Нажжи эмаслигини билмайди. Унга буни айтиш айтмасликни билмай қолдим",-деб бошқа бир оғриқли нуқтага эътиборимни тортди. Ўсмир болалар учун бу катта бир руҳий жароҳат эканини биламиз. "Ҳозир ҳеч нима демаймиз. Ўзбекистонга борганимизда, Рухсора анча ўзига келганида бирор бир мутахассис ҳамроҳлигида очиқласак яхши бўлади ",-деб ўз фикримни билдирдим. Ҳар муаммони ечимига олиб бориш осон эмас. Шошмасдан ўз жойига қўямиз деган умидим бор эди. Худди онам билан бўлаётган муносабатимдек. Қаттиқ гапириб юбормасликка ҳаракат қиляпман. Бўлган иш бўлди деб индамай кетиш азоб. Бироқ отамнинг ва акамнинг хотираси ҳаққи, кўп гапларга кўз юмиб энди фақат олдинга қарайдиган бўлдим. Онамни хонасига олиб кирдим. Ўзим почта қуттисига келган ўнлаб мактубларни очиб ичларига қарадим. Ҳаммаси комунал тўлов ва солиқлардан экан. Уй эшиги жиринглади. Хвай келганимизни кўриб келди шекилли, деб эшикни очгани бордим. Қаршимда эса пушти атиргуллар ушлаб турган Ойбек турарди. "Америкада буларни топиш осонроқ экан",-деб гулини кўрсатди. Кўзим қувнади десам муболаға бўлмас. "Сиз қаердан келдингиз?" "Йўлдан",-деб ортига ўгирилиб кўчани кўрсатди. "Қандай келдингиз демоқчи эдим" "Ҳали қанотим ўсиб чиқмади шу учун самолётда келдим",-деб кулди. Моҳигул опага Сара тайёрлаган ҳужжатларни ташлаб бергандим. Шулар ичида New Jersey даги манзил ёзилган эди. Ойбек мени Бостонда эмаслигимни , онам олидида эканлигимни биларди.

#ШУБХА Муаллиф: Sulhida Davron Огоҳлантириш бурчим⚠️ ❗️Муаллиф рухсатисиз кўчириб олиш ва тарқатиш қонун олдида жавобгарликка олиб боради.❗️ Ёқимли мутолаа

+3
Чой.... Чой бу шунчаки ичимлик эмас... Чойда илинж бор Бахт бор Омад бор Хаёл бор, ҳаёт бор, умид бор, кўнгил бор... Соғинч, изтироб, севги, суйиш, муҳаббат бор... Чойда режа бор, мақсад бор, орзу бор...шунчаки меҳр, ҳузур, шунчаки инсонийликдир — чой❤️ Чой қадрият Чой қадрлаш Чой севиш, соғиниш дегани азизим... Ассалому алейкум чойхўрларга Кунингиз чой билан ўтсин!☺️☕️

Repost from N/a
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingiz
🚀 Magfi endi O‘zbekistonda! Telegram kanalingiz orqali reklama olishni boshlang! 📣 Magfi ilovasini yuklab oling, kanalingizni ulang va brendlar bilan daromad toping. 💰 🔗 Ilovani yuklab oling → #reklama · Magfi Ads

СИРЛИ ОДАТ 🤫 Ҳар туни эрим менга жуда яқинлашар, аммо у хонага фақат қоп-қоронғуликда кирарди. У ҳеч қачон чироқни ёқишимга қўймас, мени қучоқлаган қўллари эса муздек бўларди. Бундан шубҳаланиб, бир куни тунда ўзимни ухлаганга солдим ва қўлимда кичик чироқни тайёрлаб турдим. Тун ярмида эшик очилиб, у каравотимга яқинлашди ва устимга эгилa бошлади. Фурсатдан фойдаланиб, тўсатдан чироқни унинг юзига қаратдим-у, юрагим уришдан тўхтаб қолди. Чунки тепамда турган инсон эрим эмас, балки У ...

🚨БЎҒИМ ОҒРИҒИГА ҚАРШИ ВРАЧНИНГ ТАВСИЯСИ! Машҳур врач бўғим оғриғи ва суяк парчаланишни олдини оладиган табиий восита ҳақида
🚨БЎҒИМ ОҒРИҒИГА ҚАРШИ ВРАЧНИНГ ТАВСИЯСИ! Машҳур врач бўғим оғриғи ва суяк парчаланишни олдини оладиган табиий восита ҳақида айтиб берди! Ушбу табиий восита ҳаммани уйида бор, аммо ҳеч ким бунга аҳамият бермайди! ❗️ҚАНДАЙ ВОСИТА ЭКАНИНИ ↘️БЛОГИМДА КЎРИБ ОЛИНГ↙️ 🔗https://tabobat.org/osteo/?r=6 🔗https://tabobat.org/osteo/?r=6 Бошқа каналлар бу маълумотни пулга сотишяпти, мен эса сизлар билан текинга улашаман!

Реакция белгилаб куямиз😊

🔥JAHOLATNING SOʼNGGI QURBONI🔥 asari siz azizlar uchun sotuvda Hikoya narxi 15.000 soʻm. TOʼLIQ TUGALLANGAN HIKOYA! Har bir hikoya uchun alohida karta qoʼyilgan. TOʻLOV QILISHDAN AVVAL QAYSI KARTA DEB SOʻRANG!!! Murojaat uchun @A_lixan

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 67-қисм - Хōш Асал Дōлоновна эшон ҳақида нималарни биласиз? Асал терговчи Тоҳировга анқайиб қараб елка қисди. Рости ҳам у эшон ҳақида ҳеч нарсани билмасди. - Бирор нарса билсанг қōрқмай айтавер. - деди Гулизар мулойимлик билан. Асал яна елка қисди - Мен ҳеч нимани билмайман... Гулизар терговчига қаради - Асалнинг ҳолати ва унга қилинган иш ҳам эшонни қамаш учун етарли бōлмайдими? - Қонунан етарли. Лекин...сиз айтгандек ҳамма жойда танишлари бор ва пули кōп одам осонгина жарима билан қутилиб қолиши мумкин. Терговчи уф тортиб столига ōтирди - Шу сабаб бу ишни овоза қилмай яширин олиб боряпман. Етарлича далил тōпласак кейин иш бошласак бōлади. Асал Гулизар ва Тоҳировнинг сухбатини тинглаб туриб қочишидан бир кун олдин содир бōлган воқиани эслади. Уни айтиш ёки айтмаслик ҳақида иккиланиб Гулизарга қаради. - Аслида бир нарсага тасодифан гувоҳ бōлиб қолгандим...айтайми? - Айт?! - деди икковлари баравар.

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 66-қисм - Эшоним бу нима деганингиз?! - Дōлон қутчининг рамги бōзарди-Қаёққа қочади Асал.... - Мен билмайман. Сени туппа тузук дин диёнатли одам деб ōйлагандим. Қизларига яхши тарбия берган деб изимдан шунча ялинганларга қарамай сени қизингни никохимга олгандим. - Кечиринг эшоним... -Мен гапни кōп чōзмайман. Сенга икки кун мухлат, ё қизингни топиб кел ёки....-эшон гапдан тōхтаб Дōлон қутчига ōткир нигох билан қаради - Ёки сенга берган пулларим, ҳар борганимда қилиб борган рōзғорликларим ҳаражатини тōллаб берасан! -Эшоним ахир.... - Гап тамом. Йōқол тез тез ҳаракатингни қил! Ҳа яна бир гап агар ё ōша йигирма минг пулни ёки қизингни топиб келмасанг ōлдириб юбораман!! Дōлон қутчи анқайди. Ҳамма олган пули жами бōлиб уч минг доллар. Борингки рōзғорликлар билан яна минг доллар қōшилади. Аммо қолган 16 минг доллар қайдан қōшилди? - Эшоним мен сиздан унча пул олганим йōқку? - деди қутчи қōрқа писса. Эшон тиржайди - Фоиз туғди!

#JAXOLATNING СÔНГИ ҚУРБОНИ МУАЛЛИФ НУРФАРИЗ ҚУРБОНОВА 65-қисм Гулизар эрталаб тергочи Тоҳиров билан гаплашиб кейин Асални етаклаб йōлга тушди. Шахарнинг серқатнов кōчаларини умрида кōрмаган қиз довдираб қолди. Айниқса ōзи тенги ōзидан ҳам кичик қизчалар бемалол сайр қилиб ёки ōйбаб юргани уни янада лол қолдирарди. Асал анқайиб кōчаларни томоша қилиб келгани сабаб Самарқанд вилоят тергов бōлимига келганини ҳам сезмай қолди. Атрофга аланглаб қаерга келганини тушуниб қōрқиб кетди - Қаерга келдик, нима қиламиз бу ерда?! - деди талвасага тушиб. Гулизарнинг тутиб турган қōлини ҳам силтаб қочишга уринди. Гулизар Асални қаттиқ бағрига босди - Қōрқма, қōрқма Асал. Мен ёнигдаманку... Асал бироз тинчлангач Гулизар уни яна ичкарига етаклади - Эшоннинг устидан шикоят ёзамиз. Сен гувоҳлик берасан. - Йōқ....Гōзал опа ҳеч қаерга борма, ҳеч кимга гапирма деган. Бу ердан мени дарагим чиқса эшон мени топиб олади... - Қōрқма тополмайди. Ундан ташқари бизни ҳарбийлар қōриқлайди.

🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋 #JAHOLATNING_SONGGI_QURBONI Muallif: Nurfariz Qurbonova