ТАШЛАНДИҚ ҚИЗАЛОҚ.
ҚИССА.
3.
РАШК.
Куз гулларини ким яхши билади. Атрофи хазон билан ўралган боғда, совуққа қарама-қарши порлаб, инсонларни, бор мавжудотни ўзига чорлаб, яшайди улар. Эртага хазон бўлишларини билишади. Аммо бир кун бўлса-да, очилиб туришни, бир кун бўлса-да, ҳаётдан завқланишни исташади.
Зулуморнинг ҳолати худди мана шу гулларникидан фарқ қилмасди. Қизлар орасида энг ёши каттасиям, энг гўзалиям, энг латофатлисиям ўзи эди. Аммо минг уринса-да кўз остидаги, лабларининг бурчидаги ажинларни бекитиш осонмасди. Сочини ҳар хил фасонда турмаклаб кўрар, ҳар хил замонавий кийимларни, макияжни ошиғи билан қилар, аммо барибир, қирқ ёшдан кейин олма билан анор бўлармидинг. Унга ўзиданам беш баттар қариган, элликдан ошган, тишлари тушган, сочлари оқарган бобойлар харидор бўлар, бундан Зулхуморнинг жаҳли чиқарди, аммо иш, суймаган ошини ичишга мажбур эди.
Зулхумор деярли бир ой эрка ёр ролида юрди. Кейин Фарҳод ундан ўзини олиб қоча бошлади. Кеча эса Тозагулнинг топиб келган янги қизи атрофида ўралашди.Қиз Қирғизистондан эди Йигирма беш ёшлардаги қисиқ кўзли чиройли нарса эди.Худди япон аёлларига ўхшаган оппоқ, срчлари қоп-қора калта кесилган, лаблари ғунча эди. Макияжи ўзига жуда ярашган, энг асосийси ёш эди. Фарҳод дарров унинг атрофида парвонаи гиргиттон бўлиб қолди. Бунга Зулхуморнинг рашки келди.
Фарход сув ичганисув-ароқ билан савдо қилиб ўтирган йигитнинг ёнига келганда уни чақиб олди.
-Бегим бошқасини топиб олибсизу...
Унинг ҳазили беўхшов чиқди. Бунақа гапларни қизлардан эшитавериб, қулоғи битиб кетганди.
-Янги келганларга илтифот кўрсатишим керак, бошқа клубларга кетиб қолмасликлари учун,-кейин овозини пасайтирди,-Бегим дема, ярашмади,
Яна ўша қизнинг ёнига жўнади.Қиз анчагина дадил эди, уялиш, бошқа йўқ, Фарҳоднинг беўхшов ҳазилларига хахолаб кулар, афтидан бунақа иш билан биринчи кун шуғулланаётгани йўқ эди. Қизлар бирин-кетин Тозагул келтирган йигитлар билан алоҳида столларга ўтириб олишган, аммо негадир Зулхумлрнинг ёнига рақсга таклиф этиб, ёки бирга ўтиришни таклиф этиб одам келавермади. Бу пайтда Фарҳод янги дугонаси билан йўқ бўлишган, ҳеч ким унга эътибор ҳам бермаётганди
Зулхумор столда бир ўзи ўтиравериб зерикди. Уйга қайтмоқчи бўлиб ичкари кирди ва сумкаси, плашчини олиб чиқди. Ҳатто Тозагул ҳам кўринмасди. Нарсаларини олиб буфет ёнига бориб, у ердаги йигитга, ўзининг уйга кетаётганини айтди. На Тозагул, на Фарҳод бўлмагач, бировга айтиб кетиши керак эди-да. Шу пайт бўйи узун, эллик ёшлардан ошиб кетган,,қоп-қора негрга ўхшаган бир одам унинг ёнига келиб, мастона овозда деди,
-Ҳаа, зерикдиларми, , бугун овиз юришмадими?
Ҳаа, зерикдиларми, , бугун овиз юришмадими?
-Бошим оғрияпти, уйга кетаман!
-Мен билан ўтирасиз. Эркак тиралиб олди,-
Юрингда, жонидан, бошқалардан қаерим кам.
Зулхумор кетмоқчи бўлди Бармен йигит унга,
-Бироз ўтиринг, мижозни хафа қилманг,-деди.
-Мастку, оёғида зўрға турибди.
-Маст бўлсамам.... ярайман.
Бунақа ҳаром гап эшитиб кўрмаган Зулхумор юзини бекитиб эркакнинг қўлидан чиқмоқчи бўлди.Маст энди ваҳшийлашиб, аёлга осила бошлади. Зулхуморнинг ҳамияти қўзиб кетди. Эркакни бир шапати уриб, яна кетмоқчи бўлди. Бу томошага атрофда одам йиғилди. Қаердандир Тозагул пайдо бўлди, орага тушиб иккаласини ажратди.
-Сиз столга бориб ўтиринг, ҳозир қизни юбораман!
У маст кишини, чекка бир столга қўйиб, Зулхуморга юзланди.
-Бор, сочларингни тартибга келтириб,ёнига бор. Бу ердан ҳеч ким норози бўлиб кетолмайди.
-У одамнинг ёнига бормайман, у мени ҳақорат қилди.
-Ўзингнинг кимлигингни унутдингми, ишинг шу, бор айтганимни қил!
Шу пайт қаердандир барваста йигит пайдо бўлди. -Қиз хоҳламаса, зўрдан юборасизми, қўйинг опа,-деб Тозагулга юзланди.
-Фарҳод эшитса, ишидан ҳайдайди буни.
-Ҳайдаса ҳайдасин, ўзимам кетмоқчиман!
Йигит Зулхуморга қараб,
-Сиз ташқари чиқиб, мени кутинг, мен ҳозир етиб оламан! - деди ва ўттиз минг сўмни, Тозагулнинг қўлига тутқазди.
-Зуляни олиб кетаман, анови сўлоқмоннинг ёнига ўзиз борасиз!
Шу гапни айтиб ичкаридан чиқди. Зулхумор йигитни кутмаган, кўча бетига чиқиб такси ушламоқчи бўлаётганди.
-Мен сизга кутиб туринг дедим-ку, нега кетвордиз
-Кайфиятим йўқ, ҳеч ким билан