ЕРДАГИ ҚУЁШ! (Ҳаётий бўлган воқеа)
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
2012- йил май ойларида эди.
Бир 90 ёшли онахонни жумага сўнгги манзилга кузатиб бердим.
Шунда Қарши шаҳридан икки аёл, тахминан ёшлари 70-75 ларда аёллар ,келиб онажон деб йиғлашмокда эди.
Мен ҳайрон бўлиб сўрадим???
Тошкентлик эмассизлар шекилли?- деб, бошка қизларидан сўрадим.
Шунда Тошкентли қизлари Қаршида ҳам икки қизлари борлигини айтишди.
Қаранг...
Бу аёлни эрлари Қаршига иш билан бориб,- келиб юрганларида бир аёлни никоҳларига олган эканлар.
Тошкентдаги бу аёл билмаган эканлар.
Вақти келиб, Қаршидаги аёлдан икки қиз кўришган ва у аёл сил касал бўлиб ётиб қолган.
Қизлар эса10-12 ёшда. Онага қараша олмаган.
Шунда эр бу катта хотинга :- сенга бир сиримми айтаман, биламан сен ақлли сабрли аёлсан.
Мен ,бундан 14 йил олдин бир аёлни никоҳимга олган эдим. Икки қизим бор, аммо у аёл ҳозир сил касал бўлиб қолди.
Тошкентдаги сил касалликлар шифохонасига даволанмоқда. Врачлар умрлари оз қолди, уйга олиб кетинг дейишди. Қаршида ҳеч кими йўқ. Илтимос , шу аёлни икки қизим билан уйга олиб келсам, ўзимизни уч қизимиз билан катта бўлишса , сен бу аёлни парвариш қилсанг. Чунки, бу аёл мен Қаршида ишлаганимда, менга кўп ёрдами теккан ...нима дейсан?- деган эканлар .
-- Аллоҳ раҳмат қилсин онажон дебдилар :- нега вахлироқ этмадингиз, дарров олиб келинг, қани қизларингиз- деб ўзлари касалхонага бирга бориб, у бемор кундошни етаклаб уйларига олиб келган эканлар.
Икки қизи, сочлари битлаб кетган, озғин, оч наҳор экан.
Дарров уйга жойларни қилиб, чўмилтириб ,иссиқ овқат бериб, парвариш қилибдилар.
Ҳар куни қўй ёғи билан ўпкаларини силаб, қайноқ сутларни бериб, муолажа қилибдилар.
У аёл, кундошни меҳридан яна беш йил яшабдилар.
Ҳар орқаларини силаб, йўталдан тинкаси қуриган аёлни эркалаб ширин сўзлар билан кўнглини кўтарсалар, йиғлаб қиблага қараб :
- Опажон Аллоҳ сиздан рози бўлсин, мени кечиринг қизларимни сизга топшираман, уларга яхши қаранг, мендан кейин ҳам дебди...
Аммо сизни шунчалик олийжаноблигингизга қойил қоляпман.
Биласизми, тунда ҳар куни сизга Аллоҳдан умр сўрайман ,илоҳим шу қизларни роҳатини кўришингизни, ҳеч қачон танангиз заҳмат чекмаслигини сўраб ётибман .
Илоҳим умрингиз узоқ бўлсин. Беш қизни роҳатини кўринг;- деб қучоқлаб йиғлабр экан.
Беш йил, меҳрдан, дилдор суҳбатдан баҳра олиб, кундош парвариши сабаб қизлари катта бўлиб, кўз ўнгида, отаси-ю жигарлари билан, беғам- беташвиш катта бўлишаётганини кўриб хотиржам вафот этибдилар.
Мана қаранглар- беморни, мусофирни дуоси сабаб онахон жума куни 90 ёшда қазо қилдилар.
Ҳақиқатдан ҳам, беш қиз ниҳоятда ўзига тўқ яшашар экан. Ҳеч нарсадан кам қилмасдан, беғам -беташвиш ҳаёт кечириб, ўғли бордан зиёда қизлардан роҳат -фароғат кўриб яшабдилар.
Бу ёшларга ўрнак бўлсин.
Қаршилик аёлни икки қизлари онажонимиздан зиёда қараган, меҳри дарё, бағри кенг онамиз- деб кўз ёшлари шашқатор бўляпти.
Ҳа жанозада ўтириб, ҳозирги ёшларни баъзи келинларни арзимаган смсларга никоҳдек муқаддас нарсани бузиб, болаларни етим қилиб юрганларни эсладим.
Азизларим!!!
САБР- билан, меҳр билан, ўзимиздан гўзал амалларимиз қолсин.
Бу онахонлар, бизчалик ўраниб юрмаган, ҳаж умрани кўрмаганлар .
Эр измидан, ҳаётни, никоҳни муқаддас сақлаган АЁЛДИР!!!
Тақводор, бундай ЖАННАТИЙ АЁЛ;-- яъни САИДАПОШШАХОНДЕК ОНАЖОНЛАР ҳаёти бизга ўрнак бўлсин.
ФЕРУЗАХОН ОТИН ҲОЖИ ОНАМИЗДАН...