ма?- деб Жавлонбеков бор овозда хитоб қилди.- Нега қамашади? Кимнинг ҳадди сиғди?
-Қорадори билан қўлга тушибди.
Жавлонбековнинг кўз олди қоронғилашиб, турган жойида гандираклаб кетди. Оёқлари қалтираб, диванга ўтириб қолди. Юзида қон қолмаган. Бир сўз айтишга ҳам ожиз, жавдираб қараб турарди.
-Нега ялпайиб ўтирибсиз?-деди Мастура бирдан тутоқиб.
-Нима қилай?
Билмайман! Қўл қовуштириб ўтирманг. Нима қилсангиз қилинг. Қандай қилиб бўлса ҳам ўғлимизни чиқариб олинг,- Мастура зарда билан.- Эшитганлар нима дейишади? Обрўйимиз ер билан битта бўлади-ку.
Буни Жавлонбековнинг ўзи ҳам яхши англаб турарди. Лекин бир жўяли фикр калласига келмасди. Анчадан кейингина сал ўзига келди. Қорадори билан қўлга тушган бўлса унча-мунча одам ёрдам беролмаслигини тушуниб турарди. Шаҳар Ички Ишлар бўлими бошлиғи Шерзод Умаров эсига тушди. Вақти келганда унга кўп ёрдами текканди. Энди менга ҳам бир ёрдам қилса қилибдида, деб кўнглидан ўтказди. Нариги хонага чиқиб унинг уйига телефон қилди. Анчагина кутгандан кейин «эшитаман», деган овоз эшитилди.
-Шерзоджон, бу мен, Зиёвуддин акангиз бўламан,- деди Жавлонбеков.- Бемаҳалда безовта қилганим учун узр. Бошимизга ташвиш тушиб қолди. Ўғлимиз Давронбек ёмонларга қўшилибми, наша билан қўлга тушибди.
-Э, ҳалигилар орасида сизнинг ҳам ўғлингиз бор эканда,-деди Умарав.
-Ҳалигилар, деганингиз кимлар?-деб сўради Жавлонбеков ҳавотир билан.
-Бугун гиёҳванд моддалар билан савдо қилувчиларнинг катта бир гуруҳи қўлга олинганди. Демак… Тавсилотларини унча яхши билмаганим учун ҳозирча бир нима деёлмайман. Эртага учрашайлик. Унгача мен яхшилаб суриштираман. Кўп ҳавотирланманг. Балки унчалик
қўлимдан келганича ёрдам бераман.
Жавлонбеков ҳайрлашиб гўшакни жойига қўйди. Умаровнинг гапларидан таскин топиш ўрнига баттар таҳликага тушиб қолди. Унинг бўшашиб чиқиб келганини кўрган Мастура ўрнидан туриб кетди.
-Нима бўлди? Айтақолинг.
-Ташвишланма, ҳаммаси яхши бўлади,-деб Жавлонбеков беихтиёр кўзларини олиб қочди.
-Ташвишланмай бўладими? Ўғлимиз қамалиб ўтирибдия,- деб Мастура яна йиғлаб юбрди.
Жавлонбеков унинг йиғлашига тоқат қилолмай хонадан чиқди. Меҳмонхонага кириб диванга ўтираркан, «ух» тортиб юборди. Давронбекнинг қачонлардир бир кўнгилсизликка сабаб бўлишини сезиб юрарди. Лекин бу даражада, деб ҳаёлига келтирмаганди. У бир неча кун, ҳатто ҳафталаб аллақаёқларда йўқ бўлиб кетар. Уйда бўлганида ҳам боши маишатдан чиқмасди. Баъзи- баъзида суриштириб қолганида, «юрибманда ўйнаб-кулиб» деб қўя қоларди. Ундаги даста-даста пулни кўриб, буларни қаердан олдинг, деб бирор марта ҳам сўрамаганди. Аксинча, шу ўғлим қандай яшашни билади. Акасига ўхшаб «аммамнинг бузоғи» эмас, деб ғурурланар. Баъзида эса мақтаб ҳам қўярди.
«Тавба, нега бу ишга қўл урди экан?-деб кўнглидан ўтказа бошлади.- Нима етишмади экан унга? Қандай истаги бўлса бажарсам. Ҳамма нарсаси етарли бўлса. Пул деганни керагидан ошиғи билан бериб турсам. Умуман, пул топишнинг бундан бошқа йўллари кўп-ку. Шартмиди шунақа қилиш?…
Ора-сира Мастуранинг йиғи аралаш алланималар деётгани эшитилиб қоларди. Ўйлаган сари сиқилиб, юрагида ғашлик ортиб борарди. Энг ҳавотирга солгани, мисқоллаб йиққан обрўйининг ер билан битта бўлиши эди. Энди юқорига кўтарилиш ўрнига бу лавозимида ҳам қолиши эҳтимолдан йироқ эканлигини фаҳмлаб турарди. «Оёғимга болта урадиган бўлдида», деб ҳаёлидан ўтказар экан, аламдан бўғилаёзди.
Тунни деярли бедор ўтказди. Иш жойига келиб биринчи қилган иши Умаровга қўнғироқ қилиш бўлди. «Яхши хабар эшитиб қолармиканман», умидда эди. Умаров, афсус, сизни хурсанд қилолмайман, деганида юраги орқасига тортиб кетди.
-Нега? Нега ундай дейсиз?-деб шошиб сўради.
-Чунки иш мен ўйлагандан ҳам жиддийрқ экан,-деди Умаров.-У гуруҳ Афғонистондан келадиган гиёҳванд моддаларни фақат республикамизда эмас, Россия орқали Европага сотишар экан. Ўғлингиз эса оддий аъзоси эмас, балки шаҳримиздаги тўдаси бошлиғи экан.
-Барибир бирор чораси бордир. Бутун танишларингизни ишга солинг, сиздан илтимос. Ҳар қанча харажат бўлса мен тайёрман.
-Суриштириб кўрдим, сира иложи йўқ экан. Чунки бу ишни шахсан республика прокурори назоратга олибди. Сизга маслаҳатим, ҳозирча бирор иш қилишдан ўз