💥Қайтар дунё.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥
Андижонлик бир синглимиз ўзларини бошидан ўтказганларини ёзиб юбориб, мендан хикоя тарзида ёзиб сайтга қўйишимни илтимос қилиптилар. Мен бу синглимизни мактубларини, кўзимда ёш билан ўқиб яна бир бор Оллоҳ нақадар буюк хар нарсага қодир эканига амин бўлдим. Синглимизни хаётлари кимгадир сабоқ бўлар деган илинжида хикояни ёзишни жоиз, деб билдим.
-Болалигимдан мен жуда қайсар, ўжар ўз айтганимни қилдирадиган қиз бўлиб вояга етдим, онам оддий колхозчи, дадам колхозда тракторчи бўлиб ишлардилар.-Мактабни амаллаб тугатдим, дадамни танишлари орқали тиббиёт билим юртига ўқишга кирдим.-Уни ҳам зўрға тугатдим.
У пайтлар ишга кириш учун йўлланма бериларди. Менга Фарғона вилоятига ишлашга йўлланма берилди. Табийки уйдагилар бошқа вилоятга бориб ишлашга тиш тирноқлари билан қаршилик кўрсатишди, яна дадам анча югур югурдан кейин мени йўлланмамни вилоят,, юқумли касалхонаси "га тўғирлатиб бердилар.
Мен хамшира бўлиб ишладим, кейин турмушга чиқдим.-Турмуш ўртоғим мактабда рус тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлардилар оғир босиқ, қайнонам хам ўқитувчиликдан касалликлари туфайли нафақага чиқиб уйда ўтирардилар,қайнатам анча илгари,, қанд" касаллиги билан ўтиб кетган эканлар.-Мени аввал бу оилага кўникишим анча қийин кечди, чунки мен бошида айтганимдек жуда
қайсар айтгани айтган, дегани деган хеч кимга итоат қилмайдиган қиз эдимда, лекин дадамни тўйимдан олдин, -қизим юзимизни ерга қаратмийсан, деган умиддаман,-агар юзимиз ерга қарайдиган бўлса шуни билгинки-мени сендек қизим йўқ, дедилар.
-Мени дадам бош фарзандлари бўлганлигим учунми, бошқа болаларидан кўпроқ яхши кўрардилар. Хар доим олдиларида олиб юрар оғзимдан чиққан хар бир илтимосимни бажардилар, хатто трактор хайдашниям ўргатгандилар.-Мен ҳам бирор бир маслахатли ишим бўлса нимагадир онам билан эмас, дадам билан маслахатлашардим.
-Дадамни шу бир оғизгина гаплари билан мен қайнонамга яхши келин, эримга суюкли хотин бўлдим.
-Асосий келин қиладиган ишларни қайнонам секин аста ўргатдилар, билмаган кўп ишларни у кишидан қунт билан ўргандим. Аввалги жиззакиликдан асар хам қолмади. Икки ярим йил, оралиғида икки нафар қизчалик бўлдик. Шундан кейин Оллоҳ бизга бошқа фарзанд раво кўрмади.-Мен ўғлим бўлишини жуда жуда хохлардим, шунданми кейинчалик тез тез асабийлашадиган бўлиб қолдим.-Қайнонам хам, эрим хам хеч қачон ўғил туғиб бермаяпсан, деб мени юзимга солишмасди, қайтангга қизларинг қайси ўғилдан кам, деб мени овутишарди.-Мен эса қайсидир яқин киши ўғил туғипти, деганини эшитсам, хам хавасдан, хам хасатдан куйиб кул бўлардим.
Орадан йиллар ўтди қизларимиз хам бир биридан аққили чиройли қизлар бўлиб каттаришиб ёрдамчи бўлиб қолишди.-Эримни муаллимликдан олган маошлари билан рўзғор тебратиш анча қийинлашиб қолди. Тўғриси олган ойлик маошлари қайнонамни дори дармонлари-ю, қора қозонни қайнатишдан бошқасига етмасди.-Шундан кейин эрим, дипломни сандиқни бир четига ташладилару Россияга ишлаб рўзғорни кам кўстини тўлдиришга кетдилар.
-Уч йил ишлаб яхшигина пул жўнатдилар бу орада иккита қайнисинглимни турмушга бердик, қайнонамни
яхши духтурларга кўрсатиб даволатдик, хар йили қишда келиб кетадиган эрим кейинчалик пул ҳам кам юборадиган қишда келмайдиган одат чиқардилар.- Нега аввалгидек пул жўнатмаяпсиз?-десам аввалгидек иш йўқ аммаллаб жўнатияпман, деб қўярдилар, у кишини бу жавобларидан мени кўнглим тинчимасди, хаёлимда фақат ўша ёқларда бировни топиб уйланиб олган, агар ўғил туғиб берса бир умрга ўша ёқларда қолиб кетадилар, ёки устимга кундош оладилар, деган ўй менга тинчлик бермасди.-Ичимдагиларни сиртимга чиқармасликка харак қилсамда, барбир дадам бир кун сезиб қолдилар.-Кейин ичимдаги хамма дардларимни дадамга тўкиб солдим, бу орада йиғлаб ҳам олдим.-Дадам э каллаварам кўнглингда шунча гумонларинг бор экан, энди қизларин каттариб қолишди, қайнонангга ёрдамчи,-нима Россия қочиб кетиптими?-қайнонанг билан маслаҳатлашда бор эрингни орқасидан бирга бўласизлар, бирга ишлайсизлар, деб маслахат бердилар.-Дадамни фикрлари менга маъқул бўлди, қандай яхши дадам борлар-а, онамдан хеч қачон бунақа фикр чиқмасди, қайтангга мени койийдил