АРХИВДАН
Ҳаёт кундалигини варақлаб,,,,,,
( 14 - қисм )
Раънолар уйида тўйга тайёргарлик авжида. Қариндош уруғлари маслаҳатлашиб Раънони сепига турли ҳил мебеллар олиб келишар , онаси эса махалла аёллари билан кўрпа тўшак тикиш билан овора. Тоға ҳолалари Раънога энг олди стенкаю , гарнитурларни тўйдан бир хафта олдин олиб келиб беришди. Дарвозадан кирилганда ҳаммани ҳавасини келтириб бу мебеллар савлат тўкиб турарди. Раънони онаси ҳар бир кирган одамга «Мана буни укам палон жойдан палонча доллорга заказ қилиб олиб келди. Ана буни синглим олиб келди ...» деб қайта қайта мақтанар эди. Ҳақақатдан ҳам Раънони онаси мақтанганчалик бор эди. Эрини қариндошлари ҳам қўлидан келганча тўйга ўз ҳиссаларини қўшди.
Тўй кунига уч кун қолибдики Раънонинг на ейишида , на уйқусида ҳаловат бор. У ҳали ҳам Баҳромни севар эди.
Раъно билан оҳирги суҳбатдан кейин Баҳром жуда кўп ўйланди. Шунча пайтдан бери Раҳим ва Жамиланинг ҳийла , макри қурбони бўлганини анлаб етди. Афсус надомадлар чекарди. Раънонинг олдида қанчалик гуноҳкорлигини , уни қанчалик севгисини топтаганини , қанчалик кўз ёш тўкканлигини , энди Раънодай қизни топиши амримаҳоллигини билди.
Раъно унга «Тўйим бўлади .... сиз билан энди ҳеч қачон учрашолмаймиз , узоқларга турмушга чиқиб кетаман....» деган гапларини эслаб «Агар мени чиндан севса турмушга чиқмайди. Ҳали ҳам кеч эмас ... олдига бориб кечирим сўрайман. Кейин онамни совчиликка юбораман ..» деб қарор қилди. Раъно билан ўтказган ширин хотираларни эслаб ҳўрсинди.
Қандай баҳтиёр дамлар эдия ўша пайтлар.....
Севгилари булоқ сувидай тиниқ , қалблари булутдай оқ , туйғулари камалак ранггидай жилвадор.....
Эртаси куни Баҳром Раънони қишлоғига бориб уни йўлини пойлаб изига тушди. Катта кўчада узоқдан Раъно пайдо бўлди. Раъно ҳаёллар дарёсига шўнғиган , ўзидамас, кўйлакларини чевардан олиб келаётган эди. Қўлида икта салафан пакет , елкасида жимжимадор чиройли сумкача. Эгнида замонавий қилиб тикилган пушти ва ҳаво ранг аралаш кўйлаги ўзига жуда ярашган, бир ҳуснига ўн ҳусн қўшилган. Қадамлари енгил , мафтункор ... Уни кўрган ҳар қандай йигит «вой дод , юришингдан аканг айлансиииин »дейиши аниқ. Баҳром Раънога кўз узмай тикилиб турарди.
Раънони ҳам Баҳромга кўзи тушди. Қанчалик юраги тез уриб безовталанмасин , севинчини юзига чиқармади. Ўзини худди унга эътиборсиздай тутди. Баҳромни олдидан индамай тез тез юриб ўтиб кетмоқчи бўлган эди Баҳром уни йўлини тўсди.
- Салом Раъно. Кўринишиз чаккимас , жудаям очилиб кетибсиз.
- Салом. Раҳмат эътибор учун...... Раъно бепарво йўлида давом этди.
- Раъно тўҳтанг... Сизда гапим бор.
- Мени эса сизда гапим йўқ.
- Раъно гаплашиб олайлик...... илтимос....(ялингандай)
- Эсинггизда бўлса бир пайтлар мен ҳам сизга гаплашиб олайлик деб ялинганимда қандай жавоб берган эдинггиз а...? Сизга ҳам ўша жавоб. Қайтар дунё эканда ....
- Ҳа мен айбдорман , ёмонман , мени кечиринг Раъно...
- Энди кеч ....
- Ундай деманг Раъно.... Мен сизни севаман!
- Севаман?! Сизааа?!
- Ҳа мен сизни севаман. ! Агар ҳоҳласанггиз бугуноқ онамни совчиликка юбораман. Ҳоҳласанггиз бир ҳафта ичида тўйимиз бўлади....
- Шу гапларни сиз гапиряпсизми? Қулоқларимга ишонолмаяпман. Онанггиз совчи бўлиши учун мен Раънони зўрлаб қўйганман дейсизми?
- Нега ундай дейсиз Раъно,,,?
- Адашмасам , хотирам панд бермаса бу гапни сиз айтгандиз менимча... Ҳа Жамиланггиз сизга қарамай қўйдими? Сизга фарқи йўқку, жувонми , қизми , ҳаммадан қолган ювиндими... ким билан бўлса ҳам юраверасиз...
- Раъно бир адашдим .... мени кечиринг....
- Кечираман..... фақат ўша пайтлар сизни деб чеккан азобларимни сиз ҳам чексанггиз. , сизни деб кўзимдан оққан ҳар бир томчи ёшни жавобини берсанггиз....
- Бургага аччиқ қилиб кўрпани ёқмайлик илтимос Раъно....
- Ҳали бу ишлариз бурга , мени туйғуларим кўрпа бўлдими сизга?!
- Ундай демоқчимасман Раъно.
- Сиз мени ё овсар , ё тентак деб ўйлаяпсиз а?
- Қаерлардан топиб гапирасиз бундай гапларни Раъно...? Мени ҳаёлимга ҳам келмаган бундай ўй....
- Авваллари сизни билмасдим экан. Севгини кўзи кўр бўлади деб шунга айтишсалар керак эканда.
- Келинг Раъно ўтган ишларни ҳаммасини унутайлик. Би