cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ADVOKAT VA YURIST MASLAHATI

Barcha turdagi yurudik xizmatlar Barcha turdagi hujjatlar yozib online joylashtirib berish xizmati Murojaat uchun👇 @Advokat_yurist_konsultatsiya Spam fuqarolarimiz uchun: @Feruzaxon_Toychiyeva_bot Telefon orqali konsultatsiya +998338342403

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
331
مشترکین
-224 ساعت
-57 روز
-1430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from АДВОКАТ 24
⚡️ АЛИМЕНТ ТЎЛАШДАН ОЗОД ҚИЛИШ ? 📄 Оила кодексининг 141-моддасига асосан, ➖ тарафлар ўртасидаги келишувга мувофиқ алимент қарзини тўлашдан озод қилиш ёки уни камайтиришга тарафларнинг ўзаро розилиги бўлгандагина йўл қўйилади, вояга етмаган болаларга алимент тўланадиган ҳоллар бундан мустасно. ❗️Агар суд алимент тўлаши шарт бўлган шахс касаллиги ёки бошқа узрли сабабларга кўра алимент тўламаганлигини аниқласа ҳамда унинг моддий ва оилавий аҳволи йиғилган алимент қарзни тўлашга имкон бермайди деб топса, алимент тўловчининг даъвосига биноан уни алимент қарзларини тўлашдан тўла ёки қисман озод этишга ҳақлидир. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️Педагог ходимларга 56 календарь кун таътил берилади Таътил олиш ходимнинг ҳуқуқи ва иш берувчининг мажбурияти. Бироқ ходим таътил муддати келганда уни олиши шарт. Меҳнат кодекси 216-моддасига асосан барча ходимлар, шу жумладан ўриндошлик асосида ишлайдиган ходимлар ҳар йилги меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқига эга. Айнан мана шу қоидага кўра ходимлар таътил олиш ҳуқуқига эга. Ушбу кодекс 218 ҳамда 501-моддаларига мувофиқ педагогларга узайтирилган меҳнат таътили берилади. Эътиборли жиҳати шундаки, ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади (МК 227-м). Демак, ўқитувчи ишга қачон қабул қилинганидан қатъий назар у таътилни тўлиқ олади. Айтайлик А исмли ўқитувчи оилавий шароит тақазоси билан март ойида Тошкент вилоятидан Самарқанд вилоятига кўчиб ўтиди. Бунда эса табиийки, ўқитувчи Тошкентдаги мактабдан ўз ташаббуси билан ишдан бўшади ва Самарқандаги мактабга ишга кирди. Гарчи ёзги таътилга қадар ўқитувчи 3 ой ишлаган бўлса-да, унга йиллик меҳнат таътиллари тўлиқ яъни 56 календарь кун берилади. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарорига асосан ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектологи учун 56 календарь кунидан иборат узайтирилган меҳнат таътили берилади. Лекин бунда таътил пули ишланган даврга мутаносиб равишда тўланади. Меҳнат кодексининг 233-моддасида ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланиши белгиланган. Бунда ўртача иш ҳақи у ҳисобланадиган ойдан олдинги ўн икки ойни ташкил этувчи ҳисоб-китоб даври ёхуд агар ходим ўн икки ойдан кам ишлаган бўлса, амалда ишланган давр учун ходимга ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади (МК 257-м 1-қисм). Шу қоидага кўра ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблашда у 12 ойдан ортиқ ишлаган бўлса, унинг таътилга чиқишдан олдинги 12 ойлик даврда корхонадан олган барча тўловлари (иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пули ва бошқалар) қўшилган ҳолда 12га бўлинади. ❗️Демак, ўқитувчи 12 ойдан кам ишлаган бўлса, ишган давридаги иш ҳақлари юқоридаги тартибда қўшилади ва шу ишланган даврга бўлинади. Юқоридаги мисолга қайтадиган бўлсак, ўқитувчи ишга кирганига 3 ой бўлган ҳолатда, унга таътил пули шу даврга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
Photo unavailableShow in Telegram
Yana bir fuqaroyimizga Subsidiya uchun yuborgan arizamiz asosida xabarnoma kelmoqda Keyingisi siz bo'lishingiz mumkin Murojaat uchun @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
Горов нарсаси қарздорнинг ягона уйи бўлса ҳам ижрочи томонидан ундирувга қаратилиши мумкин. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонуннинг 52-моддасида белгиланишича, ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қарздор жисмоний шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки унинг умумий мулкдаги улуши бўлган ягона уйга (квартирага), агар қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари унда доимий равишда яшаётган бўлса қаратилмайди, ижро ҳужжатида ундирувни мазкур уйга (квартирага) қаратиш назарда тутилган ёхуд ушбу мол-мулк мажбурият бўйича гаров нарсаси бўлган ҳоллар бундан мустасно. Этибор қаратган бўлсангиз агар қарздорнинг уйи ягона уй бўлиб, мазкур уй кредит таъминоти сифатида агаровга қаратилиб юборилган бўлса, МИБ томонидан бу уйга нисбатан ундирувга қаратилиши мумкин. Модданинг давоми: Ундирув бошқа уйларга (квартираларга), уларда қарздор ва (ёки) унинг оила аъзолари ёхуд ўзга шахслар доимий равишда яшаб турган-турмаганлигидан қатъи назар, қаратилиши мумкин. (Яъни бу ерда ягона уй бўлмаган ҳолат назарда тутилмоқда.) Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
⚡️БУГУНДАН БОШЛАБ: ❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 000 000 сўмгача кредит берилади 📄Президентнинг 30.04.2024 йил кунги ПФ-70-сон Фармонига асосан, ➖ 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. ▪️Бунда: ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
Закалат берманг Биз одатда жуда кўп ҳолатларда закалат сўзидан фойдаланган ҳолатда олди-сотди жараёнини амалга оширамиз. Закалат ўзи нима? Ҳуқуқий тартиби қандай? Батафсил бу постда билиб оласиз. Закалат тушунчаси қонунчиликда ҳам мавжуд бўлиб фуқаролик кодексининг 311-моддасига асосан Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. Яъни биз олди сотди жараёнида бирор нарсани сотиб олишдан олдин унга пул бериб қўйишимиз — Закалат Аммо бу ерда биз амал қилмайдиган бир қоида бор. Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. Бундай келишув қонун талаби бўйича ёзма бўлиши керак. Шартномадаги тараф амалга ошиpиши керак бўлган тўловларp ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. Яъни агар сиз закалат бериб уни ёзма шаклида расмийлаштирмасангиз бу бўнак сифатида баҳоланиши мумкин. Шу ерда сизда савол туғилган бўлиши мумкин. Закалат ёки бўнак бўлганда унинг ҳуқуқий оқибати қандай бўлади деган. Фуқаролик кодексининг 312-моддасига асосан Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги  оқибатида бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. Демак, закалат бераётганда доим ўйлаб кўриб беринг агар закалатни бериб сизнинг айбингиз билан савдо амалга ошмаса закалат закалат олувчида қолади ва пул қайтарилмайди Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
👍 1
Repost from АДВОКАТ 24
Қайнакаси номидаги уйга келин мажбурий кира оладими? Бу ҳолатда келин сизнинг номингизда бўлган уйга мажбурий киритилади. Қаранг! Уй-жой кодексининг 32-моддаси биринчи қисмига асосан уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Эътибор берган бўлсангиз, юқоридаги нормада мулкдорлик оила аъзоларигина уйда мулкдор билан тенг ҳуқуқларда фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги қайд этилган. Бунда  бу (яъни оила аъзолари) шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Демак, эр-хотин ажрашса ҳам улардан бирининг номида бўлган уй-жойда бошқаси яшаш ҳуқуқини сақлаб қолади. Энди асосий масалага қайтсак, кимлар мулкдорнинг (уй-жой номида бўлган шахс) оила аъзолари деб эътироф этилади? ☝️Юқоридаги модданинг иккинчи қисмида турар жой мулкдорининг оила аъзолари деб у билан доимий бирга яшаётган хотини (эри) ва уларнинг фарзандлари тан олиниши белгиланган. Бундан ташқари Оила кодексининг 59-моддасига мувофиқ эр (хотин) ва унинг яқин қариндошлари билан хотин (эр) қариндошларининг бир-бирига нисбатан муносабатлари (қайин-бўйинчилик ва қуда-андачилик) ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни келтириб чиқармайди. Шундай экан келиннинг сизга тегишли бўлган уйга киритишни талаб қилиши ҳуқуқий асосга эга . Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчиси ишдан бўшатиладими? Мана 2023/2024 ўқув йили ҳам якунига етди. Келаси ўқув йилидан бошлаб мактабларда яна бир қатор ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мазкур ўзгаришлардан бири мактабларидаги чет тили ўқитувчи ўз фани бўйича хорижий ёки миллий сертификат олишидир. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги 312-сон қарори 9-банди 5-хатбошисига қарасак, 2024/2025 ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган. Демак, келаси ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади. Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2024/2025 ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...
Repost from АДВОКАТ 24
#Кадровик Яқин кунларда кўплаб ташкилотларда ходимларни таътилга чиқариш жараёнлари бошланади. Таътилга чиқариш жараёнида ходимни таътил тўғрисида ёзма огоҳлантириш шартми? Меҳнат кодексининг 228-моддаси 3-қисмига асосан Ходим ҳар йилги меҳнат таътили бериладиган вақт тўғрисида таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак. Бу қоидадан англашиладики, ходим хабардор қилиниши керак, бироқ бу хабардорлик ёзма бўлиши керак деган талаб эмас. Иш берувчи ходимни хабардор қилишда қуйидаги йўллардан фойдаланиши мумкин Хабарномани юборишнинг йўллари: 👉 - расмий корпоратив почтасига хабарнома юбориш; 👉 - электрон платформа бўлса ундан хабарномани юбориш; 👉 - энг оддий йўли ёзма хабарнома бериш. Ҳодимни таътилга чиқаришда биринчи навбатда Ҳодимга таътил бериш билан биргаликда Меҳнат кодексининг 229-моддасига кўра ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳам тушунтириши, Таътиллар жадвалига имзо қўйиш орқали хабардор қилиши лозим бўлади. Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг @advokat24uz
نمایش همه...