cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Hurfikr.uz

Haqsizliklar oldida egilmang , chunki haqqingiz bilan birga sharafingizni ham yo'qotasiz.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 953
مشترکین
-4124 ساعت
-4327 روز
-10 04130 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Боқсанг - боғ,  боқмасанг - тоғ. Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
230Loading...
02
Қўшма Штатлар Зеленскийнинг Россия ҳудудига зарбалар бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди. «Бизнинг позициямиз ҳозирча ўзгармади. Биз Россияга ҳужум қилиш учун АҚШ етказиб берган қуроллардан фойдаланишни рағбатлантирмаймиз ёки рухсат бермаймиз», — деди Миллий хавфсизлик кенгаши сўзловчиси Жон Кирби. Киевга Россия Федерацияси ҳудудида ўз қуроллари билан зарбалар беришга рухсат берган ўндан ортиқ давлатлар аллақачон мавжуд. Булар Буюк Британия, Канада, Латвия, Литва, Нидерландия, Полша, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция ва Эстония. https://t.me/Hurfikruznews
400Loading...
03
Дунё кучлиларининг кучли фикрлари... 1.   Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим - Цезарь 2. Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз - Уорен Бафет 3. Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин - Конфуций 4. Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг - Брюс Ли 5. Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак - Бодо Шефер 6. Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма - Чингизхон https://t.me/Hurfikruznews
452Loading...
04
Туркия Президенти Эрдоған: "Дунё телевидения орқали Нетаняху исмли вампирнинг ваҳшийлигини томоша қилмоқда. Исроил Ғазода инсониятни йўқ қилди. Ҳой, Америка давлати, бу қон сизнинг ҳам қўлингизда. Европа давлат ва ҳукумат раҳбарлари – сизлар бу вампиризмнинг шерикларига айландингиз". https://t.me/Hurfikruznews
400Loading...
05
Уларда даҳшатли урушлар учун сарфлашга пул бор, аммо камбағалларни боқиш учун эса йўқ. Тупак Шакур https://t.me/Hurfikruznews
600Loading...
06
Швед халқ мақоллари Ҳамма маймунни танийди, маймун эса ҳеч кимни. ~ Барча йўллар Римга олиб боради. ~ Ҳамма олдин бола бўлган. ~ Ҳужум энг яхши ҳимоядир. ~ Имкон топилса ҳамма ўғрига айланади. ~ Агар жим ўтирса тентак ҳам ақллидек кўринади. ~ Ялтираган ҳамма нарса олтин эмас. ~ Ўзга юрт яхши , бироқ ўз уйинг ундан яхши. ~ Яхши эркак ўзини ўзи бошқаради. ~ Куйган бола оловдан қўрқади. ~ Қўлингдаги бир қуш ўрмондаги ўн қушдан афзал. ~ Ҳечдан кўра кеч яхши. ~ Ким бошқага чуқур қазиса одатда ўзи йиқилади. ~ Ким изласа топади. ~ Кимки бирор яхшилик кутса тезда эришади. ~ Аниқ фикрламаган одам аниқ гапира олмайди. ~ Одамзодга хато қилиш мерос. ~ Олмоқдан кўра бермоқ яхшидир. ~ Ёмон ҳаво бўлмайди фақат ёмон кийим бош бўлиши мумкин. ~ Яхши кулгу умрни узайтиради. ~ Ёлғиз одам – кучли одамдир. ~ Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Худо. ~ Худонинг йўллари чексиз. ~ Ғурур таназзулга етаклайди. ~ Очлик - энг яхши таом. ~ Ўз юртида ҳеч ким пайғамбар эмас. ~ Қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ. ~ Дўстлик муҳтожликда синалади. ~ Илм олтиндан яхшидир. ~ Қари итни ўтиришга ўргатиш қийин. ~ Одам юришдан олдин эмаклашни ўрганиши керак. ~ Янги супурги яхши тозалайди. ~ Мушук кетса каламушлар рақсга тушади. ~ Муҳтож қонунга қарамайди. ~ Рим бир кунда қурилмаган. ~ Ҳаёт бор экан умидлар яшайди. ~ Ўзинг ўзингга энг яхши дўстсан. ~ Гуноҳкор ўзини ўзи жазолайди. ~~~ Ким кӯп китоб ӯқиса, узоқ яшайди. ~~~ Швед тилидан Юсуф Расул таржимаси https://t.me/Hurfikruznews
876Loading...
07
Бугун буюк актёр Александр Абдулов таваллуд топган кун. https://t.me/Hurfikruznews
1410Loading...
08
Дунёдаги одамларни икки табақага— имконсиз нарсаларнинг амалга ошишига ишонувчилар ва шу ишларни амалга оширувчиларга ажратиш мумкин. Оскар Уайльд https://t.me/Hurfikruznews
1912Loading...
09
❗️Мажбурий автосуғурта тарифлари қайта кўриб чиқилади Бунга 2019 йилда тасдиқланган 56 минг сўмлик суғурта мукофоти миқдори суғурта ташкилотлари учун зарарларни қоплашга етарли бўлмаётгани сабаб сифатида келтирилган. Агентлик аҳолидан бу борадаги таклиф ва мулоҳазаларини Napp_connect_bot Теlegram-ботига юборишни сўрамоқда. https://t.me/Hurfikruznews
1770Loading...
10
Канада Украинага берилган қуроллардан қандай фойдаланиш бўйича чеклов қўймайди - Канада ТИВ. https://t.me/Hurfikruznews
1910Loading...
11
Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилди Наманганда жазо муддатини ўтаётган маҳкум қамоқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов маълум қилди. Жорий йил 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш департаменти тизимидаги Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 6-сонли қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилган. Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги, у 11 май куни уйига қўнғироқ қилиб, қамоқхонада унга азоб беришаётгани ҳақида айтганини таъкидлади. Қолган оила аъзолари ҳам марҳумнинг ўз жонига қасд қилишига ишонмаяпти. https://t.me/Hurfikruznews
2060Loading...
12
Кун фотоси Мўъжиза Муаллиф: Хонбиби Ҳиммат қизи https://t.me/Hurfikruznews
1881Loading...
13
Норвегия Фаластинни давлат сифатида тан олди Қиролликнинг ўтган ҳафта эълон қилинган қарори кучга кирди, дея тасдиқлади мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги. Икки кун аввал Норвегия ташқи ишлар вазири Эспен Барт Эйде Брюсселдаги учрашувда Фаластин миллий маъмурияти бош вазири Муҳаммад Мустафога тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этган эди. Норвегиялик сиёсатчининг фикрича, агар бошқа давлатлар Норвегиядан ўрнак олса, бу қарор Яқин Шарқдаги муаммоларни “тинч йўл билан ҳал этиш учун катта туртки бериши” мумкин. https://t.me/Hurfikruznews
1950Loading...
14
Турк манбаларига кўра, Россия Аэрокосмик кучлари Украина ғарбидаги Яворовский полигонида гипертовушли Кинжал ракетаси билан зарба берган. Россия Аэрокосмик кучлари Лвов вилоятидаги Яворовский полигонига гипертовушли Кинжал ракетаси билан зарба берди, дея хабар бермоқда Туркия манбалари. Уларга кўра, камида 300 киши, жумладан, НАТО давлатларидан келган инструкторлар ҳалок бўлган. Таъкидланишича, зарба бериш вақтида полигонда Франция, Полша, АҚШ ва бошқа мамлакатлар ҳарбий хизматчилари бўлган. Ҳозир ярадорлар Полшага фаол эвакуация қилинмоқда. https://t.me/Hurfikruznews
1950Loading...
15
Сени севмаганга суйкалма! Севгингни ожизлик деб ўйлайди. Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди. Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин! Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос! Мавлоно Жалолиддин Румий https://t.me/Hurfikruznews
3728Loading...
16
Шимолий Корея Жанубий Корея томонга юзга яқин ахлат солинган ҳаво шарларини учирди Жанубий Корея ҳукумати ўз фуқароларини номаълум учар жисмларга яқин келмасликни ва бу ҳақида полицияга хабар беришларини тавсия қилмоқда. Аввалига ҳукумат шарларда турли тарғибот ёзувлари ёзилган қоғозлар бор деб тахмин қилган, бироқ кейинчалик аниқ бўлишича, 90 дан ортиқ учирилган шарларга ахлат солинган елим қутилар боғланган бўлган. https://t.me/Hurfikruznews
1990Loading...
17
Таиланд Ўзбекистон учун визасиз режим жорий қилади Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар рўйхати 57 тадан 93 тага кўпаймоқда. 36та янги давлат қаторига Ўзбекистондан ташқари Камбоджа, Хитой, Ҳиндистон, Ямайка, Қозоғистон, Лаос, Мексика, Марокаш ва бошқалар кирган. Таиландга саёҳат қилишни яхши кўрадиган танишларга юбориб қўямиз. https://t.me/Hurfikruznews
1955Loading...
18
Оммага эргашган одам ундан ўзиб кетолмайди. Ўз онги билан ҳаракат қиладиган киши эса ҳеч кимнинг оёғи етмаган манзилларга бора олади. Алберт Эйнштейн https://t.me/Hurfikruznews
1993Loading...
19
АҚШга ноқонуний бормоқчи бўлган мигрантлар ичида Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари етакчи Биргина Калифорния чегарасини 2023 йилнинг октябрь ойидан ҳозиргача 57 200 нафар ноқонуний мигрант кесиб ўтган. Уларнинг 2 900 нафари ўзбекистонликлардир. https://t.me/Hurfikruznews
1930Loading...
20
Ривоятларда айтилишича, Ҳазрат Сулаймоннинг: «Бу дунёдаги ҳамма нарса ўткинчи», — деган сўзлар ўйиб ёзилган узуги бўлган. Сулаймон ҳаётининг қайғули онларида узукдаги ана шу ҳикматли битикни ўқиб, таскин топган. Бир куни унинг бошига шундай бахтсизлик тушадики, узукдаги сўзлар дардига малҳам бўлолмайди. Сулаймон ғазаб билан узукни ечиб, отиб юборади ва думалаб бораётган узукнинг ички томонида ҳам аллақандай битик борлигига ногаҳон кўзи тушади. Ўрнидан туриб, узукни қўлига оладида, битикни ўқийди. Узукнинг ички томонида: «Бу ҳам ўтиб кетади», — деган ёзувлар бор эди. Сулаймон аччиқ кулимсираб, узукни бармоғига тақади ва умрининг охиригача уни ечмайди. https://t.me/Hurfikruznews
2024Loading...
21
Қон босимини меъёрлаштириш учун, зира ва кўк чойнинг фойдаси бисёр ✅ Қон босими юқори бўлган беморлар учун қуйидаги усулни тавсия қиламиз. ✅ Кичкик чойнакка 1 чойқошиқ зира ва 1 чойқошиқ кўк чой соламиз, устидан қайнатилган сув қуямиз. ✅ Бу дамлама 10 дақиқа тиндириб қўйгач, чой ўрнида истеъмол қилинади. Муолажа давомийлиги бир ой. https://t.me/Hurfikruznews
1842Loading...
22
Ўзбекистонда июнь ойи жуда иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати +43 даражагача кўтарилади Ўзгидромет маълумотларига кўра, июнь ойида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўртача +40 даража иссиқ бўлади, айрим ҳудудларда эса +45...+47 даражагача кўтарилиши мумкин. https://t.me/Hurfikruznews
1983Loading...
23
Боғ жамоли - боғбондан. Боғ кимники - боғбонники. Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
1800Loading...
24
Бутун дунё футбол юлдузлари ижтимоий тармоқлардаги ўзларининг расмий аккаунтлари орқали Фаластин ва Ғазо секторини қўллаб-қувватлаб, Рафаҳдаги Исроил қирғинини қоралаб чиқди. https://t.me/Hurfikruznews
1830Loading...
25
"Менга салом бермай қўйишган эди..." Ўғлим Абдул Азиз 7 ёшда. Одатда, кўчада таниган-танимаганига салом беради. Бугун бозорга тушдик. Абдул Азиз бир савдогарга салом берди-да, кетидан: “Аллоҳ ишларизга ривож берсин!” деди. Туйқусдан савдогар чўнтагини ковлаб, ўғлимга пул бермоқчи бўлди-да, сўнг кийимига қараб қўлини чўнтакдан олди. Кўрмасдан тиланчи деб ўйлади, шекилли. Савдогарнинг шериклари ҳам анча донг қотиб қолишди, биз узоқлашганимиздан сўнг “нима деди, нима деди?” деганларини эшитиб қолдим. Ўғлим орқада енгил юкларни кўтариб борарди. Кимгадир салом берди. Кимнингдир таажжуб билан “Мангами? Ва алайкум...” деганини эшитиб орқага ўгирилдим. Одмироқ кийинган қари аравакаш экан. У юкини ташлаганча ўғлимнинг олдига келди-да, сўрашиб, “Худо рози бўлсин! Менга анчадан бери салом бермай қўйишган эди...” деди. Хулоса ўзингиздан. ​ Давронбек Тожиалиев https://t.me/Hurfikruznews
1841Loading...
26
Nexia 2 уловининг газ баллони портлаши акс этган видео тарқалди. Жиззахда «Нексия-2» газбаллонли машина ҳаракатланиб кетаётганда портлаган. «Нексия-2» бўлакларга бўлиниб кетган ва машинадаги йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган. https://t.me/Hurfikruznews
2204Loading...
27
Муаммолар – умр безаги, уларни енгиб ўтиш эса умрнинг мазмунидир. Жошуа Ж. Мерин https://t.me/Hurfikruznews
2455Loading...
28
Эрон Россиядан 500 миллион долларлик вертолётлар сотиб олиш бўйича шартнома имзолади Ушбу вертолётларни етказиб бериш бўйича шартнома Эрон президенти Иброҳим Раисий, Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ва уларнинг ҳамроҳлари ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатидан бир неча кун ўтиб имзоланган. https://t.me/Hurfikruznews
1980Loading...
29
😳
10Loading...
30
Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади. В.В.Путин РФ Президенти https://t.me/Hurfikruznews
2192Loading...
31
Йўқ, йўқ ва яна йўқ! Ўзбекистонда АЭС қурилмаслиги керак, ҳар бир соғлом ақл эгаси, Ўзбекистонни ватаним деган ҳар бир ўзбекистонлик бу қандай кулфатлар яратишини англаб, тушуниб, ҳис қилиб турипти. АЭС бу сиёсий хатар. Давлат мустақиллигини сўроқ остида қолдиради. АЭС бу иқтисодий хатар. АЭС бу ижтимоий хатар. АЭС бу экологик хатар. Ёлғон гапириладиган маконда, ҳукумат халққа ҳисобдор бўлмаган юртда АЭС қурилмаслиги керак. Қайси ақл дунёни ядровий шантаж билан қўрқитаётганларга, ўзлари қурган иккита АЭСни босиб олганларга АЭС қурилишини ишониб топшириши мумкин? Бугун бор, эртага йўқ қанақадир Султоновлар, қанақадир Мирзамаҳмудовлар, қанақадир Аҳмедходжаевлар АЭС қуриб тажриба ўтказишмоқчи бўлишса, марҳамат, бунинг учун Ўзбекистондан бошқа макон танлашсин. Мен рози эмасман, рози бўлмайман. Бизнинг Ўзбекистондан бошқа захира ватанимиз йўқ! Отабек Бакиров https://t.me/Hurfikruznews
1 0146Loading...
32
Қозоғистон энергетика вазири мамлакатда АЭС қуриш учун Жанубий Корея, Россия, Хитой ва Франция саралашдан ўтганини маълум қилди. АЭС қуриш масаласи эса умумхалқ референдумида ҳал қилиниши кутилмоқда. https://t.me/Hurfikruznews
2390Loading...
33
«Бахти Ташкентский»га оид жиноий иш судда кўрилмоқда Жиноят олами вакили сифатида танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва у ташкил қилган жиноий уюшма аъзоларига оид иш бўйича суд жараёнлари бошланди. Жиноий уюшма таркибида «Бахти Ташкентский»нинг акаси Шухрат Қудратуллаев, ўғиллари Ихтиёр Қудратуллаев ва Бекзод Зафаровлар ҳам бор. Жиноий ишида доирасида 37 нафар шахс суд қилинмоқда. https://t.me/Hurfikruznews
2430Loading...
34
"Ўзатом": Жиззахда кам қувватли АЭС қурилиши шу йил ёздаёқ бошланади Станция учун танланган майдонда текширув ишлари ўтказиб бўлинган, жойнинг мақсадга мувофиқлиги ва хавфсизлиги тасдиқланган. Станция қурилишида "Росатом" бош пудратчи бўлади, қурилишга маҳаллий компаниялар ҳам жалб этилади. Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбаси ҳозирча маълум қилинмади. https://t.me/Hurfikruznews
2330Loading...
35
Ўқувчимиз ёзмоқда Яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким? Шағал қазиб олишни экология баҳона тақиқлаётган ўзбек чиновникларининг савияси ва экология деган нарсани мутлақо тушунмаслигидан келиб чиқилса, бу ерда мақсад шағал қазиб олишни тўхтатиш эмас, балки бир қўлли монополияга айлантиришмоқчи, деган ўй-хаёл келаверади. Негаки, биринчидан, амалдорларимиз ҳар доим янги монополия яратмоқчи бўлсалар рақобатчиларни экология, миллий манфаатлар ҳақидаги мана шунақа баландпарвоз нарсалар билан айблашган. Ваҳоланки шу вақтда ўзлари экологияга ҳам, миллий мафаатларга ҳам тупурганча бундан беш баттар ишларни қилаётган бўлишади. Иккинчидан, шағал қазиб олишни тўхтатиб бўлмаслигини бошқалар сингари улар ҳам яхши тушунишади. Акс ҳолда, қурилиш саноати бир кунда ўлади. Учинчидан, ҳаммага маълумки, шағал бозори аҳолининг ҳамма қатламини қамраб олган. Яъни, ҳамма харидор. Энг эътиборлиси, деярли нақд пулда сотилади. Бу дегани даромад солиқдан ташқари. Агар бозор кўлами ва даромади назорат қилинмаслигини ҳисобга олсак, юз фоиз аниқки, бу соҳа ўз эгаларига Ўзбекистондаги мошина заводиданда каттароқ, энг муҳими, ҳеч ким сезмайдиган  даромад келтирмоқда. Нима дедингиз? Унда яширин шағал бизнес империясининг янги эгаси ким? Шавкат Ширинов https://t.me/Hurfikruznews
2302Loading...
36
Кимнинг қандайлиги қачон билинади. ➖Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади. ➖Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади. ➖Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади. ➖Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади. ➖Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади. ➖Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади. ➖Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади. https://t.me/Hurfikruznews
2357Loading...
37
Қозоғистонда қор ёғади, таъсири бизга ҳам сезилади “Казгидромет” хабар беришича, 28 май куни мамлакатнинг шимоли ва шарқида кучли ёмғир ёғади, кечаси эса улар қорга айланиши мумкин. 28 майда ғарбда, шимолда ва марказда, 29-30 май кунлари эса Қозоғистон шарқида кечаси 3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда. Фақат мамлакат ғарбида ёғингарчилик кузатилмайди, ҳаво ҳарорати аста-секин исиб боради. Ўзбекистонда ҳам бу аномал об-ҳаво таъсири сезилади. https://t.me/Hurfikruznews
2303Loading...
38
Марказий Осиёдан кўтарилган чанг бўрони Шарқий Европага йўналмоқда Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Россиянинг Каспиёлди даштларидаги кучли шамол натижасида кўтарилган чанг кечгача шарқий Европа ҳудудлари, жумладан Украина ва Беларус устига ёпирилиши кутилмоқда. https://t.me/Hurfikruznews
2363Loading...
39
Ривоят қилинишича, бир киши ҳакимлардан бирининг ҳузурига келиб: — Хазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Улардан ҳар иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақатгина биттасини ўқитишга имконим бор, қайси бирини ўқитай? — деб сўрабди. Шунда хаким зот: — Қизингни ўқит, чунки у келажакда фарзанд тарбия қилади. Агар ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамиятни ўқитган бўласан, — деб жавоб берган экан. https://t.me/Hurfikruznews
2322Loading...
40
Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга асос бўладиган мақсадлар Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади: 👉🏿мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш; 👉🏿Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; 👉🏿фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно); 👉🏿республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш); 👉🏿тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш; 👉🏿давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш. Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади. Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга асос бўладиган мақсадлар Ер участкаларини қуйидаги мақсадларда компенсация эвазига олиб қўйиш жамоат эҳтиёжлари деб эътироф этилади: 👉🏿мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар эҳтиёжлари, эркин иқтисодий зоналарни, эркин савдо зоналарини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун ерлар бериш; 👉🏿Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш; 👉🏿фойдали қазилмалар конларини қидириш ва қазиб олиш (бундан кенг тарқалган фойдали қазилмалар конлари мустасно); 👉🏿республика аҳамиятига ҳамда маҳаллий аҳамиятга молик автомобиль ва темир йўлларни, аэропортларни, аэродромларни, аэронавигация объектларини ҳамда авиатехника марказларини, темир йўл транспорти объектларини, кўприклар, метрополитенлар, туннелларни, энергетика ва алоқа тизимининг муҳандислик объектлари ҳамда тармоқларини, космик фаолият объектларини, магистрал қувурларни, муҳандислик-коммуникация тармоқларини, ирригация ва мелиорация тизимларини қуриш (реконструкция қилиш); 👉🏿тасдиқланган аҳоли пунктлари бош режаларининг объектларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуришга оид қисмини бажариш; 👉🏿давлат инвестиция дастурларида кўрсатилган давлат таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг бинолари ҳамда иншоотларини марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан қуриш назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш. Ер участкаларининг ҳар қандай бошқа мақсадларда олиб қўйилишини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш сифатида талқин этиш тақиқланади. @generalissimus_uzb
2182Loading...
Photo unavailableShow in Telegram
Боқсанг - боғ,  боқмасанг - тоғ. Ўзбек халқ мақоллари https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 1🔥 1
Photo unavailableShow in Telegram
Қўшма Штатлар Зеленскийнинг Россия ҳудудига зарбалар бериш учун Америка қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилиш ҳақидаги илтимосини рад этди. «Бизнинг позициямиз ҳозирча ўзгармади. Биз Россияга ҳужум қилиш учун АҚШ етказиб берган қуроллардан фойдаланишни рағбатлантирмаймиз ёки рухсат бермаймиз», — деди Миллий хавфсизлик кенгаши сўзловчиси Жон Кирби. Киевга Россия Федерацияси ҳудудида ўз қуроллари билан зарбалар беришга рухсат берган ўндан ортиқ давлатлар аллақачон мавжуд. Булар Буюк Британия, Канада, Латвия, Литва, Нидерландия, Полша, Финляндия, Франция, Чехия, Швеция ва Эстония. https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 1🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Дунё кучлиларининг кучли фикрлари... 1.   Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим - Цезарь 2. Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз - Уорен Бафет 3. Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин - Конфуций 4. Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг - Брюс Ли 5. Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак - Бодо Шефер 6. Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма - Чингизхон https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 1💯 1
Photo unavailableShow in Telegram
Туркия Президенти Эрдоған: "Дунё телевидения орқали Нетаняху исмли вампирнинг ваҳшийлигини томоша қилмоқда. Исроил Ғазода инсониятни йўқ қилди. Ҳой, Америка давлати, бу қон сизнинг ҳам қўлингизда. Европа давлат ва ҳукумат раҳбарлари – сизлар бу вампиризмнинг шерикларига айландингиз". https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 2🌚 1
Photo unavailableShow in Telegram
Уларда даҳшатли урушлар учун сарфлашга пул бор, аммо камбағалларни боқиш учун эса йўқ. Тупак Шакур https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 2🔥 1
Швед халқ мақоллари Ҳамма маймунни танийди, маймун эса ҳеч кимни. ~ Барча йўллар Римга олиб боради. ~ Ҳамма олдин бола бўлган. ~ Ҳужум энг яхши ҳимоядир. ~ Имкон топилса ҳамма ўғрига айланади. ~ Агар жим ўтирса тентак ҳам ақллидек кўринади. ~ Ялтираган ҳамма нарса олтин эмас. ~ Ўзга юрт яхши , бироқ ўз уйинг ундан яхши. ~ Яхши эркак ўзини ўзи бошқаради. ~ Куйган бола оловдан қўрқади. ~ Қўлингдаги бир қуш ўрмондаги ўн қушдан афзал. ~ Ҳечдан кўра кеч яхши. ~ Ким бошқага чуқур қазиса одатда ўзи йиқилади. ~ Ким изласа топади. ~ Кимки бирор яхшилик кутса тезда эришади. ~ Аниқ фикрламаган одам аниқ гапира олмайди. ~ Одамзодга хато қилиш мерос. ~ Олмоқдан кўра бермоқ яхшидир. ~ Ёмон ҳаво бўлмайди фақат ёмон кийим бош бўлиши мумкин. ~ Яхши кулгу умрни узайтиради. ~ Ёлғиз одам – кучли одамдир. ~ Бергувчи ҳам, олгувчи ҳам Худо. ~ Худонинг йўллари чексиз. ~ Ғурур таназзулга етаклайди. ~ Очлик - энг яхши таом. ~ Ўз юртида ҳеч ким пайғамбар эмас. ~ Қуёш остида янги нарсанинг ўзи йўқ. ~ Дўстлик муҳтожликда синалади. ~ Илм олтиндан яхшидир. ~ Қари итни ўтиришга ўргатиш қийин. ~ Одам юришдан олдин эмаклашни ўрганиши керак. ~ Янги супурги яхши тозалайди. ~ Мушук кетса каламушлар рақсга тушади. ~ Муҳтож қонунга қарамайди. ~ Рим бир кунда қурилмаган. ~ Ҳаёт бор экан умидлар яшайди. ~ Ўзинг ўзингга энг яхши дўстсан. ~ Гуноҳкор ўзини ўзи жазолайди. ~~~ Ким кӯп китоб ӯқиса, узоқ яшайди. ~~~ Швед тилидан Юсуф Расул таржимаси https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
🔥 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бугун буюк актёр Александр Абдулов таваллуд топган кун. https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 3👌 1

🔥 2🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
Канада Украинага берилган қуроллардан қандай фойдаланиш бўйича чеклов қўймайди - Канада ТИВ. https://t.me/Hurfikruznews
نمایش همه...
👍 3🔥 1