fa
Feedback
📊

📊

رفتن به کانال در Telegram
8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
📊
8 362
#multfilm Tobeinlar hayotidan qissalar 18-qism Hasson ibn Abu Sinon ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳв
ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим: — Сиз вафот этмаганмидингиз? — Вафот этгандим. — Ўлим қанақа экан? — Яхши, — деди у хурсанд бўлиб. — Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми? — Ҳа. — Қайси амал манфаатлироқ экан? — Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. "Солиҳлар гулшани" китобидан.https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Ота ва она билан муомала борасида риоя этиладиган 35 одоб 1. Уларнинг ҳузурида қўл телефонини ўчириб қўйиш. 2. Улар сўзлаётганда жим қулоқ тутиш. 3. Фикрларини қабул қилиш. 4. Сўзларини тасдиқлаб, қўшилиб туриш. 5. Уларга ўзни ҳокисор тутиб назар солиш. 6. Уларни доим мақтаб ва олқишлаб туриш. 7. Қувончли хабарларда бирга хурсанд бўлиш. 8. Ёқимсиз хабарларни уларга айтмаслик. 9. Дўстлари ва яхши кўрган кишиларни мақтаб туриш. 10. Улар амалга ошираётган ишларни эсга олиб туриш. 11. Такрор ва такрор сўзлашса ҳам гапларини тасдиқлаб туриш. 12. Ўтмишдаги кўнгилхира ишларни эсга олмаслик. 13. Кесатиқ, пичинг гаплардан четланиш. 14. Уларга эҳтиром кўрсатган ҳолда ўтириш. 15. Фикрлари саёзликда айбламаслик. 16. Гапираётганларида гапларини бўлмаслик. 17. Ёшларини ҳурмат қилиб, набиралар билан уларни безовта қилмаслик. 18. Уларнинг олдида набираларни жазоламаслик. 19. Барча насиҳат ва кўрсатмаларни қабул қилиш. 20. Ҳузурларида оиланинг раҳбари эканликлари билдириб, бўйсиниб туриш. 21. Уларга овозни баландлатмаслик. 22. Улардан олдин ёки олдларида юрмаслик. 23. Улардан аввал овқатланмаслик. 24. Уларга бақрайиб қарамаслик. 25. Баъзан лойиқ бўлишмасада, эҳтироман улар билан фахрланиш. 26. Уларга оёқ узатмаслик ёки орқа ўгириб ётмаслик. 27. Улар танбеҳ бериб уришаётганларида, гап қайтариб сўкишиб кетмаслик. 28. Ҳамиша уларнинг ҳаққига дуода бўлиш. 29. Олдларида ҳорғинлик ва чарчоқни сездирмаслик. 30. Улардан хато содир бўлса кулмаслик. 31. Талаб қилмасларидан аввал хизматларига шай туриш. 32. Уларга жаҳл қилмаслик, ғазабланмаслик ва зиёратларида мунтазам бўлиш. 33. Улар билан суҳбатда энг яхши сўзларни танлаб гапириш. 34. Уларни ўзларига ёққан, энг маҳбуб исмлар билан чақириш. 35. Бошқа инсонлардан ва бошқа нарсалардан ота-онани муқаддам қўйиш. Муҳим жиҳат: Ота-она сиз учун (худди) ер устидаги бир хазинадирлар. (Вафот этиб) ер остига дафн этилмасларидан аввал уларни ғанимат билинг. Хизматларини қилинг, эҳтиром кўрсатиб улкан ажру-савобларга эришинг. ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
#multfilm Tobeinlar hayotidan qissalar 17-qism Muoza bintu Abdulloh Adaviyya ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
ФИКР ВА АҚЛ Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас аслида. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги агар
ФИКР ВА АҚЛ Жим турган ҳар қандай киши жавоб қайтаришдан ожиз эмас аслида. Шундай кишилар бўладики, қалби оғриётганлиги агар гапирса бу оғриқ янада кучайиб кетиши туфайли жим турадилар. Яна шундайлар ҳам бўладики, гапирган гапи фойда бермаслигини билгани чун  ҳам сукут сақлайдилар. Яна шундай одамлар бўладики, бошқаларга зарар бериб қўймаслик учунгина  ғазабини босиб  сукут сақлайдилар. Баъзилар ожизлик санайдиган сукут аслида катта кучнинг махсулидир!!! Сукут сақлаш ҳаммага эмас, аслида кучли инсонгина буни уддалайди.https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР 1. Одам алайҳиссалом. 2. Идрис алайҳиссалом. 3. Нуҳ алайҳиссалом. 4. Ҳуд алайҳиссал
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКРИ КЕЛГАН ПАЙFАМБАРЛАР 1. Одам алайҳиссалом. 2. Идрис алайҳиссалом. 3. Нуҳ алайҳиссалом. 4. Ҳуд алайҳиссалом. 5. Солиҳ алайҳиссалом. 6. Иброҳим алайҳиссалом. 7. Лут алайҳиссалом. 8. Исмоил алайҳиссалом. 9. Исҳоқ алайҳиссалом. 10. Яъқуб алайҳиссалом. 11. Юсуф алайҳиссалом. 12. Айюб алайҳиссалом. 13. Шуайб алайҳиссалом. 14. Мусо алайҳиссалом. 15. Ҳорун алайҳиссалом. 16. Юнус алайҳиссалом. 17. Довуд алайҳиссалом. 18. Сулаймон алайҳиссалом. 19. Илёс алайҳиссалом. 20. ал-Ясаъ алайҳиссалом. 21. Закариё алайҳиссалом. 22. Яҳё алайҳиссалом. 23. Зул-Кифл алайҳиссалом. 24. Ийсо алайҳиссалом. 25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди. - Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан? - Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам
Бир сахий инсон дўстидан сўрабди. - Бир одамга 10 000 $ эҳсон қилмоқчиман, нима дейсан? - Йўғ-е, дўстим, бу кўп-ку, шунча ҳам эҳсон қиласанми? - Ҳа, унда, 1 000 $ берсамчи? - Бу ҳам кўп. - 100 $ берсамчи? - Қўйсангчи, 100-200 минг сўм берсанг ҳам етади. - Эҳ, дўстим-а, ўша пулни сенга бермоқчи эдим. Бахиллигинг сабаб, мени эҳсон қилишдан, ўзингни эса неъматдан маҳрум қилдинг. ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
#multfilm Tobeinlar hayotidan qissalar 16-qism Hariym ibn Hayyon https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Буни ўрганинг! - Қуръони карим 30 жуз, 60 ҳизб ва 120 рубъдан иборат. - Қуръони карим сураларининг сони 114 та. - Қуръони карим оятларининг сони 6236 та. - Қуръони карим калималарининг сони 77437 та. - "Бисмиллоҳ" билан бошланмайдиган ягона суранинг номи "Тавба". - Оятлари ичида "бисмиллоҳ" келган ягона суранинг номи "Намл". - Қуръони каримдаги энг узун сура "Бақара" ва энг қисқа сура "Кавсар" сурлари. - Қуръони каримдаги энг узун оят "Бақара" сурасининг 282-ояти - "мудояна". - Қуръони каримдаги энг қисқа оят "Ар-раҳмон" сурасининг 64-ояти - "мудҳаамматаан". - Қуръони каримдаги энг буюк оят "Бақара" сурасининг 255-ояти - "Оятал курсий". - Қуръони каримдаги энг узун калима "Ҳижр" сураси 22-оятдаги "фаасқойнаакумууҳу". - Қуръони каримдаги энг биринчи нозил бўлган оят "Алақ" сурасининг 1-ояти. - Қуръони каримда номлари зикр этилган пайғамбарларнинг сони 25 та. - Қуръони каримда номи энг кўп зикр этилган пайғамбар Мусо - 136 марта. - Қуръони каримда сажда оятларининг сони 14 та. - Қуръони каримда номи зикр этилган ягона саҳобий Зайд ибн Ҳориса - "Аҳзоб" сураси, 37-оятда. - Қуръони каримда номи зикр этилган ягона аёл Марям. - Қуръони каримда энг кўп такрорланган оят "Ар-раҳмон" сурасидаги "фабиаййи аалааи роббикумаа туказзибаан" - 31 марта. Аллоҳим Қуръони каримни қалбимизнинг қўри, кўзимизнинг нури қилгин. ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Ким жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юз марта салавот айтса, қиёмат куни у юзида бир нур билан келади" (Имом Байҳақий ривояти). الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللَّهِ 1️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Расулаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا حَبِيبَ اللَّهِ 2️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Ҳабибаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَلِيلَ اللَّهِ 3️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Халилаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا خَيْرَ خَلْقِ اللَّهِ 4️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа хойра холқиллаҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا نَبِيَّ اللَّهِ 5️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Набиййаллоҳ" اَلصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا صَفِىَّ اللَّهِ 6️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа Софиййаллоҳ" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا سَيِّدَ الْأَوَّلِينَ الْآخِرِينَ 7️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа саййидал аввалийна вал ахирийн" الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ عَلَيْكَ يَا رَحْمَةً لِلْعَالَمينَ 8️⃣ "Ас-солату вас-салааму ъалайка йаа роҳматан лил ъаламийн" ✅ t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жум
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Саййид-ул айём (кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин! t.me/sof_iibrat

📊
8 362
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума айёми муборак бўлсин! 💐 ✅ t.me/sof_iibrat
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 💐 Жума айёми муборак бўлсин! 💐 t.me/sof_iibrat

📊
8 362
🌿САЛОВАТ АЙТИНГ!🌿 ✨ Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг! 🍃 ✨ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти кўрсатилади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, – деганлар. Байҳақий ривояти. 🍃 ✨ Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн! https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИ Етимман деб йиғлама, Кўз ёшингни арт, болам. Етим қалбин синдириш Тузалмас бир дард, болам. Етимликда улғай
ЖАННАТ РАЙҲОНЛАРИ Етимман деб йиғлама, Кўз ёшингни арт, болам. Етим қалбин синдириш Тузалмас бир дард, болам. Етимликда улғайган Икки олам сарвари. Номи тилларда достон Саккиз беҳишт гавҳари. Олам аро нур сочган, Осмондаги ой, болам. Қиёси йўқ меҳрда, Эркаликка бой, болам. Етим кўнгли оғриса, Зулматга тўлар дунё. Замин саҳро бўларкан, Сувдан қолгандек гўё. Ёлғизликни унутиб, Чин юракдан кул, болам. Жаннат райҳонларидек Хушбўйгина гул, болам. Ҳеч нимадан зориқмай, Юргин қаддинг тутиб ғоз. Ота-онанг пойига, Жаннатда ёз поёндоз. Атрофингда сочилган Нурдан баҳра ол, болам. Токи дунё тургунча Шодонликда қол, болам. Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲhttps://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
#multfilm Tobeinlar hayotidan qissalar 15-qism Abdurahmon G‘ofiqiy https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
СИЙЛАИ РАҲМ Қардошлик риштаси мустаҳкам арқон, Ҳар бир толасида мужассам иймон. Оловда ёнмайди, сувда чиримас, Титилмас ҳар қ
СИЙЛАИ РАҲМ Қардошлик риштаси мустаҳкам арқон, Ҳар бир толасида мужассам иймон. Оловда ёнмайди, сувда чиримас, Титилмас ҳар қанча ўтса ҳам замон. Эй дўстим, жаннатдан умид бўлса гар, Қариндош ҳолидан олиб тур хабар. Сийлаи раҳмни узмагин ҳаргиз, Ағёрлар бошингдан сочса ҳамки зар. Уздингми, жаннатга кирмоғинг душвор, Бу ҳақда айтилган машҳур ҳадис бор. Гапларимга қулоқ солма, майлига, Бироқ ҳадисларга шак этма зинҳор. Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲhttps://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
​​Саловот айтмаган уммат ҳақида Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин? Ло ақал бир кунда ўн мартаги
​​Саловот айтмаган уммат ҳақида Бугун бошим қотти, етмади ақлим, Мен қандайин ҳам уммат бўлайин? Ло ақал бир кунда ўн мартагина, Аллоҳумма солли, дея олмасам. Вақтни топдим турфа таомлар учун, Янги-янги мода либослар учун. Мен қандайин ҳам уммат бўлайин? Аллоҳумма солли, дея олмасам. Бу тилим қурғур ҳар кун сўйлайди, Ғийбат-у ёлғондан ҳеч тийилмайди, Аммо нега суюукли Расулуллоҳга Аллоҳумма солли, дея олмайди. Ҳар жума кунлари SMS ёзиб, Бир-бирин табриклаб жаннат тилаймиз. Аммо на фойда бор, тасбеҳни олиб, Аллоҳумма солли, дея олмасак. Расулуллоҳ сизни қандай ҳам кўрай, Ахир сийратингиз тўлиқ билмасам. Менга ҳам насиб қил, ё Раб, десам-у, Аллоҳумма солли, дея олмасам. Аллоҳумма соллининг фойдаси катта, Қиёмат кунида кўп ёрдам берар. Ўшал кунда қон йиғлаб сўрайдиганим: Аллоҳумма соллини бир марта айтай. Қиёмат кунида фойдаси йўқда, Қанча айтсам ҳам бу салавотни. Уммат бўлмоқ учун Расулуллоҳга, Аллоҳумма соллини минг бора айтай. Аллоҳим жонимни олмасдан туриб, Амал қилай ҳар бир суннатингизга. Майли айтолмасам дунё сўзларин, Аллоҳумма соллини ўлгунча айтай. ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
#multfilm Tobeinlar hayotidan qissalar 14-qism Amr ibn Utba Sulamiy ✅ https://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
​​ОНА МЕҲРИ Икки аёл бирга чиқди сафарга, Бор эди чақалоқ иккисида ҳам. Ногоҳ бўриб келиб егач бирини, Омон қолганига ёпишди маҳкам. «Бола меники» деб талашиб роса, Ҳайҳотдек ўрмонни қилишди бозор. Муаммони ечиб бермоғи учун, Довуд пайғамбарга айлашди изҳор. Воқеани тинглаб Довуд пайғамбар, Ҳукм қилди уни катта аёлга. Буни кўриб турган доно Сулаймон, Жумбоқни ечолмай толди хаёлга. Бир пайт деди: «Пичоқ келтиринг менга, Иккингизга буни бергайман бўлиб». Шунда кичик аёл дод-фарёд уриб, Деди: «Бундай қилманг, қолади ўлиб. Майли мен розиман, даъвомдан кечдим, Бўлса ҳамки фироқ нақадар оғир». Ҳамма сукунатга чўмган чоғида, Деди Сулаймон: «Бу – сенинг болангдир». Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲhttps://t.me/sof_iibrat

📊
8 362
#ТАРБИЯ • Фурсат топдим дегунча Онамнинг оёқларини ўпардим! • Онам оёқларини тортиб олсалар: - Она, ундай қилма! Ахир Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: - Жаннат оналар оёғи остидадир!-, деган марҳаматлари борку!-, дердим. • Онам шунда йиғларди!😢😢😢 ©️ Ражаб Тоййиб Эрдўғонhttps://t.me/sof_iibrat