8 362
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-1067 روز
-51830 روز
آرشیو پست ها
8 362
АЛЛОҲНИНГ РАҲМАТИ СОЛИҲ АМАЛЛАР ИЧИГА ЯШИРИБ ҚЎЙИЛГАН.
Шақиқ ал-Балхий айтадилар: «Беш нарса талаб қилдик ва уни беш нарсада топдик:
1. Қабрда нурни талаб қилдик. Уни кечани қоим қилишда топдик.
2. Мункар ва Накирга жавобни талаб қилдик. Уни Қуръон ўқишда топдик.
3. Сирот кўпригидан ўтиб кетишни талаб қилдик. Уни садақада топдик.
4. Қиёмат куни чанқоқни босишликни талаб қилдик. Уни кундузги рўзада топдик.
5. Ризқимизда барака бўлишини талаб қилдик. Уни зуҳо намозида топдик».
"Фазоилул аъмол" китобидан.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Келинпошшага мактуб
1. Эрингга у ёқтирадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қил!
2. У ёқтирадиган овқатларни чиройли, мазали пиширгинки, уйни соғинсин.
3. Эринг уйдан чиқаётганида кузатиб қўй; оқшом қайтганида табассум ила кутиб ол.
4. Энг чиройли бўлиб кўринишинг керак бўлган киши эринг эканини бил.
5. Иффат ва ҳаёнгни муҳофаза эт. Энг гўзал тақво либоси эканини унутма; ҳар ишимизни кўриб турган Аллоҳни эсла.
6. Эринг ва болаларингдан меҳрингни аяма. Уйингнинг тиргаги бўл. Эринг уйда бўлмаганида хотиржам юрсин.
7. Эрингдан миннатдор бўлишни, унга раҳмат айтишни унутма. Кучи етмайдиган ишларни айтиб қийнаб қўйма, ундан бировларга шикоят қилма.
8. Эрингнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўл.
9. Эринг рухсат бермаган жойларга борма.
10. Тежамкор бўл. Исрофгар бўлма. Қийин аҳволда ҳам исён этма.
11. Озода ва саранжом-сариштали бўл. Эрингнинг кийимлари ҳам тоза ва дазмолланган бўлсин.
12. Эрингнинг қариндошлари ва яқинларини меҳмон қилишдан малолланма. Уларга яхши муомалада бўл.
13. Қайнонангни тажрибали бир она сифатида ҳурмат қил, эринг хурсанд бўлсин.
14. Онангнинг уйига бўлар-бўлмасга ҳадеб бораверма, ишларинг оқсамасин.
15. Болаларингни яхши хулқли, маданиятли инсонлар қилиб қилиб тарбиялашга ҳаракат қил, эл-юрт сени яхшилик билан тилга олсин.
"Маснавий маънавий шарҳи" китобидан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#multfilm
Tobeinlar hayotidan qissalar 12-qism
Abu Bakr ibn Abdurahmon
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Қачон гапиришни билишингиз тарбиядир.
– Гапираётган кишига қулоқ солишингиз ахлоқдир.
– Гапираётган кишини гапини бўлмаслигингиз одобдир.
– Ҳар бир гапирган кишининг сўзини тасдиқлаб кетавермаслигингиз эса, зукколикдир.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Repost from Bayyina.uz
Токи устоз муҳаббат қўймаса
Тўлиқ жума маъруза видеоси:
Youtube: → Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай
Азизхўжа Бухорий
———
Bayyina.uz | Taqviym.uz
Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг!
Telegram | Instagram | YouTube
8 362
ТИРНОҚ ОЛИШ ТАРТИБИ
Тирноқ олиш тартиби ҳақида мазҳабимизнинг улуғ имомларидан бири Ҳусомиддин шаҳид (р.а.) бундай деганлар:
Тирноқ олишда аввал ўнг қўлининг кўрсаткич бармоғидан бошлаб олиб, кичкина бармоғигача олади. Бош бармоқ қолиб туради. Кейин чап қўлининг кичкина бармоғидан бошлаб олиб, бош бармоғигача олади. Сўнгра ўнг бармоғининг қолган бош бармоғини олади. Шунда бошланиш ҳам, тугалланиш ҳам ўнг қўлда бўлган ҳисобланади.
Оёқларнинг тирноқларини олганда эса аввал ўнг оёқнинг кичкинасидан бошлаб, бош бармоққача, сўнг чап оёқнинг бош бармоғидан бошлаб кичкина бармоққача олади. Демак, ҳаммаси ўнгдан бўлади.
Тирноқ олганда кечаси ҳам, шанба ва якшанбада ҳам олаверади. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Яхшилик кечиктирилмайди” деганлар.
Сўфи Аллоҳёр
📚 “Маслак ул-муттақин” китобидан.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..
ВАҚТ шундай нарсаки:
- Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан
- Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..
- Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...
- Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..
- Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
- Ҳаёт эса бир катта мактабдир..
- Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Содиқ дўстлар антиқа буюмга ўхшайдилар. Вақт ўтган сари қиймати ошиб бораверади. Сохта дўстлар эса чойга ўхшайдилар. Вақт ўтиши билан дами чиқиб бораверади...
Араб халқ мақолидан
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
Repost from 📚 ILM ZIYO 📚
Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК 📚📚 лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇
#10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади.
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚 деб номланган КИТОБХОНЛИК лойиҳамизни Аллоҳ таолонинг фазли-карами раҳмати билан бошладик Алҳамдулиллаҳ
❗️@Kitobxonuz каналимизда.
❗️@Kitobxonuz1 гуруҳимизда.
📌ЛОЙИҲАМИЗ МАҚСАДИ: Халқимизнинг диний ва дунёвий илмини ривожлантириш. Икки дунё саодати учун китобларни ўқиб, ИЛМУ-ЗИЁ олиб келажакда ўзлари, фарзандлари ва атрофидагиларга ИЛМ нурини улашиб унинг ҳаққини адо этиб юксалишлари учундир.
📌ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР:📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари тартиби билан ўқилади.
🕊42-Ўқиладиган китобимиз: Шайх Ҳазратларининг
#HADIS_VA_HAYOT #10_JUZ #ҲАЖ_ва_УМРА китоби бўлади.
🟢КИТОБНИ «Hilol eBook»да ЭЛЕКТРОННИ ЎҚИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА.
🕊⏳1.09.2024⌛️20.09.2024 📚
20 кун китобни ўқиш муддати. ИншаАллоҳ Аллоҳ қодир қилганича давомли ўтказилади дуоларингизда эслаб туринг 🤲😇
🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга
#Шайх_Ҳазратларини_исталган #1дона_китоблари берилади.
‼️ЛОЙИҲАМИЗ ШАРТЛАРИ:
❗️1-Лойиҳада қатнашиш учун шу лойиҳани камида 10-15та яқинлари ёки 2та гуруҳга тарқатади ва скриншот @Mirzohid_Nobel га юбориш.
🕊🕊2-Ҳар 10/20 кунда 1та китоб ўқиб тугатилади.
🕊🕊 3-Китоб юзасидан админ айтади 5та тест савол ва жавоб тузиб юборилади.
📌ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ: Лойиҳанинг 20/21-куни барча иштирокчилар саволларини йиғиб @Kitobxonuz каналида савол жавоб натижасида 10та ғолиб аниқланади.
✍️ @Mirzohid_Nobel Лойиҳа ташкилотчиси.
Азизлар бу лойиҳамиз холис Аллоҳ таолонинг ризолиги учундир. Имкон бўлса лойиҳада ўз ҳиссасини қўшаётганларни дуоларизда эслаб туринг. 👳♂️🧕Умматга Илм-Зиё нурини📕 тарқатишда сизларнинг дуоларингизга муҳтожмиз🤲😇@Kitobxonuz каналида.
8 362
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.
Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.
Ибн Сунний ривоятлари.
✅ https://t.me/sof_iibrat
8 362
#siyrat
#muftiy_minbari
📹 БАШАРИЯТ САЙЙИДИ ТАВАЛЛУД ТОПДИЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ https://t.me/Sof_iibrat
8 362
Шифо бер, Роббим!
Онамнинг бошига тушди бир синов,
Бу синов айлади сочимни қиров,
Қировнинг сабабин билмайди биров,
Не қилай деб чуқур хаёлга толдим,
Онамнинг дардига шифо бер, Роббим.
Наинки уйқу бор, на таом роҳат,
Оғриқнинг кучига қиляпди тоқат,
Волидам танини этгин саломат,
Булутдан йиғлашни ӯрганиб олдим,
Онамнинг дардига шифо бер, Роббим.
Офтоб чиқса ҳамки зулматдир гӯё,
Қанийди, ӯнг эмас бӯлса бу рӯё,
Ажабо, бу дардга бормикин даво,
Курраи заминга сиғмайин қолдим,
Онамнинг дардига шифо бер, Роббим.
Онанг оғриб қолса бирёндир юрак,
Кӯзингга тор бӯлар замину фалак,
Оҳимни Роббимга етказ, эй малак,
Ҳатто тушларимда дод-фарёд солдим,
Онамнинг дардига шифо бер, Роббим.
Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ
✅ https://t.me/sof_iibrat
