fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

رفتن به کانال در Telegram

📈 تحلیل کانال تلگرام IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

کانال IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyberpolice_iiv) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 94 893 مشترک است و جایگاه 1 317 را در دسته فناوری و برنامه‌ها و رتبه 659 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 94 893 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 20 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر 1 962 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -74 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 26.15% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 13.52% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 24 830 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 12 838 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 11 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_iiv https://www.instagram.com/cyberpolice_iiv https://www.facebook.com/cyberpolice.iiv”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 21 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته فناوری و برنامه‌ها تبدیل کرده‌اند.

94 893
مشترکین
-7424 ساعت
+4317 روز
+1 96230 روز
آرشیو پست ها
#Кун_тарихи 📅 1959 йил, 16 октябрь — CDC 1604 компьютери тақдим этилди! 🖥️ Шу куни муҳандис Сеймур Крей лойиҳалаган, ўз дав
#Кун_тарихи 📅 1959 йил, 16 октябрь — CDC 1604 компьютери тақдим этилди! 🖥️ Шу куни муҳандис Сеймур Крей лойиҳалаган, ўз даврининг энг қудратли компьютерларидан бири — CDC 1604 тақдим этилди. 🚀 Транзисторлар асосида ишлаган ушбу компьютер илмий ҳисоблашлар ва замонавий компьютер технологиялари ривожига катта ҳисса қўшди. 💡 CDC 1604 — компьютер технологиялари тарихидаги муҳим қадам! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Биз ҳам ушбу трендни такрорладик! 📱 Сиз-чи, ўзингиз ва яқинларингизга «APK Қўриқчи» иловасини ўрната оласизми? 🔐 Киберхавфсизлик ўзимиздан бошланади! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🎙 «Айсберг» подкастининг 3-сони — Шоҳида Ибрагимова билан! ▶️ Подкастнинг тўлиқ сонини YouTube каналимизда томоша қилинг! ht
🎙 «Айсберг» подкастининг 3-сони — Шоҳида Ибрагимова билан! ▶️ Подкастнинг тўлиқ сонини YouTube каналимизда томоша қилинг! https://youtu.be/P0XQ-dRYEH0?si=Z0XJy1q6xagRT7xw 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🚨 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўми ўғирланди! 🚔 ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида йирик киберўғрилик ҳолатини фош этди. 💻 Гумонланувчи ўзини банк ходими сифатида таништириб, техник ёрдам баҳонасида 19 та тадбиркорлик субъектининг 2 миллиард сўмини ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда. ⚖️ Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда. 📞 Жабрланганлар учун: 71 206 55 04 ⚠️ Сохта банк мутахассисларига алданманг! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Зарарли APK-файллардан телефонингизни ҳимоя қилинг! 📱 «APK Қўриқчи» иловаси зарарли дастурларни аниқлаш ва улардан келиб чиқадиган хавфларни камайтиришга ёрдам беради. 🔐 Банк картангиздаги маблағлар ва шахсий маълумотларингиз хавфсизлиги учун «APK Қўриқчи» иловасини ўрнатинг! ⚠️ Унутманг! Ҳеч бир илова тўлиқ ҳимояни кафолатламайди. Номаълум APK-файлларни ўрнатманг ва SMS-кодларингизни ҳеч кимга берманг! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

#Кун_тарихи 📅 1956 йил, 15 октябрь — FORTRAN дастурлаш тилининг илк қўлланмаси нашр этилди! 🖥️ Шу куни IBM компанияси томон
#Кун_тарихи 📅 1956 йил, 15 октябрь — FORTRAN дастурлаш тилининг илк қўлланмаси нашр этилди! 🖥️ Шу куни IBM компанияси томонидан ишлаб чиқилган FORTRAN дастурлаш тилининг биринчи расмий қўлланмаси тақдим этилди. 👨‍💻 Жон Бэкус бошчилигида яратилган ушбу тил компьютер дастурларини ёзишни анча соддалаштириб, дастурлаш соҳасида янги даврни бошлаб берди. 🌐 FORTRAN кейинчалик илмий ҳисоблашлар, муҳандислик, космик тадқиқотлар ва замонавий дастурлаш технологиялари ривожида муҳим ўрин эгаллади. 🚀 70 йил аввалги ушбу янгилик компьютер технологиялари тарихида муҳим бурилиш бўлди! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

Интернетдаги диний ахборотларга алданманг — ишончли манбани танланг! “MEZON” платформасининг @dinuzbbot — “Xavfsiz bot” хизма
Интернетдаги диний ахборотларга алданманг — ишончли манбани танланг! “MEZON” платформасининг @dinuzbbot — “Xavfsiz bot” хизмати орқали тақиқланган контент ва шубҳали профилларни текшириш, диний саволларга мурожаат юбориш, ишончли диний-маърифий маълумотлар ҳамда долзарб янгиликлардан фойдаланиш мумкин. Ахборотни текширинг, ишончли манбаларга таянинг! — @dinuzbbot 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Банк карталарида фирибгарликка қарши қўшимча ҳимоя чоралари кучайтирилмоқда 🏦 Марказий банкнинг CERT-CBU киберхавфсизлик маркази вакили брифингда банк карталари ва мобил иловалардаги янги ҳимоя механизмлари ҳақида маълумот берди. 🔐 Telecom Antifraud тизими карта ва SIM-карта эгаси маълумотларини солиштириб, SMS-код фирибгарлар қўлига тушган тақдирда ҳам шубҳали операцияларни аниқлашга ёрдам беради. 📱 Шунингдек, CardBlock ва InfoCards тизимлари орқали фирибгарлик ҳолатларига тезкор муносабат билдириш ва банк карталари хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. ⚠️ Унутманг! Қўшимча ҳимоя мавжуд бўлса ҳам, SMS-код ва махфий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Деновда киберхавфсизлик бўйича тарғибот ўтказилди 📍 Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Денов туманидаги 2-сонли и
+3
🛡 Деновда киберхавфсизлик бўйича тарғибот ўтказилди 📍 Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан Денов туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўқувчиларга интернет фирибгарлиги, сохта ҳаволалар ва зарарли APK-файллардан ҳимояланиш бўйича тушунтиришлар берилди. 📱 Шунингдек, «APK Қўриқчи» иловаси ҳақида маълумот берилди. 🔐 Огоҳлик — киберхавфсизлик гарови! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🚨 Дўстининг ишончидан фойдаланиб, 25 миллион сўм кредит расмийлаштирди! 📱 Нукус шаҳрида бир шахс дўстининг телефонидан рухсатсиз фойдаланиб, унинг номига 25 миллион сўм кредит расмийлаштиргани ва маблағни ўзлаштиргани аниқланди. ⚠️ Огоҳ бўлинг! Телефонингизни бошқаларга назоратсиз берманг, шахсий маълумотларингиз ва банк иловаларингизни ҳимоя қилинг! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🌟 Самарқандда талабалар учун киберхавфсизлик бўйича тарғибот тадбири ўтказилди 👍 Самарқанд вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд давлат тиббиёт университети талабаларига замонавий кибержиноят турлари ва улардан ҳимояланиш усуллари тушунтирилди. 🛒 Шунингдек, «APK Қўриқчи» иловасининг имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби ҳақида маълумот берилди. 🔐 Киберсаводхонлик — хавфсиз келажак гарови! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🚨 2,5 триллион сўмлик ноқонуний криптоактивлар айланмасига чек қўйилди! 🚔 Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан 2,5 триллион сўмлик ноқонуний криптоактивлар айланмаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди. ⚠️ Криптоактивлар билан боғлиқ ноқонуний фаолият қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

#Кун_тарихи 🗓 1947 йил, 14 октябрь — Инсоният илк бор товуш тезлигидан ошди! 🚀 Шу куни америкалик учувчи Чак Йегер Bell X-1
#Кун_тарихи 🗓 1947 йил, 14 октябрь — Инсоният илк бор товуш тезлигидан ошди! 🚀 Шу куни америкалик учувчи Чак Йегер Bell X-1 экспериментал самолётида парвоз қилиб, тарихда биринчи марта бошқариладиган самолётда товуш тезлигидан ошишга эришди. 🌐 Ушбу тарихий парвоз авиация соҳасида янги даврни бошлаб берди ҳамда юқори тезликдаги самолётлар ва аэрокосмик технологиялар ривожига йўл очди. ✈️ Товуш тўсиғининг енгилиши — инсониятнинг технологик тараққиёт сари қўйган улкан қадамларидан бири! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Наманганда кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди 🎓 Наманган вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши
+5
🛡 Наманганда кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди 🎓 Наманган вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан University of Business and Science университетида талабалар учун профилактик учрашув ташкил этилди. 🔐 Тадбирда интернет фирибгарлиги, шубҳали ҳаволалар ва зарарли файллардан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берилди. 📱 Шунингдек, «APK Қўриқчи» иловасининг имкониятлари ва ундан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. 🛡 Киберсаводхонлик — хавфсиз келажак гарови! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

⚠️ Сизга «банк»дан қўнғироқ қилишдими? Эҳтиёт бўлинг! 📞 Фирибгарлар ўзларини банк ходими сифатида таништириб, шахсий маълумотларингизни қўлга киритишга уриниши мумкин. 🔐 Шошилманг, ишонманг, аввал текширинг! Ҳеч кимга SMS-код ва банк картангизга оид махфий маълумотларни берманг. 🛡 Огоҳлик — маблағларингиз хавфсизлиги гарови! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

⚠️ «Пулингизни кўпайтириб берамиз!» — фирибгарлар тузоғига тушманг! 💸 Айрим фирибгарлар ўзларини трейдер ёки инвестиция мутахассиси сифатида таништириб, катта даромад ваъдаси билан фуқароларнинг пулларини қўлга киритишга уринмоқда. 🔐 Унутманг! Тез, осон ва кафолатланган даромад ваъдаси — фирибгарлик белгиси бўлиши мумкин. 📲 Видеони яқинларингизга ҳам улашинг, уларни фирибгарликдан огоҳлантиринг! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Жиззахда мактаб ўқитувчилари учун киберхавфсизлик тарғиботи ўтказилди 📍 Жиззах шаҳар 31-сонли мактабда вилоят ИИБ Кибержи
+4
🛡 Жиззахда мактаб ўқитувчилари учун киберхавфсизлик тарғиботи ўтказилди 📍 Жиззах шаҳар 31-сонли мактабда вилоят ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан ўрганиш ва тарғибот ишлари олиб борилди. 📚 Йиғилишларда берилган топшириқлар ижроси ва ҳафталик мавзуларнинг ўтилиши ўрганилди. 📱 Ўқитувчиларга киберфирибгарликдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар берилиб, телефонларига «APK Қўриқчи» иловаси ўрнатилди. 🔐 Кибермаданият — хавфсиз таълим муҳити гарови! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🛡 Қашқадарёда киберхавфсизлик тарғиботи давом этмоқда 🇺🇿 Қашқадарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси х
+3
🛡 Қашқадарёда киберхавфсизлик тарғиботи давом этмоқда 🇺🇿 Қашқадарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Солиқ бошқармасида киберфирибгарликларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 📱 Ходимларнинг телефонларига «APK Қўриқчи» иловаси ўрнатиб берилмоқда. 🔐 Киберхавфсизлик — ҳар биримизнинг масъулиятимиз! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

#Кун_тарихи 🗓 1983 йил, 13 октябрь — АҚШда илк тижорий уяли алоқа тармоғи ишга туширилди! 📱 Шу куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида
#Кун_тарихи 🗓 1983 йил, 13 октябрь — АҚШда илк тижорий уяли алоқа тармоғи ишга туширилди! 📱 Шу куни АҚШнинг Чикаго шаҳрида Ameritech Mobile Communications компанияси томонидан биринчи тижорий уяли алоқа хизмати йўлга қўйилди. 📡 Ушбу тармоқ биринчи авлод — 1G технологияси асосида ишлаган бўлиб, мобил алоқанинг оммалашувига йўл очди. 🌐 Бугунги кунда эса мобил алоқа нафақат мулоқот, балки интернет, онлайн тўловлар ва рақамли хизматларнинг ажралмас қисмига айланган. 🚀 1983 йилдаги ушбу қадам замонавий мобил технологиялар ривожида муҳим тарихий воқеа бўлди! 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook

🚨 Кибержиноятчилар ушланяптими ўзи? 🚔 Тезкор хабар берилса, жиноятни фош этиш имконияти ортади! 📱 Агар киберфирибгарлар тузоғига тушиб қолсангиз, вақтни бой берманг! Дарҳол 102 рақамига хабар беринг ва барча далилларни сақлаб қўйинг. ⚠️ Унутманг! Ўз вақтида қилинган мурожаат жиноятни тезкор фош этишда муҳим аҳамиятга эга. 📱Telegram | 📱Youtube |📱Instagram | 📱 Facebook