es
Feedback
IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

Ir al canal en Telegram

📈 Análisis del canal de Telegram IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti

El canal IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti (@cyber_102) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 91 387 suscriptores, ocupando la posición 1 399 en la categoría Tecnologías y Aplicaciones y el puesto 689 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 91 387 suscriptores.

Según los últimos datos del 16 junio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -1 801, y en las últimas 24 horas de 1 082, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 35.93%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 14.86% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 32 819 visualizaciones. En el primer día suele acumular 13 577 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 10.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
O'zbekiston Respublikasi IIV Kiberjinoyatlarga qarshi kurashish departamenti rasmiy kanali. https://www.youtube.com/@cyberpolice_uz https://www.instagram.com/iiv_kiberxavfsizlik_markazi https://www.facebook.com/share/1Afaca9GtF/?mibextid=wwXIfr K...

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 17 junio, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Tecnologías y Aplicaciones.

91 387
Suscriptores
+1 08224 horas
+5497 días
-1 80130 días
Archivo de publicaciones
#кибертарғибот Самарқандда ўтказилган "Ёшлар ташаббуслари марафони" тадбири давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан "Кибержиноятлардан огоҳ бўлинг!" шиори остида кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

👉 Yozishmaga ishonish 6 million 400 ming so‘mga tushishi mumkin edi ——— 👉 Ёзишмага ишониш 6 миллион 400 минг сўмга тушиши мумкин эди Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

+1
#сурдо_таржима 👉 Эҳтиёт бўлинг: шубҳали ҳаволалар шахсий маълумотларингизга таҳдид солмоқда Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Киберхавфсизлик Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев бошчилигида кибержин
+2
#Киберхавфсизлик Қашқадарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи Ф.Мухаммадиев бошчилигида кибержиноятларнинг барвақт олдини олиш масалаларига бағишланган онлайн тарғибот йиғилиши ўтказилди. Унда Қашқадарё вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, маёр Бунёд Ражабов томонидан интернет тармоғида учраётган фирибгарлик ҳолатлари, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, зарарли ҳаволалар ва иловалардан еҳтиёт бўлиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Йиғилишда ҳудудий бандлик бўлимлари ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок етиб, киберхавфсизликни таъминлаш ва аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтириш бўйича тавсиялар муҳокама қилинди. Тадбир якунида кибержиноятларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишларни янада самарали ташкил етиш юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди. расмий саҳифалар⬇️ Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2002 йил 11 июнь — Антифишинг технологияларини такомиллаштириш бўйича илк йирик ташаббуслардан бири эълон қили
#Кун_тарихи 📅 2002 йил 11 июнь — Антифишинг технологияларини такомиллаштириш бўйича илк йирик ташаббуслардан бири эълон қилинди.
🔸 Интернет орқали банк хизматлари оммалаша бошлаган даврда сохта веб-сайтлар ва электрон хатлар орқали маълумот ўғирлаш ҳолатлари кўпайди. 🔸 Мутахассислар фишинг ҳужумларини аниқлаш ва блоклаш учун янги ҳимоя механизмларини ишлаб чиқишга киришди. 🔸 Бу жараён кейинчалик замонавий браузерлардаги антифишинг фильтрлари ва хавфли сайтлар ҳақидаги огоҳлантириш тизимларининг яратилишига асос бўлди.
📌 Эслатма: Электрон почта ва мессенжерларда келган ҳаволаларни очишдан олдин манзилнинг ҳақиқийлигини текшириш муҳим. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

+1
🛡Cyber Shield — Телеграм учун ишончли киберхавфсизлик ҳимоячиси! ⚠️ Зарарли АПК файллар, хавфли ҳаволалар ва фирибгарлар таҳдидидан ҳимояланинг. ✅ Хавфли ҳаволаларни аниқлайди ✅ Зарарли файлларни блоклайди ✅ Гуруҳ ва каналлардаги хавфли контентни ўчиради 🔒 @cybershielduz_bot билан киберхавфсизлигингизни мустаҳкамланг! ——————————————— 🛡 Cyber Shield — ваш надёжный защитник в Telegram! ⚠️ Защититесь от вредоносных APK-файлов, опасных ссылок и кибермошенников. ✅ Обнаруживает опасные ссылки ✅ Блокирует вредоносные файлы ✅ Удаляет опасный контент в группах и каналах 🔒 Усильте свою кибербезопасность вместе с @cybershielduz_bot ! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ 🚨 Телефонингизга Эрон (+98) ёки бошқа чет эл рақамларидан қўнғироқ қилиб, ўзини Uzmobile, Beeline, Ucell
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ 🚨 Телефонингизга Эрон (+98) ёки бошқа чет эл рақамларидан қўнғироқ қилиб, ўзини Uzmobile, Beeline, Ucell ёки Mobiuz ходими деб таништирса — дарҳол эҳтиёт бўлинг❗️ Фирибгарлар: 📞 “Шартномангиз тугади” 📞 “Рақамингиз блокланади” 📞 “SIM-картангизни қайта рўйхатдан ўтказиш керак” деб телефон қилиб, SMS-код ёки шахсий маълумотларингизни олишга уринмоқда. ❗️Бир марта кодни айтсангиз, Telegram, банк карталари ва бошқа аккаунтларингиз қўлдан кетиши мумкин! ❌ SMS кодни ҳеч кимга айтманг! ❌ Ҳаволаларга босманг! ❌ Паспорт ёки карта маълумотларини ҳеч кимга берманг! БИР НЕЧТА ФУҚАРОЛАР АЛДАНИБ, АККАУНТ ВА ПУЛЛАРИДАН АЖРАЛИБ ҚОЛИШГАНИ АЙТИЛМОҚДА. ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ БАРЧАНИ ОГОҲЛАНТИРИНГ. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2003 йил 10 июнь — Фишинг ҳужумлари банк соҳаси учун энг катта кибертаҳдидлардан бири сифатида баҳоланди. 🔸 К
#Кун_тарихи 📅 2003 йил 10 июнь — Фишинг ҳужумлари банк соҳаси учун энг катта кибертаҳдидлардан бири сифатида баҳоланди.
🔸 Киберхавфсизлик ташкилотлари сохта банк сайтлари ва электрон хатлар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари кескин ортиб бораётганини маълум қилди. 🔸 Ҳужумчилар фойдаланувчиларнинг логинлари, пароллари ва банк картаси маълумотларини қўлга киритиш учун ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланган. 🔸 Бу давр антифишинг технологиялари, браузер ҳимояси ва хавфсиз онлайн тўлов тизимлари ривожланишига туртки берди.
📌 Эслатма: Банк маълумотларини киритишдан олдин сайт манзилини диққат билан текширинг ва шубҳали ҳаволаларга босманг. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

⚠️ APK файлни очдингизми? Фирибгарлар айнан шуни кутишмоқда!
📱 Номаълум манбалардан юкланган APK файллар қурилмангизга зарарли дастур ўрнатиши, шахсий маълумотларингизни ўғирлаши ёки банк ҳисобларингизга хавф туғдириши мумкин.
🔒 APK файлларни фақат ишончли ва расмий манбалардан юклаб олинг. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

🔒 Ижтимоий тармоқлардаги хавфлардан қандай сақланиш мумкин?
✅ Мураккаб ва ноёб пароллардан фойдаланинг. ✅ Икки босқичли тасдиқлашни ёқинг. ✅ Шубҳали ҳаволаларга босманг. ✅ Шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг. ✅ Номаълум аккаунтлардан келган хабарларга эҳтиёткор бўлинг. ✅ Аккаунтингиз хавфсизлик созламаларини мунтазам текшириб туринг.
🛡 Огоҳлик ва эҳтиёткорлик — киберхавфсизликнинг асосий қоидаларидир. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

⚠️ Қарз сўраган аккаунтга дарҳол ишонманг! Пул юборишдан олдин аккаунт эгаси билан шахсан боғланиб, маълумотни текшириб олинг. 🔒 Эҳтиёткорлик фирибгарликнинг олдини олади. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 2008 йил 9 июнь — Фишинг ҳужумлари орқали ўғирланган маълумотлар сони рекорд даражага етгани ҳақида ҳисобот эъ
#Кун_тарихи 📅 2008 йил 9 июнь — Фишинг ҳужумлари орқали ўғирланган маълумотлар сони рекорд даражага етгани ҳақида ҳисобот эълон қилинди.
🔸 Киберхавфсизлик ташкилотлари интернетда сохта банк ва тўлов тизими саҳифалари сони кескин кўпайганини маълум қилди. 🔸 Жиноятчилар фойдаланувчиларни алдаш орқали логин, парол ва банк картаси маълумотларини қўлга киритган. 🔸 Бу ҳолат браузер хавфсизлиги, антифишинг технологиялари ва фойдаланувчиларни хабардор қилиш дастурлари ривожланишига туртки берди.
📌 Эслатма: Сайт манзилини диққат билан текшириш ва шубҳали ҳаволаларга босмаслик фишинг қурбонига айланмасликнинг муҳим қоидасидир. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

💾 Ўчирилган файллар ҳар доим ҳам йўқолиб кетмайди. Телефон ёки компьютерни сотишдан олдин ундаги шахсий маълумотларни тўлиқ
💾 Ўчирилган файллар ҳар доим ҳам йўқолиб кетмайди. Телефон ёки компьютерни сотишдан олдин ундаги шахсий маълумотларни тўлиқ ўчирмаслик хавфли бўлиши мумкин. Махсус дастурлар ёрдамида баъзи файлларни қайта тиклаш мумкин.
⚠️ Нималарга эътибор бериш керак? • Қурилмани сотишдан олдин завод созламаларига қайтаринг • Хотира картасини алоҳида форматланг • Муҳим маълумотларни аввал захирага олинг • Шахсий фото ва ҳужжатларни текшириб чиқинг
🛡 Эски қурилма — янги хавф манбаи бўлиб қолмасин. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

⚠️ Бир лаҳза эҳтиётсизлик — катта йўқотиш! Киберфирибгарлар турли усуллар орқали шахсий маълумотларингиз ва маблағларингизни қўлга киритишга уринишади. 🔒 Киберфирибгарлардан огоҳ бўлинг ва маълумотларингизни ҳимоя қилинг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

🔒 Диққат! Киберфирибгарлар ҳар қадамда. ⚠️ Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга берманг. ⚠️ Шубҳали ҳаволаларга босманг. 🛡 Маълумотларингизни ҳимоя қилинг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

+1
#сурдо_таржима 👉 Крипто-активлар айланмаси билан ноқонуний тарзда шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди Расмий саҳифаларимизда бизни кузатиб боринг! Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Кун_тарихи 📅 1995 йил 8 июнь — SSL (Secure Sockets Layer) технологияси интернет хавфсизлигида кенг қўлланила бошлади. 🔸 SS
#Кун_тарихи 📅 1995 йил 8 июнь — SSL (Secure Sockets Layer) технологияси интернет хавфсизлигида кенг қўлланила бошлади.
🔸 SSL технологияси интернет орқали узатиладиган маълумотларни шифрлаш учун яратилган бўлиб, фойдаланувчилар ва веб-сайтлар ўртасидаги алоқани ҳимоя қилишга хизмат қилди. 🔸 Ушбу технология банк хизматлари, электрон тижорат ва онлайн тўлов тизимларининг хавфсиз ривожланишига катта ҳисса қўшди. 🔸 Кейинчалик SSL ўрнини янада такомиллашган TLS протоколи эгаллади, аммо бугунги HTTPS хавфсизлик тизимларининг асоси айнан SSL ҳисобланади.
📌 Эслатма: Веб-сайтга шахсий маълумот киритишдан олдин браузер манзил сатридаги 🔒 белгиси ва HTTPS мавжудлигини текшириш муҳим. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

Наманган шаҳридаги Трастбанк ходимлари ўртасида тарғибот учрашуви ташкил етилди Учрашув Наманган вилояти ИИБ Кибержиноятларга
+5
Наманган шаҳридаги Трастбанк ходимлари ўртасида тарғибот учрашуви ташкил етилди Учрашув Наманган вилояти ИИБ Кибержиноятларга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ташкил етилиб, унда  кибержиноятларнинг янги кўринишлари, интернет тармоқларида учраётган фирибгарлик ҳолатлари, банк карталари маълумотларини ҳимоя қилиш ҳамда шахсий маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутахассислар томонидан тушунчалар берилди. Шунингдек, коррупсияга қарши курашиш, хизмат вазифаларини ҳалоллик ва масъулият билан бажариш, шаффоф муҳитни шакллантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчиларига сохта қўнғироқлар, шубҳали ҳаволалар, ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатлари ҳақида мисоллар келтирилиб, улардан еҳтиёт бўлиш юзасидан тавсиялар берилди. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Билиб_олинг! 🔐 Паролингиз қанчалик ишончли? Кўпчилик ҳали ҳам туғилган сана, телефон рақами ёки оддий сўзлардан пароль сифа
#Билиб_олинг! 🔐 Паролингиз қанчалик ишончли? Кўпчилик ҳали ҳам туғилган сана, телефон рақами ёки оддий сўзлардан пароль сифатида фойдаланади. Бу эса аккаунт бузилишини осонлаштиради. ❌ Нотўғри пароль мисоллари: • 12345678 • qwerty123 • Туғилган сана • Исм + йил ✅ Хавфсиз пароль: • Камида 12 та белги • Катта ва кичик ҳарфлар • Рақамлар • Махсус белгилар (@, #, !) 🛡 Паролингиз қанчалик кучли бўлса, маълумотларингиз шунчалик хавфсиз бўлади. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook

#Киберхавфсизлик #Огоҳлик 📢 Интернетда учрайдиган ҳар қандай маълумотга дарҳол ишониб кетманг.
Сохта хабарлар, фирибгарлар ва ёлғон маълумотлар фойдаланувчиларни чалғитиш учун мунтазам тарқатилади. Ҳар қандай янгилик ёки хабарни улашишдан олдин унинг манбасини текширинг.
✅ Ишончли маълумот олиш учун фақат расмий манбаларга таянинг. Telegram | Youtube | Instagram | Facebook