cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ИБОДАТ МАСАЛАЛАРИ | Расмий канал 🌙

🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий каналлари: @nurli_yol_quron @nurli_yol_hadis @nurli_yol Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 036
مشترکین
+524 ساعت
+57 روز
-3130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

☝️ ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ҲУРМАТЛАШ ОДОБЛАРИ #Қуръон 📌 1. Таҳорат билан ушлаш. Мусҳафни бетаҳорат ушлаш жоиз эмас. 📌 2. Ўнг қўлда ушлаш. Уни бировга беришда ҳам, олишда ҳам, очиб ёпишда ҳам, варақлашда ҳам ўнг қўлни ишлатиш. 📌 3. Юқори тутиш ва юқори жойга қуйиш. Тик турган ва ўтирган одам уни киндикдан қуйи тутмаслиги керак. 📌 4. У томон оёқ узатмаслик. Мусҳафга ëки фиқх китобларига оёқ узатиш макруҳдир. 📌 5. Устига ҳеч нарса қўймаслик. Мусҳаф энг олий китобдир, устига ҳеч нарса қўйиб бўлмайди. Китобларни тахлаганда ҳам Мусҳафни энг юқорига қўйиш керак. 📌 6. Ўқишдан бошқа мақсадда ишлатмаслик. У билан бирор нарсани туртиш, унга таяниш, суяниш ва ҳоказо. 📌 7. Ҳожатхона ва шу каби Аллоҳни зикр этиш нолойиқ бўлган жойга Мусҳаф олиб кирилмайди. 📌 8. Мусҳафни отиш, орқа ўгирган холда узатиш жоиз эмас. 📌 9. Тоза ва хушбўй тутиш. 📌 10. Авайлаш. Масалан, Мусҳафни унинг учун махсус тикилган ёки ясалган, уни чангдан, намдан сақлайдиган махсус ғилофга солиб юриш. 📌 11. Ўпиш ва кўзга суртиш. Ҳазрат Умар розийаллоху анху ҳар куни эрта билан Мусҳафни олиб, ўпардилар. 📌 12. Ҳурмат билан тилга олиш. Масалан, "Мусҳафи шариф" дейиш, у ҳақда сўзлаганда ҳурматни изҳор этиш. 📌 13. Унга қараб ўқишни тарк этмаслик. Гарчи ҳофизи Қуръон бўлса ҳам, мусҳафга қараб ўқиб туриш кепак. 📌 14. Ўқиб бўлганидан кейин очиқ ташлаб кетмаслик. 📌 15. Ўнг тарафини юқорига қилиб ёпиш. Қуръони карим ўнг тарафдан ўқилгани учун ёпишда ҳам Фотиҳа сурасини тепага қилиб ёпиш лозим. 📌 16. Яроқсиз ҳолга келса, пок жойга кўмиш. Баъзи уламолар кўмишга имкон топилмаган тақдирда ёқиб юбориш мумкинлигини айтганлар. Бу одоблар улуғ, савобли ишлар бўлса-да, бироқ энг муҳим иш Мусҳафни ўқиш, ўрганиш ва ундаги кўрсатмаларга амал қилишдир. Зеро, бу нафақат одоб, балки Мусҳафнинг ҳақи ҳисобланади. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 7 2
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ #намоз ❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvouz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 10
АШУРО РЎЗАСИНИ ЎТАР ТУТИШ? #ашуро #рўза ❓CАВОЛ: Ассалому алейкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки Ашуро рўзасига ухлаб қолса лекин ўтар тутса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бўлади. Буни ўтар дейилмайди, чунки бу ерда ифторлик қилиниб саҳарлик қилинмаган ҳолос. Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/68926) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 7
ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН #намоз ❓CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvouz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 11 3🤔 1
Photo unavailableShow in Telegram
#ашуро #рўза 📗 Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (✍️Имом Муслим ривояти). ⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⏱ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25 ⏱ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 📚 KУНЛИК ҲАДИС
نمایش همه...
👍 9 1🕊 1
СОЧИНИ БЎЯСА ҒУСЛ ҚАБУЛ БЎЛМАЙДИМИ? #ғусл ❓CАВОЛ: Аёл киши сочини бўяса ғусл ва тахорати қабул бўлмайдими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу ранг ва бўёққа боғлиқ. Баъзилари сув ўтказмайди. Баъзилари сув ўтказади. Сиз шуни текширинг. Агар сув ўтказмаса таҳорат ва ғусулингиз ҳисобга ўтмайди. Гўё ғусл ва таҳорат қилмагандек бўласиз. Агар буни аниқлаб бўлмаса бундай ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати (Fatvouz). •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 14
МЕССЕНЖЕРЛАР ОРҚАЛИ ЁЗИЛГАН САЛОМГА ОҒЗАКИ АЛИК ОЛИШ КИФОЯМИ? #жамият ❓CАВОЛ: Турли мессенжерлар орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиб қўйса кифоями ёки жавобни ёзма тарзда ёзиш ҳам керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Турли мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломларга оғзаки алик олиш вожиб бўлади. Ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтариш мустаҳаб саналади. Бу борада Аллома ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: (قَوْلُهُ وَيَجِبُ رَدُّ جَوَابِ كِتَابِ التَّحِيَّةِ) لِأَنَّ الْكِتَابَ مِنْ الْغَائِبِ بِمَنْزِلَةِ الْخِطَابِ مِنْ الْحَاضِرِ مُجْتَبًى وَالنَّاسُ عَنْهُ غَافِلُونَ ط .أَقُولُ : الْمُتَبَادَرُ مِنْ هَذَا أَنَّ الْمُرَادَ رَدُّ سَلَامِ الْكِتَابِ لَارَدُّ الْكِتَابِ. яъни: “Мактуб орқали келган саломга алик олиш вожиб бўлади. Чунки ғоиб кишидан келган мактуб гўёки ёнида турган кишининг оғзаки хитоби кабидир (“Мужтабо” китоби). Одамлар эса бунга бепарводирлар. Шунга кўра айтаманки, мактуб орқали келган саломга оғзаки алик олиш вожиб бўлади, ёзма жавоб қайтариш эмас” (📚“Раддул-муҳтор” китоби). 📚 Шунингдек, “Кувайт фиқҳ энциклопидяси”да ушбу масала тафсилот билан зикр қилинган: ﻭﻛﺬا ﻟﻮ ﺑﻠﻐﻪ ﺳﻼﻡ ﻓﻲ ﻭﺭﻗﺔ ﻣﻦ ﻏﺎﺋﺐ ﻭﺟﺐ ﻋﻠﻴﻪ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ اﻟﺴﻼﻡ ﺑﺎﻟﻠﻔﻆ ﻋﻠﻰ اﻟﻔﻮﺭ ﺇﺫا ﻗﺮﺃﻩ. ﻭﻗﺪ ﻭﺭﺩ ﻓﻲ اﻟﺼﺤﻴﺤﻴﻦ ﻋﻦ ﻋﺎﺋﺸﺔ - ﺭﺿﻲ اﻟﻠﻪ ﻋﻨﻬﺎ - ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﺎﻝ ﻟﻲ ﺭﺳﻮﻝ اﻟﻠﻪ - ﺻﻠﻰ اﻟﻠﻪ ﻋﻠﻴﻪ ﻭﺳﻠﻢ: ﻫﺬا ﺟﺒﺮﻳﻞ ﻳﻘﺮﺃ ﻋﻠﻴﻚ اﻟﺴﻼﻡ، ﻗﺎﻟﺖ: ﻗﻠﺖ: ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ ﻭﺭﺣﻤﺔ اﻟﻠﻪ . ﻭﻳﺴﺘﺤﺐ ﺃﻥ ﻳﺮﺩ ﻋﻠﻰ اﻟﻤﺒﻠﻎ ﺃﻳﻀﺎ ﺑﺄﻥ ﻳﻘﻮﻝ: ﻭﻋﻠﻴﻚ ﻭﻋﻠﻴﻪ اﻟﺴﻼﻡ “ Шунингдек, бир кишига ғоиб – бошқа жойдаги одамдан мактубга ёзилган салом етиб келса, унга ўқиган заҳоти дарҳол сўз орқали алик олиш вожиб бўлади. Зеро, “Икки саҳиҳ тўплам”да ворид бўлган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо: “Менга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Жаброил фаришта сенга салом айтмоқда”, деб айтдилар. Мен айтдим: “У зотга ҳам Аллоҳнинг саломи ва раҳмати бўлсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти). Ушбу ҳолатда саломни етказувчига ҳам: “Сизга ва унга ҳам салом бўлсин”, каби иборалар билан алик олиш мустаҳаб саналади” Бугунги кундаги мессенжерлар (телеграм, ватсап ва бошқа иловалар) ва электрон почта ёки SMS хизматлари орқали ёзилган саломлар ҳам – мактубда ёзилган салом билан ҳукми бир хил. Шунга кўра, ғоиб одамдан келган салом хоҳ ёзма равишда бўлсин, хоҳ бирор элчи орқали бўлсин, уни қабул қилган кимса дарҳол оғзаки алик олиши вожиб бўлади ва шунинг ўзи кифоя қилади. Лекин ёзма равишда алик олиб, жавоб қайтарса, янада зиёда ажру савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 13 3
Photo unavailableShow in Telegram
НАЖОТ ИЛМДАДИР #илм Муъоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу айтадилар: Илм ўрганинглар, чунки илм ўрганиш савоб, уни талаб қилиш ибодат, музокараси тасбиҳ, изланиш олиб бориш жиҳод, билмаганга ўргатиш садақа, ўз аҳлига бериш қурбатдур. Абу Нуъайм - Ҳулийя •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 9🔥 3
👳🏻‍♂️ ЕНГИ КАЛТА КИЙИМДА НАМОЗ #намоз ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биламизки, эр кишининг киндикдан тиззага қадар бўлган тана қисми аврат ҳисобланади. Иссиқ кунларда эса, одатда футболка ёки енги калта кўйлак кийилади ва шу ҳолатда (яъни енги узун бўлмаган кийим билан) намоз ўқиш жоизми? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ эмас. Бор енгини ишга тайёргарлик кўраётгандаги ҳолатга ўхшаб шимариб ўқиш макруҳ. Фиқҳий китобларнинг бирортасида енги калта кўлакдаги намознинг зикр келмаган. Лекин тақво юзасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек енги узун кўлакларда ўқиши афзал. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийган кўйлакларини сифатлаган саҳобалар: “У зотнинг кўлакларининг енглари кафтларининг бўғимигача бўлган” деганлар. Шу ўринда эслатиб ўтиш керакки, ёзнинг кунларида ёш йигитлар бели(гоҳида ундан пастроғи ҳам) очилиб қолаётгани яхши эмас. У ҳолатда намози бузилиб қолиши ҳам мумкин. Умид билан намоз ўқисаю, қиёмат куни номаи аъмолида намознинг савоби бўлмаса, зиммасидан фарз соқит бўлмаса ундан ҳам ёмони бўладими? Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/32492) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 5
НАМОЗДА ЕЛ ЧИҚИШИ #намоз ❓CАВОЛ: Ассалому алайкум! Оиша онамиздан ривоят килинган хадисда: Набийимиз саллалохи алайхи вассаллам деганлар: Агар ким намозда бурнидан қон кетса, қайт қилса хеч кимга гапирмасдан тахоратини янгилаб келган жойидан давом этсин дейилган экан. Агар намозда ел чиқса шу ишни қилган тўғри бўладими? 💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозхоннинг ихтиёрисиз таҳорати кетса, дарҳол таҳорат қилиб намозини охирига етказади. Мисол учун бурни қонаб кетди. Намозхоннинг ихтиёрисиз намоз ичида таҳорати кетиб қолиши самовий бетаҳоратлик дейилади. Ана ўшанда у дарҳол бориб таҳорат қилади ва намозини келган жойидан давом этдиради. Имом Ибн Можа Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилган ҳадисда: «Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, таҳорат қилсин ва гапирмаган бўлса, намозини келган жойидан ўқиб кетсин», дейилган. Агар ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам. Абу Ҳанифанинг наздида ташаҳҳуддан кейин самовий бетаҳоратлик етса ҳам таҳорат қилиб келиб салом бериш лозим бўлади. Чунки у кишининг наздида намоздан намозхон ўз амали билан чиқиши фарздир. Шунингдек, салом лафзини айтмоқ вожибдир. Имом Абу Юсуф ва Муҳаммадларнинг наздида қаъдаи охирда ташаҳҳуд миқдорида ўтиргандан кейин таҳорати кетиб қолса, намоз ўз ўзидан тамом бўлади. Янгидан бошлаш афзалдир. Чунки бундоқ қилиш хилофнинг олдини олади. (📚 “Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам! (https://savollar.islom.uz/s/218745) «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• 🔸 Ибодат Масалалари 🔸
نمایش همه...
👍 10
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.