cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

QORAQUSH

QORAQUSH-Mushtariy yulduzi (Yupiter sayyorasi)

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
452
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-57 روز
-3230 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ХАЛҚ АРТИСТИ ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ ИЖРОСИДА “ОНАГИНАМ” (“ДОРИЛАМОН КУНЛАР КЕЛДИ...”) қўшиғи
نمایش همه...
🔥 3
Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА ДОРИЛАМОН КУНЛАР КЕЛДИ... Онагинам! Дориламон кунлар келди, шафақлари ол, Қаён боқсанг, шайланишлар ва созлашлар тор. Олча гулин кўзларингга суртасан беҳол: “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор”. Сўлғин-сўлғин лабларингдан учаркан шу сўз, Отагинам хаёлимда ростлай бошлар қад. Дориламон кунларга қайт, онам, юмиб кўз, Ўксик дилда бошланмасин десанг қиёмат. Бу табиат суюмлидир ҳам кўзлари кўр, Гоҳ шаробдан, гоҳ оғудан қилар бизни маст. Белгинангга тиргак бўлай, онажоним, тур, Дориламон қуёшга боқ, унга қасдма-қасд. Юзинг ардоқли қуёшдай иссиқ ва маҳваш. Кўзларингда умид ёнар тикилган они, Қорли кунлар билан кетсин дилингдаги ғаш, Қизғиш, лола ранг қоплайдир бу кун дунёни. Бу дунёнинг қир-дарасин хосияти мўл, Ерни яланг оёқ боссанг яйрайди танинг. Яшамоқ — бир тансиқ таом, унга урсанг қўл, Борган сари очиладир иштаҳанг санинг. Боғлардаги етилгуси ҳар мевали шох, Ризқдир бизга, ризққа доим дил илинжлиқдир. Ўғлонларинг келар, ана, очишиб қучоқ, Ўғлонларинг мева қадар бир ширинликдир. Онагинам! Ўзинг тортма давралардан, эл чорлаганда, “Тирикликнинг байрами”, деб созланганда тор. Ўзинг сўлғин лаблар билан пичирлагандай: “Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор”. 1967
نمایش همه...
🔥 3👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
02:53
Video unavailableShow in Telegram
МАНГУ ХОТИРА. ШОИРА ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВАНИНГ ҲАЁТ ВА АДАБИЁТ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИ
نمایش همه...
🔥 3👍 1
17 МАЙ — ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРАСИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА ТУҒИЛГАН КУН Ҳалима опа Сирдарёнинг фахрларидан саналади. Мирзачўл заминидан етишиб чиққан икки Ўзбекистон халқ шоирининг биридир. Ўтган асрнинг 60-йиллари ўрталарида матбуотда шоиранинг илк машқлари кўрина бошлади. Унинг битикларида катта бир иқтидорнинг куч-қуввати кўзга ташланиб турарди. Ўша пайтлари Ҳалима опага Хизр назар қилди десак, асло муболаға қилмаган бўламиз. Чунки шоира ижодига Ўзбекистоннинг ўша пайтдаги биринчи раҳбари Шароф оға Рашидовнинг назари тушди. У кишининг имдоди билан опага алоҳида эътибор қаратилди. Бир муддат “Сирдарё ҳақиқати” газетаси таҳририятида ишлади. Сўнгра Тошкент давлат университети талабасига айланди. Катта иқтидорнинг бирин-кетин китоблари чоп этила бошланди. 21 ёшида биринчи китоби - “Илк муҳаббат” дунё юзини кўрди. Ўша пайтлари ўзбек шеърияти осмонида Абдулла Орипов чўлпон юлдузи янглиғ порлаган эди. Ҳалима опа Абдулла ака билан беллашувга киришди. Адабий давраларда Ҳалима опанинг ижоди Абдулла Орипов билан ёнма-ён қўйила бошлади. Ҳалима опанинг услубида шаҳд-шиддат бўртиб кўзга ташланиб турарди. Гўё шоира туйғулари мисраларга сиғмай тошиб кетаётгандек таассурот уйғотади, кишида. Бу адабий ҳодисани ўқирманлар шоиранинг “Оқ олмалар”, “Чаман”, “Суянч тоғларим”, “Бобо қуёш”, “Иссиқ қор”, “Садоқат”, “Муқаддас аёл”, “Ҳурлик ўти”, “Бу кунларга етганлар бор”, “Тўмариснинг айтгани” каби китобларини мутолаа қилиш асно ишонч ҳосил қилиши мумкин. Ҳалима опанинг шеърларида Ватанга, буюк аждодларимизга, миллий қадриятларимизга муҳаббат жуда кучли. Шоир ижоди ўсиб келаётган ёшлар учун бемалол ватанпарварлик дарслиги вазифасини ўтай олади. 2012 йилда Ҳалима опанинг “Ўзбекистон” нашриётида “Буюк қушлар” деб номланган салмоқли китоби нашрдан чиқди. Ушбу китобга шоира мухтасаргина сўзбоши ёзганлар. Мазкур битикда АДАБИЁТнинг асосий вазифаларини санаб бергандай бўлганлар. “Адабиёт, шеърнинг илдизи кўнгилга бориб тақалади. Кўнгил, кўнгил деймиз, кўнгил — нима ўзи? Шеър нима? Кўнгил деган гул, ғунчадир Унда шеър дегани надир Шеър дегани — жондай ширин Шеър дегани ўлгунчадир. Мен учун кўнгил, шеър деган сўзлар мана шундай туйғуларни эсга солади”, деб ёзганлар. 2012 йилнинг 14 май куни ҳечам эсимдан чиқмайди. Ўша куни Ҳалима опа “Буюк қушлар” китобига қуйидаги дастхатни битиб берган эдилар. “Иззатли Муҳаммад Алига! Юртдошимга! Тупроқдошимга! Эҳтиром билан Ҳалима Худойбердиева (имзо) 14. V. 2012 йил”. Опанинг шеърлари абадиятга дахлдордир. Ҳали кўплаб авлодларнинг ақл тиши Ҳалима опанинг шеърларини ўқиб чиқади. Яратган Эгам буюк шоирамизнинг жойларини жаннатдан ато этган бўлсин!
نمایش همه...
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
👍 4
Photo unavailableShow in Telegram
ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ЁЗУВЧИСИ МУҲАММАД АЛИ ҲИКМАТЛАРИ • Дунё балиққа ўхшайди, маҳкам тутсангиз ҳам қўлингиздан сирғаниб чиқиб кетади. • Илмга, санъатга ошно қалб ҳамиша ёруғ ниятларга йўлдош бўлғусидир! • Порахўрнинг икки қўлини кесиб ташласанг, тили билан пора олади. • Нафс ҳукмрон бўлса, номуснинг ҳолига войдур. • Амал қурсисидаги сохта фароғатдан кўра сидқидил ибодат афзал. • Худо кимни хароб этмоқни истаса, аввал уни эсу ақлдан мосуво қилади. • Узоқ вақт гина-қудрат сақланган юракда заҳар-заққум бижғийди. • Айбини англаган – авлиё эмиш... • Илм – қулоқ билан олганинг, ҳикмат – фаҳмлаганинг, ҳаёт – кўрганинг, англаганинг... • Юз пардаси олинса, ҳаё пардаси ожиз бўлиб қолади. ✍️Имомқул ТУРДИБОЙ ўғли ( НУРИНОВ), маданият ходими
نمایش همه...
👍 5
Photo unavailableShow in Telegram
ТЎРА СУЛАЙМОН ҲИКМАТЛАРИДАН ЗЕБУ ЗАРГА ҚИЛМАДИМ ҲАВАС, ҲАЛОЛЛИКНИНГ ЎЗИ МЕНГА БАС.
نمایش همه...
🔥 2👍 1
Ҳажв Тўра СУЛАЙМОН ТАШЛАДИМ Ичдим, чекдим, оқибат, ақлдан озар бўлдим: Кези келганда, рости, бир тийинга зор бўлдим. Дўппи ямоқ, дил ямоқ элда беназар бўлдим. Алҳол, бир ҳол, афтода кунни ўтказар бўлдим, Ташлагандан ташладим ичиб, чекмоқларингни. Ўз боламдай бағримга босар бўлдим шишани, Оёқ яланг, бош яланг – унутдим андишани. Тўю томошаларда кўрсатдим томошани. Қилмиш-қидирмишим бу – шўр этдим пешонани, Ташлагандан ташладим чекиб, ичмоқларингни. Қайга борсам дуд билан тўлди гулдай хоналар, Чораси йўқ: мезбонлар чор-ночор парвоналар. Менсиз обод бўлмади серғалва майхоналар, Эзгуликни эл каби қилмадим таманнолар. Ташлагандан ташладим ичиб, чекмоқларингни. Бора-бора улфатлар ташлаб қочар ҳам бўлди, Каминангиз бедаво дардга дучор ҳам бўлди. Тўйхатлардан тамоми номи ўчар ҳам бўлди, Қирққа етмай қомат дол хиёл ночор ҳам бўлди, Ташлагандан ташладим чекиб, ичмоқларингни. Бир қўлимда сигара, бир қўлда ароқ билан, Қайга борсам оёқда, сўнг қайтдим таёқ билан. Яқин қолиб, тутиндим насли нарироқ билан... Қайларга бордим тўғри йўл туриб сўқмоқ билан... Ташлагандан ташладим ичиб, чекмоқларингни. Ичдим, чекдим армонсиз, қилдим армон, оқибат, Соғ ё носоғлигимга қилдим гумон, оқибат, Ҳар икковини ташлаб топдим омон, оқибат. Ранги-рўйимга, дўстлар, югурди қон, оқибат. Ташлагандан ташладим чекиб, ичмоқларингни.
نمایش همه...
👍 2🔥 2
Photo unavailableShow in Telegram