cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Тўлаганов Жаҳонгир Шухратович расмий телеграм канали.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
967
مشترکین
+224 ساعت
-17 روز
-6830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Repost from Rasul Kusherbayev
Суд ҳужжатисиз норасмий тақиқ ва 15 суткалик инсон қадри Икки нафар фуқаро томонидан калтакланиб, якунида ўзи айбдор бўлиб чиқаётган собиқ депутат, фаол Жахонгир Тўлаганов, Сергели тумани ИИБда тезкор вакиллар унга қўпол муомилада бўлишиб, 15 суткага қамаш билан тахдид қилишганини билдирмоқда. Афсуски ИИБ ходимларининг аксар 15 суткалик ишларни суд нотариусдек тасдиқлаб бериши оқибатида айрим ИИБ ходимлари ўзларини "Фиръавн"дек ҳис қилишига олиб келмоқда. Бу тўлиқ суд тизимининг айби. Агар улар ҳар бир ҳолатни ҳақиқий судъя каби текшириб, холис қарор қабул қилишганида инсон ҳуқуқлари бунақа ер бўлмасди. Юқоридаги видеодан хулосалар: Биринчи, ИИБга суд санкция бермаса-да, шахсга норасмий таъқиқ қўйиш ваколати берилган экан. Буни ИИВ изоҳлаши керак. Иккинчи, Сергели тумани ИИБда фуқаронинг ўз ҳуқуқини талаб қилиши 15 сутка қамоққа кетиш билан баробар; Учинчи, ИИБга чақирганда доим телефони бор адвокат билан бориш зарур. Айниқса, Сергели туман ИИБга; Тўртинчи, инсон қадри... 👉 @r_kusherbayev
نمایش همه...
👍 10😱 2 1🔥 1
МЕНГА НИМА ДЕМАНГ. ПОДШОХГА ХАЛКНИ ДАРДИНИ ЕТКАЗИНГ КИЁМАД КУНИ АЖРИНИ ОЛУРСИЗ. Жаҳонгир Тўлаганов.
نمایش همه...
👏 6 1
نمایش همه...
Jahongir Toʻlaganov Ichki ishlar xodimning tazihidan chidab turolmadi.

Jahongir Toʻlaganov Ichki ishlar tazihidan chidab turolmadi.

👍 7🔥 1
Чирчик шахар хокимининг биринчи ўринбосари Журъат Ғуломқодирович ва Чирчиқ шахар кенгаши депутати Ўткир Таджибоев, дўконларнинг бирига кириб, маст холатда жанжал чиқаришгани хақида видеолар тарқалди. Яқинда Чирчиқликларнинг хурматига сазовор бўлган Жахонгир Тўляганов, ўзининг принципиаллиги боис, кандайдир сабаблар билан депутатликдан чиқарилган эди. Қани кўрамиз, Чирчик шахар кенгаши депутати Ўткир Таджибаевнинг бу қилиғига унинг депутат шериклари қандай бахо бераркинлар..
نمایش همه...
👍 1
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ, ЖУМЛАДАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАГИ МАВЖУД КЛАСТЕРЛАРНИНГ ОРТИДА КИМЛАР ТУРИБДИ? ФЕРМЕРЛАРНИ ДОДИНИ КИМ ЭШИТАДИ? ANTIKORRUPSIYAга келиб тушган маълумотларга кўра: 2023 йил кузда «Qipchoq Galla Klaster» МЧЖ ҳамда «Ғулом-Али Сипохи» ва «Ғайрат-1» фермер хўжаликлари ўртасида ҳар бир фермерда 45 гектар ердан умумий миқдори 135 тонна буғдой етиштириб, кластерга топшириш бўйича шартнома тузилган (шартнома тузилган вақт, шартнома рақами, шартнома суммаси, буғдой нархи ва бошқалар ҳозирга қадар тўлиқ тўлдирилмаган ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтмаган). Ҳозирда шартнома талаблари бўйича «Ғулом-Али Сипохи» ва «Ғайрат-1» фермер хўжаликларининг ҳар бирида 45 гектардан буғдой экилган бўлиб, буғдойга баҳорги ўғит бериш вақти келган бўлсада, лекин КЛАСТЕР томонидан ҳозирга қадар ўғит таъминлаб берилмаган. «Qipchoq Galla Klaster» МЧЖ рахбари МЧЖда хозирги кунда ўғит махсулотлари йўқлигини маълум қилиб, фермерлар ўз хисобларидан буғдойга ўғит беришларини таклиф қилган. Бу ҳолат «Qipchoq Galla Klaster» МЧЖ ва фермер хўжаликлари ўртасида тузилган шартноманинг 2.4 бандлари МЧЖ томонидан бузилишидир. Буғдой ҳосилдорлигини камайишини олдини олиш мақсадида 2024 йилнинг 15-18 март кунлари «Ғулом-Али Сипохи» ва «Ғайрат-1» фермер хўжаликлари томонидан ғалла майдонларига ўз ҳисобларидан ҳар бир гектарига 200 кгдан «Карбомид» минераль ўғити берилган. Фермерларнинг маълумот беришича экиш мавсумида Кластер томонидан фермерлар мажбурий тарзда сифатсиз буғдой уруғлари билан таъминланган, оқибатида хосилдорлик тушиб кетган. Қолаверса берилган минерал ўғитлар яроқлилик муддати ўтиб кетган бўлиб, хозирги кунда фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган. РАҲБАРИЯТ ҚАЁҚҚА ҚАРАЯПТИ? КЛАСТЕР АЛОҲИДА БИР ДАВЛАТМИ? АДОЛАТ ЎРНАТИШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ТИШИ ЎТМАЯПТИМИ? ҲЕЧ КИМНИНГ ДУХИ ЕТМАЯПТИМИ? Барчангизни жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман. © ANTIKORRUPSIYA t.me/antikorruz
نمایش همه...
👍 3🔥 1
ЖАХОНГИР ТЎЛАГАНОВ ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛАРИГА МУРОЖААТ БИЛАН ЧИҚДИ @antikorruz
نمایش همه...
👍 22🔥 4👏 1
نمایش همه...
Мухожир Мусофир юртда уйланиш учун уй кураман Ота-Онамни бокаман пул топаман деб Россияда камалиб ко

Укаларимиз томонидан манга билдирмасдан олинган оперативний фото суръат. Жаҳонгир Тўлаганов.
نمایش همه...
👍 30
ХОРАЗМДА ПРЕЗИДЕНТ СИЁСАТИГА ХИЁНАТ ҚИЛИНМОҚДАМИ? Таҳририятимизга мурожаат қилган Хоразмлик тадбиркор Кувандик Сафаровнинг маълум қилишича, у қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 декабрдаги 981 қарори билан тасдиқланган Низомнинг 8 боб 58 бандига асосан:
Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг соҳил бўйидаги тупроқ уюмлари эгаллаган майдонлар улардан фойдаланувчи ташкилотлар билан келишилган ҳолда фуқаролар, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа ташкилотларга ўз маблағлари ҳисобидан тупроқ уюмларини олиб ташлаш ёки текислаш ишларини бажариб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, тупроқ уюмларини қурилиш материаллари сифатида ишлатиш учун муддатли (вақтинча) фойдаланишга ёки ижарага шартнома асосида берилиши мумкин.
Хазорасп туман Камолот МФЙ худудидан оқиб ўтувчи Тошсақа каналининг ҳимоя худудидан давлатдан вақтинчалик фойдаланишга карьерни қонуний тарзда расмийлаштириб олган. Шундай қилиб тадбиркорнинг маълумот беришича у ўз қонуний фаолиятини 2020 йилнинг баҳор ойларида бошлаган, яъни карьердаги қум барханларини ўзига тегишли эксковатор ёрдамида қумга эҳтиёжи мавжуд жисмоний ва юридик шахсларнинг транспортларига юклаб-ортиб бериш орқали хизмат кўрсатиш билан шуғулланган. Иш бошлаганига орадан бир хафтача муддат ўтиб, Овшар қишлоғи Камолот маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Маткаримов Ғулом Жонгирович келиб тадбиркор Сафаров К.Й.нинг қонуний олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган ҳолда
Сени бу қишлоқда ишлатмайман, ўзим ноқонуний бўлса ҳам ишлаб, сени қонуний фаолиятингга йўл қўймайман
👉дея босим ўтказган.👈 Қарийб тўрт йилдан ортиқ давр мобайнида тадбиркор Кувандик Сафаров фуқаро Маткаримов Ғ.Ж. ва унинг бир нечта қариндошлари томонидан очиқчасига босим ва тўсқинликка учраб келган. Шу ўтган давр мобайнида тадбиркор Кувандик Сафаров туман ички ишларга, туман прокурорига, туман ҳокимига, туман экология бўлимига бир неча бор мурожаат қилган бўлсада, юқоридаги кўрсатиб ўтилган мутасадди рахбарлар томонидан унинг мурожаати ижобий ҳал қилиб берилмаган. Айбдорларга тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилмасдан қолган. Туманда ўз ҳуқуқини тиклай олмаган тадбиркор, нажот излаб вилоят раҳбариятига, жумладан Хоразм вилояти хокимига, вилоят прокурорига, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғига ва экологиянинг вилоят бошқармасига мурожаат қилган, натижада тадбиркорнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган фуқаро Ғулом Маткаримов ва унинг яқинларига нисбатан 20 мартадан ортиқ баённомалар тузилиб Суд қарори асосида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 70,82 моддалари қўлланилиб жарималарга тортилган. Шундай бўлсада фуқаро Ғулом Маткаримов тадбиркор Кувандик Сафаровнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишда давом этиб, Кувандик Сафаровга давлат томонидан ажратилган карьерга бостириб кирган холда, зўравонлик қилиб, бошқа техникаларни жалб қилиб, қумни бегона шахсларга ортиб бериб, ноқонуний фаолият олиб борган. Бу холат бўйича ИИБ томонидан фуқаро Ғ.Маткаримовга жиноят қўзғатилган ва номаълум сабабларга кўра ёпилган. Шунингдек адолатни қарор топтириш ўрнига туман ИИБ томонидан тадбиркор К.Сафаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК 183 моддасини қўллаб биринчи марта 5 сутка, иккинчи марта 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Тадбиркор Кувандик Сафаров адолат излаб яна мурожаат қилишда давом этган ва хозирги кунда унинг мурожаати ижобий ҳал қилинмасдан унга нисбатан яна Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 183 ва 194 моддаларини қўллаган ҳолда яна сиртдан 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинган. Тадбиркорнинг айтишича шу ўтган тўрт йил мобайнида тазйиққа учраганлиги бўйича холатларни исботлаш мақсадида барча жараённи видеога фиксация қилиб борган ва ўзининг АДОЛАТ ЙЎЛИДА You tobe каналига жами 750 та видеони жойлаган. Хурматли Президент, Хоразм вилоятидаги ушбу холатлардан Сизнинг хабарингиз борми? Жойлардаги махсус хизматлари бу ҳақида Сизга хабар беришганми? Тадбиркор Сиздан адолат сўрамоқда. Расмий муносабат билдирилишини сўраймиз... © ANTIKORRUPSIYA t.me/antikorruz
نمایش همه...
😱 1
РАСМИЙ БАЁНОТ Жаҳонгир Тўляганов ANTIKORRUPSIYA OAV нинг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўлимига раҳбар қилиб тайинланди, шу муносабат билан ушбу воқеага доир батафсил маълумотни яқин фурсатларда ANTIKORRUPSIYAнинг расмий саҳифаларида эълон қиламиз. Биздан узоқлашманг!!! КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БИЗ БИЛАН БИРГА КУРАШИНГ!!! © ANTIKORRUPSIYA Каналга уланиш учун 👇👇👇👇👇👇 t.me/antikorruz
نمایش همه...
👍 35👏 3