cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
339 310
مشترکین
+1 00124 ساعت
+29 2167 روز
+29 43130 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Педагогларга 56 календар кундан иборат таътил берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ
62 8781 382Loading...
02
Lex.uz базасида яна битта ўзгартирилиши керк бўлган масала. Маъмурий ислоҳотлар ўтказилганига 1.5 йилдан ошиқ вақт бўлаётганига қарамасдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деган ёзувлар ҳалигача турибди. Деярли ҳеч бир норматив ҳужжатда ўзгармаган. Масалан, https://lex.uz/docs/32955 Экологик экспертиза тўғрисидаги қонунга кирсангиз Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Деган ҳолатда турибди ваҳоланки, бу ташкилотнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ўтган. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
48 84213Loading...
03
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 12.03.2004 йилдаги 115-сонли қарорига ўзгартириш критиб қўйинглар. Давлат буюртмасини бекор бўлганига қарийб 4 йил бўлмоқда. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
45 0646Loading...
04
МЕНГА УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ? Саволим қуйидагича мен шахар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири лавозимида ишлайман 1.0 ставкада мен шифохонага келган дориларни талабнома асосида тарқатаман қолаверса гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ундан ташқари перекс водород 60 % ли ни 3 % 6 % 30 % ли қилиб тайёрлаб бераман.Перекс водородни куйдирувчи ва ўювчи хусусияти бор менга мана шу тайёрлаганимга қўшимча хақ яни вреднст ололмаяпман лабараторияда қўшимча беради. Мен хам ололаманми. Илтимос шу саволимга ижобий жавоб берсангиз олдиндан рахмат 📍ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом"нинг қоидаларига кўра, қуйидаги тартибда соғлиқ учун зарарли бўлган тиббиёт лавозимлари учун устамалар белгиланади: I бўлим. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган, уларда ишлаш ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) 15 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар: 1.1. Юқумли касалликлар шифохоналари, сурункали инфекцияларга чалинган беморлар учун болалар санаторийлари. Номларидан қатъи назар, врачлар, провизорлар лавозимлари, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг (таркибий бўлинмаларининг) дорихоналари мудирлари. III бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 3.1. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш фахрийлари учун госпиталлар. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. IX бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) 50 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 9.1. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) шифохоналари, диспансерлари, санаторийлари, санаторий-профилакторийлари, болалар боғча ва яслилари, чақалоқлар уйлари. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар (фармацевтлар), шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари; мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. Яъни, сиз юқорида келтирилган турдаги тиббиёт бирлашмасида дорихона мудири бўлиб ишласангиз сизга белгиланганидек, 15 / 25 / 50% гача устама тўланиши мумкин. Лекин агар бундай турдаги дорихоналарда ишламасангиз сизга қонунчиликда устама белгиланмаган. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
50 66497Loading...
05
#Кадровик Ўриндошлик асосида ишлаётган ҳодимга исталга вақтда таътил бериб бўлмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандига аосан Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Яъни, ходим ўриндошлик иш жойидан исталган вақтда меҳнат таътили ололмайди, қачонки, асосий иш жойида таътил олаётган бўлсагина, ўриндошлик иш жойидан асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътилга чиқа олади. Бунинг учун ходим ўриндошлик жойидаги иш берувчига асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида (15 кун олдин) берилган ҳабарнома ёки таътилга чиқиш ҳақидаги буйруқ нусхасини тақдим этиб, ариза ёзади. Шу асосида ўриндошга меҳнат таътили берилиши тўғри бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
51 771322Loading...
06
2023-yilda chet eldan pul o‘tkazmasi olgan edim. Soliq organlari buning uchun soliq hisoblashga haqlimi? Agar jismoniy shaxs jismoniy shaxsdan pul mablag'i olgan bo'lsa, unda bu daromad soliqqa tortilmaydi va jami yillik daromad to'g'risida deklaratsiya taqdim etilmaydi. Agar jismoniy shaxs xorijiy yuridik shaxsdan daromad olgan bo'lsa, u holda ushbu daromad 1-aprelgacha taqdim etilishi kerak bo'lgan deklaratsiya asosida soliqqa tortiladi. Tijorat banklari soliq organlariga xorijiy yuridik shaxsdan jismoniy shaxsning hisobvarag'iga chet eldan kelib tushgan mablag'lar to'g'risida umumlashtirilgan ma'lumotlarni taqdim etadi. Agar soliq to'lovchi 1-aprelgacha ushbu daromad bo'yicha deklaratsiya taqdim etmasa, soliq organi o'zida mavjud ma'lumotlarga asoslanib soliq hisoblaydi va bu haqda soliq to'lovchini xabardor qiladi. Hisoblangan soliq to'g'risida batafsil ma'lumot aks ettirilgan xabarnomalar soliq to'lovchining shaxsiy kabinetiga yuborilgan. Bunda soliq summasi 1-iyungacha to'lanishi lozim. Agar soliq to‘lovchining hisoblangan soliq summasiga e'tirozi bo‘lsa va tasdiqlovchi hujjatlarga ega bo‘lsa, u holda ushbu hujjatlarni ilova qilgan holda my3.soliq.uz sayti orqali qayta deklaratsiya taqdim etishi lozim. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
58 85669Loading...
07
"Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун қонун бугундан кучга кирди киради. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
55 567303Loading...
08
#Кадровик Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғида қуйидаги шартларга амал қилиши шарт. (Меҳнат кодекси 170-моддаси) Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
54 148223Loading...
09
Нима учун солиқ соҳасида кўп ёзяпман? Ҳуқуқ соҳалари ичида энг тез ўзгарувчан ва тушуниши қийин бўлган ҳуқуқ тармоғи бу солиқ қонунчилиги ҳисобланади. Нима учун мураккаб? Солиқ қонунчилигини ўрганиш турли ҳисоб китоблар билан ишлашни, махсус терминларни билишни, ва ҳар хил муддатлар билан ишлаган ҳолда қонунчиликни тўғри қўллашни талаб қилади. Бундан ташқариб солиқ қонунчилиги иқтисод, бухгалтерия билан чамбарчас боғлиқ. Ҳуқуқшунослар одатда иқтисод, бухгалтериядан анча йироқ бўлгани сабабли солиқ қонунчилигини ўрганишда ва шу соҳани мутахассиси бўлишларида бу асосий тўсиқ бўлади. Эътибор берсангиз бу соҳа барча учун, фуқаро учун ҳам тадбиркор учун ҳам, бирдек қизиқ бўлишига қарамай, тармоқларда юритиладиган саҳифаларни деярли учратмайсиз. Шу сабабли солиқ қонунчилигини билиш, нафақат тадбиркорларга балки, фуқароларга ҳам жуда фойдали. Биз эса мазкур фойдали маълумотларни сизга бериб бораётганимиздан мамнунмиз. Шу ўринда солиқ масаласи юзасидан келган бир тадбиркорнинг саволига жавоб бериб ўтаман. "Мен ЯТТ тадбиркорман ўз фаолиятимни март ойининг 10 санасида тўхтатгандим аммо менга солиқ март ойи учун тўлиқ ҳисобланган бу қонунийми? " Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 408-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар шу ой учун фаолият туридан келиб чиқиб белгиланган ставкада қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўланиши белгиланган. Шунга кўра, Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингиз 2024 йил 10 март санасида вақтинча тўхтатилганлиги сабабли, март ойи учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлиқ ҳисобланган. Солиқ соҳасидаги постларимизни қидираётганлар учун #Бизнес_солиқ ҳештаги сутига босинг Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
54 55032Loading...
10
Уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий МЕЗОНЛАРИ Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
56 731766Loading...
11
⚡️ "Eng yaxshi maktab" Республика ижтимоий лойиҳасининг тугашига 8 кун қолди Жараён ўзининг энг қизғин палласига кирди 24 май куни ғолиб мактаблар эълон қилинади ва умумий қиймати 100 000 00 сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Ғолиб мактабларнинг ижобий фаолияти ижтимоий тамоқларда ёритилади Ўз мактабингизга овоз беринг бот автоматик тарзда овозлар сонини ҳисоблайди ва Республикада энг яхши натижага эга 10 та мактабни кўрсатиб боради. Битта шахснинг фақат битта мактабга овоз бера олиши жараённи адолатли боришини таъминлайди. Мактаблар рўйхати👇 @eng_yaxshi_maktab_bot
72 657575Loading...
12
Субсидия бўйича келаётган кўплаб саволларга жавоблар. Субсидияни яшаш жойидан қатъий назар барча худуддан олиш мумкинми? Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ажратилган субсидия ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олиши мумкин. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатга олинган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олишга ҳақли. Бунда ипотека кредити Тошкент вилояти учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдори доирасида ажратилади ҳамда бошланғич бадал бўйича субсидия тўлови уй-жой жойлашган туман (шаҳар) молия бўлими томонидан амалга оширилади. Субсидия учун иш ҳқани аниқлашда агар иш ҳақи белгиланган мезонга етмаса фарзанднинг даромади қўшилиши мумкинми? Агар ариза берувчининг ва унинг турмуш ўртоғининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига уларнинг турмуш қурмаган фарзандларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин. Талабгаор нечи бал тўплаганда субсидия олишга ҳақли ҳисобланади? Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади. Қайси ҳолатларда субсидияга ариза рад қилинади? Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш рад этилади: 👉 тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда; 👉 тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда; 👉 илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда; 👉 жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда; 👉 ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори; Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда. Агар талабгорлар сони ошиб кетса, субсидия кимга берилади? Субсидия ажратиладиган талабгорлар сони Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига ажратилган субсидия параметрларидан ошиб кетган тақдирда, календарь тартибга кўра ҳужжатларни биринчи бўлиб топширган ариза берувчи талабгор сифатида тан олинади. Яъни хужжатни вақтлироқ топшириш ҳам муҳим рўл ўйнайди Субсидия миқдори қанча бўлади? 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида НИЗОМ Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
61 9881 247Loading...
13
«Термиз халқаро савдо маркази» эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентнинг 13.05.2024 йилдаги ПҚ-176-сонли қарори.
57 49757Loading...
14
Хусусийлаштириш доирасида давлат мулкини сотиб олишни режалаштираётганлар учун " Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.05.2024 йилдаги 282-сон
62 307128Loading...
15
⚡️ Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун қанча ариза келиб тушди? 📆 Бугундан my.gov.uz порталида Ипотека кредитига Давлат субсидиясини олишга ариза бериш давлат хизматининг янги мақсадли кўрсаткичлар асосида қайта ишга тушганидан хабарингиз бор. Соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган. Шундан: ⏺my.gov.uz портали орқали 45 839 та ариза; ⏺Давлат хизматлари марказлари орқали 17 618 та ариза қабул қилинган. ✅ Маълумот учун: 2024-йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган. 👉 Шундан 20 мингта субсидия янги уй-жой сотиб олиш учун, 7 мингта субсидия якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилади. Жорий йилдан ипотека кредитига давлат субсидиясини бериш тартиби бироз ўзгарди. Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади. 🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024-йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
73 3481 242Loading...
16
⚡️Боғча ва мактабларни аттестациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди 2024 йил 7 май куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг "Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш тартиби ва мезонларнинг баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида"ги 146-сон буйруғи қабул қилинди.
77 673788Loading...
17
#Кадровик Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш муддатлари Сўнги статистикаларга қараганда судлар томонидан энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу меҳнат низолари ҳисобланади. Меҳнат низоларига ечим топишда кўпчилик томонидан эътибор берилмайдиган аммо жуда муҳим бўлган ҳолат борки, бу судга мурожаат қилиш муддатлари дейилади. Агар сиз меҳнат кодексида судга мурожаат қилиш муддатларини сабабсиз ўтказиб юборсангиз судда сизнинг ютқазишингиз эҳтимоли ошади. Сизнинг бирор бир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органига ёзган аризангиз ёки аризангизга берилган жавобни кутиш жараёни судга мурожаат қилиш муддати ўтганлигини сабабли деб топишга асос бўлмайди. Меҳнат кодексининг 560-моддасига асосан Якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: 👉 ишга тиклаш тўғрисидаги низолар бўйича — ходимга у билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги иш берувчи буйруғининг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан уч ой; 👉 ходим томонидан иш берувчига етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича — иш берувчи зарар етказилганлигини аниқлаган кундан эътиборан бир йил; 👉 бошқа меҳнат низолари бўйича — ходим ўзининг ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан олти ой. Ходимнинг ҳаётига ва соғлиғига етказилган зиённинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги низолар бўйича, шунингдек ходимга етказилган маънавий зиённи компенсация қилиш ҳақидаги низолар бўйича судга мурожаат этиш муддати белгиланмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
70 27582Loading...
18
5 млн 775 минг сўм миқдорда ҳар ойлик вазир устамасини оладиган педагоглар аниқланди Педагогларга Вазир жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устама белгилаш мақсадида икки босқичли танлов жараёнлари ўтказилганди. Унга кўра, вазирлик тизимида фаолият юритаётган 1 005 нафар малакали педагог кадрларга 2024-йил май ойидан 2025-йил январ ойига қадар (9 ой) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари (5 млн 775 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик устама тўлаб борилади.
76 182740Loading...
19
Бугундан ипотека кредити учун судсидияга аризалар очилди Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Қуйдаги линк орқаои оризаларни онлайн топширишингиз мумкин. 👉 Ариза топшириш
76 3661 970Loading...
20
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми) Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади. Яъни агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаса яна унга 3 марта навбатдан ташқари аттестация топширишга имконият берилади. Шунда ҳам ўта олмаган тақдирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Биринчи қисм Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
84 693900Loading...
21
#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги Шу кунларда ўқитувчилар аттестациядан ўтказилмоқда шу сабабли мазкур мақола аттестациядан ўта олмаган ўқитувчиларнинг меҳнат муносабатларига доир бўлади. "Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 44-бандида ўқитувчи 55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса — аттестациядан ўтмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас деб (навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар бундан мустасно) ҳисобланади деб белгиланган. Эътибор берган бўлсангиз бу ерда икки тоифадаги ўқитувчилар бор навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтаётган ва навбатдан ташқари аттестациядан ўтаётган. Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаслик Мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда, иш берувчи ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномасини меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бу ерда бир нарсага эътибор бериш керакки, меҳнат шартномаси бекор қилиниши шарт деган қоида мавжуд эмас. Меҳнат шартномасини бекор қилиш иш берувчининг ҳуқуқи эканлиги белгиланган. Яъни аттестациядан ўта олмаган ўқитувчига директор томонидан яна бир имконият берилиши мумкин. Навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаслик Навбатдан ташқари аттестацияга жалб этилган педагог кадрлар аттестациядан ўта олмаган тақдирда, уларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда улар лавозимига мувофиқ эмас деб ҳисобланмайди. Меҳнат кодексида аттестациядан ўта олмаган ўқитувчи билан меҳнат шартномасини бекор қилиш керак деган қоида мавжудми? МКнинг 161-моддаси биринчи қисми 3-бандида ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги сабабли иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкинлиги белгиланган. Аттестация имтихонларини топшираётган ўқитувчиларга юбориб қўямиз Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
93 4241 144Loading...
22
❗️Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш солиқдан озод қилинди Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-926-сон, 13.05.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди 🔘Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра: 🔹Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади. 🔹Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади. 🔘 “Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра: ✔️ Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади. 📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
94 91552Loading...
23
#Солиқ_бизнес БИЗ ҚАНЧА СОЛИҚ ТЎЛАШИМИЗ КЕРАК? ҚҚС туловчи Биржа электрон магазинида товарлар реализация килувчилар солик кодексининг 337-моддаси 1-қисми 8-бандида кўрсатилган солиқ ставкасида (7,5%) фойда солигини туласа буладими. 📍ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 337-моддаси 8-бандига асосан товарлар (ишлар, хизматлар) електрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар даромад солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлайдилар. Шу билан бирга, ушбу солиқ тўловчилар, жорий ҳисобот (солиқ) даврининг охирида ушбу фаолият турларини амалга оширишдан олинган даромадлар умумий даромаднинг камида 90 фоизини ташкил етса, 7,5 фоиз миқдорида солиқ ставкасини қўллаш ҳуқуқига егалар. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар електрон тижорат доирасида товарларни (хизматларни) сотишдан тушган даромад жами даромаднинг камида 90 фоизини ташкил етса, даромад солиғи тўловчилари 7,5 фоиз солиқ тўлайдилар. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
105 45384Loading...
24
ЎҚИТУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИМИ? “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 51 сонли Президент фармони қабул қилинган. Мазкур Фармон асосида ўқитувчиларнинг баъзи тоифаларига имтиёзли асосда субсидия ажратилиши белгиланган. Қуйида имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифаси билан батафсил танишишингиз мумкин Рўйхат
121 5962 454Loading...
25
Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларининг минимал экспорт нархлари белгиланадиган бўлди. Ҳукуматнинг бу қарори Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг ўз товарларини (ишларини, хизматларини) бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб, мустақил равишда белгиланадиган нархлар ва тарифлар бўйича ёки шартнома асосида реализация қилиш ҳуқуқини чеклайди, менимча.
102 51419Loading...
26
#Кадровик Зарарли ва оғир меҳнат шароити мавжуд ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ишчиларга эркаклар ва аёллар учун пенсияга чиқишда талаб қилинадиган махсус иш стажларининг миқдорлари. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
113 007276Loading...
27
Ҳоким қарорлари, ер ижара шартномалари бекор қилинмай минглаб гектар яйловларнинг қўмита балансига ўтиб кетгани ҳақида 2020 йилда "Ўзбекистон Республикасида пиллачилик ва қоракўлчиликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6059-сонли қарори қабул қилингандан сўнг жуда кўплаб чорвачилик соҳасида ўз фаолиятини олиб борувчи фермерларнинг ҳуқуқлари бузилган ҳолатда маҳаллий давлат ҳокимияти органли томонидан аксарият ҳолларда на ҳоким қарори, ва на ижара шартномаси бекор қилинмай яйловлар Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказиб берилган. Натижада кўплаб фермер тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган. Бир мурожаатчининг мурожаатига жавоб сифатида бу амалиётгнинг ноқонуний бўлганини тушунтириб ўтаман. Биринчидан, Ер кодексининг 23-моддаси 3-қисмида эгаликдаги, фойдаланишдаги, ижарадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат шу участка белгиланган тартибда олиб қўйилганидан (сотиб олинганидан) кейин амалга оширилиши белгилаб қўйилган. агар нормадан тушинаётган бўлсангиз ерни бир шахсдан бошқасига беришда аввал эски эгасида бўлган хужжатлар бекор қилингандан сўнг йўл қўйилади дейилмоқда. Иккинчидан, Ер кодексининг 24-моддаси 10-қисмига кўра, ер участкасини ижарага олиш шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тарафларнинг келишуви билан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарори билан амалга оширилади-деб кўрсатилган. Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади. Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6-10, 12-бандларида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини тугатиш ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган тартибда ер участкасининг ижара шартномасини бекор қилиш йўли билан амалга оширилади-деб кўрсатилган. Тўртинчидан, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22 сонли қарори билан тасдиқланган «Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг III қисмида фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш кўрсатилган бўлиб, унга кўра “Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суд қарорига биноан амалга оширилади”- деб кўрсатилган. Бундай ҳолатлар аксарият Жиззах ва Сурхондарё вилоятидаги яйлов эгаларида вужудга келган. Битта маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ноқонуний қарор 100 лаб тадбиркорларни даромада манбаидан маҳрум қилган. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
107 582169Loading...
28
Педагоглар кутаётган қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди: Б+ учун ҳам устама берилиши режалаштирилмоқда Янги лойиҳада дастлабки ишлаб чиқилган лойиҳага қараганда ўқитувчилар томон енгиллик берилган. Яъни дастлабки лойиҳада умумтаълим фанлари бўйича миллий сертификатдан Раш модели бўйича А ва А+ даража кўрсатган ўқитувчиларга, бошланғич таълим (математика ва она тили ва адабиёт) учун эса С+ ва ундан юқори даражага устама берилиши назарда тутилган эди. Аммо вазирлик билдирилган фикр ва таклифларни инобатга олиб, эски лойиҳани бекор қилган ҳамда янги лойиҳада талаб этилган минимал даражани бир поғонадан туширган ҳолда, умумтаълим фанлари учун Б+ даража (60 баллдан юқори), бошланғич таълим учун эса C даража (46 баллдан юқори) талаб этилишини белгилаган. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
86 214675Loading...
29
#Кадровик Ишдан бўшаётганда ходимга қандай пуллар тўалаб берилиши керак? Кўпчилик ходимлар ишдан бўшаётганда менга ишхана томонидан пул тўлаб берилиши керакми? деган саволлар билан бизга мурожаат қилишади. Меҳнат кодексида ходим ишдан бўшаётганда унга ходимнинг иш фаолияти билан боғлиқ тўловларни тўлаб бериш белгилаб қўйилган. Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак. Ҳисоб-китоб ходимга: 👉 охиригача олинмаган иш ҳақини; 👉 ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни; 👉 агар меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ёки меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида бошқа тўловларни тўлаш назарда тутилган бўлса, ушбу тўловларни тўлашни ўз ичига олишини белгиланган. Яъни ходим ишдан бўшаётганда иш берувчи томонидан унга юқоридаги 3 турдаги пуллар тўлаб берилиши керак. Бу пуллар қачон тўланиши керак? Иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади. Ўзи билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганидан кейинги даврда бирор-бир тўловлар (ой, чорак, йил якунлари бўйича мукофотлар) ҳисобланган тақдирда, ушбу тўловлар ходим томонидан тегишли талаб қўйилганидан кейин уч кундан кечиктирмай амалга оширилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
75 736610Loading...
30
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови МИҚДОРЛАРИ https://lex.uz/docs/6903878 Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
10Loading...
31
#Кадровик Пенсия қандай ҳисобланади? 1. Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 78-бандига аосан Ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йил учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) ойлик иш ҳақи олинади. 2. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади: 👉 ёшга доир пенсиялар учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас; 👉 боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида, бироқ қонунчилик ҳужжатларда белгиланган миқдорлардан кам эмас; 👉 ҳар иккала ота-онасини йўқотган болаларга (чин етимларга) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига ҳар бир бола учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, бироқ ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам эмас. Иш стажи белгилангандан кўп бўлган тақдирда қандай ҳисобланади? Масалан аёлларга пенсияга чиқиш учун 20 йил стаж талаб қилинса, ходимнинг иш стажи 30 йилни ташкил қиса, бундай ҳолатда енсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига ошириш орқали пенсия ҳибланади. Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади. Ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин ишланган вақт пенсия тайинлаш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди. Эртароқ муддатдан бошлаб ёшга доир пенсия тайинлашда стаж пенсия тайинланган кунгача ҳисобга олинади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
108 658741Loading...
32
Автомобилни рўйхатдан ўтказиш 34 минг сўмми? Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (34 минг сўм) миқдорида тўлов амалга оширилади. Асос: Ички ишлар вазирининг 2011 йил 23 ноябрдаги 174-сонли буйруғига ИЛОВА Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
108 598130Loading...
33
⚡️Ер участкаларини ижарага бериш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 07.05.2024 йилдаги ПФ-76-сон
95 850319Loading...
34
Вазир маслаҳатчисининг компанияси 665 минг долларлик шартномани қўлга киритди 2024 йил 6 май куни «Агробанк» АТБ томонидан «консалтинг компаниясини жалб қилиш» юзасидан тендер ўтказилган. Бошланғич нархи 675 минг АҚШ доллари этиб белгиланган тендерда Буюк Британиянинг икки компанияси иштирок этиб, 665 минг АҚШ доллари нарх таклиф қилган «Finasia Capital Ltd» ғолиб деб топилган. «Finasia Capital Ltd» — 2023 йил 25 май куни Буюк Британияда рўйхтга олинган, унинг бошварув раиси ва бош директори Одилбек Исаков ҳисобланади. 2023 йил 31 август куни Одилбек Исаков Иқтосодиёт ва молия вазирининг консультант-маслаҳатчиси сифатида жалб қилинган. Бунгача у Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Манбаа 👉 @yuristlar_maslahati 👈
37 33432Loading...
35
Кимлар меҳнат низоси бўйича судга мурожаат қила олади? Меҳнат кодексининг 559-моддасига асосан қуйидагилар якка тартибдаги меҳнат низосининг кўриб чиқилиши учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга: 1) ходим ёки касаба уюшмаси қўмитаси; 2) Давлат меҳнат инспекциясининг мансабдор шахслари; 3) иш берувчи, у меҳнат низолари бўйича комиссиянинг қароридан норози бўлганда, шунингдек ўзига ходим томонидан етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги низолар бўйича; 4) қонунчиликда белгиланган тартибда адлия органлари; 5) прокурор. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
79 923113Loading...
36
1-июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилади. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.05.2024 йилдаги ПҚ-175-сон Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
105 626351Loading...
37
Гулчилик фаолияти учун 1 гектаргача ер берилади.
72 670179Loading...
38
Давлат божидан имтиёз Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятларига давлат божи масаласида жуда катта имтиёз берилган. "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунинг 8-моддаси 35-бандида ва мазкур қонуннинг 9 - моддасининг 20-бандида "Чет эл инвестициялари иштирокидаги акциядорлик жамиятлари" — уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги даъволар юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича судларда ва Иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилиниши белгиланган. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
62 18319Loading...
39
#Солиқ_имтиёз Кўпчилик қишлоқ хўжалиги тадбиркорлари бу солиқ имтиёзи борлигидан хабардор эмас. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 414-моддаси 1-қисми 2-бандида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сақлаш учун, шунингдек ипак қурти етиштириш учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулк бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган. Солиқ кодексининг 57-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари; 2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари; 3) ипакчилик маҳсулотлари; 4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. Солиқ имтиёзидан фойдаланинг my.soliq.uz сайтида шахсий кабинетдан хабар юборишингиз мумкин. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
71 601235Loading...
Педагогларга 56 календар кундан иборат таътил берилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги МЕЪЁРЛАРИ
نمایش همه...
👍 156🙈 15👏 12😁 10🤬 6🔥 3🎉 2👌 2
Lex.uz базасида яна битта ўзгартирилиши керк бўлган масала. Маъмурий ислоҳотлар ўтказилганига 1.5 йилдан ошиқ вақт бўлаётганига қарамасдан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси деган ёзувлар ҳалигача турибди. Деярли ҳеч бир норматив ҳужжатда ўзгармаган. Масалан, https://lex.uz/docs/32955 Экологик экспертиза тўғрисидаги қонунга кирсангиз Давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳисобланади. Деган ҳолатда турибди ваҳоланки, бу ташкилотнинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ўтган. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 62 5😨 4🔥 2🤔 1
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг қарори, 12.03.2004 йилдаги 115-сонли қарорига ўзгартириш критиб қўйинглар. Давлат буюртмасини бекор бўлганига қарийб 4 йил бўлмоқда. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 27🔥 2
МЕНГА УСТАМА ТЎЛАНАДИМИ? Саволим қуйидагича мен шахар тиббиёт бирлашмаси ички дорихона мудири лавозимида ишлайман 1.0 ставкада мен шифохонага келган дориларни талабнома асосида тарқатаман қолаверса гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ундан ташқари перекс водород 60 % ли ни 3 % 6 % 30 % ли қилиб тайёрлаб бераман.Перекс водородни куйдирувчи ва ўювчи хусусияти бор менга мана шу тайёрлаганимга қўшимча хақ яни вреднст ололмаяпман лабараторияда қўшимча беради. Мен хам ололаманми. Илтимос шу саволимга ижобий жавоб берсангиз олдиндан рахмат 📍ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низом"нинг қоидаларига кўра, қуйидаги тартибда соғлиқ учун зарарли бўлган тиббиёт лавозимлари учун устамалар белгиланади: I бўлим. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари оғир бўлган, уларда ишлаш ходимларнинг тариф ставкасига (лавозим маошига) 15 фоиз миқдорида қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган муассасалар, бўлинмалар: 1.1. Юқумли касалликлар шифохоналари, сурункали инфекцияларга чалинган беморлар учун болалар санаторийлари. Номларидан қатъи назар, врачлар, провизорлар лавозимлари, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасаларнинг (таркибий бўлинмаларининг) дорихоналари мудирлари. III бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 3.1. Ногиронлиги бўлган шахслар ва уруш фахрийлари учун госпиталлар. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар, шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари, мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. IX бўлим. Уларда ишлаш тариф ставкасига (лавозим маошига) 50 фоиз миқдорида устама олиш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар: 9.1. Сил касалликлари (сил касаллигига қарши) шифохоналари, диспансерлари, санаторийлари, санаторий-профилакторийлари, болалар боғча ва яслилари, чақалоқлар уйлари. Номларидан қатъи назар, врачлар лавозимлари, провизорлар (фармацевтлар), шу жумладан кўрсатиб ўтилган муассасалар (таркибий бўлинмалар) дорихоналари мудирлари; мутахассислар ва хизматчилар, шу жумладан кутубхона ва клуб ходимлари. Яъни, сиз юқорида келтирилган турдаги тиббиёт бирлашмасида дорихона мудири бўлиб ишласангиз сизга белгиланганидек, 15 / 25 / 50% гача устама тўланиши мумкин. Лекин агар бундай турдаги дорихоналарда ишламасангиз сизга қонунчиликда устама белгиланмаган. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 103😨 7 3👏 3👌 3🔥 1🙈 1
#Кадровик Ўриндошлик асосида ишлаётган ҳодимга исталга вақтда таътил бериб бўлмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандига аосан Ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга ҳар йилги асосий ва қўшимча таътиллар асосий иш жойидаги ҳар йилги меҳнат таътили билан бир вақтда берилади. Яъни, ходим ўриндошлик иш жойидан исталган вақтда меҳнат таътили ололмайди, қачонки, асосий иш жойида таътил олаётган бўлсагина, ўриндошлик иш жойидан асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда таътилга чиқа олади. Бунинг учун ходим ўриндошлик жойидаги иш берувчига асосий иш жойидаги иш берувчи томонидан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида (15 кун олдин) берилган ҳабарнома ёки таътилга чиқиш ҳақидаги буйруқ нусхасини тақдим этиб, ариза ёзади. Шу асосида ўриндошга меҳнат таътили берилиши тўғри бўлади. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 76 3🤬 3🔥 1
2023-yilda chet eldan pul o‘tkazmasi olgan edim. Soliq organlari buning uchun soliq hisoblashga haqlimi? Agar jismoniy shaxs jismoniy shaxsdan pul mablag'i olgan bo'lsa, unda bu daromad soliqqa tortilmaydi va jami yillik daromad to'g'risida deklaratsiya taqdim etilmaydi. Agar jismoniy shaxs xorijiy yuridik shaxsdan daromad olgan bo'lsa, u holda ushbu daromad 1-aprelgacha taqdim etilishi kerak bo'lgan deklaratsiya asosida soliqqa tortiladi. Tijorat banklari soliq organlariga xorijiy yuridik shaxsdan jismoniy shaxsning hisobvarag'iga chet eldan kelib tushgan mablag'lar to'g'risida umumlashtirilgan ma'lumotlarni taqdim etadi. Agar soliq to'lovchi 1-aprelgacha ushbu daromad bo'yicha deklaratsiya taqdim etmasa, soliq organi o'zida mavjud ma'lumotlarga asoslanib soliq hisoblaydi va bu haqda soliq to'lovchini xabardor qiladi. Hisoblangan soliq to'g'risida batafsil ma'lumot aks ettirilgan xabarnomalar soliq to'lovchining shaxsiy kabinetiga yuborilgan. Bunda soliq summasi 1-iyungacha to'lanishi lozim. Agar soliq to‘lovchining hisoblangan soliq summasiga e'tirozi bo‘lsa va tasdiqlovchi hujjatlarga ega bo‘lsa, u holda ushbu hujjatlarni ilova qilgan holda my3.soliq.uz sayti orqali qayta deklaratsiya taqdim etishi lozim. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 86 6🔥 3🤬 3
"Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида"ги қонун қонун бугундан кучга кирди киради. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 50🤔 13
Photo unavailableShow in Telegram
#Кадровик Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруғида қуйидаги шартларга амал қилиши шарт. (Меҳнат кодекси 170-моддаси) Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 35
Нима учун солиқ соҳасида кўп ёзяпман? Ҳуқуқ соҳалари ичида энг тез ўзгарувчан ва тушуниши қийин бўлган ҳуқуқ тармоғи бу солиқ қонунчилиги ҳисобланади. Нима учун мураккаб? Солиқ қонунчилигини ўрганиш турли ҳисоб китоблар билан ишлашни, махсус терминларни билишни, ва ҳар хил муддатлар билан ишлаган ҳолда қонунчиликни тўғри қўллашни талаб қилади. Бундан ташқариб солиқ қонунчилиги иқтисод, бухгалтерия билан чамбарчас боғлиқ. Ҳуқуқшунослар одатда иқтисод, бухгалтериядан анча йироқ бўлгани сабабли солиқ қонунчилигини ўрганишда ва шу соҳани мутахассиси бўлишларида бу асосий тўсиқ бўлади. Эътибор берсангиз бу соҳа барча учун, фуқаро учун ҳам тадбиркор учун ҳам, бирдек қизиқ бўлишига қарамай, тармоқларда юритиладиган саҳифаларни деярли учратмайсиз. Шу сабабли солиқ қонунчилигини билиш, нафақат тадбиркорларга балки, фуқароларга ҳам жуда фойдали. Биз эса мазкур фойдали маълумотларни сизга бериб бораётганимиздан мамнунмиз. Шу ўринда солиқ масаласи юзасидан келган бир тадбиркорнинг саволига жавоб бериб ўтаман. "Мен ЯТТ тадбиркорман ўз фаолиятимни март ойининг 10 санасида тўхтатгандим аммо менга солиқ март ойи учун тўлиқ ҳисобланган бу қонунийми? " Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 408-моддасида якка тартибдаги тадбиркорлар календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар шу ой учун фаолият туридан келиб чиқиб белгиланган ставкада қатъий белгиланган миқдордаги солиқ ҳамда ижтимоий солиқни мажбурий тартибда тўланиши белгиланган. Шунга кўра, Сизнинг тадбиркорлик фаолиятингиз 2024 йил 10 март санасида вақтинча тўхтатилганлиги сабабли, март ойи учун қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлиқ ҳисобланган. Солиқ соҳасидаги постларимизни қидираётганлар учун #Бизнес_солиқ ҳештаги сутига босинг Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 78👌 4 2🙈 1
نمایش همه...
👍 59👌 8 4🤬 2