cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

YURIST MASLAHATI

Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
307 295
مشترکین
-63624 ساعت
-9 5537 روز
-1 81130 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Президентнинг хатто БМТ минбарида ўзбек тилида сўзлаётган бир вақтда норматив хужжатларнинг баъзиларининг ҳали ўзбек тилидаги вариантининг йўқлиги ачинарли
نمایش همه...
👍 3🤬 1😨 1
Ижтимоий тармоқларда “Энди квартплата (уй-жой коммунал хизматлари учун тўловлар)ни тўламаганлар электр энергиясидан узилади” мазмунида тарқалаётган ахборот ҳуқуқий асосга эга эмас деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 августдаги ПҚ-278-сон “Кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида кўп квартирали уйларни бошқаришни янада самарали ташкил қилиш юзасидан “Йўл харитаси”нинг 2-бандида 2023 йил 1 октябрга қадар Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ва тўловлардан қарздорлиги мавжуд мулкдорларни электр тармоқларидан ўчириш тартибини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юклатилган эди. Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси(lex.uz)дан 03.05.2024 йилга қадар эълон қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ичида юқоридаги топшириқ ижроси бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Агар ушбу топшириққа мувофиқ ҳужжат қабул қилинган тақдирда ҳам, бу фақат Навоий шаҳрида эксперимент тариқасида жорий этилиши керак. Яъни тарқалган ахборотдаги “...Бу тартиб Навоийда аллақачон жорий қилинган...” дейилиши ҳам ҳуқуқий асосга эга эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги ПФ-5-сон Фармонида чиқинди хизматлари бўйича қарздорлиги бўлган истеъмолчиларни ҳам электр энергиядан узиш эмас, балки қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилган, чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини қуйидаги босқичларга мувофиқ жорий этиш белгиланган: 1-босқичда — Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 2-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун; 3-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун. Қолаверса ушбу тартибларни бутун республикага жорий этиш Ўзбекистон Республикасининг “Электр энергетикаси тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларига тегишли ўзгартириш киритишни талаб этади. ❗️ Ушбу масаласа юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигидан расмий муносабат кутиб қоламиз. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 18
2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.04.2024 йилдаги ПФ-70-сон
نمایش همه...
👍 25😨 2 1
Ойликлар кечикяптими? Иш берувчини огоҳлантириб қўйинг Кечиктирилган ойликлар учун компенцатция тўланиши керак. Қонун талаби бўйича кечиктирилган иш ҳақи учун компенсация тўловлари амалга оширилиши лозим. Меҳнат кодексининг 333-моддасига асосан Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шарт. Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 228😁 85🤔 24🤬 6 2👏 2🎉 1
Хоn Saroy компанияси навбатдаги лойиҳани қуриб битказди! 🎉 ⚡️Хоn Saroy компанияси ўз анъаналарига содиқ қолган ҳолатда яна бир тантанали очилиш маросими ўтказди ✨ Эстрадамиз ёрқин юлдузлари ва блогерларнинг чиқишлари очилиш маросимига ўзгача шукуҳ бағишлашди.  Батафсил маълумот учун: ☎️ 712007400 ☎️ 555017400 🌐 xonsaroy.uz
نمایش همه...
👍 19👏 3 2🤔 2
❗️Жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитлари ажратилади 🔰 Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан қурилиш ташкилотларига “яшил” уй-жой стандартлари талаблари асосида кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан бир фоиз бандга юқори ставкада кредитлар ажратилади. 📄 2024 йил 1 октябргача “яшил” уй-жой стандартлари тасдиқланади. ✳️ 2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 23🤬 8 1
❗️Ипотека кредитига бирламчи уй-жой бозоридан олинган ипотека предметини суғурта қилиш талаби бекор қилинади
🏢 Фармонга кўра, Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Жамғарма) ташкил этилади. 🗓 2024 йил 1 майдан қуйидаги тартиблар ўрнатилади: 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади; 🔹кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш ташкилотларига ҳам берилади. ❕Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5 қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган уй-жойларни қуришга рухсат этилади; 🔹2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади; 🔹“Янги Ўзбекистон” массивларида кўп қаватли уй-жойлар қурилишида иштирок этадиган қурилиш ташкилотларининг айланма маблағларини тўлдириш учун бюджетдан 500 миллиард сўм маблағ йўналтирилади. 🔹қурилиш ташкилотларига Тошкент шаҳрида – 9 ва ундан юқори, бошқа шаҳарларда – 7 ва ундан юқори, қишлоқ жойларда – 5 ва ундан юқори қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган миллий валютадаги кредитлар бўйича 24 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга “1+1” тамойили асосида ҳудудларнинг тоифасидан келиб чиқиб кафиллик ва компенсациялар тақдим этилади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
Huquqiy axborot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️Aҳоли ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминланади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) қабул қилинди ✔️ Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: 🔹ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; 🔹қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; 🔹кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; 🔹ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; 🔹камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача…

👍 43 4🤬 3🙈 1
❗️
Субсидия учун ариза топшириш 15 майдан бошланади
Уй-жой олиш учун субсидияга аризалар 15 майдан 1 ноябргача қабул қилинади
📝 Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: 🔹субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади; 🔹2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади; 🔹бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
نمایش همه...
👍 48🤬 6🎉 1
Фармонга кўра, ➖ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади; ➖ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 46👏 5
⚡️Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратиладиПрезидент Фармони. 👉 @yuristlar_maslahati 👈
نمایش همه...
👍 35🤔 7👏 3🎉 2😨 2😁 1👌 1