cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Oqmasjid.uz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар "Оқ масжид" жоме масжидининг телеграмдаги расмий канали. Таклиф ва мулоҳазалар учун: @Savoloqmasjidbot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
6 053
مشترکین
+324 ساعت
-147 روز
-8830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

#Mutolаa_vaqti ИККИНЧИ ФАСЛ. ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ Шомга кўчиб ўтишлари Шунча қилинган жидду жаҳдлардан сўнг ҳам Иброҳим алайҳиссаломга у зотнинг жуфти ҳалоллари Сора онамиз ва акалари Ҳороннинг ўғли Лутдан бошқа ҳеч ким иймон келтирмади. Ана шунда Иброҳим алайҳиссалом: «Албатта, мен Роббимга борувчиман. У мени ҳидоят қилур» (Соффот сураси, 99-оят), деб дину диёнат учун ҳижратга кетишни афзал кўрдилар. У зот соф ниятларини тушунмаган нобакор қавмдан, эски одатларни тарк этишни хоҳламаётган золимлардан B03 кечишни хоҳладилар. Фақат Аллоҳ таоло билан қолишни, Ўзидангина ёрдам сўраб, фақат Аллоҳ таоло буюрганидек яшашни ихтиёр қилдилар. Шунинг учун ҳам ишонч билан: «У мени ҳидоят қилур», дедилар. «Аллоҳ таоло Ўзи мени тўғри йўлга ҳидоят қилади. Икки дунё саодатига элтувчи йўлга бошлайди». Қатода розияллоҳу анҳунинг айтишларича, Иброҳим алайҳиссалом инсонлардан биринчи бўлиб Биби Сора билан Шом ерларига кўчиб ўтган зотдирлар. Шундай қилиб, ҳижрат амалга ошди. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ажраб чиқилди. Шу пайтгача Иброҳим алайҳиссалом фарзанд кўрмаган эдилар. Ҳижрат ёлғизлигида Аллоҳ таолодан фарзанд сўрадилар. «Роббим, менга солиҳлардан ато эт». Унга бир ҳалим ўғилнинг хушхабарини бердик» (Соффот сураси, 100-101-оятлар). Ёши бир жойга бориб қолган, бегона юртларда муҳожир бўлиб юрган бефарзанд одам учун бу жуда буюк хушхабар эди. Узоқ давом этган бефарзандликдан кейин фарзандли бўлиш нақадар бахт! Узоқ давом этган бу бефарзандликдан сўнг айниқса ўғиллик бўлиш қанчалик бахт! У ўғилнинг ҳалим бўлиши янада улуғ бахт! Ана шу фарзанд Исмоил эди! Аммо ўша ҳалим ўғил дунёга келгунгача ҳали олдинда анчагина воқеалар бор эди. Давоми бор... Ислом тарихи, 1-китоб #Islom #Tarix #Ibrohim_alayhissalom Telegram каналимизга обуна бўлинг ✅https://taplink.cc/oqmasjid.uz
نمایش همه...

👍 1
Repost from Fitrat.uz
04:18
Video unavailableShow in Telegram
🌙Жорий йилда ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 000 нафар этиб белгиланди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Дин ишлари бўйича қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов "Ҳаж-2024" мавсумига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида маълумот берди: “Ҳаж-2024” мавсумига пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни пайтда Макка ва Мадина шаҳарларидаги меҳмонхоналарда, шунингдек, Мино, Арафот, Муздалифа манзилларида бўлиб, юртдошларимиз учун барча шароитларни ҳозирлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар. Шунингдек, ўзбекистонлик зиёратчилар учун ажратилган меҳмонхоналар шай ҳолатга келтирилган ҳамда юртдошларимизни кутиб олиш бўйича барча зарурий ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 23 майдан 7 июнь кунига қадар республиканинг 10 та ҳудудий халқаро аэропорти: Тошкент, Наманган, Фарғона, Қарши, Термиз, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Нукус шаҳарлари орқали ҳожиларни Мадина шаҳрига юбориш ҳамда 22 июндан 12 июлга қадар Жидда шаҳридан Ўзбекистонга олиб келиш ишлари амалга оширилади. Маълумот учун: зиёратчиларимиз Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” меҳмонхонасида, Макка шаҳрида эса “Abraj al-Dana”, “Al-Ayam Elite”, “Dali Hotel”, “Najma Al-Saad”, “Open Hotel”, “Shueae Nozha Hotel”, “Ayed Al-Saha” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга хизмат кўрсатиш, ибодатларни эмин-эркин ҳамда тўла-тўкис амалга оширишлари учун юқори малакали Ишчи гуруҳи, шифокорлар, ошпазлар ва гуруҳ раҳбарлари жалб этилади. 〰️〰️〰️〰️〰️ ⚠️ Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ Ҳаж амалларини бажариш учун зиёратчида “Ҳаж-2024” визаси бўлиши шарт. Саудия Арабистони ҳукумати қолган барча турдаги визалар - умра, туризм, бизнес, зиёрат ва бошқалар билан ҳаж тадбирини амалга оширишга қатъий йўл қўймаслигини эслатиб ўтамиз. манба Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
نمایش همه...
👍 4
Repost from INSONIYLIK.UZ️
نمایش همه...
МУҲТОЖЛИК ва ҚАШШОҚЛИКНИНГ энг катта 62 та САБАБИ

МУҲТОЖЛИК ва ҚАШШОҚЛИКНИНГ энг катта 62 та САБАБИ ёхуд 1И 2 БЎЛМАСЛИК САБАБЛАРИни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КА...

👍 4 1😢 1
Мадинаи Мунаввара араблари қайси қабилаларга бўлинган эди? Тафсири Ҳилол 1-жузAnonymous voting
  • Авс ва Ҳазраж
  • Бани Назир, Бани Қайнуқо, Бани Қурайза
  • Ҳаммаси тўғри
0 votes
👍 4😢 2 1👏 1💯 1
Намозда қалб ҳозир бўлишининг омиллари қайсилар? Руҳий тарбия 1-жузAnonymous voting
  • Умидворлик, қироатни фаҳмлаш
  • Қироатдаги маъноларни фаҳмлаш, Аллоҳнинг азаматини ҳис қилиш, умидворлик
  • Нақши йўқ жойнамозда ўқиш, умидворлик
  • Қироатни маъносини қисман билиш, умидворлик
0 votes
👍 4💯 3 2👏 1
Исро сурасининг 29-оятидаги "Қўлингни бўйнингга боғлаб олма" буйруғидан мурод нима? Одоблар хазинаси 1-жузAnonymous voting
  • Намозда қўлни бўйинга боғламаслик
  • Бахил бўлмаслик
  • Ҳеч қандай вазиятда қўлни бўйинга боғламаслик
  • Энди билиб оламан
0 votes
👍 7💯 3👏 1
Photo unavailableShow in Telegram
📖#hadis 5402. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўғлига: «Эй ўғилчам! То ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқатининг таъмини топа олмассан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У Зот унга: «Ёз», деди. «Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди. «Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», деди», деганларини эшитганман. Эй ўғилчам! Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким мана шундан бошқа (ақида)да ўлса, мендан эмас», деганларини эшитганман», деган». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Шарҳ: Улуғ саҳобийлардан бўлмиш Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу мўминлик ва оталик бурчларини адо этиб, ўз ўғилларига дарс бермоқдалар. ▶️Ушбу ҳадисдан қуйидаги фойдаларни оламиз: 1. Ота боласига ақийда бўйича таълим бериши зарурлиги. 2. Иймон ҳақиқатининг таъми борлиги. 3. Мўмин-мусулмон одам ўзига етган нарса четлаб ўтиши мумкин эмаслигини билиши лозимлиги. 4. Мўмин-мусулмон одам ўзини четлаб ўтган нарса унга етиши мумкин эмаслигини билиши зарурлиги. 5. Билган одам гапини ҳадис билан тасдиқлаши яхшилиги. 6. Қаламга ва у Аллоҳ яратган биринчи нарса эканига иймон келтириш. 7. Ҳамма нарсанинг тақдири яратилишидан олдин ёзиб қўйилганлиги. 8. Қазои қадардан бошқа ақийда билан ўлган одам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлларида бўлмаслиги. ➡️Ҳадис ва ҳаёт китобидан 😎OQMASJID.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 5 2
😊😊😊😊😊 Ота-онага меҳр билан қараш ҳам ибодатдир 03.05.2024 Бекобод шаҳар Оқ масжид жоме масжиди имом хатиби Эргашбой ХАМИДОВ OQMASJID.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 3 2
Photo unavailableShow in Telegram
📖#siyrat МУҲАММАД МУСТАФО СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАМОИЛЛАРИ 1. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Абу Суфён ибн Ҳарб бевосита менга айтди: «Мен билан Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўрталаридаги сулҳ пайтида жўнаб кетдим. Шомда эканимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ҳирақлга мактуб олиб келинди. Уни Диҳятул Калбий олиб келди. Уни Бусронинг бошлиғига берди. Бусронинг бошлиғи уни Ҳирақлга берди. Ҳирақл: «Бу ерда ўша набийман деяётган одамнинг қавмидан бирор киши борми?» деди. «Ҳа», дейишди. Мен бир тўп курайшликлар билан бирга чақирилдим. Ҳирақлнинг олдига кирдик. У бизни қаршисига ўтқазди ва: «Қай бирингиз ўша набийман деяётган одамга насаб жиҳатидан яқинсиз?» деди. Абу Суфён айтди: «Мен», дедим». Шунда мени унинг олдига ўтказишди. Шерикларимни орқамга ўтказишди. Кейин таржимонини чақирди ва: «Уларга айт, мен манавидан анави ўзини набий деяётган одам ҳақида сўрайман. Агар менга ёлғон гапирса, ёлғон гапирганини айтинглар», деди. «Аллоҳга қасамки, агар мени ёлғончи дейишларидан қўрқмаганимда, албатта ёлғон гапирган бўлардим», деди Абу Суфён. Кейин таржимон орқали суҳбат бошланди:
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ КИТОБИДАН
➡️БАТАФСИЛ... OQMASJID.UZ GA OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 https://taplink.cc/oqmasjid.uz 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 5 2👏 1
#namoz_vaqtlari
إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ كَانَتۡ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِینَ كِتَـٰبࣰا مَّوۡقُوتࣰا "...албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси, 103-оят)
😎Telegram каналимизга обуна бўлинг ва улашинг https://taplink.cc/oqmasjid.uz 👥Facebook 📷 Instagram
نمایش همه...
👍 11 4👏 2