cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
119 113
مشترکین
-21624 ساعت
+6007 روز
+4 06930 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
14 43627Loading...
02
СПОРТ ВАЗИРЛИГИДА ПОРАХЎРНИНГ ИШИ “БЕШ” "Янги ташкил этилган Спорт вазирлигининг кадрлар бошқармаси бошлиғи Акмал Маҳаммадиев деган порахўрни тартибга чақириб қўйсангиз. Вилоят ҳокимлари, вилоят спорт бошқармаларидан спорт мактаблари, спорт ташкилотларида вакант бўлган раҳбар лавозимларига берилган номзодларга турли ўйинлар қилиб, пул олмагунча қўймаяпти. Қонундан гапирсангиз борми, орқангизни ковлаб, вазирга ёки ўринбосарларига кириб, “Хавфсизлик хизмати рухсат бермаяпти” деб тўхтатиб қўяди. Ҳозирда Спорт вазирлигида вазирнинг ҳам, ўринбосарларининг ҳам айтгани қолиб, Акмалнинг олдига кириб гаплашган одамнинг иши беш бўляпти. Ҳатто ҳар бир спорт ташкилотининг нархини белгилаб олган. Унинг турли ўйинлари оқибатида вилоят ҳокимлари билан Спорт вазирлиги раҳбарлари ўртасида зиддиятлар бўлмоқда." 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
23 458314Loading...
03
🇺🇿 РАССОМ ТУЗ ЖУМА ВАЪЗИ: ЧАЛАСАВОД РАҲБАРЛАР БОТҚОҒИ 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
25 87872Loading...
04
ТАДБИРКОРНИНГ ИШИНИ ҚИЙИНЛАШТИРАЁТГАН ҚЎҚОН ҲОКИМИ "Палма гуллари олами" МЧЖ раҳбари 2021 йил 20 апрел санасида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун 1000 m2 (10 cотих) ерга эга бўлди. Қарорни шу сана билан Қўқон ҳокими Маъруф Усмонов тасдиқлаган. Бироқ ҳоким ушбу ерни ўзига яқин киши номига қарор чиқариб ўтказиб берди. Бир қарашда бундай қилиш имконсиз, қарори чиққан ерни яна бошқа кишига расмийлаштириб бўлмайди. Лекин янги қарор эски сана билан чиққан, натижада ҳозир бир ернинг 2 кадастри бор, иккита рақам билан рўйхатдан ўтган. Қонунбузарлик ҳолати коррупция сабаб юзага келгани аниқ. Элтуз кўлидаги ҳужжатларга асосланиб бу ишга Қўқон ҳокимидан ташқари кадастр агентлиги бошлиғи Б.Эркабоев ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Н.Аҳмедов ҳам алоқадор дея оламиз. Жойларда бундац таниш-билигчилик, бюрократик тартибсизлик ва коррупцион қонунбузарлик давом этар экан Ўзбекистон инвестор-тадбиркорлар учун ҳафвли қора ҳудуд бўлиб қолаверади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
26 96743Loading...
05
ШОВОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТУХМАТ БИЛАН ФУҚАРО КРЕДИТИ УНДИРИЛДИ Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлган Жалолиддин Қурбоновдан фуқаронинг тадбиркорлик кредити ундирилди. Ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг асаларичилик бизнес режасини кредит учун маъқуллаб тавсия берган. Шундан сўнг банк ажратган маблағга тадбиркор фуқаро ва таъминотчи Аширов Шуҳрат ўртасида асалари оиласи етказиб бериш ҳақида шартнома тузилди. Бироқ Аширов Шуҳрат шартнома шартини бажармади, пули тўлаб қўйилган асалари оиласини тадбиркорга етказиб бермади. Иш судга оширилиб Аширов Шуҳрат қамалди. Лекин кредит тўлаш мажбурияти ҳоким ёрдамчисига юкланди. Шовот ИИБ терговчиси Қудрат Бобожонов босим ўтказиб ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбоновни кредит тўлашга мажбурлади. "Мен кредит ажратишга масъул эмасман, банк ва тадбиркор ўртасидаги воситачиман. Кредитга тавсиянома бераман холос, ҳеч қандай моддий манфаатим йўқ. Бу жиноят ишида фақат гувоҳ бўлишим мумкин эди. Лекин жиноятга шерик сифатида кредит епишни менга юклашди", дейди ҳоқим ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов. Элтузга етиб келган далилларга кўра терговчи "суддан кейин пулингни ундириб оларсан, ҳозирча кредитни сен тўлаб ёп" деб ҳоким ёрдамчисига буйруқ берган. Ҳоким ёрдамчиси банкка берган тавсияномаси сабаб кредит учун жавобгар бўлиши ҳеч қайси қонунда кўзда тутилмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
27 923163Loading...
06
ЗАРБДОР МФЙНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНЛАРИ Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ ҳудудида хоҳлаган фуқаро истаган йўналишида савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун маҳалла инспектори Ҳабибуллога биринчи ойда 500 000 сўм, кейинги ойлардан эса $100 миқдорда кўрмана бериб турса бўлгани, олам-гулистон. Бу инспекторнинг орқасида ишонган тоғи бор эмиш. Ўйлаймимзки, бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, инспектор тадбиркорларни хонасига чақиртириб “Ҳеч қандай даъвойим йўқ, ҳеч кимга ҳеч қандай пул бермаганман” деган мазмунда ариза ёздириб олса керак. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
28 281144Loading...
07
“ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ” ҚУРИЛИШ ФИРМАСИНИНГ НАЙРАНГЛАРИ Суратдаги домни 2020-йилда “Юсуф Хос Ҳожиб” қурилиш фирмасидан сотиб олганмиз. Ўшандан бери на асфальт, на ёзги ҳожатхона, на болалар майдончаси ва на автотураргох қурилгани йўқ. Кўп маротаба қилган мурожаатларимизга қарамай, ҳокимият ҳам, прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Домимизга тегишли бўлган техник ертўлани эса қурувчи 7 000 АҚШ долларига сотувга қўйганини айтган ва бизга фойдаланишга бермайди. Яқинда эса ертўлани яшаш учун хонадон сифатида сотиб юбормоқчи ҳам бўлди. Ижтимоий тармоқларга бу маълумот тарқагач, жарима тўлаш билангина кифояланиб қолди. “Қўлларингдан нима келди? “Тепада” танишларим бор, хоҳлаганимни қиламан”, дея устимиздан кулди ҳам. Бунинг устига ертўлани сотмоқчи бўлганда баъзи қисмларини бузган ва улар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганига қарамай, тўғирлаб қўймади. Ҳужжатларда эса ҳаммаси рисоладагидек тарзида кўрсатилади. Ҳатто сувни ҳам насос орқали торттириб, пулини ўзимиз тўлаймиз. Шунча пул тўлаб умуман шароити йўқ уйда яшаш одамга алам қиларкан. Юқори ташкилотлар эса қачон қарамай қурувчининг ёнини олгани-олган... 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
29 85535Loading...
08
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
43 68034Loading...
09
🔴НАМАНГАН ҲОКИМИ ГУЛ БАЙРАМИ УЧУН ТАДБИРКОРЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ УНДИРМОҚДА "Ассалому алайкум! Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида гул байрами муносабати билан тадбиркорларга босим ўтказилмоқда. Ҳар бир тадбиркордан камида 20 миллион сўм, кўпи эса 100 миллион сўмдан гул учун пул маблағлари сўралмоқда. Ҳар бир "фрезер"га кунига 100 доллардан беради демоқда. Муҳтарам президентимизнинг бундан хабари борми? Бобур боғида "сезон" 3 ой давом этади. Дардимизни кимга айтайлик? Бобур боғини икки тадбиркор, Абдураҳмонов ва Шариповлар оиласи эгаллаб олган. Уларга ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Оддий одамларга босим бўлаверади. Уларни эса ҳеч ким текширмайдими?"
35 406193Loading...
10
🔴Магистратурани битириб театрда 2.000.000 сўм ойлик олаётган ходим ҳасрати "Ассалому алайкум! Мен магистратурани битириб, ўтган йилнинг октябрь ойидан давлат театрида иш бошладим. Жамоа зўр, спектакллар яхши. Фақат ишимдан кўнглим тўлмайди. Чунки ойлик маошимиз 2 000 000 сўм (ундан ҳам кам). Кулгили-а? Хотиним ва 2 та болам бор. Қимматчилик пайтида бу ойлик маоши кимга етади? Маданият вазирлиги кунда тадбир ва мажлис қилиш билан овора. “Инсон қадри улуғланган юрт”да аслида мана бир ойлик тиним билмай ишлаган ҳаққимизнинг қиймати. Болаларнинг боғча пули ва еб ичишдан ортмайди. Бунақада қачон уй ёки машина оламан? Яқинда вилоятдан онам телефон қилиб, "Болам 3 ойдан бери уйга бир сўм пул бермадинг, сени шу ниятларда институтда ўқитганмидик? Шу эдими сен қилган орзуларинг?", деб гапириб қолди. На йиғлашни биламан, на кулишни. Ичим тўлиб кетгандан шуларни ёзишга жазм қилдим. Наҳотки мутасаддилар театр ходимининг ойлик маоши билан қизиқмаса? Ишимни яхши кўраман. Ташлаб кетолмайман, лекин сароб орзуларим ортида ҳам яшолмайман. Зора шу ёзганларим кимларнингдир виждонига тош отса. Тинимсиз қандайдир плагиат лойиҳалар, тадбирбозлик ва концертларга ажратилаётган маблағлардан театрнинг ишчиларига ҳам ажратилар... Балки яна ҳаммаси фақат қуруқ ваъдалар билан қолаверар. Нима бўлганда ҳам асл санъатни, яъни театр ва унинг ижодкорларини моддий тарафдан ҳам қўллаш керак, деб ўйлайман!"
44 51092Loading...
11
АНДИЖОН ИИБ ХОДИМЛАРИ ФУҚАРОЛАРНИ АСОССИЗ ҚАМАЯПТИ Элтузга етиб келган видео тасвирларда Андижон вилояти ИИБ ходимлари фуқароларни мажбуран бошқармага олиб кетишга уриняпти. Уларни қўлга олиш учун ҳеч қандай сабаб ёки шикоят мавжуд эмас. Фуқароларнинг "бизни нега қамамоқчисизлар ўзи? Ҳеч кимга зарар қилмай ишлаб ўтирибмиз. Айбимиз нима, бирор буйруқ ёки хат кўрсатасизми?" деган саволига ички ишлар ходимлари кулиб "очилмаган жиноий ишлар жуда кўп. Жиноятда гумон қиляпман. Ҳеч қандай хат, ҳужжат кўрсатишга мажбур эмасман. Сабабини тушунтирмайман," деб жавоб берган. Шунингдек, ИИБ ходимларидан бири фуқарони калтаклаб, агар видео ижтимоий тармоқда тарқалса қонунан жавоб берасан деб қўрқитган. Фуқаролар тўсатдан кишан кўтариб келган ИИБдан саросимага тушишди. Шунга қарамай ИИБ ходимини сўкиб, шахсини ҳақорат қилмади. Улар участкага нега боришлари кераклигини билмоқчи эди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
49 060274Loading...
12
🔴ОЛТИНКЎЛДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ БОШЛИҒИ ТРАНСФОРМАТОРЛАРНИ СОТИБ ЮБОРДИ "Ассалому алайкум, ҳурматли Элтуз! Сизга қуйидагиларни маълум қилишимиз жуда зарур. Сабаби, Андижон вилояти Олтинкўл тумани электр таъминоти корхонаси бошлиғи Муслим Абдуллаев Олтинкўл тумани аҳолиси учун президент қарори асосида оғир ҳудудлар ҳамда обод қишлоқ, обод маҳалла дастури учун ажратилган ускуна ва жиҳозлар: Трансформатор, кабель, бетон "столба"ларни ўз манзилларига ўрнатмай (даромад ололмагани учун) бошқа туманларга, масалан, Қирғизистон чегараси бўлган Хўжаобод туманига 1000 дан ортиқ таянч бетон "столба"ларини сотиб, ўчмас "линия" қуриб берди. Муслим Абдуллаев ва унинг жамоадошлари бунинг ортидан жуда катта пул олиб ўзлаштирди. Шу билан ҳам чекланмай Қуштепасарой Аълам номли подстанция (35 киловольтли) дан Узун кўча МФЙда жойлашган Саноат (пром) зонага янги тармоқ қуриб "линия" тортиб келган, тендер ғолиби бўлган тадбиркор ўрнатган ҳар бири 1 миллион 500 минг сўм турадиган 100 дан ортиқ бетон "столба"ларни гўёки Муслим Абдуллаев қўйдиргандек кўрсатмоқда. Аслида ушбу пром зона учун ажратилган "столба"ларни Избоскан тумани Ботиробод МФЙга сотиб юборган. Олтинкўл тумани чекка қишлоқларининг электр энергияси таъминотини яхшилаш учун керак бўлган ускуналарга қўшимча тарзда Божхона орқали олиб келинган 20 дона трансформаторларни ҳам сотиб юборган. Ҳар бирининг баҳоси ўртача 80-90 миллион сўмдан туради. Илтимос назоратга олиниб текширилиши учун ёритиб беринг. Умумий "растрата" камида 7-8 миллиард сўм чиқади. Тегишли ташкилотлар ўрганиб чиқишини сўраймиз."
42 237106Loading...
13
САРИОСИЁ ДЕҲҚОН БОЗОРИНИ ЎМАРАЁТГАНЛАР Ушбу суратдаги шахс – Холиқов Камол. У Сариосиё деҳқон бозорининг раиси Абдурашид Холиқовнинг яқин қариндоши. Сариосиё пайшанба мол бозорида ҳар пайшанба куни бозорнинг эшигига чиқиб ноқонуний пул териш амалиёти билан шуғулланади. Албатта бозор раиси унинг яқин қариндоши. Яна бир қариндоши – Бобомурод Ҳолиқов Олий сенатда бош ҳисобчи бўлиб ишлайди. Уччовлон Сариосиё деҳқон бозорининг мўмайгина пулларини ўмариб, давлат бюджети ва тадбиркорларга катта миқдорда миллиардлаб зарар келтирмоқда. Ушбу суратда бир йил аввалги ҳолат тасвирланган. Аммо буугунга келиб ҳам бу жараён давом этяпти. Расмда патта пулларини сумкасига жойлаштираётганини кўриш мумкин. Ҳолиқов Камолнинг асосий иш жойи Сариосиё Йўл Қурулиш Унитар Корхонаси бўлиб, лекин ҳар пайшанба мол бозорида нақд пул йиғиш билан овора. Прокуратура, солиқ ва бошқа масъул ташкилотлар яқин қариндоши юқори лавозимга ишлаётганлиги учун чора кўра олмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
42 928130Loading...
14
“ИҚБОЛ МФЙДАГИЛАР ҲАМ ОДАМ!!!” Андижон шаҳри, 3-кичик даҳа, Иқбол МФЙдагилар “каттакон”лар учун одам эмас. Гўёки ҳайвонот боғида боқилаётган ҳайвонга ўхшаймиз. Хоҳласа сув беради, хоҳласа эътибор қаратишади, хоҳламаса итмисан, эшшакмисан дейишмайди. Якшанба – дам олиш куни бўлишига қарамай, эрталабдан бери сув бўлмайди. Бу ерда ҳам юртимизнинг бошқа жойларидаги каби кўпчилик фақат якшанба дам олади. Бола-чақасини чўмилтиради, кир ювади, ва ҳ.к. Афсуски юқоридаги (маҳалла раиси, участкавой) ларга фарқи йўқ, ким ўляпти, ким қоляпти. Халқ учун, фуқароси учун жон куйдириш йўқ. Пул йиғишга бўлса, бола чақасидан, оиласидан, уйқусидан кечиб бўлса-да, жонини бериб, тирмашади. Ўша Нафисахон ҳам, участка нозири ҳам. Ҳокимият топшириқ берса, тонггача бажаради, агар вазифангизни халқ учун, фуқаролар учун йўналтира олмасангиз, бўшатиб қўйинг. Ўтирган ўрнингизни йўқотишдан чўчиб, фақат тепадигиларнинг ишини қилмай, халқнинг ғамини ҳам енг. Ҳокимиятдан, бошлиқларингиздан чўчийсиз, аммо Аллоҳдан қўрқмайсизлар. Ҳали газ, ҳали сув, ҳали чироқ муаммоси, сизни дардингиз эса – уйнинг документини йиғиш. Группада Гулнора опа ва бошқа фуқаролар жон куйдириб гапиряпти, сизлар эса парвойингизга олмайсиз. Гўёки сизга алоқаси йўқдек. Ўзингизга фойдали бўлса, жойида ҳал қиласиз. Юқорида ўтириб олиб, Иқбол МФЙ раисига ва бошқа валломатларига иш буюраётган, "катта"лар! Қўл ўстингиздаги югурдакларингизга ойда-йилда бир марта бўлса ҳам "Одамларнинг мурожаатини ўрган, коммунал муаммоларини ҳал қил" деб уқтиринглар. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
42 49237Loading...
15
ЯНГИ КОНСТИТУЦИЯМИЗ ФАҚАТ ҚОҒОЗЛАРГА ЯРАШАДИЮ, АМАЛДА НОЛГА ТЕНГМИ? Мен Навоий вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан бирида хизмат қилаётган соҳа вакилининг турмуш ўртоғиман. 2023 йил ноябрь ойида эрим хизмат қилаётган идорада вилоят раҳбари ўзгаргач оиламизда осойишталик бузилди. Турмуш ўртоғим кеч келадиган, туни билан ишхонада мажбурий-ихтиёрий меҳнатга жалб қилинадиган, ҳаттоки шанба ва якшанба кунлари (ишланмайдиган ва ҳақ тўланмайдиган кунлари) сон-саноқсиз, топшириқлар олиб, вақтини фақат хизмат хонасида ўтказадиган бўлиб қолди. Бу ҳам етмагандай, меҳнат таътили муддатлари ҳам мажбурий ва ноқонуний равишда 2 ҳафтага қисқартирилди. Навбатсиз аттестациялар, истаганча ротациялар ва ҳоказо. Фарзанд тарбияси билан шуғулланишга вақт ажратиш бир ёқда турсин, фарзандлар отасини ҳаттоки якшанба куни ҳам кўрмайдиган бўлиб қолди. Ҳозирда, барча юмушлар менинг зиммамда қолди. Ишхонадаги стресслар сабаб эримнинг спиртли ичимликлар ичиши ва бунинг оқибатида эр-хотин ўртамизда низолар пайдо бўла бошлади, Ўтган йили қабул қилинган яп-янги Конституциянинг 21-моддасига кўра, ҳар бир “Инсон” ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз, қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас. Бироқ мазкур идора ва бошқа давлат ташкилотларида хизмат қилаётган давлат хизматчилари соат 18-00 да кетишни орзу қилишади. Бу фақатгина уларнинг ҳуқуқларигина эмас, балки уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳам бузмоқда Яна ўша яп-янги Конституциянинг 42-моддасига кўра, ҳар кимнинг муносиб меҳнат қилиш, қулай меҳнат шароитларида ишлаш ҳуқуқлари келтирилган. 45-моддага кўра, ҳар ким дам олиш ҳуқуқига эга. 48-моддага кўра, давлатнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиши учун масъуллиги белгиланган. 53-моддага кўра, давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилиши белгиланган. 54-моддага кўра, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мақсади эканлиги таъкидланади. 76-моддага кўра, оила жамиятнинг асосий бўғинидир, ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги кўрсатилган. Бу баландпарвоз конституция моддаларини санаб ўтишимдан мақсад, давлат ташкилотларида жамиятнинг илмли, зиёли қатламининг кўпчилиги хизмат қилиб келиши, бироқ, уларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиниши натижасида жамиятнинг асосий бўғини бўлган оилаларнинг Конституцияда келтирилган юқоридаги ҳуқуқлари таъминланмасдан, ўзини ўйлайдиган эски замон “беклари”, лаганбардор мансабдор шахслари томонидан поймол этиб келинмоқда. Бу моддаларга ё амал қилиш керак, ёки уларни ҳақиқатга тўғри келадиган моддаларга алмаштириш керак! Ҳаттоки, давлат хизматчиларининг иш ҳақлари ҳам талаб даражасида эмаслиги, бу ойдан кейинги ойга амал-тақал қилиб етказиши ҳам кишини ўйлантиради. Ижтимоий тармоқларда эса олий мансабдор шахслар оилаларининг чет эл брендларида кийиниши, турли мамлакатларда сайру-саёҳат қилиши, чет эл шифохоналарида даволаниши, давлатнинг бошқа моддий бойликларини талон-торож қилиб, биз солиқ тўловчиларга асрга татигулик моддий ва маънавий зиён етказаётганлигини тасдиқловчи видеоролик ва фактларни кўришимиз, жамиятнинг Конституцияда келтирилган ҳуқуқлари ҳали-бери таъминланмаслигига ишора. Жамият қачон ривожланади? Қачонки илм олиб, ўз ҳуқуқларини билганида, сайловларда фаол бўлганида, сохта, бир тийинга қиммат, мамлакат келажагига бефарқ депутат (сенатор) лардан жонкуяр, ҳақиқий ватанпарвар, ҳақ йўлида ва мамлакат келажаги йўлида ўз жонини фидо қиладиган депутатларни фарқлай олиб, уларнинг муносибини сайлашни бошлаганида ривожланади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
43 696160Loading...
16
КОСОНСОЙДАГИ МАКТАБДА ЎҚИТУВЧИЛАР ИПАК ҚУРТИ БОҚМОҚДА Наманган вилояти, Косонсой тумани 2-сонли касб-ҳунар мактаби ходимлари номидан ёзяпмиз. Мактаб директори Йулдашев Илҳомжон шахсий манфаатлари йўлида ўкитувчиларни дам олиш кунлари, ҳамма иш вақтида ҳам мавсумий иш, яъни ипак қурти боқиш учун жалб этмоқда. Мактаб биносига 250 грамм ипак қурти олиб келиб, ҳамма ўкитувчи-ходимларни мажбурлаб барг кестиргани олиб чиқяпти. Ҳеч қайси касб-ҳунар мактабида ипак қурти боқилмайди. Фақат бизда шунақа тизим. Директор устидан кимдир арз қилса, бориб ёпди-ёпди қилади. Ходимлар у айтган юқоридаги ишларни бажаришга келмаса, бўшатиб юбориш билан қўрқитади. Бу директорнинг “танка”си ким ўзи? Директор бўлган давридан бошлаб ҳозирга қадар ҳеч қандай текширув келмайди. Келса ҳам ҳеч нарсани текширтирмасдан қайтиб кетади. Ушбу мурожаатимиздан кейин зора, чора кўрилиб, И.Йулдашевни лавозимидан озод қилишса, хурсанд булиб бутун жамоа билан шу Элтуз каналини дуо қилардик. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
44 647136Loading...
17
БУХОРОДА МАНСАБДОРЛАР МАСЖИД-МАДРСАЛАРГА АЖРАТИЛГАН 3,3 МИЛЛИАРД СЎМНИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИДИ Тарихий объектлар таъмири ва жиҳозлар сотиб олишга бюджетдан йирик маблағ ажратилган эди, текширув давомида 3,3 миллиард сўм ўғирлангани аниқланди. Бош Прокуратуранинг ишчи гурухи бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида Буҳоро шаҳри ҳудудидаги маданий мерос объектларни кўздан кечирди. "Хўжа Калон" минораси, "Хусайн" ва "Нодир Девонбеги" мадрасаси, "Арк" комплексида бўлиб ўтган реставрация ишларида текширилди. Тафтиш мобайнида ҳужжатлар ўрганилиб ёлғон қайдлар аниқланди. Ҳужжатларда реставрация иши ҳақида нотўғри маълумотлар акс этган. Тарихий обидаларга қуйидагича зарар етказилгани аниқланди: 731 млн сўм зарар – "Хўжа Калон" минорасига; 216 млн сўм зарар – "Хусайни" мадрасасига; 90 млн сўм зарар – "Нодир Девонбеги" мадрасасига етказилган. Шунингдек, Бухоро тарихий марказидаги ҳудудида жойлашган 74 маданий объектлар таъмирига 50 млн сўм ажратилган. Ушбу бюджет маблағи ҳам талон-тарож қилинган. Бухоро вилояти реставрация маркази ходимлари объектларга товар сотиб олиш учун мўлжалланган 2,3 млр сўмни ҳам ўзлаштириб,шахсий эҳтиёжлари учун ишлатишган. Бухоро вилояти реставрация маркази ходимлари ва бошқа шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
46 458118Loading...
18
Бу II-жаҳон урушидаги асирлар ҳақида олинаётган фтлмдан парча деб ӯйлаяпсизми? Унда адашяпсиз. Enter Engineering ширкати ишчиларидан баъзилари 2023 йил декабрь ойи маошини олишмоқда, баъзилари эса феврал ойи маоши учун навбатда турибди. Ҳолат бугун Бойсунда кузатилмоқда.
55 4781 166Loading...
19
ТУРКИЯДАН ДЕПОРТ БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ХОТИРЛАЙДИ "Ассалому алайкум, Туркияда депорт қилинганлардан бириман. Менда ҳам видео бор қанақа қилиб хор бўлганимизни кўрсатувчи. Кунига бир дона хотдог ва бир дона сок беришади. Ўзбеклар огоҳ бўлишсин деб сизга йўллаяпман. Илтимос чиқаринг" 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
47 21175Loading...
20
ФАРҒОНАДА ПРОКУРОР ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурор ўринбосари фуқародан алдов йўли билан пул олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. 27-апрель куни соат 18:30 ларда Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тадбир ўтказилган. Тадбирда Қўштепа тумани прокурор ўринбосари танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг долларни олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
50 713158Loading...
21
ТАЪМИРГА МУҲТОЖ 60 ЙИЛЛИК УЙ ЭГАЛАРИ ВА НАВОИЙЛИКЛАР НОРОЗИЛИГИ – ЭП143 “Элтуз портали”даги cўнгги 5-та шикоятни кўрсатамиз, улар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларидан келган. Хатлар оқими давом этмоқда, муаммолар ечимини таъминлаш учун Элтуз каналига обуна бўлиш, лайк босиш, канални қўллаб қувватлаш тавсия қилинади ва биз хатларни ўқишда давом этамиз. Дастлабки мактуб Қарши шаҳридан. Прокуратурага чақиртирилган фуқаролар кўчада кутиб сарсон бўлишганидан шикоят қилишмоқда. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
47 26429Loading...
22
🔴АНДИЖОНДАГИ МАРКАЗДА ХОДИМЛАРГА НИСБАТАН ҚУЛДЕК МУОМАЛА ҚИЛИНМОҚДА "Ассалому алайкум, Элтуз! Андижон Олимпия ва Пара Олимпия спорт турларига тайёрлаш марказидаги ходимлар номидан яна қайта мурожаат қилишга мажбур бўлдик. Сабаби марказ раҳбари Иқбол Ҳайдаровнинг хурмача қилиқлари ҳеч тугай демаяпти. Президент қарорлари ҳам, меҳнат кодекси ҳам бу раҳбарнинг ходимларга нисбатан қилаётганларидан қайтара олмаяпти. Эрталабки соат 8 дан кечки 19:30 гача ишлаган ходимларгина Иқбол Ҳайдаров билан ишлай олиши, акс ҳолда ўрнини 12 соат ишлашга қарши бўлмаганларга бўшатиб беришини айтмоқда. Бу усулни тиббиёт ходимларига нисбатан ҳам қўллаётганига гувоҳ бўлдик. Ҳатто вилоят ҳокимининг ҳам менинг гапимга қарши боришга ҳаққи йўқ. Мана лавозимимдан озод қилолмадику, деган бу валоммат қачонгача ходимларни эзиб, тош давридаги қулдек қарайди? Қанчадан қанча малакали ходимларнинг норозилигига сабаб бўлса ҳам ўз фаолиятини давом этирраверадими? Нега қонунлар Иқбол Ҳайдаровга келганда ишламайди? Ўзбекистон спортини ривожлантириш шундай золимлар қўлида қолдими? Нақд 2 ойдан бери инсон ҳуқуқлари очиқчасига бузилиб келинмоқда. Аммо ходимлар фойдасига ҳеч қандай ижобий натижа йўқ. Бизга ҳеч қандай баландпарвоз гаплар керак эмас, шунчаки иш жойимизда соғлом муҳит бўлса кифоя. Вазиятга ҳолисона баҳо берасиз деган умиддамиз."
47 12796Loading...
23
МУШТУМЧИ РАССОМ ОЛАМДАН ЎТДИ Карикатурачи рассом Қурамбой Атаев 74 ёшида Урганч шаҳрида ўлди . 30 апрел куни рассом ўзи туғилган Урганч тумани “Ниёзмат Арбоб” қишлоғида тупроққа берилди. Рассом Бенков билим юрти графика факультетини битириб Хоразмда ижод килди, Қурамбой Атаев ўнлаб хоразмлик ёшларга расм дарси бериб устозлик қилган. Рассом кейинги 15 йил давомида Ўзбекистоннинг Ашхободдаги консулхонасида ишлади. Элтуз жамоаси рассом яқинларига ҳамдардлик билдиради. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
45 91335Loading...
24
Media files
10Loading...
25
EP: “Hududimizdagi yo‘l bir necha yildan buyon ta’mirlanmaydi” “Navoiy viloyati Navbahor tumanidan murojaat qilyapmiz. Hududimizdagi yo‘l bir necha yildan buyon ta’mirlab berilmaydi. Aholi ancha vaqtdan buyon sarson. Aholi yo‘l ta’mirlanishini talab qilsak, IIB xodimi fuqarolarni qonunbuzarlik va jarimadan ogohlantirdi. Hokimlik yo‘lni ta’mirlab berishini so‘raymiz”. @eltuzportali - muammolar yechimi!
40 73147Loading...
Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 91 6🤯 5🤬 2 1
Photo unavailableShow in Telegram
СПОРТ ВАЗИРЛИГИДА ПОРАХЎРНИНГ ИШИ “БЕШ” "Янги ташкил этилган Спорт вазирлигининг кадрлар бошқармаси бошлиғи Акмал Маҳаммадиев деган порахўрни тартибга чақириб қўйсангиз. Вилоят ҳокимлари, вилоят спорт бошқармаларидан спорт мактаблари, спорт ташкилотларида вакант бўлган раҳбар лавозимларига берилган номзодларга турли ўйинлар қилиб, пул олмагунча қўймаяпти. Қонундан гапирсангиз борми, орқангизни ковлаб, вазирга ёки ўринбосарларига кириб, “Хавфсизлик хизмати рухсат бермаяпти” деб тўхтатиб қўяди. Ҳозирда Спорт вазирлигида вазирнинг ҳам, ўринбосарларининг ҳам айтгани қолиб, Акмалнинг олдига кириб гаплашган одамнинг иши беш бўляпти. Ҳатто ҳар бир спорт ташкилотининг нархини белгилаб олган. Унинг турли ўйинлари оқибатида вилоят ҳокимлари билан Спорт вазирлиги раҳбарлари ўртасида зиддиятлар бўлмоқда." 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 82🤩 8 7🤬 7😁 4🔥 3😢 3 1
14:02
Video unavailableShow in Telegram
🇺🇿 РАССОМ ТУЗ ЖУМА ВАЪЗИ: ЧАЛАСАВОД РАҲБАРЛАР БОТҚОҒИ 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 35🤬 4🔥 1
ТАДБИРКОРНИНГ ИШИНИ ҚИЙИНЛАШТИРАЁТГАН ҚЎҚОН ҲОКИМИ "Палма гуллари олами" МЧЖ раҳбари 2021 йил 20 апрел санасида 5 қаватли турар жой биноси қуриш учун 1000 m2 (10 cотих) ерга эга бўлди. Қарорни шу сана билан Қўқон ҳокими Маъруф Усмонов тасдиқлаган. Бироқ ҳоким ушбу ерни ўзига яқин киши номига қарор чиқариб ўтказиб берди. Бир қарашда бундай қилиш имконсиз, қарори чиққан ерни яна бошқа кишига расмийлаштириб бўлмайди. Лекин янги қарор эски сана билан чиққан, натижада ҳозир бир ернинг 2 кадастри бор, иккита рақам билан рўйхатдан ўтган. Қонунбузарлик ҳолати коррупция сабаб юзага келгани аниқ. Элтуз кўлидаги ҳужжатларга асосланиб бу ишга Қўқон ҳокимидан ташқари кадастр агентлиги бошлиғи Б.Эркабоев ва уй-жой коммунал хўжалиги бошлиғи Н.Аҳмедов ҳам алоқадор дея оламиз. Жойларда бундац таниш-билигчилик, бюрократик тартибсизлик ва коррупцион қонунбузарлик давом этар экан Ўзбекистон инвестор-тадбиркорлар учун ҳафвли қора ҳудуд бўлиб қолаверади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 53 8🤬 8🔥 1😁 1
ШОВОТЛИК ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИДАН ТУХМАТ БИЛАН ФУҚАРО КРЕДИТИ УНДИРИЛДИ Хоразм вилояти Шовот тумани Қўшкўпир маҳалласида ҳоким ёрдамчиси бўлган Жалолиддин Қурбоновдан фуқаронинг тадбиркорлик кредити ундирилди. Ҳоким ёрдамчиси фуқаронинг асаларичилик бизнес режасини кредит учун маъқуллаб тавсия берган. Шундан сўнг банк ажратган маблағга тадбиркор фуқаро ва таъминотчи Аширов Шуҳрат ўртасида асалари оиласи етказиб бериш ҳақида шартнома тузилди. Бироқ Аширов Шуҳрат шартнома шартини бажармади, пули тўлаб қўйилган асалари оиласини тадбиркорга етказиб бермади. Иш судга оширилиб Аширов Шуҳрат қамалди. Лекин кредит тўлаш мажбурияти ҳоким ёрдамчисига юкланди. Шовот ИИБ терговчиси Қудрат Бобожонов босим ўтказиб ҳоким ёрдамчиси Жалолиддин Қурбоновни кредит тўлашга мажбурлади. "Мен кредит ажратишга масъул эмасман, банк ва тадбиркор ўртасидаги воситачиман. Кредитга тавсиянома бераман холос, ҳеч қандай моддий манфаатим йўқ. Бу жиноят ишида фақат гувоҳ бўлишим мумкин эди. Лекин жиноятга шерик сифатида кредит епишни менга юклашди", дейди ҳоқим ёрдамчиси Жалолиддин Қурбонов. Элтузга етиб келган далилларга кўра терговчи "суддан кейин пулингни ундириб оларсан, ҳозирча кредитни сен тўлаб ёп" деб ҳоким ёрдамчисига буйруқ берган. Ҳоким ёрдамчиси банкка берган тавсияномаси сабаб кредит учун жавобгар бўлиши ҳеч қайси қонунда кўзда тутилмайди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 74😱 10😁 9🤬 6 4🤯 1
ЗАРБДОР МФЙНИНГ ЁЗИЛМАГАН ҚОНУНЛАРИ Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ ҳудудида хоҳлаган фуқаро истаган йўналишида савдо-сотиқ билан шуғулланиши мумкин. Бунинг учун маҳалла инспектори Ҳабибуллога биринчи ойда 500 000 сўм, кейинги ойлардан эса $100 миқдорда кўрмана бериб турса бўлгани, олам-гулистон. Бу инспекторнинг орқасида ишонган тоғи бор эмиш. Ўйлаймимзки, бу хабар ижтимоий тармоқларга тарқалгач, инспектор тадбиркорларни хонасига чақиртириб “Ҳеч қандай даъвойим йўқ, ҳеч кимга ҳеч қандай пул бермаганман” деган мазмунда ариза ёздириб олса керак. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 44🤬 27 7😁 1🤔 1
“ЮСУФ ХОС ҲОЖИБ” ҚУРИЛИШ ФИРМАСИНИНГ НАЙРАНГЛАРИ Суратдаги домни 2020-йилда “Юсуф Хос Ҳожиб” қурилиш фирмасидан сотиб олганмиз. Ўшандан бери на асфальт, на ёзги ҳожатхона, на болалар майдончаси ва на автотураргох қурилгани йўқ. Кўп маротаба қилган мурожаатларимизга қарамай, ҳокимият ҳам, прокуратура ҳам ҳеч қандай чора кўрмади. Домимизга тегишли бўлган техник ертўлани эса қурувчи 7 000 АҚШ долларига сотувга қўйганини айтган ва бизга фойдаланишга бермайди. Яқинда эса ертўлани яшаш учун хонадон сифатида сотиб юбормоқчи ҳам бўлди. Ижтимоий тармоқларга бу маълумот тарқагач, жарима тўлаш билангина кифояланиб қолди. “Қўлларингдан нима келди? “Тепада” танишларим бор, хоҳлаганимни қиламан”, дея устимиздан кулди ҳам. Бунинг устига ертўлани сотмоқчи бўлганда баъзи қисмларини бузган ва улар таъмирталаб ҳолатга келиб қолганига қарамай, тўғирлаб қўймади. Ҳужжатларда эса ҳаммаси рисоладагидек тарзида кўрсатилади. Ҳатто сувни ҳам насос орқали торттириб, пулини ўзимиз тўлаймиз. Шунча пул тўлаб умуман шароити йўқ уйда яшаш одамга алам қиларкан. Юқори ташкилотлар эса қачон қарамай қурувчининг ёнини олгани-олган... 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 64🤬 26😁 10 5🤔 1🎉 1
Коррупция ва адолатсизлик ўнгида ўзингизни ожиз ҳис қилишдан чарчадингизми? Овозингиз эшитилишини истайсизми? Жиноятчиларнинг жавобгарликка тортилишиничи? https://t.me/eltuzportali 👈 - халққа минбар берувчи Телеграм канали. Бизнинг постларимиз обуначиларимиз ва каналимиз меҳмонлари томонидан юборилган фош этувчи материалларга асосланади. Биз фақат сиз учун муҳим бўлган масалаларни ёритамиз. Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва жамиятимиздаги ислоҳотларга ҳисса қўшинг. Арз-додингиз ва шикоятингиз бўлса, фош этувчи материалингиз бўлса, бизнинг @eltuzportali_bot манзилимизга йўлланг.
نمایش همه...
Eltuz portali

Shikoyat va arizangiz bo‘lsa, qisqa qilib tushuntiring. Faktlar, hujjatlar, audio va videolarni yo‘llang. Shaxsingizni hech qachon oshkor etmaymiz. Murojaat uchun: @eltuzportali_bot Elektron manzil: [email protected]

👍 56🤬 7 6😁 2
Photo unavailableShow in Telegram
🔴НАМАНГАН ҲОКИМИ ГУЛ БАЙРАМИ УЧУН ТАДБИРКОРЛАРДАН МАЖБУРИЙ ПУЛ УНДИРМОҚДА "Ассалому алайкум! Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида гул байрами муносабати билан тадбиркорларга босим ўтказилмоқда. Ҳар бир тадбиркордан камида 20 миллион сўм, кўпи эса 100 миллион сўмдан гул учун пул маблағлари сўралмоқда. Ҳар бир "фрезер"га кунига 100 доллардан беради демоқда. Муҳтарам президентимизнинг бундан хабари борми? Бобур боғида "сезон" 3 ой давом этади. Дардимизни кимга айтайлик? Бобур боғини икки тадбиркор, Абдураҳмонов ва Шариповлар оиласи эгаллаб олган. Уларга ҳеч кимнинг гапи ўтмайди. Оддий одамларга босим бўлаверади. Уларни эса ҳеч ким текширмайдими?"
نمایش همه...
🤬 118👍 62😁 14😱 14 9🔥 5🤔 2🤯 2😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
🔴Магистратурани битириб театрда 2.000.000 сўм ойлик олаётган ходим ҳасрати "Ассалому алайкум! Мен магистратурани битириб, ўтган йилнинг октябрь ойидан давлат театрида иш бошладим. Жамоа зўр, спектакллар яхши. Фақат ишимдан кўнглим тўлмайди. Чунки ойлик маошимиз 2 000 000 сўм (ундан ҳам кам). Кулгили-а? Хотиним ва 2 та болам бор. Қимматчилик пайтида бу ойлик маоши кимга етади? Маданият вазирлиги кунда тадбир ва мажлис қилиш билан овора. “Инсон қадри улуғланган юрт”да аслида мана бир ойлик тиним билмай ишлаган ҳаққимизнинг қиймати. Болаларнинг боғча пули ва еб ичишдан ортмайди. Бунақада қачон уй ёки машина оламан? Яқинда вилоятдан онам телефон қилиб, "Болам 3 ойдан бери уйга бир сўм пул бермадинг, сени шу ниятларда институтда ўқитганмидик? Шу эдими сен қилган орзуларинг?", деб гапириб қолди. На йиғлашни биламан, на кулишни. Ичим тўлиб кетгандан шуларни ёзишга жазм қилдим. Наҳотки мутасаддилар театр ходимининг ойлик маоши билан қизиқмаса? Ишимни яхши кўраман. Ташлаб кетолмайман, лекин сароб орзуларим ортида ҳам яшолмайман. Зора шу ёзганларим кимларнингдир виждонига тош отса. Тинимсиз қандайдир плагиат лойиҳалар, тадбирбозлик ва концертларга ажратилаётган маблағлардан театрнинг ишчиларига ҳам ажратилар... Балки яна ҳаммаси фақат қуруқ ваъдалар билан қолаверар. Нима бўлганда ҳам асл санъатни, яъни театр ва унинг ижодкорларини моддий тарафдан ҳам қўллаш керак, деб ўйлайман!"
نمایش همه...
👍 250😢 43😁 20🤬 12 8🤯 6🤩 2