cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

ELTUZ

Бизга мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: @eltuzportali_bot. Реклама учун мурожаат қилмоқчи бӯлсангиз, бот манзилимиз: https://t.me/eltuz_reklama

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
129 504
مشترکین
+41324 ساعت
+1 1477 روز
+11 25830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

БОЛАСИНИ ПИЧОҚ БИЛАН ҚЎРҚИТГАН ФҲДЁ ХОДИМИ Жиззах вилоятида ФҲДЁ архиви мудири Мусахон Асатуллаев ўз фарзандига пичоқ билан таҳдид қилди. Оила ажрим ёқасида, Мусахон Асатуллаев фарзандини таъминостсиз қолдирган. Бола ичикиб отасини соғинади, онаси видеоқўнғироқ орақли ота-болани кўриштирмоқчи бўлганда ушбу “эркак” болага пичоқ кўрсатиб, “онангни сўйиб ташлайман” деб қўрқитган. Мусахон Асатуллаев хотинига ахлоқсиз қилиқлар кўрсатиб, турли ҳақоратлар билан таҳдид қилмоқда. Бу “эркакдан” “аёлинг билан яшаш истагинг йўқ экан, боладан нега алам оласан бадбахт?” деб сўровчи мард борми? 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
🤬 32👍 18😱 9 2🔥 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
“ФАРЗАНДЛАРИМИЗНИ ФАҚАТ УЙҚУДА КЎРЯПМИЗ!” Самарқанд вилояти солиқ бошқармасига Э.Толлиев раҳбар бўлгандан кейин иш вақтидан ташқари йиғилиш қилиш ҳолатлари кўпайди. Шанба-якшанба кунлари ҳам ишга чиқишни талаб қиляпти. Эрта тонг фарзандларимиз ухлаб ётган пайтда уйдан чиқиб кетиб, ярим тунда худди шундай ухлашаётганда кириб боряпмиз. Белгиланган баллдан кам йиғсак, ишдан кетишимизни билганимиз учун ҳам масъулият билан ишлаймиз. Шундоқ ҳам ишимизни билиб-билиб қиламиз-ку, ахир. Сал бизни ҳам ўйлаб, енгиллик берсин, босим қилмасин. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 41😁 13🤔 7 2🤬 2🎉 1
ТОШКЕНТ СУВ ТАЪМИНОТИ ХОДИМЛАРИ ЗАҲАРЛАНГАНИ БОСДИ-БОСДИ ҚИЛИНМОҚДА Тошкент сув таъминоти бошлиғи Маякубов Равшан Тўлқинович ишчиларни мажбурий меҳнатга жалб этиб, пойтахтнинг қаерида ободонлаштириш ишлари бўлса, ўша ерда ишчи кучи сифатида қўл остидагилардан фойдаланмоқда. Шунга қарамай, маошлар жуда паст. 2-3 млн атрофида. “Ҳар ой маош ошиб боради”, дея ваъдалар берган Маякубовдан ҳали хам бирор натижа йўқ. Бу ҳам етмагандек, хизмат ҳақимиз ойдан-ойга чўзиляпти. Чирчиқ шаҳар иккинчи оқава сувлардаги барча яроқли 1 000 талик, 500 та, 400 та ва ҳоказо трубалар ҳамда задвишкаларни металлом ҳисобида сотиб юборган. Чирчиқ шаҳри биринчи сув тозалаш иншоотидаги 3 та катта яроқли компресорни ҳам мўмайгина пулга “ошириб” юборди. Бундан ташқари, ишхонага тегишли бўлган шағаллардан кунига 30-40 талаб машиналарда сотиб келинмоқда. Бундан экология ҳам хабар топганига қарамай, иш вокеа жойининг ўзидаёк босди-босди қилинди. Оддий ишчиларнинг “вредность”, ҳамда махсус кийимлари йўқ. Керакли хавфсизлик анжомлари ҳам ишга яроқсиз. Бу фикримизнинг исботи сифатида жорий йилнинг 21-июнь санасида соат тахминан 15:00 ларда машинист Низомов Ниғмон ва технолог Жўрабоев Мурод исмли ходимлар шахтада ис газидан заҳарланганликларини келтириб ўтамиз. Нисбатан камрок заҳар ютган Жўрабоев даволаниб чиққанига қарамай, Низомовнинг аҳволи ўта оғир даражада. У 16-сонли тиббий тез ёрдам муассасасида кома ҳолатида даволаниб келмоқда. Келтирилган ҳолатлар юзасидан Маякубовга тегишли катъий чора кўрилишини сўраймиз. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
video_2024-06-25_19-32-30.mp46.13 MB
video_2024-06-25_19-32-26.mp42.99 MB
video_2024-06-25_19-32-18.mp45.54 MB
video_2024-06-25_19-32-14.mp43.84 MB
video_2024-06-25_19-32-09.mp42.72 MB
video_2024-06-25_19-31-45.mp4110.85 MB
video_2024-06-25_19-31-48.mp4103.48 MB
👍 65🤬 24😁 4🤔 4 3
"МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ" ПАРТИЯСИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ РАИСИ ШАХСИЙ КРЕДИТЛАРИНИ ФУҚАРО БЎЙНИГА ИЛИБ ҚЎЙДИ “Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилоят Кенгаши раиси Мухаммедов Маҳсуд Муродович ўз номига олинган кредит учун фуқарони қарз шериги шартнома туздирди. Ҳозирда фуқаронинг кредит имкониятлари чекланган. “2023-йил февраль ойида Муҳаммедов Маҳсуд Муродович “Саноат Қурилиш банк”идан банк кредити асосида янги уй оламан ва сени биргаликда қарз олувчи сифатида рўйхатдан ўтказаман. Ўзим Вобкент Яхшимурҳд “Саховати Яхшимурод Саховати” фермер хужалиги раҳбари ва таъсисчисиман, Украина давлатидан олиб келган чорва молларим бор, 2023-йил июль ойида буғдой ҳосилини йиғиштириб олгандан сўнг банк олдидаги барча қарзларимни тўлаб, уй бўйича қарздорлигимни бараварлаштириб, сени номингдаги қарздорликни хам чиқараман. Ҳозир то қарз олгунимча мани номимдаги Вобкент туманидаги Хўжаработ МФЙ “Катта Араблар” қишлоғида жойлашган уйда биргаликда қарз олувчи сифатида ҳисобга турасан, 2023-йилнинг июль ойида тулаб беришим учун хеч қандай муаммо бўлмайди деб мени ишонтирди,” дейди жабрланган фуқаро. Лекин 2023-йил июль ойи ўтиб, 2024-йил июль ойи ҳам якинлашди – ваъда бажарилмади, фуқаро банкдан қарздорлигича қолди. Партия кенгаши раиси оддий фуқаро ишончига кириб унинг хуқуқларини чеклаш, алдов йўли билан банкдан қарздор қилиши жиноят. Одамларнинг оғирини енгил қилиши керак бўлган "депутат" уларга қарз юклаб фирибгарлик билан шуғулланяпти. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 42😁 31🤬 26 5🤔 4
Photo unavailableShow in Telegram
МАКТАБ МАЪНАВИЯТЧИСИ ЎҚУВЧИ ҚИЗ БИЛАН ЖИМО ҚИЛАЁТГАНДА УШЛАНДИ Шофиркон туманининг 3-мактабида Маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари А.М. мактабнинг 10-синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилаётганда қўлга тушган. Маънавиятчининг ишқий саргузашти ўқувчи қизнинг уйида содир бўлган. “А.М. ўзининг қўл остида таҳсил олаётган 10-синф ўқувчиси билан доимий жинсий алоқа қилиб келган. 2024 йил май ойида у ўқувчининг уйида, ўз ўқувчиси билан жинсий алоқа қилаётган пайтда ўқувчининг ота-онаси томонидан қўлга туширилган” дейди гувоҳлардан бири. Чириган ғарбда ўқувчи қизни алдаб жинсий алоқа қилган мактаб ўқитувчиси қамалиши муқаррар. Бироқ юксак маънавиятни даъво қилувчи бизнинг иккиюзламачи жамиятда А.М. ҳеч нарса бўлмагандек мактабда ишлашда давом этяпти. Шофрикон тумани Дўрмен М 3-мактабда фарзанди ўқийдиган ота-оналар А.М. ишдан бўшатилиши, таълим тизимидан чиқариб юборилишини талаб қилмоқда. Мактаб маъмурияти биргина узр билан қутилиб кетмаслиги учун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умаровадан вазиятни назоратга олиш сўралади. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
😱 112👍 93🤬 62😁 22 4🤯 3🎉 2🔥 1
ДАНҒАРАЛИК ЗЎРАВОН ФЕРМЕР ДАСТИДАН ДОД! Ассалому алайкум, Элтуз. Биз кўп сонли мазлумларнинг оҳу ноласини ҳам тепадаги бошлиқларга етказишингизни илтимос қилардик. Биз Фарғона вилояти, Данғара тумани, Қизилмуш қишлоғи аҳолиси, аниқроғи, деҳқон ва фермерларимиз. Бизнинг қишлоқларга, хусусан, фермерларнинг пахтаси ва деҳқонларнинг экин-тикинларига Қизилэушариқ анҳоридан сув келади. Пахта ва бошқа экинларни суғориш мавсуми бошланганига бир ой бўлди, аммо ариқларимизда ярим томчи ҳам сув йўқ. Қизилмушариқ анҳоридан Қизилмуш, Қирқлар, Тегирмонбоши, Эшонбобо, Катта ва Кичик Амиробод деҳқон ва фермерларига сув боради. Аммо, юқорида тилга олганимиздек, ариқларимизда сув йўқ, чангиб ётибди Аслида бизларга Фарғона каналидан сув берилган. Аммо ариқнирг юқорисидаги “Сабо Саховати Соҳиблари” номли ўта зўравон, ўта инофсиз фермер 30 гектар шоли экиб олиб, на деҳқонларга, на фермерларнинг пахтасига бир томчи ҳам сув бергани йўқ. Аслида “Сабо Саховати Соҳиблари”га Аравонариқдан сув берилади. Сувни рўйхатга олиш китобида ҳам бу фермернинг ариғи Аравонариқ деб кўрсатилган. Аммо, Элтуз, бизлар зўравонлар, бойлар, мансабдорлар ҳаддидан ошган даврда яшаяпмиз. “Сабо Саховати Соҳиблари” фермер ҳўжалиги ўзининг Аравонариғи қолиб, бизнинг Қизилмушариқ анҳори сувини ҳам "ғиппа" бўғиб олган. Бу фермер ҳўжалиги ҳокимдан ҳам, прокурору милиция бошлиғидан ҳам қўрқмайди. Ҳатто икки йил бурун ўша зўравор фермер "Чақир прокурорингни. Тўғонга боғлаб қўяман", деган. Улар қўрқинчли одамлар. Шаҳарда катта бизнеси ҳам бор. Айнан йирик тадбиркор бўлгани учун Фарғона вилоятида ҳеч кимдан қўқрммйди. Қўрқмагани учун ўнлаб қишлоқлар, минг гекҳар пахта сув борадиган анҳор сувини тамом тўсиб олиб 5-6 мингта деҳқоннинг экинларига сув бермайди. Бизнингча, бу зўравор фермер фақатгина президент Ш. Мирзиёевдан қўрқиши мумкин, қолган раҳбарларни ярим чақага олмайди. Ахир прокурорни тўғон тепасига боғлаб қўяман деган зўравон фермер Президентдан бошқа яна кимдан қўрқиши мумкин. Туман, вилоят ва республика сув ҳўжалиги раҳбарларини чигирткадек чертиб юборади. Адолатсизликнинг энг каттаси шуки, бу зўравон фермер экинларига Аравонариқдан сув олади, бизнинг ариққа даҳли йўқ, аммо, шунга қарамай безбетларча бизнинг сувимизни тўсиб олган. Ҳозирги кунда ўнлаб қишлоқлар ва бир неча фермернинг пахтаси сувсиз қолиб кетди. Зўрасонликдан зўравонлик туғилади. Шу кунларда тўртта қишлоқнинг эткаклари зўравон. Фяррмернинг даласига бостириб бориб, қурган тўғонини бузиб ташлашни режалаштиряпти. Албатта, пичоқ суякка етса оломон ўрнидан қўзғолади. Пироварлида эса "самосуд" деб, оломоннирг ўзи айбдор бўлади. Бизнинг Қизилмуш қишлоғи эркаклари 20та енгил мошинада саксон киши бўлиб "Сабо Саховани Соҳиблари" фермер хўжалигига бостириб бормоқчи эди. Лекин бу тадбирга Эшонбобо, Тегирморбоши ва Қиқлар қишлоғи эркаклари ҳам қўшилиш истагини билдиргани учур исён орқага сурилди. Элтуз, Фарғонанинг Данғарасида 5-6 минг аҳолига зулм ва зўравонлик қилаётган фермер борлиғини катта раҳбарлар билсин, агар кучлари етса, инсофга чақирсин. Йўқса биз, яъни халқ зўравон фермергарларнинг денгизлигини, тўлқинлигини, исёнлигини, оловлигини кўрсатиб қўямиз. Бу хатни Қизилмуш халқи ёзди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 103🤬 17 7 5😁 3😱 2🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
ИБРАТ САФОДАН ЎЗБЕК МЕҲНАТ МУҲОЖИРЛАРИГА ЭСЛАТМА Журналист Ибрат Сафо ёзади: Бугун Ўзбекистонда жинсий бошбошдоқлик куни экан (Қўқондаги бозорчиларнинг бассейн базми ва кеча диний таълимни сўраган аёлники экани айтилган сурнай базми видеолари), мен ҳам бир чимдим қўшсам. Ўзбекларимиз нафақат ватанда, балки хорижда ҳам жинсий эркинликларидан тўлиқ фойдаланишяпти. Англияга фермага ишга келиб қолиб кетган 26 яшар ўзбек йигит бу ҳафта Лондондаги судда жинсий зўравонликда айбдор деб топилди. У кўчадаги маст қизни бутазорга судраб зўрламоқчи бўлган. Ватанда хотини ва боласи бор экан. Бир неча ой олдин 21 яшар ватандошимиз кабобхонадаги ишидан чиқиб, кўчадаги қизга ташланиб зўрламоқчи бўлгани учун 8 йилга қамалганди. Аввал ҳам ўзбекларимиз шундай жиноятлар билан қамалган ё айбланган. Мен ҳатто катта ишда ишлаб юрган бирини танийман. Англияга ишга келаётган укаларга муҳим эслатма: Бу томонларда қонун қаттиқ ишлайди. Қиз бола очиқ кийинган бўлса, ё маст бўлса, бу асло яшил чироқ дегани эмас. Ҳамма ерда ҳам шу аслида. Бу ерда тегиш у ёқда турсин, ҳатто гап отиш ва тикилиб қараш ҳам жинсий тажовуз ҳисобланади ва полицияга хабар беришга асос бўлади. Биламан, ёшсизлар, табиат ўз ишини қилади - ё инглизчани сал ўрганиб жентелменларча муносабат ила аёл киши билан танишинглар, ёки Ўзбекистонга қайтиб кетгунча чидаб юринглар. Англияда жинсий зўрлашга уриниш ҳам ҳудди жинсий зўрлашнинг ўзидек оғир жиноят саналади ва жазо 4-5 йилдан кам бўлмайди. Ўзларингизни ҳам, оилангизни ҳам шарманда қилманглар. (Қамалганлар исм-шарифлари бизга маълум, атайин бермадик.) Суратда Лондон метросида осилган плакатлар: гап отиш, тикилиш, тегиш жиноят экани айтилган. Мақола изоҳда. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 142🤬 14 9😢 8🤔 1
00:54
Video unavailableShow in Telegram
БЛОГЕР ҚАМАҒДА, УНИ ҚАМАТГАНЛАР ЭСА – БАССЕЙНДА Телеграм мессенжери орқали аноним аккаунтдан келган ушбу видеода фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаровга қарши туҳмат уюштириб, қаматишда фаоллик кўрсатган “терпила”лар (“жабрдийда”лар) - Қўқон шаҳар истиқлол савдо комплексининг ходимлари – акс этган. Видеони жўнатган акканут эгасининг билдиришича, қонуний хотинлари ёки ноқонуний жазманлари билан бирга бассейнда чўмилиб, кайф қилаётганлардан бири – комплекс паттачиларининг бошлиғи Азиз Каримов. Паттачининг “каромати” шундан иборатки, Олимжон Ҳайдаров устидан ўтказилан судда у: “Блогер бизга: “Давай, одамларни автобусда Парғона ҳокимияти олдига олиб бориб, митинг уюштирамиз ва давлатни онтарамиз!”, деб айтди”, деган. Қисқаси, паттачи Каримов фамилиядоши Ислом Каримов давридан қолган ва сийқаси чиққан туҳматни айтган. “Бассейннинг узоқ бурчагида қонуний аёлини ёки ноқонуний жазманини “чинқир”тираётган полвонтой эса – блогерга қарши ариза берган “терпила”ларнинг каттаси Олим Ҳасанов. Ҳовузда қонуний хотини ёки қонундан ташқаридаги севгилиси билан ўпишаётганлардан бири - Қўқон шаҳар истиқлол савдо комплексининг паттачиси Зариф Аҳмедов”, деб ёзади аноним манба. Бу паттачиларнинг тамагирлиги ва зўравонлигидан кўплаб қўқонлик савдогарлар Элтузга шикоят қилишган. Судда Олимжон Ҳайдаровга қарши кўрсатма берган уч гувоҳнинг бир жойда дам олаётгани тасодифми ёки йўқ? Бу савол жавобини Элтуз ҳозирча топа олмади. Биз Олимжон Ҳайдаров айбсиз эди дейишдан йироқмиз. Чунки у ҳақдаям бизга шикоятлар келган. Аммо, у бугун қамоқда. Унга қарши кўрсатмалар берганлар эса бассейнда бегемотдай сузиб юришибди. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
video_2024-06-27_12-21-23.mp417.51 MB
👍 242😁 109🤬 56😱 21 17🤔 16🤯 16😢 12🔥 5🎉 3
Photo unavailableShow in Telegram
ЧОРТОҚДАГИ МУСИҚА МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ МАЖБУРИЙ МEҲНАТГА ЖАЛБ ҚИЛИНМОҚДА Наманган вилояти Чортоқ туманида мусиқа мактаби ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинмоқда. Туманнинг каттаю-кичик тадбирларида, иссиқ-совуқ ҳавода мусиқа мактаб ўқувчилари хизмат қилади. “Ижтимоий соҳа бўйича мутасаддиси Ҳакимова деган аёл қизимни иссиқ кунда тадбирга олиб кетди. “Ўзимиз қайтариб олиб келамиз” деб ваъда берди. Тадбир тугагач боламни оч-наҳор кетказиб юборишибди. Уйгача олиб келмаслигини билганимда қизимнинг қўлига кўпроқ пул берардим. Биз фарзандимизни югурдак созанда бўлсин деб эмас, бўш вақтида скрипка чалишни ўргансин деб мусиқа мактабга берганмиз”, дейди ўқувчи қизнинг онаси. Ўқувчилар шунчаки тадбир бошида мусиқа чалиб қайтиш билан чекланмайди – соатлаб тадбир бошланишини кутишади. Тумандаги тадбирбоз мутасаддилар ёшларнинг кўнглини совутиб, мусиқадан бездираётганини билармикан? 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 64🤬 23😱 17 2🤯 2😢 2🤩 1
Раддия Мен Омонова Мастурахон Орифжон қизи, Данғара тумни Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича  бош мутахассис бўламан. Биз мурожаат қилиб келган фуқаро билан одоб-ахлоқ қоидаларига асосан сухбат олиб борамиз. Қўпол муомилада бўлиш ҳолати  кузатилгани йўқ. Хақиқатда 2024-йил 26-июн куни бир нафар фуқаро бўлмга касб-ҳунарга ўқиш учун келган. Фуқаро бандлик ахборот дастурида текширилганда ўзини ўзи банд қилганлиги аниқланган. Фуқарога касбга ўқитиш тартиби бўйича тушунтириш берилган. 🚀Telegram |🔵Facebook | 🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
نمایش همه...
👍 56😁 11🤬 8 3🤔 1
یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.