cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Bomdod

Ibratli kanal ( Savaş )

نمایش بیشتر
أوزبكستان78 935زبان مشخص نشده استدسته بندی مشخص نشده است
پست‌های تبلیغاتی
153
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Photo unavailableShow in Telegram
Repost from Mehrob.uz
00:39
Video unavailableShow in Telegram
Ҳамма савдогарлар эшитсин @MEHROB_UZ
نمایش همه...
Repost from Bomdod
​САВДОГАР ҚИССАСИ… Мен бозорда савдогарчилик билан шуғулланардим. Савдогарчилигим писта, бодом, майиз каби, нарсалар сотишдан иборат эди. Одатда биз кабилар майда савдогарлар дийилади. Топганимиз тирикчиликдан ошмасди. Қиш кунларида маҳаллада кўмир сотадиган савдогарлар бозори чаққон бўлади. Улар олдига то қиш тугагунча бутун маҳалла аҳли кунда кун ора бориб туради. Уйда кўмир тугаган учун бозордан келиб, мен ҳам қўшним олдига чиқдим. Уч тўрт қоп кўмир олмоқчи эдим. Борсам кўмир сотувчи қўшним бир болага гапириб турган экан. Эшитиб турсам, у олдинги олган кўмирни пулини ҳали тўламагансизлар. Энди яна қарзга кўмир беролмайман дерди. У бола кўмир олмасдан чиқиб кетди. Мен суҳбатга аралашиб, кўмирчидан нима гаплигини суриштирдим. -Бу болани отаси вафот этган. Уйида онаси ва укалари билан яшайди. Уларга қарзга кўмир берганман. Яна сўраб келибти. Менда шароит йўқ қарзга беришга. Шунга беролмадим деб тушунтирди. Қуръону ҳадисда етимларга яхшилик қилишга чақирилган. Мен ҳам етим болаларга оз бўлса-да, бир яхшилик қилай деб ўйлаб қолдим. Мен чиқиб, у болани чақирдим. Уч тўртта қоп кўмирни пулини тўлаб унга бериб юбордим. Кейин, ўзимга ҳам уч қоп олиб уйга қайтдим. Бу мени қўлимдан келган кичкина яхшилик эди. Менинг савдоим ҳам яхшимас ва ўзимиздан орттира олмасдим. Шу куни тунда уйимни эшиги тақиллаб қолди. Чиқсам ҳокимиятда ишлайдиган оқ кўйлак кийиб, бўйинбоғ таққан костюм шим кийган кишилар эди. Улар мендан тунда безовта қилгани учун узр сўраб, эртага бир каттакон меҳмонга келаётгани учун улар тонггача дастурхон тузатиши лозим экан. Шунга писта, бодом каби нарсалардан сотиб олишга тунда келишибди. Мен кийиниб чиқиб улар билан бозорга кетдим. Улар менинг сотувга қўйган нарсаларимни қопи билан савдо қилишди. Одатда бу каби маҳсулотларни одамлар бир ё икки килодан кўп олишмасди. Булар бисотимда борини ярмини олишди. Мени уйга қайтариб олиб бориб қўйишди. Шу тунда ярим соатда қилган савдоим бир ойда қиладиган савдодан кўпроқ бўлди. Мен ўйланиб қолдим. Кеча етимларга уч қоп кўмир олиб берганимга, шу заҳоти тунда шунақа савдо қилганимга ҳайрон эдим. Бу каби савдо умримда бўлган эмасди. Мен етимларга яхшилик қилиш шунчалик тезда қайтишини кутмагандим. 🕌Каналимизга уланинг https://t.me/joinchat/AAAAAFNdgt4pDDUKBLQTSQ
نمایش همه...
5-маҳал НАМОЗ ЎҚИШНИ ЎРГАНИШ ВИДЕОСИ 🎥 ✅БОМДОД намози ✅ПЕШИН намози ✅АСР намози ✅ШОМ намози ✅ХУФТОН намози Топиш учун босинг👆👆👆
نمایش همه...
📚 Намоз Дарслари
🎥 Вилеолар 🎥
Photo unavailableShow in Telegram
00:44
Video unavailableShow in Telegram
#Субханаллоҳ Рўзадор учун 2 та хурсандчилик бор..😊🤲
نمایش همه...
Repost from Bomdod
У - ҳаммадан вақтли уйғонади. У - эмизикли бўлгани учунгина рўза тута олмайди. У - ота-онам ва мен учун чой хозирлайди, таом тайёрлайди. Кейин бизларни уйғотади. У - то биз овқатланиб, рўза тутиш учун ният қилиб оғзимизни ёпгунимизга қадар, ёнимизда ўтиради, чой узатади, нон ушатади, хизмат қилади. Бу ишидан ҳечам оғринмайди. Қайтанга севинади. У - биз ўрнимизга ётганимиздан сўнг ҳам идиш товоқ ювади, кўча-ховли супуради, сув сепади. У - тонг отгач, фарзандларимга чой хозирлайди. Мазали таом билан сийлайди. У - кечга қадар уй юмушлари билан банд бўлади ва шу билан бирга чақалоқнинг парваришини ҳам бекаму-кўст уддалайди. У - тушликда, фарзандларимни таомлантириш учун биз рўзадорлардан пана жойга жой хозирлайди ва бизларга имкон қадар кўрсатмасдан уларни таомлантиради, ўзи ҳам тановвул қилиб олади. У - кечга яқин, яна турли-туман таом пиширишга хозирлик кўради. Чанқоқбосди ичимликлар тайёрлайди. У - ифторга яқин, бизлар билан бирга фарзандларимни ҳам дастурхон атрофига жамлайди. Улар кўрсин, ўрнак бўлсин, балоғатга ёшига етганда рамазон ойининг рўзасини тутиш учун хозирдан тараддудланиб борсин деган фикрни олға суради. У - хизматлари учун ота-онамдан узундан-узоқ дуолар олади. "У"ни хар Рамазонда қайта севиб қоламан. Мен учун "У" бир дона. "У"ни ҳеч қачон "УЛАР"га алишмайман
نمایش همه...
Repost from Mehrob.uz
Photo unavailableShow in Telegram
#Ифторлик_вақти 02.04.2022й ШАНБА — 18:51
Ифторлик дуоси
: «Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий йа қоддамту ва маа аххорту». Маъноси: Ё Аллоҳ! Сенга иймон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин! Эслатма! Саҳарлик тугаши ва ифторлик бошланиш вақтидаги фарқлар (дақиқа ҳисобида). ⏰Тошкентдан аввал:
Хонабод 14/15; Андижон 11/12; Наманган 9/10; Фарғона  8/10; Хўжаобод 12/13; Чортоқ 9/10; Чуст 7/8; Риштон 6/8; Қува 9/12; Қўқон 5/7.

⏰Кейин: Бекобод 2/0; Гулистон 4/2; Жиззах 8/6; Денов 11/4; Термиз 13/6; Самарқанд 12/9; Каттақўрғон 15/12; Қарши 19/13; Нурота 17/16; Навоий 18/16; Учқудуқ 16/14; Бухоро 22/19; Урганч 34/35; Нукус 37/40. ♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ЭСЛАТИНГ! Каналга уланиш!👇 t.me/mehrob_uz
نمایش همه...
00:12
Video unavailableShow in Telegram
Photo unavailableShow in Telegram