cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 446
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
+57 روز
+1230 روز
توزیع زمان ارسال

در حال بارگیری داده...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
تجزیه و تحلیل انتشار
پست هابازدید ها
به اشتراک گذاشته شده
ديناميک بازديد ها
01
#Эслатма ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ 📜Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”. 📜Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ  ﷺ шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Aллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” 📜Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий ﷺ шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Аллоҳ таоло ушбу янги кунимизни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин https://t.me/Avgonbogmasjidi
832Loading...
02
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Уҳуд тоғи фазилати 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими? ❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар? ❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожининг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага киришнинг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
5352Loading...
03
#ДУОЛАР Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)   Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар. (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)   Имом Муслим ривояти.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри» (Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:  «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар.  (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Омин... https://t.me/Avgonbogmasjidi
3933Loading...
04
САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди. Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган: “Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар). Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак. Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар . Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди . Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ” https://t.me/Avgonbogmasjidi
4464Loading...
05
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР 📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг! "Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”. 📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг! "Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. 📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг! "Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”. Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”. Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг! "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”. Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг! "Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг! "Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"! https://t.me/Avgonbogmasjidi
5337Loading...
06
ҲОЖИНИНГ ҚУРБОНЛИК ҚИЛГУНЧА СОЧ-ТИРНОҒИНИ ОЛМАЙ ТУРИШИ #қурбонлик #ҳаж ❓1283-CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмай туради, деган маънода ҳадис бор экан. Бу гап ҳаж ибодатини бажараётган ҳожиларга ҳам тегишлими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳожи муқим ва нисоб эгаси бўлса, унга қурбонлик вожиб бўлгани учун (https://t.me/diniysavollar/6456) юқоридаги гаплар унга ҳам тааллуқли бўлади. Чунки бу ҳукмдан ҳожи истисно қилинмаган. Лекин ҳаж учун эҳромга киришда ғусл қилиши, тирноқ олиши каби ишлар мустаҳаб саналгани учун эҳромга киришдан аввал мазкур ишларни қилаверади. فإذا أراد أن يحرم يستحب له قبل الغسل كمال التمظيف بأن يقص شاربه ويقلم أظافره وينظف ابطيه ويحلق عانته “Зиёратчи (ҳаж ёки умрага) эҳром боғламоқчи бўлса, мўйлабини қисқартириш, тирноқларини олиш, қўлтиқ остини тозалаш каби комил покиза бўлмоғи мустаҳаб саналади”. (“Ғунятун носик” китоби). Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши мусофир бўлса ёки нисоб эгаси бўлмаса, қурбонликкача соч ва тирноқларни олмаслик тавсиясининг унга алоқаси йўқ. Шу ўринда ҳожи бир нарсани яхши билиши лозимки, Зулҳижжанинг саккизинчи куни ҳаж учун эҳромга киргандан кейин, ҳожилар учун юқоридаги мустаҳаб ёки мубоҳ деган ҳукм тугайди. Эҳромга киргандан кейин уларнинг соч, тирноқ ва бошқа тукларини олиши ман қилинади. Бу ишлар ҳажнинг жиноятларидан саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
5573Loading...
07
ЎЛИМГА ТАЙЁР ТУРИНГ 😢 ➖Ўлимингиз олдидан: Менинг танамга нима бўлар экан? ‒деб қайғурманг... Одамлар керакли ишларни қиладилар: Кийимларингизни ечадилар... Ювадилар... Кафанлайдилар... Ва хонадонингиздан қабрингизга олиб кетадилар... ➖Кўпчилик жанозангизда иштирок этиш учун ишларини тўхтатади. Ҳолбуки уларнинг кўплари сизнинг бу «насиҳатингиз» ҳақида бирон кун ҳам ўйлаб кўрмайди... Буюмларингиздан қутилиш учун йўл қидирилади... ➖Агар оилангиз рози бўлса: Калитларингиз... Китоб ва сумкаларингиз... Поябзал ва кийимларингизнинг ҳар бири сизга наф келтирар, деган умидда садақа қилинади... ➖Унутманг! Дунё ҳеч қачон сизга мотам тутмайди... Жаҳон ва иқтисод ўз йўлида давом этаверади... Мансабингизга бошқа одам ўтиради... Аёлингиз (ёки эрингиз) бошқасига никоҳланади... Молу мулкингиз ворисларингизга улашилади.. @Avgonbogmasjidi
5776Loading...
08
Ўзимизни ҳисоб-китоб қилайлик! Ибн Симмадан нақл қилинади: “Бир куни у киши ўз нафсларини тафтиш қилиб ўтирган эдилар. Умрларини ҳисобладилар. Қарасалар, 60 йил умр кўрибдилар. Бу йилларни кунларга бўлиб чиқдилар. 21500 (йигирма бир минг беш юз) кун чиқди. Натижани кўриб қичқириб юбордилар ва: “Ҳолимга вой! Фалокат! Аллоҳга 21000 (йигирма бир минг)та гуноҳ билан рўбарў бўламанми?! Агар ҳар куни ўн мингтадан гуноҳ қилган бўлсам, унда ҳолим нима кечади?!” дедилар-да, хушларидан кетиб йиқилдилар. Кейин қарашса, ўлиб қолган эканлар. Шунда бир кишининг: “Эҳ, сиз олий фирдавс жаннатига қанчалар тез югуриб ўтиб кетдингиз-а!” деганини ҳамма эшитди”. Имом Ғаззолий ушбу ривоятга қўшимча тарзда шундай дейдилар: “Банда ўз нафсини мана шундай муҳосаба қилиши керак. Қилган гуноҳларини ҳар соатда қалби ва аъзолари билан ўйлаб надомат қилиши керак. Агар банда ҳар бир гуноҳ қилган пайтда уйига биттадан тош ташлаб қўйса, тез кунда уйи умрига тенг миқдордаги тошларга тўлиб кетади. Лекин банда қилган гуноҳларини ҳеч эсламайди. Эсидан чиқариб юборади. Икки фаришта эса ҳаммасини ёзиб, ёдлаб боради. Аллоҳ таоло бу ҳақида шундай деган: “У (амаллар)ни Аллоҳ ҳисоблаб қўйган. Улар эса унутиб юборганлар” (Мужодала, 6) https://t.me/Avgonbogmasjidi
5476Loading...
09
ЭҲРОМДАН ЧИҚИШ ВАҚТИДА СОЧ ОЛИШ #Ҳаж_умра ❓992-САВОЛ: Эҳромдан чиқадиган одам ўзининг сочини ёки бошқа одамнинг сочини олса бўладими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромдаги инсон амалларни бажариб бўлиб, эҳромдан чиқиш мақсадида ўзининг сочини ўзи ёки ўзи каби эҳромдан чиқмоқчи бўлган инсоннинг сочини олиши мумкин. "Ғунятун носик" китобида шундай дейилган: "(واذا حلق ) أي المحرم (راسه) اي راس نفسه (او راس غيره) أي ولو كان محرما (عند جواز التحلل) أي الخروج من الاحرام باداء افعال النسك ( لم يلزمه شيئ)" Агар эҳромдаги киши амалларни бажариб бўлиб, эҳромдан чиқиш вақтида ўзи ёки бошқа одамнинг (гарчи эҳромда бўлган ҳолида ҳам) сочини олса, унинг зиммасига бирор нарса лозим бўлмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
5681Loading...
10
НАМОЗДАН КЕЙИН ОЯТУЛ КУРСИЙНИ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради”, деб марҳамат қилганлар. Яна бир ҳадисда: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, у билан жаннатга кириш ўртасида фақат ўлим (тўсиқ) бўлади. Агар вафот этса, жаннатга киради”, дейилган. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарда туриб: “Ким ҳар бир намоздан кейин Оятул курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради. Ким (ўша оятни) ўрнига ѐтганда ўқиса, Аллоҳ унинг хонадонига,қўшниси уйига, атрофидаги уйларга омонлик беради”, деб айтганлар. Ҳар бир фарз намозидан сўнг, уйқудан олдин Оятул курсийни ўқиган инсон ўзининг хонадони, қўни-қўшнилари, ѐн-атрофдаги уйлар тинчлигини таъминлайди. Агар ҳар бир уйда Оятул курсий ўқилса, маҳаллалар, хонадонлар, бутун эл-юрт тинч бўлади. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, бир киши: – Ё Расулуллоҳ, Аллоҳнинг изни билан фойда берадиган бирон нарсани ўргатинг! – деди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом: – Оятул курсийни ўқи! Зеро у сени, зурриѐтларингни (ѐмонликлардан) асрайди, хонадонингни, атрофингдаги уйларни (шикаст-балолардан) сақлайди, – дедилар. Бундан чиқди, Қуръон ўқийдиган, ибодат қиладиган инсонларга қўшни бўлиш яхши экан. Уй сотиб олаѐтганда, янги иморат қураѐтганда мана шу жиҳатларга эътибор бериш керак. Чунки имон- эътиқодли қўшнимиз ибодатининг файз-баракасидан биз ҳам баҳраманд бўламиз. Яхши қўшни фойда бермаган тақдирда ҳам зиѐни тегмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади”. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, келаси намозгача (ѐмонликлардан) сақланади. Буни фақат набий, сиддиқ ѐки шаҳидгина давомий қила олади ”. Бошқа ҳадисда: “Кимда-ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул курсийни ўқиса, Аллоҳ унга шукр қилувчилар қалбини, сиддиқлар амалини, (Аллоҳга) илтижо этувчилар савобини беради, унга ўнг “яди”ни раҳмат билан чўзади, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради. (Агар вафот этса,) жаннатга киради”, дейилган https://t.me/Avgonbogmasjidi
7038Loading...
11
@Avgonbogmasjidi
5734Loading...
12
БИТТА НАМОЗ ЮЗ МИНГ НАМОЗ ЎРНИГА ЎТАДИМИ? #намоз ❓263-CАВОЛ: Макка ва Мадина ҳарам масжидларида намоз ўқилганда юз минг ва минг баробар савоб берилиши эътибори билан юз мингта қазо намози ўрнига Масжидул ҳарамда битта намоз ўқиш кифоя қиладими? Илтимос, шу ҳақида жавоб берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳар бир қазо қилинган намозни худди ўзидек қилиб ўқилмагунча банданинг зиммасида қолади. Бунинг устига намозни вақтидан кечиктиргани учун тавба ҳам қилади. Албатта, бошқа жойларга нисбатан Масжидул ҳарамда ўқилган намозлар 100 000 (юз минг) ва Масжидун набавийда ўқилганлари 1000 (минг) намознинг савобига тенг бўлади. Бу дегани 100 000 (юз минг)та ёки 1000 (минг)та қазо намознинг ўрнига битта намоз кифоя қилади дегани эмас. Балки битта намоз битта намоз ўрнига ўтади, лекин савоби минглаб марта кўп бўлади. Бу мавзуда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: صلاة في مسجدي هذا خير من ألف صلاة فيما سواه إلا المسجد الحرام (متفق عليه عن أبي هريرة رضي الله عنه) яъни: “Мана бу масжидимда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган мингта намоздан яхшироқдир. Фақат Масжидул ҳарамда ундай эмас” (Муттафақун алайҳ). Бу ҳадисни Аллома Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай шарҳлаганлар: (خير) أي من جهة الثواب لا من جهة الإجزاء فالتضعيف يرجع إلى الثواب ولا يتعدى إلى الإجزاء بإتفاق العلماء كما نقله النووي وغيره ، فلو كان عليه صلاتان فصلى في أحد المسجدين صلاة لم تجزه إلا عن واحدة яъни: “Масжидун набавийда ўқилган битта намоз бошқа жойларда ўқилган 1000 (минг)та намоздан савоб жиҳатидан яхшироқдир, ўрнига ўтиш жиҳатидан эмас. Уламоларнинг иттифоқи билан 1000 (минг) баробар устун бўлиш, ўрнига ўтишга эмас, балки савобга тегишли бўлади. Буни Имом Нававий ва бошқ уламолар ҳам нақл қилишган. Агар бир кишининг зиммасида иккита ўқилмаган намоз бўлса ва икки ҳарамдан бирида битта намоз ўқиса, фақат биттасининг ўрнидан ўтади” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби). Бошқа ҳадиси шарифда шундай дейилади: الصلاة في المسجد الحرام بمائة ألف صلاة والصلاة في مسجدي بألف صلاة والصلاة في بيت المقدس بخمسمائة صلاة (رواه الامام الطبراني عن أبي الدرداء رضي الله عنه) яъни: “Масжидул ҳарамдаги намоз юз минг намозга, Менинг масжидимдаги намоз минг намозга, Байтул мақдисдаги намоз беш юз намозга тенг келади” (Имом Табароний ривоятлари). Бу масжидларнинг фазилат маълум ва машҳур: Масжидул ҳарам энг биринчи ибодат учун қурилган масжид, Масжидун-набавий севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган ва доим ўша ерда турган масжидлари, Байтул мақдис ҳам қадимдан кўплаб пайғамбарлар намоз ўқиган, Пайғамбаримиз ўша ердан меърожга кўтарилган масжиддир. Демак, муборак масжидларда ўқилган битта қазо намози биттага ўтса ҳам, ҳеч тушкунликка тушмаслик керак. Зеро у муборак жойларда ажру савобларнинг минглаб марта кўпайтириб берилиши ҳақида саҳиҳ хабарлар кўп. Аллоҳ таолонинг марҳамати билан юқорида зикр қилинган учта муборак масжидларга ҳаж, умра ёки зиёратга борган мўмин-мусулмонлар у масжидларда турли ибодатларни кўпайтиришга ҳаракат қилиши керак. Албатта, Аллоҳ ва Расули рост сўзлайди, ваъдасига хилоф қилмайди, ихлос билан амал қилсак, ваъда қилинган улуғ ажрлар шубҳасиз берилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати. @diniysavollar Савол йўллаш 🌐 http://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot ▫️ Каналга уланиш
5300Loading...
13
Media files
75713Loading...
14
⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм) ❓Пиёда Ҳаж қилган афзалми ёки уловдами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Рамазон ойида Умра килса, Ҳажни адо килгандек бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдан чиқишда сочни қанча миқдорда қисқартирилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Битта намоз юз минг намоз ўрнига ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Жума куни арвоҳлар Ҳаж сафарига кетадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва Умра зиёратига тенг амал борми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага олиб бориш маҳрга ўтадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тирик одамнинг номидан ҳам умра қилса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ибодати қандай амалга оширилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада саъйни таҳоратсиз бажарса қўй сўйиш керакми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра қилувчи киши бомдод намози вақтида ёки асрдан кейин тавоф қилса, тавоф намозини қачон ўқийди? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Рамазон ойида ҳарам масжидларида витр намозини жамоат билан ўқиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ёки Ҳажга бориб келган аёллар неча кун кўчага чиқмайди? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги одам камар тақса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж тартиби ва рукнлари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж зиёратчилари муқим ҳукмидами ёки мусофир ҳукмидами? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳар йили қурбонлик қиладиган одам Ҳаж сафарига кетса 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳажда жиноят сабабли жонлиқни қаерда сўйиш керак? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъйдан кейин икки ракат намоз ўқиш суннатми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромда бошга ўрнатиб олинадиган соябондан фойдаланиш жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
9073Loading...
15
КРИПТОВАЛЮТАЛАР САВДОСИ ЖОИЗМИ? #коин #биткоин #ноткоин ❓1282-CАВОЛ: Динимизда Биткоин, Ноткоин ва бошқа шу каби криптавалюталарда савдо-сотиқ қилишга муносабат қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биткоин, Ноткоин каби криптавалюталарни ўзаро айрибошлаш ва улар билан савдо-сотиқ қилиш шаръан жоиз эмас. Чунки ушбу криптовалюталарда шариатимиз томонидан пулга қўйилган талаблар топилмайди. Қолаверса, уларни бирор давлат ишлаб чиқармагани ёки расман тан олмагани, нархининг кескин ўзгарувчанлиги ҳамда унда қимор аломатлари борлиги у билан муомала қилиш ҳаром эканига асос бўлади. Бу ҳақда аввал ҳам батафсил жавоб берилган эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ҳозирда фақат электрон кўринишда мавжуд бўлган "рақамли пул”лар вақт ўтиши билан шариатимизга мувофиқ товар ва пулга қўйилган шартларга тўлиқ жавоб бера олса, шундагина улардан фойдаланишнинг ҳукми ҳам ўзгариши мумкин. Демак, криптовалюталарнинг ҳукми ҳалол бўлмагунча мўмин мусулмонлар бу пуллар билан савдо қилмай туришлари лозимдир. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: إنَّ الحلالَ بيِّنٌ وإنَّ الحرامَ بيِّنٌ وبينهما أمورٌ مُشتبِهاتٌ لا يعلمهنَّ كثيرٌ من الناس فمنِ اتَّقى الشُّبُهاتِ استبرأ لدِينِه وعِرضِه ، ومن وقع في الشُّبهاتِ وقع في الحرامِ... “Ҳалол ҳам аниқ, ҳаром ҳам аниқ. Уларнинг ўртасида шубҳали нарсалар бор. Кўп одамлар буни билмайдилар. Ким шубҳалардан сақланса, дини ва обрўсини пок сақлайди. Ким шубҳаларга тушса, ҳаромга тушади...” (Имом Бухорий ривояти). Криптавалюталар савдоси ҳозирга қадар Дунё мусулмон улармолари бирлашмаси, Саудия Арабистони кибор уламолари ҳайъати, Миср Араб Республикаси “Дорул ифто” фатво маркази, Иордания фатво идораси, Туркия диёнат ишлари бошқармаси фатво маркази, Ливия фатво уйи ва Фаластин фатво маркази каби нуфузли фатво уюшмалар томонидан ҳаром деб эълон қилинган. Криптавалюталардан фойдаланиш ҳукми ва унинг асослари ҳақида қуйида батафсил танишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
83715Loading...
16
#Видео #тун #хуфтон 🎙Хуфтонни ярим кечадан кейин ўқиса нима бўлади?? Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 🗣 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
6913Loading...
17
АЗОН ДУОСИ   Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ. Вас-солатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ. Вад-дарожатал ъалиятар рофиъа. Вабъас-ҳу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ. Варзуқна шафа-ъатаҳу явмал қиямаҳ. Иннака ла тухлифул миъад! Маъноси: Ушбу комил даъватнинг ва вақти ҳозир бўлган намознинг Парвардигори, ё Аллоҳ! Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га васила, фазилат, баланд ва олий даража ато эт. Уни Ўзинг ваъда қилган мақтовли мақомда тирилтир. Бизга Қиёмат куни унинг шафоатини насиб эт. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмайсан. @Avgonbogmasjidi
81119Loading...
18
МАСЪУЛЛАРНИ ЧАЛҒИТИШ УЧУН ЭҲРОМ КИЙСА БЎЛАДИМИ? #Ҳаж_умра #эҳром #нафл_тавоф ❓CАВОЛ: Бугунги кунда Каъба ёнида тавоф қилиш учун эҳромсиз зиёратчиларни қўйишмаяпти. Мийқотга бормасдан ва умрани ният қилмасдан эҳром кийиб фақат тавоф қилсак бўладими? Шариат бўйича мумкинми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умра учун қилинадиган тавофдан бошқа тавофлар нафл тавоф бўлиб, бу учун ёлғон ишлатиш жоиз эмас. Ҳозирги кунда ҳаж ва умра ибодатини бажарувчилар кўплиги ва улар фарз ёки вожиб тавофларини эмин эркин бажариб олишлари учун ташкилотчилар шу чорани кўришган бўлсалар, бунга итоат қилиш лозим. Зотан суннат амал ҳисобланган "Ҳажарул асвад"ни ўпиш ёки силаш чоғида бошқаларга озор берадиган бўлса, узоқдан қўл кўтариб ишора қилинади. Ҳозирги кунда Каъбанинг ёнида тавоф қилишнинг имкони бўлмасада, Масжидул Ҳарамнинг иккинчи ва учинчи қаватларида кучи етганча тавоф қилса бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
7320Loading...
19
ИХЛОС ЖУДА ҚИЙИН АМАЛ Бир киши Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ олдига ҳажга кетиш олдидан зиёратга келди ва: – Ҳажга боришга азм этдим, бирор нарса тайинлайсизми? – деди. – Неча пул сарфлайдиган бўлдингиз? – деди Бишр. – Икки минг дирҳам. – Ҳаж қилишдан мақсадингиз нима? Бир айланиб келишми ё Аллоҳнинг розилигини олишми? – Албатта, Аллоҳнинг розилигини олиш. – Агар сафар қилмасдан уйингизда ўтирганча шу пулларни сарфлаб Аллоҳнинг розилигини аниқ олишнинг имкони бўлса, қиласизми? – Ҳа. – Унда боринг, бу пулларни ўн кишига бўлиб беринг: қарздор камбағалга беринг, қарзидан қутулсин... бир бечорага беринг, ўзини ўнглаб олсин... бир серфарзанд мискинга беринг, бола–чақасини эпақага келтирсин... етим боқиб юрганга беринг, етимни хурсанд қилсин... ва ҳоказо... Агар дилингиз шу кабилардан бирига мойил бўлса, ҳаммасини ўшанга беринг. Зеро, бир мўминнинг қалбига сурур киритишингиз, муҳтожнинг мусибатини бошидан аритишингиз юз марта ҳаж қилишдан ҳам – фарз ҳажидан ташқари – афзалроқдир, – деди Бишр ва: – Туринг энди, бориб биз айтгандек сарфланг. Йўқса қалбингизда нима бор, уни айтинг, – деди. У одам: – Эй Абу Наср, қалбимда сафарга рағбат кучли, – деди. Бишр Ҳофий унга юзланар экан, жилмайди ва деди: – Пуллар кир тижоратлар ва шубҳалардан йиғилса, нафс ўзи хоҳлаб турган нарсани солиҳ амал қолипига солиб, рағбатини қондиришни истаб қолади. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло фақат тақволи, чин ихлослилардангина амалларни қабул қилишга аҳд этган Xatib uz @Avgonbogmasjidi
7847Loading...
20
#ДУОЛАР 📌 Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар. Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)   Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар. (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)   Имом Муслим ривояти.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри» (Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:  «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар.  (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  @Avgonbogmasjidi
5743Loading...
21
НАФЛ НАМОЗ БОШЛАГАНДА ФАРЗГА ТАКБИР АЙТИЛСА #намоз ❓1274-CАВОЛ: Бир киши масжидда нафл намозни бошлаганда иқомат такбири айтиб юборилса, нима қилади? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки ракат ўқиб, намозини тугатади ва жамоатга қўшилади. Дарҳол намоздан чиқиш намозни бузиш ҳисобланади. Бундай қилмайди, балки имомга биринчи ракатда иқтидо қилиш учун қисқа зам сура ўқиб, саловат ва дуони ҳам қисқароқ қилиб, намозини тезроқ ўқиб тугатади. Агар тўрт ракат нафл ўқишни ният қилиб бошлаган бўлса ҳам икки ракатда тугатади. Тўрт ракатга чўзмайди. Чунки намозларнинг энг ками икки ракатдир. Бир ракатли намоз йўқ. Бу ҳақида “Фатовои Оламгирия” бундай ибора келган: ولو شرع في التطوع ثم أقيمت المكتوبة أتم الشفع الذي فيه ولا يزيد عليه، كذا في محيط السرخسي. “Агар намозхон нафл намозга киришгандан кейин фарз намозга такбир айтилиб қолса, бошлаган намозини икки ракат қилиб тамомлайди. Ундан кўп ўқимайди (масалан, тўрт ракат нафлга ният қилиб қўйган бўлса ҳам икки ракат билан тугатади). “Муҳити Сарахсий”да шундай келган”. Иқомат такбири айтилгандан кейин ҳеч қандай нафл намозга киришилмайди. Такбирдан кейин суннат ва нафлларга киришиш макруҳдирБундан фақат, фарзга улгуриш шарти билан, бомдоднинг суннати истисно қилинган ("Бадоиъус саноиъ" китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
5810Loading...
22
📌 ​​ҲАР ТОНГ ИНСОНДАН САККИЗ НАРСА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИ: • Аллоҳ таоло фарз талаб қилади; • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннат талаб қиладилар; • Замон ўтишни талаб қилади; • аҳли аёл ризқ талаб қилади; • котиб фаришталар тилингдан чиққанини ёзиб боришни талаб қилади; • шайтон гуноҳ талаб қилади; • нафс шаҳват талаб қилади; • ўлим фариштаси жонни талаб қилади Имом Шофеъий @Avgonbogmasjidi
6905Loading...
23
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? #ақида ❓1280-CАВОЛ: Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган: عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
6598Loading...
24
ҚАРЗИНИ ТЎЛАШГА ҚУРБИ ЕТМАГАНИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир қул озод бўлиши учун шартлашилган баҳодаги маблағни тополмай, ҳазрат Али розияллоҳу анҳу ёрдам сўради. Шунда у зот: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган калималарни ўргатайми? Агар: «Аллоҳуммакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний бифазлика ъамман сивака», яъни: «Ё Раббим, ҳаром (аралаштирмай) ҳалолинг билан менга кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил» дуосини ўқиб юрсанг, қарзинг тоғнинг бир тарафича бўлса ҳам, халос бўласан», дедилар. Имом Термизий ривояти. "Дуо ва зикрлар" китобидан. Jaloliddinrumiyy @Avgonbogmasjidi
6855Loading...
25
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Эй аёллар! Садақа бериб, истиғфорни кўпайтиринглар, чунки мен кўрдимки, дўзах аҳлининг аксари сизлар экансиз». @Avgonbogmasjidi
8289Loading...
26
Тўрт нарса жаннат конларидандир: 1) садақани махфий қилиш; 2) мусибатни беркитиш; 3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш; 4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи. Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ: 1) Ота-онанинг дуоси; 2) Мусофирнинг дуоси; 3) Мазлумнинг дуоси. Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади: 1) қасамхўр сотувчи; 2) мутакаббир камбағал; 3) зинокор қария; 4) золим бошлиққа. Тўрт нарса жаннат конларидандир: 1) садақани махфий қилиш; 2) мусибатни беркитиш; 3) қариндош-уруғлик ришталарини боғлаш; 4) «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи. Уч дуо мустажобдир, уларда шак йўқ: 1) Ота-онанинг дуоси; 2) Мусофирнинг дуоси; 3) Мазлумнинг дуоси. Тўрт тоифа кишига Аллоҳ таоло ғазаб қилади: 1) қасамхўр сотувчи; 2) мутакаббир камбағал; 3) зинокор қария; 4) золим бошлиққа. maxdumuz https://t.me/Avgonbogmasjidi
7736Loading...
27
#Видеолавҳа 😎 СЕН ЭНГ УЛУҒ ШАҲАРСАН Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅ 🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷Instagram 🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia ➖🟢➖🔴📃🔴➖🟢➖ ✅ Шошқалоқлик шайтондан
8456Loading...
28
Media files
8958Loading...
29
ЯХШИ ОТА-ОНА БЎЛИШ СИРИ Ота-она бўлиш осон, лекин яхши ота-она бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Қуйидаги кичик маслаҳатлар яхши ота-она бўлиш сари етаклайди:       ✅АСАБИЙЛАШМАНГ. Сиз қанчалик мулойим ва сокин бўлсангиз, болангиз ҳам шунчалик осуда бўлиб ўсади.         ✅АЛДАМАНГ. «Овқат есанг, бувингникига олиб бораман!» дедингизми, олиб боринг ёки ундай ваъда берманг. Болага берилган ваъданинг устида туриш муҳим. Шунда у сизга ишонади ва талабларингизни осон бажара олади.        ✅УРМАНГ. Болани уришдан ёмони йўқ. Урмай туриб ҳам жазолаш мумкин, урмай туриб ҳам ота-она ўз гапини ўтказиши мумкин. Уриш даражасига бордингизми, демак, айб сизда.        ✅ҲАР НАРСАНИ МАН               ҚИЛАВЕРМАНГ. «У мумкин эмас, бу мумкин эмас», «Уни қилма, буни қилма» каби гапларни эшитаверган бола бора-бора бу гапларга эътиборсиз бўлиб қолади. Ўзингиз учун ажратиб олинг ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсалар билан сизга шунчаки ноқулайлик келтирувчи нарсаларни. Масалан, машинада йўлга чиқиш ҳақиқатдан ман қилиниши шарт бўлган нарса. Қумда янги кийимда ўйнаши эса бу шунчаки сизга ноқулайлик келтирувчи нарса. Ҳақиқатдан мумкин бўлмаган нарсаларга йўл қўйманг. Сизга ноқулайлик келтирадиган нарсаларга бўлган муносабатингизни ўзгартиринг.         ✅ЎРНАК БЎЛИНГ. Ўзингиз хунук сўзларни ишлата туриб болангизга «Хунук гапирма!» дея олмайсиз. Худди шундай куни билан телевизор ёнида бўлсангиз, бола ҳам дарс қилмай, телевизордан кета олмаганига ҳайрон бўлманг. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг.      ✅АЙБИНГИЗНИ ТАН ОЛИШНИ БИЛИНГ. Бирон ишда хато қилиб қўйсангиз, болангиз олдида уни тан олишга одатланинг. Бундан бола хато қилишдан қўрқиб яшамай, хатони қандай қилиб такрорламасликни ўргансин.     ✅БОЛАНИ ЭРКА ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАНГ. Етти ёшгача эрка бўлган бола ҳаётда катта ютуқларга эришади. Фақат эркалиги янги ўйинчоқлар билан эмас, сизнинг меҳрингиз билан қоплансин.      ✅КЕЧИРИМ СЎРАШНИ БИЛИНГ. Сиз ҳам ноҳақ бўлишингиз мумкин. Боладан кечирим сўрашдан қўрқманг. Бундан у меҳрлироқ ва сабрлироқ бўлишни ўрганади.         ✅ҚУЧОҚЛАНГ! Болани кўпроқ қучоқлаб ўпишга одатланинг. Бола бунга руҳан ҳам жисмонан зор бўлади.        ✅САБРЛИ БЎЛИНГ. Болага ота-онанинг жаҳли чиқишининг энг асосий сабаби сабрсизликдир. Боланинг қилиқларига, ишига, ўқишига, юриш-туришига озгина сабр билан ёндашсангиз, у сизни фақат суюнтираётганини ҳис қиласиз. Jaloliddinrumiyy https://t.me/Avgonbogmasjidi
92214Loading...
30
#Эслатма ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ 📜Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”. 📜Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ  ﷺ шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Aллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” 📜Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий ﷺ шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Аллоҳ таоло ушбу янги кунимизни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин https://t.me/Avgonbogmasjidi
8222Loading...
31
@Avgonbogmasjidi
7336Loading...
32
@Avgonbogmasjidi
7095Loading...
33
ЭҲРОМДАГИ КИШИ ХУШБЎЙ НАМ САЛФЕТКА, СОВУН ЁКИ ШАМПУН ИШЛАТИБ ҚЎЙСА #қисқа_савол_жавоблар САВОЛ: Эҳромдаги киши хушбўй нам салфетка, совун ёки шампун ишлатиб қўйса, бирор жарима лозим бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Хушбўй нам салфетка, совун ва шампун кабилар асли хушбўйлик эмас, балки тозалик воситалари саналади. Лекин ушбу воситаларда маълум миқдорда хушбўйлик борлиги сабабли эҳромдаги киши уларни ишлатмаслиги тавсия қилинади ва агар ушбу воситалардан бир марта фойдаланса садақа қилиш лозимдир. Аммо бу воситаларни уч ва ундан кўп марта ишлатса, жонлиқ сўйиш вожиб бўлади. Агар ушбу воситаларда ҳеч қандай хушбўй ҳид бўлмаса, жонлиқ ҳам, садақа ҳам лозим бўлмайди. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
8043Loading...
34
#сарказм Ҳар бир бошлиқ ишга ўз вақтида келган ходимни ҳурмат қилади, аммо негадир ишдан ўз вақтида кетган ходимни хушламайди. Мавлон Марасуло @Avgonbogmasjidi
7151Loading...
35
​​НЕГА ЖАННАТДА МАЙ ИЧИШГА РУХСАТ ЭТИЛГАН? #ақида #ҳалол_ҳаром ❓1277-CАВОЛ: Нега бу дунёда май (маст қилувчи ичимлик) ичиш мумкинмасу, нариги дунёда ичиш мумкин? Нега бу дунёда тақиқланган бўлса, у дунёда тақиқланмаган? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳисоб-китобдан кейин жаннат аҳли жаннатга киргач улардан имтиҳон ва синов кўтарилади. Уларга Аллоҳнинг розилиги ва раҳмати бўлади ва Аллоҳ таоло уларга турли ноз неъматларини сероб қилади. Шу жумладан дунёда ҳаром қилинган баъзи нарсаларни сабр ва тоату ибодатларига мукофот ўлароқ жаннатда ҳалол қилади. Масалан, олтин ва ипак дунёда эркаклар учун ҳаром қилинган. Жаннатда эса барчага бирдек ҳалол қилинади. Ҳудди шунингдек, охиратда жаннатда май ҳам бўлади. Аммо жаннат майи билан дунёдаги майнинг ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. Дунё майи одамни маст қилади, ақлни кетказади, ичишга ёқимсиз бўлади, бошни оғритади, қайт қилдиради, бавлни кўпайтиради, ва уни ичган одам алжираб гапиради. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом уни ёмонликларнинг онаси (асоси) деб айтганлар: الخمر أم الخبائث، فمن شربها لم تقبل صلاته أربعين يوما، فإن مات وهي في بطنه مات ميتة جاهلية. яъни: “Май ёмонликларнинг онасидир. Уни ичган кишининг қирқ кунлик намози қабул бўлмайди. Қорнида май бўлган ҳолда ўлган киши жоҳилият ўлимида ўлим топган бўлади” (Имом Табароний ривояти). Аммо жаннатдаги май эса ярқираб жиловланувчи оқ ранда бўлади, ичганда лаззатли бўлади, ақлни олмайди, ичган одам алжирамайди, бошни оғритмайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло уни васф этиб, шундай марҳамат қилган: بيضاء لَذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ لَا فِيهَا غَوۡلٞ وَلَا هُمۡ عَنۡهَا يُنزَفُونَ “У оппоқ, ичгувчига лаззатбахшдир. Унда ҳеч бир зарар йўқдир ва ундан сархуш ҳам бўлмаслар” (Соффат сураси, 46-47-оят). Бошқа оятда: يَتَنَٰزَعُونَ فِيهَا كَأۡسٗا لَّا لَغۡوٞ فِيهَا وَلَا تَأۡثِيمٞ “Улар (жаннат аҳли) унда қадаҳларни бир-бирларига узатурлар. У ерда беҳуда сергаплик ва гуноҳ йўқ” (Тур сураси 23-оят.) Бошқа бир оятда эса: مَّثَلُ ٱلۡجَنَّةِ ٱلَّتِي وُعِدَ ٱلۡمُتَّقُونَۖ فِيهَآ أَنۡهَٰرٞ مِّن مَّآءٍ غَيۡرِ ءَاسِنٖ وَأَنۡهَٰرٞ مِّن لَّبَنٖ لَّمۡ يَتَغَيَّرۡ طَعۡمُهُۥ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ خَمۡرٖ لَّذَّةٖ لِّلشَّرِبِينَ وَأَنۡهَٰرٞ مِّنۡ عَسَلٖ مُّصَفّٗىۖ وَلَهُمۡ فِيهَا مِن كُلِّ ٱلثَّمَرَٰتِ وَمَغۡفِرَةٞ مِّن رَّبِّهِمۡۖ كَمَنۡ هُوَ خَٰلِدٞ فِي ٱلنَّارِ وَسُقُواْ مَآءً حَمِيمٗا فَقَطَّعَ أَمۡعَآءَهُمۡ “Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли (шуки): ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамр (шароб)ли анҳорлари, мусаффо асалли анҳорлари бор. Улар учун унда барча мевалар ва ўз Роббиларидан мағфират бор. (Ўшалар) оташда мангу қолувчи ва ўта қайноқ сув ила суғорилиб, ичаклари титилиб кетган кимсага ўхшарми?" (Муҳаммад сураси, 15-оят). Жаннат шароби дунёдаги шаробдан топиладиган барча салбий сифатлардан холидир. Номи бир хил экани уларнинг жинси ҳам бир хил эканини ифода қилмайди. Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бир нарсани ҳалол қилиш ёки ҳаром қилиш бу фақат Аллоҳ таолонинг ҳукми ва иродасига боғлиқдир. Аллоҳ таоло ҳар қандай ҳукм жорий қилар экан, бандалар ўша ҳикматни билиш ёки билмаслигидан қатъий назар албатта, унинг ортида ҳикмат бор. Дунё ва охиратни бир-бирига қиёслаш тўғри бўлмайди. Чунки, бу дунё имтиҳон дунёси. Охират эса жазо ва мукофот дунёсидир. Аллоҳ таоло дунёда ҳалол ва ҳаромга боғлиқ ҳукмларни бандаларнинг синови учун жорий қилган. Бандадан талаб қилингани эса унга итоат қилишдир. Аллоҳга иймон келтирган банда эшитдик ва итоат қилдик, дейди. Ўзига зулм қилувчи бандалар эса эшитдик, лекин итоат қилмаймиз, дейди. Зеро Аллоҳ таоло қилган ишларидан сўралмайдиган зот. Бандалар эса сўралувчидирлар. لَا يُسۡـَٔلُ عَمَّا يَفۡعَلُ وَهُمۡ يُسۡـَٔلُونَ “У қилган нарсасидан сўралмас. Ҳолбуки, улар сўралурлар” (Анбиё сураси, 23-оят). Тавфиқ Аллоҳдан. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
9005Loading...
36
#Видеолавҳа 🌙 Фарғоналик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетдилар ALHIDOYA.UZ га обуна бўлинг!!! ✅   🎬 Youtube   🔵 Facebook   📷Instagram  🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
7680Loading...
37
#Видео #намоз #такбир 🎙Такбири таҳримада қўллар қаергача кўтарилади? Ёрқин домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази етакчи мутахассиси. 🗣 Fatvo.uz GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook | Ummalife
7732Loading...
38
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Бирингиз ўзида, молида ёки биродарида бирор қойил қоладиган нарсани кўрса, унга барака тилаб дуо қилсин, чунки кўз тегиши бордир». Насаий ривояти. Уламолар барака тилаш учун «Аллоҳумма, баарик фийҳи» (Аллоҳим, унга барака бергин) дейиш кераклигини айтишган. @Avgonbogmasjidi
8003Loading...
39
Media files
8449Loading...
40
ОЁҒИНИ БУКА ОЛМАЙДИГАН БЕМОР ИНСОННИНГ НАМОЗИ #қисқа_савол_жавоблар ❓CАВОЛ: Мени оёқларим оғрийди ва чап оёгим яхши букилмайди. Ўтирганда оёгимни узатиб ўтираман, табиийки намозни ҳам шу ҳолда ўқийман. Буни ҳукми қандай? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оёғини бука олмайдиган ёки букса қаттиқ оғрийдиган кишилар зарурат юзасидан намозда оёқларини қиблага узатиб ўтирса бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @Avgonbogmasjidi
8110Loading...
#Эслатма ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ 📜Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қуёш чиққан кунларнинг энг яхшиси жумадир! У куни Одам яралган, у куни жаннатга киритилган, у куни жаннатдан чиқарилган, қиёмат ҳам жума кунидадир”. 📜Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ  ﷺ шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар орасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг истаганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Aллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” 📜Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий ﷺ шундай деганлар: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». Аллоҳ таоло ушбу янги кунимизни барчамиз учун файзли, барокатли қилсин https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

⚡️ҲАЖ ВА УМРАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (4-қисм) ❓Иссиқ ҳавода кўп юриш натижасида айрим одамларда икки оёғи ораси қизариб, ачишади. Эҳромда шундай ҳолатда малҳам, вазелин каби нарсалар суртса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага муддатли тўлов асосида борса бўладими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрада бетаҳорат ёки еттитадан кам тавоф қилиш 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ва умра савобига тенг ибодатни биласизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умрага борган аёл узрли ҳолатда масжидга киролмайдими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромни тугма, тўғноғич билан боғлаш мумкинми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тоиф ва Қизил денгиз мийқот ҳудуди ҳисобланадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Эҳромдаги кишининг памперсдан фойдаланиши жоизми? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага кирмаган одамнинг Умрасига нуқсон етадими? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Уҳуд тоғи фазилати 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавофни бетаҳорат қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Саъй саноғида шак қилса нима бўлади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Тавоф қилаётиб саноқда адашиб кетиб, қанча айланганини билмай қолса, тавоф қилаётган қандай йўл тутади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳаж ёки умранинг тавофи ва саъйида замонавий уловларга минишнинг ҳукми қандай? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Инсон умра ёки ҳажга борса, аввалги қилган барча гуноҳлари кечирилади, деб эшитдим шу тўғрими? ❓Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта умра ва ҳаж амалларини бажарганлар? ❓Ҳаж ибодатининг 3 та тури бор, деб эшитдим. Ўзбекистон ҳожилари қайси турдаги ҳажни ният қилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Ҳожининг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Талбия айтиш қачон тўхтатилади? 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Равзага киришнинг одоблари 💬 Жавоб: Бу ерда ❓Умра ва ҳаж учун эҳромни қаердан боғланади? 💬 Жавоб: Бу ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...
👍 1
#ДУОЛАР Ҳар бир кишининг ҳар куни кундалик хаётида ҳамиша ўқиб юрадиган дуолар Анас розияллоху анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васвлламнинг кўп ўқиб юрадиган дуолари: «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар» эди. (Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшиликни ато қил, охиратда ҳам яхшиликни ато эт ва бизни дўзах азобидан асра.)   Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Ибн Масъуд розияллоҳу анхудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма инний асъалука ҳуда ваттуқо вал ъафофа вал ғина», - деб  айтардилар. (Маъноси: Аллоҳим, сендан хидоят, тақво,иффат, ва бойлик сўрайман.)   Имом Муслим ривояти. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма йа мусаррифал қулуб сарриф қулубана ъала тоъатика», - деб айтардилар. (Маъноси: Эй қалбларни буриб қўювчи Аллоҳим, қалбимизни тоатинга буриб қўйгин.)   Имом Муслим ривояти.  Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам манабу калималар билан дуо қилардилар: «Аллоҳумма инний аъзубика мин фитнатин нари ва аъзобаннари ва мин шаррил ғина вал фақри» (Маъноси: Аллоҳим дўзах фитнасидан, дўзах азобидан, бойлик ва камбағаллик ёмонликларидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.) Абу Довуд Термизий, Насаий, ва Ибн Можжалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: Катта балиқнинг қорнида Роббиларига илтижо қилган Зиннуннинг (Юнус алайҳиссалом) дуолари:  «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин», эди. Бирор мусулмон киши манашу калималар ила дуо қилса, ижобат этилади», - дедилар.  (Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сени поклаб ёд этурман. Албатта мен золимлардан бўлдим.) Аллоҳ барчаларимизни мушкулларимизга ўзи нажот берсин.  Омин... https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

👍 2
САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди. Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган: “Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар). Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак. Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар . Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди . Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ” https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

👍 3
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР 📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг! "Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”. 📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг! "Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. 📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг! "Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”. Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”. Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг! "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”. Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг! "Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг! "Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"! https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

🔥 1

👍 5 1