cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
1 446
مشترکین
+124 ساعت
+37 روز
+1430 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Истиғфорни кўп айтинг Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: «Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди. «Аҳволингиз қалай?» деб сўрадим, «Аҳволим яхши», деди. Мен ундан сўрадим: – Сиз вафот этмаганмидингиз? – Вафот этгандим. – Ўлим қанақа экан? – Яхши, – деди у хурсанд бўлиб. – Гуноҳингиз кечирилиб, жаннатга кирдингизми? – Ҳа. – Қайси амал манфаатлироқ экан? – Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар. Солиҳлар гулшани https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
Авғонбоғ Масжиди

Кўкон шахар Авғонбоғ жомеъ масжидининг телеграм ижтимоий тармоғидаги канал Таклиф ва мурожаатлар учун: @Xojimurod_1993

👍 1
Қалб сирри Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади? Ғазабланмайдилар! Хафа бўлмайдилар! Қалбни вайрон қилмайдилар! Қалблари вайрон ҳам бўлмайди! Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар! Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар, Роббиларидан деб биладилар! Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар! Сукут сақлайдилар! Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар! (Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий) xatib uz https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
نمایش همه...
👍 5
#Жума #Саловат 🌸Саловат айтиш фазилати 🌿Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🌿Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, Аллоҳнинг ер юзида сайр этиб юрувчи фаришталари мавжуд бўлиб, умматимнинг саломини менга етказиб турадилар", дедилар. ☘️Аллоҳ таоло бизлар учун неъмат қилиб берган файзли ЖУМА тонги муборак азизлар! Пайғамбар алайҳис саломга саловатлар айтишни унитмайлик. hidoyauz https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
10
Photo unavailableShow in Telegram
نمایش همه...
🔥 2
Шайтон жуда сабрлидир! Чунки сиз унинг ҳаётидаги режасиз. Уни кўрмайсиз, бироқ у сиз билан бирга поғонама-поғона юриб боради. Сизни бир кунда битта дона тасбеҳ айтишдан маҳрум қилиши унга кифоя қилади. Шу битта тасбеҳ ўрнига ҳар куни оз-оздан ўзи хоҳлаган нарсасини тўлдириб бораверади. Натижада узоқ йилларда бўлса ҳам унга тўлиқ тобе бўлиб қоласиз! Аллоҳ сақласин! Muhammadyunus_alMuqriy https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...

👍 5
ЖУМА КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар. Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад. https://t.me/Avgonbogmasjidi
نمایش همه...

2
Photo unavailableShow in Telegram
🕋 #РАСМАН: “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИ 23 МАЙДАН БОШЛАНАДИ
🗣Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади. Республикамиздан Саудия Арабистони Подшоҳлигига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади.
✈️ Мамлакатимизнинг 10 та ҳудудий аэропортидан тўғридан-тўғри Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина, Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина авиарейслари орқали зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади. Барча парвозлар "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси томонидан амалга оширилади. 😄“Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши жорий мавсумга тайёргарлик ишларини турли йўналишларда жадал давом эттирмоқда. Жумладан, зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, гуруҳ раҳбарларини бириктириш, сафар олди машғулотлар ўтказиш, шифокорлар ва ошпазлар гуруҳини жалб этиш ҳамда сафар ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари якунига етказилмоқда. 🟢Шу кунларда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж арконлари ҳақида суҳбат қилмоқдалар. Ҳар бир зиёратчига “Ҳаж – буюк ибодатдир” номли қўлланма, сумка, нимча кабилар тақдим этилмоқда.
☪️ Ушбу мавсумга пухта тайёргарлик ишларини амалга ошириш мақсадида, дастлабки ишчи гуруҳ Саудия Арабистонига етиб бориб, айни кунларда барча ташкилий ишларни бажармоқда.
🖥 Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида ҳаж амаллари ҳақидаги туркум суҳбатлар, тавсиялар, мақолалар, шаръий савол-жавоблар эълон қилинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
نمایش همه...
👍 2
СОЧ ОЛДИРГАНДАН КЕЙИН ТАҲОРАТ СИНАДИМИ? #таҳорат ❓1260-CАВОЛ: Таҳоратли киши соч олдирганидан кейин таҳорати синадими? Қайта таҳорат олиш керакми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Соч олдириш билан таҳорат синмайди. Бу ҳақида “Фатовои оламгирийя” китобида бундай дейилган: مسح رأسه ثم حلق أو قلم أظافيره لا تلزمه الإعادة كذا في فتاوى قاضي خان “Киши таҳорат олиб, бошига масҳ тортиб кейин сочини қирдирса ёки тирноқларини олса, қайта таҳорат олиши ёки шу аъзоларни қайта ювиб қўйиши лозим бўлмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган” Агар соч олдириш асносида бошидан қон чиқса, таҳорат синади ва қайта таҳорат олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife 🔗 Улашинг: @diniysavollar
نمایش همه...

👍 2