cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

❮꯭❶꯭꯭꯭➣꯭[꯭꯭🥀꯭]꯭𝐒꯭ᵉ꯭ᵛ꯭ᵍ꯭ⁱ꯭꯭ ꯭ ᵃ꯭ᶠ꯭ˢ꯭ᵒ꯭ⁿ꯭ᵃ꯭ˢ꯭ⁱ꯭❮꯭❶꯭꯭꯭➣꯭[꯭꯭🥀꯭]꯭

Assalomu aleykum! 💥Bizning kanalga xush kelibsiz🔥 Men ham, Siz ham, Biz ham bir kun yo'q bo'lamiz, Axloqimizni chiroyli qilaylik, Yo'qligimizda o'rnimiz Kanalimiz: @SeeVGimiZ

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
649
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

ИСТИҒФОРНИНГ ажойиботларидан Кўнгил роҳатини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Юрак шодлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Қалб хотиржамлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Яхши роҳат (лаззат) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Жисм қувватини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Бадан саломатлигини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Бало-офатларни даф қилишни хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Фитналардан омонлик хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Барака ёмғирини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Яхши зурриёт хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Солиҳ фарзанд хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Ҳалол мол-мулк (бойлик) хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Кенг ризқ хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Ажр-ҳасанотларнинг зиёда бўлишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! Ёмонликларнинг ўчирилишини хоҳлайсизми? Истиғфор айтинг! АСТАҒФИРУЛЛОҲ...
نمایش همه...
​​Нурбек томондан жавоб қайтмагач Анора яна гап бошлади: -Мен сизга кимман Нурик ака? Қарши томон ҳануз жим эди. -Мен сизга кимманки, Оллоҳга ибодатингизни қолдирсангиз? Нурбек ҳамон жим эди. -Туширинг мени ерга! -у тобора ҳолсизланиб борарди. Энди тиллари ҳам тахтадек қота бошлаганди. Ҳеч бир азоси ўзига бўйсунмасди...ҳатто кўзлари ҳам юмилиб кетарди. Нурбек ҳеч сўз демай Анораларнинг уйи томон йўналди. Тезда етиб олишди. Дарвозадан ичкарилай бошлашди. Ҳовлида ҳавотир ила ёқдан бу ёқга ўтиб юрган онанинг уларни кўриб кўнгли бироз таскин топди. -Қаерларда юрибсизлар а? Одамни эсхонасини чиқариб юборай дедиларингиз-ку. -она титроқ товушда сўради. -Айланиб келдик ойи, -Анора хириллаб жавоб берди. -Айтиб қўймабсизларда, хавотирдан ўлай дедим. -Кечиринг ойи... Нурбек ака, мени ваннахона эшиги олдида тушуринг. -у кўп нарсаларни режалаштирётган эди. -Ваннада нима қиласан Анош? -хавотирли сўради Нурбек. Бу вақтда Сохиба опа қандайдир юмуш билан хонасига кириб кетганди. Опалари ҳам негадур кўринмасди. Анора эса нафаси қайтётгани учун гапира олмади. У оғзини катта очганча нафас олишга уринарди. Нурбек эса буткул адои тамом бўлди. -Анош, Анош, қўрқитма! Ўтинаман, қўрқитма ягонам. Ўлиб қоламан-ку Анош! -у бағрида тутиб турарекан, ерга ўтирди. Анорани эса ҳамон қўлларида тутиб турарди. Анора тобора мажолсизланарди. Ҳаста вужуди эса озорланарди. Оғзини катта очиб нафас олишга уринарди. Лекин негадур уддасидан чиқа олмасди. Сўнг бу ҳолат ўтиб кетди-ю, Анора яна бир текис нафас ола бошлади. Мажолсиз, мадорсиз қўллари билан Нурбекни қошларини, кўзларини, юзларини силади. Илк маротаба унга эътибор берди, у чизган ҳаёлий шаҳзодасининг ўзгинаси эди. -Нурик ака... Б...биласизми... -Анора ҳар бир сўздан кейин кўп-кўп нафас оларди. Чунки тезда гапиришга нафаслари етишмасди. -Мен...бахт...қанақа...бўл...бўлади...дердим... Эмин, эркин.....на...нафас...нафас олиш ҳам...ба...ба...хт э...эк...экан... Жо...ним... У...узул...май турсин...қарз...ларимни уз...узишни ис...иста... -у бошқа гапира олмади. Кўкраги кўтарилиб тушарди. У нафас оларди. Лекин жуда секин... Нурбек эса уни қучганча йиғлар эди. -Ван...нада қолдиринг...атиги...3 дақ...даа...дақиқага. -Нурбек уни айтганини қилди. Анорани эса эшик ташқарисида кутди.  Анора қўлларини ювар экан, қўллари аянчли аҳволга келиб қолганини кўрди. Озиб кетган бармоқлари суякдан иборат эди холос.Девор суянганча эшик олдига яқинлашар экан, оёқлари танасини кўтара олмаётгандек титрарди. Уни Нурбек кўтармоқчи эди, лекин қаршлик қилди. Девор суяниб хонаси томон кетар экан, Нурбекка ўгирилди. -Агар бомдодни қолдирсангиз,сизни ҳеч қачон кечирмайман. Нурбек масжид томон югурди. Анора эса жойномозини амаллаб ёйди. Тасбеҳни жойномознинг бир четига қўйди. Туришга чоғланди. Титроқ оёқлар эса ўзига бўйсунмасди. Бир, икки,уч, тўрт марта ўрнидан энди амаллаб турганда ерга гурсиллаб ағнарди. Полнинг гурсиллаганидан югуриб келган Сохиба опани боши айланиб кетди. Жойномоз устида юзтубан ётган Анорани кўриб ўлди деб ўйлади. Холсиз ўтириб қолди. Анора эса яна қўзғалди. Бу гал эса туришгада мадори йўқ эди. -Ойижон, номоз ўқишни жуда соғиниб кетдим. -кўз ёшлари жойномозни нам қилганди. -Ёрдам беринг, биламан бу мумкин эмас. Лекин жуда ҳам ўқигим келяпти. Сохиба опа йиғлаганча қизига кўмаклашди. Анора эса сураларни ўқий бошлади. Сохиба опа уни қўлтиғидан авайлаб тутиб турарди... Ваниҳоят ҳаммаси тугаб, дуога навбат етди. Анора эса баланд овозда дуо қилмоқчи эди, бироқ кучи етмади. Лекин уни овози уй ичидагиларга эшитилиб турарди. "Бисмиллаҳи раҳмонир роҳим! Меҳрибон Оллоҳим, раҳмли парвардигорим. Берган кунингга, берган ризқингга минг қатла шукрлар бўлсин! Энг аввало шунча умр берганинг учун ўзингга шукроналар бўлсин! Раҳмли Оллоҳим, мен яшаган умримдан мамнунман. Адаштирмадинг, ёмон йўлларга кирмадим. Меҳрибон Роббим, бир инсондан меҳр, муҳаббат қарз бўлиб қолдим.Ўтинаман уни қайтаришимга имкон бер. У соғайишимга, яшашимга умид қилди, ҳаммадан кўп ишонди. Ўтинаман Роббим, шу бандангни умидларини сўндирма! Уни бахтли қилишимга имкон бер! Қарздор ҳолимда ўлишимга йўл қўйма, Оллоҳим. Давоми бор @ibratli_sozlar
نمایش همه...

Жуфтихалолим 9-кисм Ўзинг меҳрибонлардан меҳрибонсан, Раҳмлилардан Раҳмлисан. Сен бўл десанг, бас, у бўлади. Ноумид қўйма Оллоҳим! Марҳаматингни дариғ тутма! Омин, Оллоҳи Акбар." унинг сўзлари борган сари дадиллашарди, ғойибдан куч келарди. -Ойижон, мен озгина ухлаб олай, майлими? -унинг мурожати сел бўлиб йиғлаётган онасини, опаси ва синглисини чалғитди. Ситора югуриб келиб Анорага кўмаклашди. Анора диванга ётгач, кўзлари илина бошлади. Уйқу уни абадга музлатишидан қўрқган Анора ухлаб қолишдан чўчирди... У ухлади... пир-пираган киприклар тинчиб қолди... У беозоргина ухларди... Қимир этмасди...Анора кўзларини очганда ўзини анча тетик ҳис этди. Ҳатто туришгада куч топа оламан деб ўйлади. У турди. Икки қадам ташлади. Уй четида деворга суянганча ўтириб ухлаётган она уйғониб кетди. -Анора... -у туш кўряпман деб ўйлади шекилли, яна уйқуга кетди. Шу вақт келиб қолган Нурбек ва Собир анграйиб қолишди. Анора эса титраганча учинчи мустақилқадамини ташлади. Нурбек севинганидан хумрайиб турган Собирни қучиб олди. -Вуй, ҳаҳаҳа! -у буткул ақлдан озганди. Севинганидан тинмай куларди. -Собир, қара Анора юряпти. Вой, ҳаҳаҳа, юряпти Собир. -у ўзида эмасди, бошлари айланиб кетди. Собир эса ҳануз дўстидан хафамиди, ёки қилмишидан уятдамиди, тушуниксиз туйғулар ичида қизарганча ерга қараб турарди. -Анош, кел! Кел мени ёнимгача юриб келчи. -Нурбек уни ўзи томон чорларди. Анора эса худди илгаригидек қиқирлаб кулиб юборди. -Мен сизга 1 ёшли қизалоқманми? Қизи энди юришни бошлаган отага ўхшаб мени олдимга кел дейсиз. -у кулганда озиб кетган юзлари буришиб кетсада, табассуми уни янада жозибадор кўрсатар эди. Сохиба опа ҳам ўтирган жойида донг қотиб турарди. Анора соғлом овозда, соғлом табассум қиларди."Ҳар бир киши ўлими олдидан бир муддат аҳволи яхшиланади, Оллоҳ тавба-тазарру қилишига, улгурмаганларига улгуришига имкон беради" деган дайди ўй Сохиба опани юрагига ҳанжардек санчилар эди. Лекин ёрқин келажак ҳақида ҳатто ҳаёл ҳам қила олмасди негадур. Анора тўртинчи, бешинчи қадамларини ташлаб онасига яқинлашди. Сохиба опа ҳам ҳайратли кўзидан оққан ёшларини артганча унга пешвос чиқиб ўрнидан турди. -Жоним қизим мени. Жасур қизим мени. Қизалоғим, болажоним. -она қизини бағрига босганча сочларини силарди. Нурбек ва Собир ташқарига йўналишди. Нурбек севинганидан илжайиб турарди. -Собир, мени кечир дўстим. Ўша кунги гапингдан асабийлашиб кетдим. Кечир дўст. Еган муштларингга рози бўл ўртоқ. -Собир эса қўлини дўстининг елкасига қўйганча гап бошлади: -Ўша куни сен ҳақ эдинг. Ана шунинг учун ҳам менжавоб қайтармадим. ЙЎқса абжағингни чиқарардим. -иккаласи қучоқлашганча хохолаб кулиб юборишди. Собир эса Нурбекни кўтариб олди. -Қиёматли дўстимсан Нур! Сен энг яқин дўстимсан! -Кечирганинг учун рахмат дўсдим. Беш ташла! -Тўй қачон энди куёв бола? Бор йўғи энди куёвимсан, катта кетиб нима қилардинг? -иккаласи хохолаб кулганча хонадонни тарк этишди. -Юр, энди бизникига борамиз.  Бу ерда биз ортиқчамиз. Аёллар севинганидан ўзи билан ўзи овора, -деди Собир. Анора эса онасинг бағрида кўзларини юмганча турарди. -Ойижоним, сизни шунча вақт қийнаганим учун мени кечиринг! Энди Оллоҳ умр берса, иншаОЛЛОҲ фақат кулишингиз учун ҳаракат қиламан ойижон. Қаранг, Оллоҳимдан сўрадик, қувват ато этди, ажаб эмас соғлик ҳам туҳфа этса. Шунчаки ожиз бандалардан умидвор бўлиб, балки адашдикми ойижон? -Унақа дема, балки укол ва дорилар энди таъсир қилаётгандир. Илоҳим соғайиб кўрмагандек бўлиб кет, болажоним... Айтганинг келсин қизим. -она қизининг юзидан ўпиб қўйди. Муздек юзларига илиқлик ина бошлаганеди. У қайта жойига ётди. Боши айланиб кетаётган эди. -Ойижон, қорним очди. -бу бирой деганда энди тилига олинган сўзи эди Аноранинг. Сохиба опа олиб келган овқатдан қошиқлаб 4-5 қошиқ ичди-ю, тўхтади. -Бўлди, ойижон, тўйдим. -деди. Сохиба опа шу ёғига ҳам шукр қилди. Анора эшик томонга қаради, Нурбек ва Собир аллақачон уйни тарк этишган эди. Анора яна уйқуга кетди.
نمایش همه...
-Жавоб беришдими ойижон? -овози базур эшитди Сохиба опа. -Ҳа қизим, уйга кетамиз. -Анора "хўп" дегандек бошчайқади. Сохиба опа тезда нарсаларни йиғиштира бошлади. Собир аммасидан эшитганларини Нурбекка оқизмай-томизмай айтди. Нурбекни бошига кимдур каттакон тош билан тушургандек гангиб қолди. -Нималар деяпсан Собир, қанақасига жавоб бераркан. Ҳали соғайгани йўқ-ку. -Ҳа, умид йўқ дейишяпти. -афсус билан бош чайқади Собир. -Нега умид йўқ бўларкан? Улар ким, бизга ўхшаган инсонлар-ку. Оллоҳдан ҳаммаси. -жазавага тушиб баланд овозда гапирарди Нурбек. -Тўғри, лекин нима ҳам қилардик, Анорани умри қисқа экан... -у шундай дейиши билан ўнг чаккасига зарбли мушт келиб тушди. -Оғзим бор деб вайсайверма! Анора ҳали кўп яшайди, тушуняпсанми? Кўп яшайди. Тирик одамни тақдирини ҳал қилма, умри қисқа экан деб. -Сени тушунаман, севганидан айрилиш азоб. Лекин бундан ўзга чорамиз йўқ. -Ов ифлос, -Нурбек уни ёқасидан ушлади. -овозингни ўчирасанми? Ёки ўзим ўчирайми? Анора ўлмайди, у яшайди. Дунё нима дейишидан қатъий назар, у яшайди. Мен уни Тошкентга олиб кетаман. Дадамни танишларини ишга соламан, керак бўлса, чет элга олиб бораман. Ҳар қандай имкониятдан фойдаланаман, мен Оллоҳга ишонаман, У бизга Анорани қайтариб беради. -кўзларига келган ёшни қайтарарди. Бўғзига тиқилётган алам, Собирга нисбатан нафрат ва ғазаб уни ақлдан оздирар даражада қутиртираётган эди. -Кетасан Нурбек, лекин ёлғиз кетасан. Анора узоқ йўлга ярамайди. Уни қийнаганинг қолади холос. Шунинг учун уни тинч қўй. Кетадиган вақтинг бўлди. Бу ерда қиладиган ишинг йўқ. Азада ўралашиб юришингни истамайман. -бу гапни Собир шу қадар осон айтди-ки, Аноранинг азасига тайёргарлик бошлангани сезилиб турарди.  Анора эса кўзларини юмганча жим тингларди, қоп-қора тундек кўзларига қўшилиб юраги ҳам қон йиғларди. Аноранинг узоқ сукутидан Нурбекнинг ўтакаси ёрилай деди. -Анош, Анош жоним кўзингни оч! -ваҳима билан бақира бошлади у. -Бақирманг э! Бутун маҳаллани уйғотасиз ҳозир. -Анора кулгуси қистаб дадил жавоб берди. Унинг танасига куч ина бошлаганди. -Телбалар қилдинг сен эси йўқ қиз. Ақлимдан айрилай деяпман. -Нурбек Анорани қаттиқ қучоқлади. -Жиннивой, мендан қутулдим деб хурсанд бўлаётган эдингизми а? Ҳали бери тинч қўймайман сизни. Бунча қаттиқ қисасиз, бўғилиб қолдим-ку, нима бало жонимга суиқаст уйиштирмоқчимисиз? - Анора қувноқ оҳангда жавоб берди. -Агар сени мендан кимдур тортиб олмоқчи бўлса, мана шундай қучоқлаб оламан, ҳеч қаерга олиб кета олмайди.Улар кўп юришди. Аниқроғи Нурбек юрди. Суҳбатлашишди. Бахтдан сармаст Анора эса ўлимнинг совуқ нафасидан титраб кетарди. Яна бирозгина севгани билан бахтли, саодатли, тотув ҳаёт кечиришни жуда истарди. Бу вақтда тонг ёришиб кела бошлаганди. Яқин орадаги масжиддан азон товуши эшитила бошлади. -Энди мени уйга элтиб, масжидга боринг! -ЙЎқ, бугун сени олдингдан бир қадам ҳам жилмайман. -қайсарлик қилди Нурбек. -Нима? Мени ёнимда бўлиш учун ибодатни тўхтатмоқчимисиз? Эсингизни еб қўйибсиз. Мени тез ерга қўйинг, эмаклаб бўлса ҳам уйга қайтаман. -Аноранинг жахли чиқиб кетганди. Ўзи номозларини адо эта олмаганиучун хўрлиги келарди. У бақириб юборгиси келарди. Бироқ кучи етмагани сабаб зўрға хириллаб гапирарди. -Қўйсангчи Анора, хавотирланиб ўламан кетсам. Бугунчалик ёнингда қолай, хоп дегин. -илтижоли, аммо қатъий нигоҳ билан тикилди у. -Нима? -Анора Нурбекни урушиб бергиси келарди. Лекин сониялар ўтгани сайин унинг сўз имкониятлари ҳам чекланиб бораётганди. Тобора у заифлашиб борарди. Буни кўриб турган Нурбек эсидан айрилаётган эди. Ичида тушуниб бўлмас ғалаён бош кўтарганди. Яшашга бўлган шашти тобора сўниб борарди. Дод солгиси, фарёдлар айлагиси келарди. Ахир минг уринса ҳам,гарчи бағрида маҳкам тутиб турсада уни олиб қола олмасди.Ожиз қўлларидан ҳеч нарса келмасди. Қучиб турсада уни олиб кетиб қолишини биларди. Шунинг учун бағрида маҳкам тутиб кетарди. Кўз ёшлари Аноранинг юзига тим-тим томиб турарди. Ичида эса тинмай бир сўзни такрорларди: "Кетолмайсан гулим, шунчаки кетишга ҳаққинг йўқ эди. Ўлиб қоламан, мен ҳам ўлиб қоламан гулим. Нима қилай? Нима қилай?"
نمایش همه...
-Кичик Нурбекча. -жилмайди Анора. -Мана бу расмдаги мени ойим ва дадам. -Анора"Кўрганман" деди-ю, ерга қаради. -Вой уялманг, уялманг келинпошша. -Нурбек кулиб юборди. -Э, борингге! Орадан 20 кун ўтди. -Опа, сизни тушунаман. Лекин Анорахонни бу ерда ортиқ олиб қолишдан фойда йўқ. Мана бир ойдан кўпроқ вақт қўлимиздан келганини қилдик. Организм ҳатто дориларни қабул қилмай қолди. Уколни улаймиз, дори эса кетмайди. Тушуняпсизми опа, ортиқ олиб қололмаймиз. -доктор афсус ила бош чайқади. -Қанақа докторсиз ўзи? Бу гапингиз билан уйингизга олиб кетиб, ўлимини кутинг демоқчимисиз? -Сохиба опа эсанкираб қолганди. -Бу ёғи энди Оллоҳдан. Лекин мен жуда жуда ожизман. Қўлимдан келганини қилдим. -Доктор, бундай деманг! Яна ҳаракат қилинг, балки энди яхши бўлар. Жон доктор,нима десангиз бераман, фақат қизимни сақлаб қолинг! Ахир мен усиз ўлиб қоламан-ку, доктор. Уни қутқаринг... Ўтинаман...  -Бу вақтда Сохиба опа докторни оёқлари олдида тиз чўкканча ўтинарди. Доктор ҳам Сохиба опани олдига ўтирди. -Мени кечиринг опа. Биз бандалар баъзи нарсаларга жуда ожизмиз. Ўзингиз кўрдингиз, қилмаган амалимиз, қўлламаган муолажамиз қолмади. Бундан ортиғини организм ҳам қабул қилмай қўйди. Сохиба опа шифокор хонасидан чиқди-ю, эшик ёнидаги столга шилқ этиб ағнади. Шу ерда кутиб ўтирган Собир аммасини қўлидан тутиб турғазди. Сохиба опа эса бор гапни Собирга айтди. Собир ҳам эсанкираб қолди. Бир сўз дейишга мадори йўқ эди. Улар Анорани ёнига кирганда Нурбек Анорага қандайдур психологик китоб ўқиб бераётган эди. "Биз Люсел Блейк билан Колумбия университетининг журналистика бўлимида бирга ўқиганмиз. У ўн йил муқаддам Аризонада яшаган пайтида оғир касалликка учраган. Кечаси ишдан қайтиб, эрталаб ўрнидан туролмай қолган. У оғир юрак ҳасталигига учраган. "Сиз йил давомида тўшакда ётишингиз керак. Қолаверса, сизга қатъий осойишталик зарур". Даволовчи врач унга ана шундай кўрсатма беради. Люсел қачондир дарддан фориғ бўлиб, туриб кетишига асло ишонмаган. "Ўрнимданқўзғалишим ўлим билан тенг эканини англаб турардим. Мен бу дардга қандай йўлиққанимни билолмай, нола қилардим. Бир кун рассом қўшним чиқиб, хасратимни тинглаб танбеҳ берди: "Сиз йил бўйи тўшакда ётишни фожеа деяпсизми? ЙЎқ, ундай эмас! Бу ҳам сизга бир имконият. Сизга хотиржам ўйлаш ва ўзингизни билиб олишга етарли вақт бўлади.". Шундан сўнг безовталикдан тинчланиб, ҳаётимга назар ташлаб, ўзимга баҳо бера бошладим. Бир куни радиодан"Шахсий фикрингиз маъноси қандай бўлса, сиз ўшани гинаифодалай оласиз холос", деганларини илғаб қолдим. Бундай гапларни авваллари ҳам кўп бор эшитган бўлсамда, бироқ ҳозиргидек унинг маъносига аҳамият бермагандим. Демак, мен яшашим учун кор келадиган яхши ниятлар қилишим, қувонч, бахт ва соғлик ҳақида кўпроқ ўйлашим керак экан". -Анош, тушуняпсанми? У инсон кейин соғайиб оёқга туриб кетган. Илтимос сендан, ҳа деб ўлим ҳақида ўйламасдан, озроқ қувонч, бахт ва соғлик ҳақида ҳам ўйлагин. Ишонгин яшашингга. -Нурбек куюниб тушунтирарди. Бармоқлари эса Аноранинг қоқ суякка айланган бармоқлари устида эди. -Хўп. -деди Анора қуруқшаб қолган лабларини зўрга ҳаракатлантириб. Кўзлари киртайиб, ичкарига ботиб кетганди. Киприклари ҳам мажолсиздек қотиб турарди. Кўзлари эса шифтга мақсадсизтикилиб турарди. Нурбекнинг меҳрибонлигини, куюнчаклигини кўрган Сохиба опа йиғлаб юборди. Собир секин юриб бориб Нурбекни елкасига қўлини қўйди. -Э, қачон келдинг Собир? Пайқамабман ҳам. -Собир дўсти Нурбекни юзига қараб ачиниб кетди. Жуда сўлғин, анча озган эди. -Зерикмаяпсизларми? -Анора хафа қиляпти, қара неча кундан буён овқат емаяпти. -кўзида ғилтиллаган ёшини зўрға қайтарди Нурбек. -Хафа бўлма, ўзи бу шундай қайсарда. Юр ташқарига чиқайлик, гап бор. Улар чиқиб кетгач Сохиба опа кундан кун қуриб битётган қизини ёнига ўтирди. -Анора. - она йиғлаб юбормаслик учун зўрға гапирарди. Анора эса ҳолсиз қўлларини ойисининг қўллари устига қўйди.
نمایش همه...
-Қизим, мени кечир, мен ношуд онангни кечир болам...-она овоз чиқариб йиғларди. Анора эса онасининг юзидаги кўз ёшларни артиб, онасининг юзини ўзига қаратди. -Ойижон, ҳамма йиғласа ҳам, дунёлар йиғласа ҳам сиз йиғламанг. Ахир бизни деб керагидан ортиқ кўз ёш тўккансиз-ку ойижоним. Мен деб кўз ёш тўкишингизга чидаб тура олмайман. Мен деб йиғламанг ойижон. Хўп, бошқа йиғламанг... Касалхона деразасидан ўйчан термулган Анорани ҳаёлларини эшикнинг тақиллагани бузди. -Киринг! -Ассалому Алайкум! Мумкунми? -эшикдан мўралаган Собир жилмайиб сўради. -Келинг, келинг ака. -Анора ҳам уни жилмайиб қарши олди. -Ортиқчалар ҳам кираверсинми? -эшик ортидан Нурбекни ҳам овози келди. -А, энди шу ергача келибсиз,кирасизда энди, нима ҳам дердик?! -кулиб юборган Анора ҳам ҳазил қилди. -Ака бу дўстингизни қаердан топиб олгансиз? Эшаги йўқ афанди. -кулиб юборди Анора. Нурбек хонага кирганда қўли орқада эди. Ниманидур орқасига беркитиб турарди. -Ҳа, Нурбек шунақа ҳазилкашда Анош. Қулоғингни қоқиб қўлингга беради. Қара, худди қўлига кишан солинган маҳбусга ўхшаб туришини. -иккаласи бирваракайига кулиб юборишди. Нурбек ҳам ерга қараб жилмайиб турарди. -Ўзинг қалайсан кўникиб қолдингми ўзи? -Ҳа, Оллоҳга шукр, ёмон эмас. Биласизку, мен бу ерни жуда яхши кўриб қолганман. -озиб кетгани сабаб салқиб қолган юзлари кулганда буришиб кетарди. -Ёқиб қолгани учун ҳам тез-тез баҳона қилиб келавераркансанда а, ҳе сени, одамни юрагини ёрасанда. -учаласини орасида кулгу кўтарилди ва сукут ҳукмронлик қилди. -Майли, мен аммамнинг топшириғига биноан докторни ёнига бир ўтиб келай. -Собиржон Анорага қараб жилмайиб қўйди. -Нурбек, сен шу ерда Анора билан бироз суҳбатлашиб тур. -у шундай дедию, Нурбекка кўзини қисиб қўйди. Собир эшикни ёпиши билан Нурбек Анорани ёнида пайдо бўлди ва қўлидаги гулдастани унга тутди. Ҳайратда қолган Анора нима қилишни билмасди, олишни ҳам рад этишни. -Кечирасиз, бу нимани муносабати билан? -кўзлари пир-пираб унга қараб турган Анорани кўриб умид кулиб юборганча жавоб берди. -Нимани шарофати билан бўларди, касални кўнглига қарасанг тез тузалади дейишади-ку, шунга гулдаста олгандимда. Анора ғалати бўлиб кетди. Тез-тез нафас оларди, юзи қизарган, юрагида олов чақнагандек ичида нимадур ловуллаб ёнарди. Юраги тез, жуда жуда тез урарди. Ўзига тикилиб турган чиройли, зангори кўзниг оташин нигоҳига дош бера олмай ерга қараганча гулга қўлини чўзди. Шу дамда биз қайсар, асабий бўлган қаҳрамонимизни таний олмасдик. Унинг юзида самимийлик, мулойимлик нурлари жилоланиб турарди. -Жуда чиройли гул экан, рахмат! -Нурбекка бир қаради-ю, яна гулга термулганча жавоб берди. -Арзимайди, тузалсангиз бундан ҳам чиройлисини олиб келаман. -боланинг овозидаги ҳалимлик, мулойимлик ва меҳр Анорани буткул ақлдан оздираётган эди. Юрагида тушуниб бўлмас ҳислар бош кўтарган эди. У худди эски қадрдонини топиб олгандек эди. -Унда тезроқ тузалишга ҳаракат қиламан... -Нега Шахлони тўйига бормадингиз? -кутилмаганда берилган саволни кутмаган Анора ҳайрат билан Нурбекка қаради. -Сиз Шахлони қаердан танийсиз? -Худога шукр, мени унутсангиз ҳам Шахлони унутмабсиз. -Бу нима деганингиз? Очиқроқ гапиринг! У шундай деганди чўнтагидан 2 та фото сурат олиб, унга тутқизди. -Фақат қайтариб бериш шарти билан. -Мен буни Шахлога берган эдим, аниқроғи у олганди эсталик учун деб. Тушунмадим, бу суратлар сизда нима қиляпти? -Оббо, энди тергов қиласизми нима бало. Э, мен уни акасиман. -Анора ҳанг-у манг бўлиб қолди. Ахир уни бирнеча маротаба кўрган, Шахлодан бериб юборган мактубларини ҳам олган, ўқиган, таъсирланган. -Ошиқ Нур? -ниманидир эслагандек термулди у. -Ҳа, менман ўша. -жилмайди Нурбек. Чунки у Анорага мактуб битгандан сўнг охирига "Сизни мактуби ва жавобсиз ишқи ила безовта этган, Ошиқ Нур" деб ёзиб, тугатарди. -Ҳайратдасиз а? -Сарҳадсиз ҳайратдаман. Умуман, мен сизни яна кўраман деб ўйламаган эдим. Жуда ўзгариб кетибсиз.
نمایش همه...
​​-Қизим, эҳтиёт бўл. Одамларнибиласан, бўлмаган гапларни чиқаришади. Ўзингга эҳтиётбўл. -Ойижон, сиз ўйлаган нарсалар йўқ орамизда. Фақат суҳбатлашиб ўтирамиз холос. Қолаверса, у киши мендан анча тарбияли ва мулоҳазали. Кўнглингиз хотиржам бўлсин. -Сизларга ишонаман. -она шундай дедию, қизини маҳкам бағрига босди ва юзларидан Òпиб қўйди. Онаси кетгач Анора атрофдаги ўриндиқлардан бирига ўтирди. Нурбек ғойиб бўлганди. Атрофдан аланглаб излай бошлади. Шу вақт еркасидан кимдур енгилгинатурди. -Нурбек ака. -жилмайиб қаради у ортида турган инсонга. -Ҳа, нима кетиб қолди деб ўйладезми? -унинг юзидаги самимият, меҳр... ҳеч кимда йўқ эди гўё. Юзиданўзгача нур таралётгандек Анорани буткул ўзига ром этарди. -Ҳа, кетиб қолди деб ўйладим. -Жинни эканманда а? Шунчайўлдан келиб, овозингизни эшитмасдан қайтиб кетиб. -Нурбек илк маротаб Анорани бурнидан чимдиб қўйди. Анора эса кўзларини бир пир - пиратиб юмди. Ва билмасам дегандек елка қисди. -Юринг Анора, айланиб келамиз. -Касалхонадан чиқишимга рухсат йўқ. -Унда касалхона ҳовлисини айланамиз. -Майли. -Анора холсизлиги сабаб титраб-титраб юрарди. Худди яна бир қадам ташласа йиқиладигандек. Нурбек Анорани қўлидан маҳкам тутди. Анора унга ҳайрон боқди. -Мен доим ёнингиздаман. Мана шундай қўлингиздан тутиб, ёнингизда бўламан. Ваъда бераман. Анора кўзларини юмганча юм-юм йиғларди. Нурбек эса кўз ёшларини артди ва юзини тўсган бир тутам сочини олиб қўйди. -ЙЎқ Анора, сиз йиғламанг! Сиз йиғласангиз Ошиқ Нур фарёд чекади. Танийсизми ўзи уни? -ЙЎқ. -Унда армонингиз бор экан, юринг мен сизга уни таништириб қўяман. Зўр болада ўзи ҳам. Севиб қоласиз. Ҳам чиройли, ҳам ақлли. Хуллас, ажойиб бола. -Мақтанчоқ экан ўша Ошиқ Нурингиз. -намли кўзларини Нурбекка тикиб жилмайди у. -ЙЎқ, у мени эмас, Сизни Ошиқ Нурингиз. -бу жавобни кутмаган Анора ерга киргудек даражада уялиб кетди. -Э, айтганча сизга бир нарса олиб келгандим. -Нурбек шундай дея чўнтагидан бир дона қизил олмани чиқариб,Анорага тутди. -Бунча чиройли. -кўзи қувнади Анорани. -Олмани чиройли демайди, бир тишлаб кўриб, кейин вай бунча ширин дейилади. -ҳазиллаша туриб олмани Анорани лаблари томон яқинлаштирди. Анора эса юрагининг гупурлаб уришидан бесаранжом бўлди. Лаблари олдида турган олмани бир тишлади-ю, ортига бурилганча кета бошлади. Уй бурчагида ўтирган Нафисаайбдорлик ҳислари ила ёлғиз эди.Юрак-бағрини эзаётган афсуслар, надоматлар кўз ёш бўлиб оқарди кўзларидан. "Мен жонимга қаст қилмагунимча у яхши эди, соғ эди. Бирон жойим оғриди деб шикоят қилмаган. Мени қутқараман деб... Мени олиб қоламан деб..." Нафиса давомини ўйлолмасди. Тузалмас дардга чалинди, ҳаммаси мени қутқараман деб бўлди, дея олмасди. Минг карра ўзини айбламасин, минг бора пушаймон қилмасин, энди жуда кеч эди. Бўлар иш бўлиб бўлганди. -Опа, опа! -Ситоранинг чақиргани унинг паришон ҳаёлларини тўзғитиб юборди. -Кел, Ситор. Мен ошхонадаман. Келавер. -кўзёшларини айтар экан унга жавоб берди. -Оххо, яна йиғлаб ўтирибсизми? Қўйсангизчи опа, Анора опам ҳали отдек бўлиб кетадилар. ( давоми бор) @ibratli_sozlar
نمایش همه...

Жуфтиҳалолим... 8-қисм. -Мени деб... мени қутқараман деб... -Нафиса йиғлаб юборди. -Э, қўйсангизчи Нафиса опа. Сиз сабабчисиз холос. Тақдир бу опа, тақдир. -Агар Анорага нимадур бўлса, ўзимни кечира олмайман, Ситор. -Қаранг, опам касал холига бизга, ойимга далда бўляпти.Тушкунликка тушгани йўқ. Ойим шундоқ ҳам эзилиб тамом бўлди. Ҳеч бўлмаганда биз тиргак бўлайлик. -Ҳақсан, фарзанддан айрилишдан оғирроқ азоб йўқ. Анорани матонатига тан бермай иложим йўқ. Жуда кучли қиз. -Ҳа, эсингиздами у бизни ҳимоя қилиб юрарди. Маъмур ака ёзган хатни ўқиб берганингизда юзингизга битта тушурганини эслайсизми?-опа - сингил бирваракайига кулиб юборишди. -Тентак. -кулишда давом этди Нафиса. -Эслайсанми, ноҳақ бўлса ҳам йўқ ҳақман деб турарди. Арзимаган нарсалар устида ҳам тортишарди. -Ҳа, опам аслида менга ака, сизга укадек. Оиламизни тиргаги десам ҳам бўлади. Энг жуяли маслаҳатлар ҳам фақат Анора опамдан чиқади. Келишолмай қолсак, опам ҳал қилади. Опам кучли, кўрасиз ҳали соғайиб кетадилар. -Ҳа, айтганча анави бола ким? Анорадан жуда тез - тез хабар олиб турибди. -Билмадиму, лекин у хонага кириб келиши билан опам ғалати бўлиб қолади. Юзи олмадек қизариб, қандайдур уялгандек. Яна тушунмайманда, умуман ўзгариб қолади. -Бу менимча муҳаббат Ситор. Уни Анора ёқтириб қолган. -Билмадим. Эртадан бошлаб опам билан қолар эканман, шунда бафуржа гаплашиб, билиб оламан. *** -Мана сизга ваъда қилган нарсамни олиб келдим. -Нурбек Анорани қаршисида ўтирар экан қўлидаги компютерга ишора қилди. Анора жойида ётарди. Кейин бир амаллаб қўзғалиб, ёстиққа суянганча ўтирди. -Яхши, унда қани бир бошидан кўрайликчи расмларни. -Анора шундай деди-ю, яна кўнгли ағдарилиб... қон қусди. Оғзининг четидан сизиб чиққан қонни Нурбек рўмолча билан артиб қўйди. -Анора, нега мени қўрқитяпсиз? Анора. -бу дамда Анора кучли оғриқган букчайиб қолганди. Сўнг қаддини ростлади. Унинг юзида холсизлик, дармонсизлик сезилиб турарди. -Ётсам, тарбиясизликка йўймайсизми? -ЙЎқ, йўқ. Келинг мен сизга ёрдам бераман. -у шундайдея ёстиқларини тўғирлади. -Кечирасиз, бунақа ожиз бўлибқоламан деб ҳечам ўйламаган эдим. Эх, Ошиқ Нур, севишингиз учун соғлом қизлар йўқмиди? -Анора шундай деди-ю, беҳос кўзларидан ёшлар сизиб чиқди. -Унақа деманг, Анора. Сиз ҳали соғайиб кетасиз. Шу ишончгина мени бу ерда ушлаб турибди. Ҳали биз... биз биргаликда... биргаликда... -Нурбек қўрқаётганди. Маҳбубасининг ишқини энди қозондим деганда, уни йўқотишдан, абадга ундан айрилишдан қўрқаётганди. -Мана, келганимга икки ҳафта бўлди. Келганимда ўрнимдан тура олардим. Энди бирозгина ўтирсам ҳам холсизланиб қоляпман. Мен ўляпман Нурбек ака. Буни сезиш қийин эмас. -Келинг, мана бу расмларни кўрамиз, мана бу Шахлони тўйида тушганимиз. -атай гапни бурди Нурбек. Анора эса ёш ғилтиллаган кўзлари билан маниторга эмас, аксинча Нурбекнинг кўзларига тикилиб турарди. Нурбек эса маниторга қараганча нималарнидур тушунтирарди. Гаплари эса Аноранинг қулоғига кирмасди. У зангори кўзларнинг тубсиз уммонига ғарқ бўлганди. -Кўряпсизми? -Нурбекнинг нигоҳи Анорага қадалганда уҳижолатдан маниторга қаради ва "Ҳа кўряпман" деб бошсилкиб қўйди. Экранда дугонаси Шахло ва унинг севган инсони турарди. -Бунча яхши, Аҳмадга турмушга чиқибди-да а? -Ҳм, бир - бирларини ёқтиришган экан. Агар олдинроқ билганимда, нақ адабини берарди. -Вой-воей. Мени акам ҳам йўқ эканда, сиз билан ўтирганимни кўриб, адабимизни берарди. -Мана бунда эса иккаламиз. -Оххо, кастюм жуда ярашарекан. Худди куёв болага ўхшаб қолибсиз. -Ҳали кўрасиз, тўйда бундан ҳам чиройли бўламан. Одамлар, эх куёв келинга мос эмас экан, Анорага чиройлироқ куёв қуриганмиди демасинда. Анора шунчаки бош силкиб қўйди. Ахир бу кунлар келишига қадар парвардигор омонатини олишини ички туйғулари ила сезиб турарди.Нурбек Анорага суратларни кўрсатишда давом этди. -Буни Парижда тушгандим. Бироз ғалатироқ, лекин кўрса бўлади. Мана бу мен 3 ёшимда тушган сурат.
نمایش همه...
​​-Лаббай ойижон. -Келаман деб куёвни бошини қотирма! Икки чилла бир бўлиб қолса яхши эмас. Тушундингми? Майли, қудаларга салом де! Келинглар, майли. Хоп, қизим, хайр. -Божам қиз бўлса Элнура, ўғилбўлса Элнур қўямиз деган экан. Элнур ва Элнура эканда дедим, шунга. -Ҳа, жуда хурсанд бўлдим, бечора синглим неча йил деганда фарзандлик бўлди. Улар трубкани жойига қўйишгач ошхонага қайтишди. -Нурик акоооов. -Ҳооов. -Чилламиз чиқишига бир ҳафта қолди, кейин борамиз а? -ЙЎўўқ. -у эркаловчи овозда рад этди. -Нимага? -ҳайрат билан қарадиу Нурбекка. -Сен мени совчиларимни 3 марта қайтарганинг учун энди умммуман уйингга бооор-мааай-сааан! -Нурбек жиддий туриб ҳазил қилди. -ЙЎқ, икки марта қайтганлар ойижоним. Учинчисида уйга етмасиданоқ сизга қўнғироқ қилганман-ку, розиман деб. -Бу ҳисоб эмас, ойимга ойинг айтиши керак эди. Э, бугун овқат еймизми йўқми? Бу туришда яна битта уйланаман шекилли. -шу вақт Нурбекни юзига қўлидаги сочиқни отиб юборди Анора. -Ҳа, нима қилдим? Жахлинг чиқдими? -тиржайди Нурбек, ўқрайиб турган Анорага қараб. -А йўўўқ. Шунчаки, бир ҳафта кутишингизга тўғри келади. -Вой нега? Бугун уйланиб қўя қолай, э. -ЙЎқ, ойимни гапини эшитмадингизми? Икки чилла бир бўлиб қолса, ёмон бўлар экан. Мени секин иш қилишимни касрига бир бегуноҳ қиз қолмасин дейманда. -Ҳа, тўғри. Иккиси ҳам баравар кулиб юборишди. Тамом! Мана ҳикоям ҳам ўз ниҳоясига етди... Воқеалар ривожини эътибор билан ўқиган ҳар бир инсонга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳикоям сўнггида буни нима мақсадда ёзганимни, қандай ибратли аҳамияти борлигини айта олмайман. Чунки, насиҳат қилишдан жуда йироқман, ожизман... Ҳамма ўзи учун керагини олади деган умиддаман ва бунга ишонаман. Тўғриси бу ҳикояни нима мақсадда ёзганимни ва нима учун айнан"Жуфтиҳалолим" деб атагаинимни ҳам билмайман...Шунчаки шу нарсаларни ёзгим келди. Тамом. @Ibratli_sozlar
نمایش همه...

یک طرح متفاوت انتخاب کنید

طرح فعلی شما تنها برای 5 کانال تجزیه و تحلیل را مجاز می کند. برای بیشتر، لطفا یک طرح دیگر انتخاب کنید.