fa
Feedback
АЗОН УЗ

АЗОН УЗ

کانال بسته
439
مشترکین
-124 ساعت
-87 روز
-2830 روز
آرشیو پست ها
sticker.webp0.20 KB

#muharram #ashuro 📿 Икки олам сарвари Набий алайҳиссалом соғиниб кутган 🌙АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Ушбу муборак кунда т
#muharram #ashuro 📿 Икки олам сарвари Набий алайҳиссалом соғиниб кутган 🌙АШУРО КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Ушбу муборак кунда тутаётган рўзаларимиз ва қилаётган ибодатларимиз ҳусни мақбул, гуноҳларимиз мағфур, дуоларимиз ижобат бўлсин. 🤲 Ризқимиз кенг, жисмимиз соғлом, қалбимиз хотиржам бўлсин. Хонадонимиз офият ва саодатга тўла бўлсин. Ашуро кунининг хайр ва баракоти барчамизга насиб этсин. @AZON_UZZ

sticker.webp0.28 KB

#БУГУН_ШОМДАН_СЎНГ_АШУРО_ВАҚТИ_КИРАДИ #Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қи
#БУГУН_ШОМДАН_СЎНГ_АШУРО_ВАҚТИ_КИРАДИ #Ашуро Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти). 🗓 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба➖ ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 🗓 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба✅ ⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05.✅ ⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази @AZAN_UZZ

ҲАДЯ ДИЛДА МЕҲР УЙҒОТАДИ Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Бир куни сариқ ипакдан бир либосни кўриб жуда ҳам ёқтирдим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга шундай дедим: — Ё Расулуллоҳ! Шу либосни сотиб олиб, муборак Жума куни элчилар ҳузурига кийиб чиқсангиз, сизга қандай ярашар эди... — Эй Умар! – дедилар у зот, – бу ипак либосни фақат охиратда жаннат неъматларидан насибаси бўлмаган кимсалар кияди.   Бир куни худди ўша ипак матодан бир либос Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадя қилинди. У зот либосни Умар розияллоҳу анҳуга ҳадя қилдилар. Умар ҳазратлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб: «Ё Расулуллоҳ! Буни менга юборибсиз. Ҳолбуки, бу либос тўғрисида нималар деган эдингиз?!». Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни кийишинг учун бермадим. Балки либосни сотарсан ёки бошқасига кийдирарсан, дея юбордим», деб марҳамат қилдилар. Ҳазрати Умар бу либосни мушриклардан бўлган ўгай укасига совға қилади. (Бухорий. Жума, 53). *** Яқинларига ҳадялар бериб, уларнинг кўнглини олиш қариндошлик ришталарининг мустаҳкам бўлишига сабаб бўлади. Ислом дини мўминни қариндошлари билан иноқ бўлишга чақиради. Бу борада ҳар қандай усул айб саналмайди. Одамлар орасида меҳр-муҳаббат бор экан, бошқалар зулмдан азият чекмайди. T.me/AZON_UZZ

Хайрли тун, қадрдонларим!✨🤗 🌺 Барчамизни Аллоҳим доимо Ўз паноҳида асрасин! 🌺 Тунингиз сокин бўлсин!🤲 🌺 Ширин тушлар ҳамрохингиз бўлсин!✨🤲🌺 @AZON_UZZ

Ўлимдан олдин!                                             40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди: 1. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда. 2. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган. 3. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ. 4. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман. 5. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир  касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман. 6. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман. 7. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ. 8. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳозир касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак. 9. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир. Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди. ✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️ T.me/AZON_UZZ

Кейинги пайтларда, агар бир-бирига энг яқин икки инсон бўладиган бўлса, ўша икки инсон эр ва хотин, деган хулосага келяпманФақат шу икки инсонгина бир-бирининг камчиликларини тўлдиради. Фақат иккисигина бири бировига ҳар қандай ҳолатда кўриниши, шунда ҳам ораларидаги муносабатлар ўзгармай қолиши мумкиндек назаримда... Бир-бирига суянадиган ҳам, бир-бирига интиладиган ҳам, бир-бирини кутадиган ҳам, бири биридан араз-гина қилиб, бироз ўтиб, ҳеч гап йўқдек, яна ҳазил-ҳузул қиладиган, бир-бирини сўзсиз тушунадиган, бирида йўқ ҳислатни бошқаси ёпиб турадиган ҳам... шу иккиси... Аввал бошда ер юзида фақат эр ва хотин бўлгани ҳам шунга ишорадир балки... Ўша пайт она ва бола, ота ва қиз, ака-сингил ё опа-ука эмас, айнан эр ва хотин бўлган. Бир-бирини тўлдирувчи, бир-бирига сакинат улашгувчи... Сакинат ва ором масканингизни, оилангизни, "либос"ингизни асранг. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! @AZON_UZZ

– Энг яхши суҳбатдош ким? –деб сўрадилар Луқмони ҳакимдан. Луқмони ҳаким: – Энг яхши суҳбатдош, тинглашни истаётган одамга тинглаш, гапиришни истаётган одамга гапириш, англашни истаётган одамга эса англаш вазиятларини яратиб бера оладиган кишидир, – деб жавоб берди. Сиз қандай суҳбатдошсиз? Тафаккур қилинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! @AZON_UZZ

ОЙНА ВА ДЕРАЗА Бир бой одам донишманд ҳузурига келиб, шундай деди: — Менда жуда кўп бойлик бор, лекин қалбим доим ғаш. Кўпроқ бойлик орттираман, аммо барибир ўзимни бахтсиз ҳис қиламан. Нега бойлик бахт келтирмайди? Донишманд уни қабул қилди ва жавоб берди: — Мен сенга бу саволнинг жавобини оддий бир мисол орқали тушунтираман. Лекин аввал бир нарсани менга олиб кел: мана бу хона бурчагидаги катта ойнани синдириб, унинг бир парчасини кўтариб кел. Бой одам ҳайрон бўлсада, донишманднинг сўзига итоат қилди ва ойнанинг кичик бир парчасини олиб келди. Донишманд ойнанинг парчасини унга тутқазиб деди: — Энди мана шу ойнага қара. Нимани кўряпсан? Бой одам жавоб берди: — Фақат ўзимни. Донишманд яна айтди: — Хўш, энди ойнани қўйиб, мана бу деразага яқинлаш. Деразадан ташқарига қарагин. Энди нимани кўряпсан? Бой одам деди: — Дала, дарахтлар, қушлар, одамлар... Донишманд жилмайиб тушунтирди: — Ойна ва дераза бир хил шишадан ясалган, лекин ойнада сен фақат ўзингни кўрасан, чунки у ортидан фақат сенинг аксингни қайтаради. Деразада эса ташқарини, атрофдаги гўзалликни кўрасан, чунки у ортиқча нарсасиз очиқ. Бойлик эса ойна сингари. Агар барча эътиборингни бойликка қаратсанг, фақат ўзингни ўйлаб қоласан ва ўзингни фақат акс этган суратдай ҳис қиласан. Аммо қалбингни дераза каби очсанг, атрофдаги дунёни, бошқаларнинг гўзаллигини ва ҳаётнинг маъносини кўра оласан. Бой одам чуқур ўйлаб қолди. У бойлик билан фақат ўзини чеклаб қўйганини ва атрофидаги дунёни қадрлашни унутганини англаб етди. Фалсафий сабоқ: Бойлик ҳаётда ўз маъносини йўқотади, агар уни фақат ўзинг учун ишлатсанг. Қалбни очиш ва бошқалар билан бўлишишни ўрганиш ҳаётга ҳақиқий мазмун келтиради. Ойна бўлиб ўзингни чеклама, дераза бўлиб ҳаётнинг гўзаллигини кўр. •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.14 KB

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҲУРМАТЛИ ХАТМИ ҚУРЪОН ШАЙДОЛАРИ БУ САФАРГИ ХАТМОНАМИЗ ДУОЛАРИ ИККИ ЮЗ САКСОН УЧИНЧИСИ БАРДАВОМЛИ БЎЛСИН. Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад ва аълаа аалий саййидина Муҳаммад. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Салтанатингни буюклигича, Қудратинг улуғлигича, Аршингни оғирлигича, Яратган маҳлуқотларинг, мавжудотларинг ададича. Икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Роббим ўзингга беҳисоб шукр қиламиз Ўзингга банда, икки олам офтоби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилиб яратганингга шукр. Аллоҳим Ўзинг бизларга юборган Каломи шарифни қандай нозил қилган бўлсанг шундай гўзал ҳолатда ўқиб, уқиб ёд олиш,амал қилиш бахтини бизларга ҳам насиб қилгин.          АМИИЙН Аллоҳим сен бизларни танланганлар ичида танлаган қилиб ўзингни каломингни ўқишни насиб қилибсан, Илохим барчамиз тирик Қуръон бўлмагунимизча жонимизни олмагин. Бизлар ота-оналаримизга, бизларни фарзандларимиз Қиёмат кунида бошларимизна НУРЛИ ТОЖ кийдириш насиб қилсин. Аллоҳим қодир қилганингча Каломи шарифни ўқидик, ҳато ва нуқсонларини ўзинг кечириб тўғри ўқиганлар қаторида ўринларини тўлдириб, ҳатоларини кечириб, хосил бўлган савоби самараларидан ўтган барча Пайғамбарларга, Набиийларга, Сиддиқларга, Саҳобаи киромларга. Дин йўлида ҳизмат қилган мўмин мусулмон ва муслималарга, устозалар, пири комилларга бахшида қилдик.            АМИИЙН Хозирда бизларга таълим бераётган устозалар ва шунақа шароит яратиб берган устозаларга. Ўргатаётганларини ажрини зиёдаси билан берсин. Илм ҳалқасида жамлаган ва Қуръон ўқиганларни авлод аждодларига, умидвор мўмин мусулмон муслималарга. Элу юртимизга тинчлик ва фаровонлик, хонадонларимизга ҳотиржамлик беғам-беташвишлик, файзу барака берсин.           АМИИЙН Беморларга комил шифо, икки йўл орасидагиларга оқ йўл, фарзанд талабларга фарзанд, дунё талабга дунё, қарздорларга нажот ато этгин Роббим. Бизни зурриётларимиздан мураттаб қори ва қориялар чиқсин, меҳрли оқибатли, бойу бадавлат бўлиб масжид мадрасалар, кўприк солувчи, йўл тузатувчи, мискинлар ҳолидан ҳабар олгувчи, закот бергувчилардан қилгин. Илохим барчамизни Каъбатуллоҳда гўзал ибодатларни адо этиш бахтинидан насиб қилгин. Ўтган ота ва оналаримизни Раҳматий ва Жаннатий бандаларингдан қилгин. Ўзларимизга ҳар бир ҳарфидан хосил бўлган савобидан насибадор қилгин. Юзларимиз нурли, сўзларимиз ҳузурли, Жаннатга ҳужжат, дўзаҳга парда бўлсин.      АМИИЙН Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад адади ма фий илмииллаҳи, солатан даиматан би давамии мулкиллаҳ. Амийн ажмаийн 🤲 @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.14 KB