fa
Feedback
АЗОН УЗ

АЗОН УЗ

کانال بسته
439
مشترکین
-124 ساعت
-87 روز
-2830 روز
آرشیو پست ها
ИСЛОМ  РУКНЛАРИ 40 фарз  Исломда 5 фарз бор Иймонда 7 фарз бор Намозда 12 фарз бор Тахоратда 4 фарз бор Таяммумда 4 фарз бор Ғуслда 3 фарз бор Амру маъруфда 1 фарз бор Нахий мункарда 1 фарз бор Хайзда 1 фарз бор Нифосда 1 фарз бор Илм излашда 1 фарз бор Исломдаги 5 фарз 1.Иймон 2.Намоз 3.Рўза 4.Закот 5.Хаж Иймондаги 7 фарз 1.Аллох Таолога иймон келтириш 2.Фаришталарга иймон келтириш 3.Аллохнинг китобларига иймон келтириш 4.Пайғамбарларига иймон келтириш 5.Қиёмат кунига иймон келтириш 6.Яхшилик ва ёмонлик хам Аллохдан эканлигига иймон келтириш 7.Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш Намоздаги 12 фарз Намоздан ташқаридаги 6 фарз 1.Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетахоратликдан пок бўлиши 2.Жойи пок бўлиши 3.Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши 4.Қиблани топиши 5.Ният 6.Ўз вақтида ўқиш Намознинг ичидаги 6 фарз 1.Такбири тахрима (Дунё ишларини харом қилиб охират ишларини халол қилувчи такбир.Аллоху Акбар деб намозга кирилади) 2.Қиёмда туриш 3.Қироат қилиш 4.Руку 5.Сажда 6.Қаъдаи охир (Аттахиёти миқдорида ўтириш) Тахоратдаги 4 фарз 1.Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқнинг юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш 2.Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш 3.Бошнинг тўртдан бирига масх тортиш 4.Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш Таяммумнинг 4 фарзи 1.Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш 2.Тоза тупроқни қасд қилиши (Ер жинсидан бўлган,тупроқ,тош,қум кабилар) 3.Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш 4.Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш Ғуслдаги 3 фарз 1.Оғизга сув олиб ювиш 2.Бурунга сув олиб ювиш 3.Бутун баданга сув етказиб ювиш Амру маъруфда 1 фарз бор Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга хам буюриш Нахий мункарда 1 фарз бор Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб, сўнгра бошқаларни хам қайтариш Хайзда 1 фарз бор Хайз хукмларини билиш. Хайз кунларининг ози уч кун кўпи ўн кун. Хайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ. (Бир умр хайз кўрмаса, намоз ўқийверади) Хайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутилмайди, жинсий алоқа қилинмайди. Хайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттирилади, рўзаси тутилади. Хайзли кунларининг намозларини қайта ўқилмайди. Рўзанинг фазоларини тутади. Хайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусхафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди. Илм излашда 1 фарз бор Илм излаш, ўқиш фарз. •┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈• @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.14 KB

photo content

sticker.webp0.28 KB

Бир йўловчи қиш пайтида кетатуриб, совуққотиб сулайиб ўлар ҳолда ётган Илонни кўриб қолади ва раҳми келиб, уни қўйнига солиб исинтира бошлайди. Илон совуқ қотган пайтида Йўловчининг қўйнида жимгина ётади, аммо исиниб жони кирганидан кейин ўз халоскорининг қорнини чақиб заҳарлайди. Йўловчи жони узилар экан, дейди: "Айб ўзимда ахир тириклигида кўрганимда ҳам янчиб ўлдиришим керак бўлган бу газандани сулайиб ётганида қутқариб нима қилардим — ўлса ўлиб кетавермасмиди". Хулоса шуки, ичи қора, қилмиши фақат ёвузлик бўлган одамларга қанча яхшилик қилма, ундайлар, барибир, яхшиликка ёмонлик қилаверадилар. ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ @AZON_UZZ

ТЎРТТА  НОН Яхши одамлар халиям бор... •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларингизга юборинг! @AZON_UZZ

Бир кишининг беш қизи бўлиб, бештала қизини хам турмушга бериб, барча ғамлардан қутилиб, ўзи учун қаср уй қура бошлабди. Усталардан бири хайрон бўлиб "Ўғли бўлмаса, бу иморатни кимга кераги бор" деб ўйлаб қизиқиб уй эгасига савол берибди. - Хожи ака қизларингизни узатибсиз, энди бу уйни кимга соляпсиз? Ўзингиздан кегин бирор қизингизга қолдирасизми? Сиздан кейин бу уй ғалвали бўлиб қолмасмикин? Хожи ака кулиб жавоб берибти: - Бу уй ўзим учун қизларимга бундан хам кўпроғини қолдирдим. Аллох буюрса уларни сандиғи ҳеч бўш қолмайди. Уларнинг бойлиги менинг бойлигимдан хам зиёдароқ. Нима қолдирганимни хам билишни хохлайсизми уста? Унда эшитинг. Уларнинг хаммасига ёшлигидан "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйганман. Бундан ортиқ бойлик бўлмаса керак. Хар бир хонадоннинг қизи хар куни бир марта "Воқеа" сурасини ўқиб турса, Аллохнинг ваъдаси бор, шу хонадон ҳеч қачон ёмонлик кўрмайди. Бойлигимнинг асосчилари хам шу қизларим. Уларнинг илмлари ортидан Аллох шу кунларни кўришни менга насиб қилди.Сизга хам шуни тавсия қиламан. Кизингиз бўлса "Воқеа" сурасини ёд олдириб қўйинг! •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Биз билан бирга бўлинг! @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида: حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ «Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», - дедилар. Ибн Сунний ривояти. •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• ♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!! @AZON_UZZ

sticker.webp0.14 KB

БУГУНГИ ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН....!!! Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракотух ...!!! Азизларим барчангизга бугунги такрорланмас гузал тонгимиз муборак булсин ...!!! АЛХАМДУЛИЛЛОХ ....!!! Янги тонг отди , кўзларимиз кўраяпти , қулоқларимиз эшитяпти...!!! АЛХАМДУЛИЛЛОХ ...!!! Биз мўминмиз шукур қилувчимиз янги кунга етдик тирикмиз , бирор нимамиздан айрилмадик ...!!! АЛХАМДУЛИЛЛОХ ...!!! Азизларим умр мезонларингиз гузал ва бетакрор булсин ...!!! Кунингиз хайрли савобли амалларга бой мехр оқибатли ўтсин ...!!! Амийн , Аллоху Акбар ...!!! @AZON_UZZ

photo content

Ашуро кунининг фазилати عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَ
Ашуро кунининг фазилати عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: "مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ وَأَهْلِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ سَائِرَ سَنَتِهِ". (رواه البيهقى في شعب الإيمان) 🔹Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро кунида аҳли-аёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло унга йилнинг қолганини кенг қилади», дедилар». Имом Байҳақий «Шуабул иймон» китобида ривоят қилган. Изоҳ: Изоҳ: Кимки Аллоҳ розилигини истаб муҳаррам ойининг ўнинчи куни аҳли ва фарзандларига нафақа ва рўзғорда очиқ қўл бўлса, йилнинг ҳар бир кунида ўзининг ҳам ризқи кенг бўлиши умид қилинади. Муҳаррам ойининг 10- куни, яъни Ашуро куни 25 июн, пайшанба кунига тўғри келмоқда. T.me/AZON_UZZ

📹 Сизни яҳши кўраман Дада, сизни яҳши кўраман Она... 🥰 Жуда маъноли ва тасирли Яқинларга улашинг 👇 @AZON_UZZ

Кунлар бир-бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тонглар бизни Аллоҳ ва бир-биримизга боғланишимиз учун янги умид ва имконият бағишлайди. Аллоҳ неъматларига шукр қилувчиларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин. Ассалом алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли тонг, қадрдон. Бошланаётган кунингиз ҳуш хабар ва хуш дийдорлар ила файзли ўтсин. @AZON_UZZ

🦋Аллоҳнинг Сизга инъом этган хар янги куни жаннат учун таклифномадир! Шундай экан, бугун номаи аъмолингизга факат яхшиликлар битилсин Қадрдон. 🦋Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Етказганига ,имкон берганига Алҳамдулиллаҳ. @AZON_UZZ

Бир фил кўлда ювиниб, тозаланиб кетаётганида бир кўприкка дуч келди ва кўприкнинг нариги томонидан унга қараб жуда ифлос бир чўчқа келаётган эди. Фил орқага қайтиб, чўчқани ўтказиб юборди. Бундан мағрурланган чўчқа ҳаммага бориб мақтанибди. Бу гапларни эшитган филнинг дўстлари ундан сўради: - Чўчқадан қўрққанинг учун йўл бердингми? Фил кулиб жавоб қилди: - Мен уни бир оёғим билан эзғилаб ташлашим мумкин эди. Уни босганимда оёғим кир бўлгани қоларди. Шунинг учун уни ўтказиб юбордим. Хулоса шуки, ақлли одам ўзини ёмон нарсалардан четда тутади. Бу қўрқоқликдан эмас, улардаги кир ўзига юқмаслиги учун... ➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖ @AZON_UZZ

"Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут!" Донишмандан сўрашибти: — «Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз?» деб сўради. — «Агар Рамазондан кейин рўза тутувчи бўлсанг, Муҳаррамни тут. Чунки у Аллоҳнинг ойидир. Унда Аллоҳ бир қавмнинг тавбасини қабул қилгандир ва бошқа қавмларнинг ҳам тавбасини қабул қиладир», дедилар». @AZON_UZZ