cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

نمایش بیشتر
أوزبكستان4 694زبان مشخص نشده استقانونی568
پست‌های تبلیغاتی
16 858
مشترکین
+1024 ساعت
+1787 روز
-32830 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бизнинг диёрда шундай рус ҳамюртларимиз бор. Рус шовинизмига қарши чиқувчи рус дўстларимиз! Бизнинг каналлар👇 Telegram Instagram
نمایش همه...
👍 26🔥 2🤔 2😁 1
ШАРТНОМАВИЙ МУНОСАБАТЛАРДА - ТАЛАБНОМА Дўстлар, шартномавий муносабатларда кўпчилик эътибор бермайдиган бир ҳужжат бор. Ул ким ҳужжат унчалик эътиборға арзимайдирғон ҳужжатки, аммо оёғингиздан илиши мумкин. Бул - талабномадур. Талабнома – мажбуриятларни бажаришни таъминлашни бир тури, унинг муҳимлиги, икки субъект ўртасидаги низони судгача ҳал қилиб, вақтни ҳам нақдни ҳам тежашдан иборат. Яна ҳам соддароқ айтсак, Сайҳун МЧЖ ўзининг бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашни, шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажаришни сўраб Тяньшан МЧЖга талаб юбориши. 🔹 Талабнома шартномада ёки қонунчилик билан белгилаб қўйилиши мумкин. Шартномада келтирилса суддан олдин жўнатилиши ва бу талабга риоя қилинмасдан судга даъво киритилса, суд даъвони кўрмасдан қолдириб юборади. Бунда тарафлар банк ва мижоз ҳам бўлиши мумкин. ▶️ Мисол учун, 3030-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларини амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг 43-бандига кўра, кредит олган шахс шартнома бўйича қарзнинг асосий суммасини қайтариш ва (ёки) фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, банк тегишли кредит шартномасида назарда тутилган усулда низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини истеъмолчига етказади. ▶️ Кредит олган истеъмолчи эса талабномада белгиланган муддатларда талабни лозим даражада бажармаганда, банк судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақли ҳисобланади. ❌ Акс ҳолда, ФПК 122-моддаси 10-бандига асосан фуқаролик судларида, ИПК 107-моддаси 5-бандига асосан иқтисодий судларда даъвогар томонидан низони жавобгар билан қонунда ёки шартномада назарда тутилган судгача ҳал қилиш тартибига риоя қилинмаган деб аризани кўрмасдан қолдирворади. 🔘 Агар талабнома билдирилди дейлик. Бунда рад (қисман рад) жавобини олган ёки белгиланган муддатда жавоб олмаган тақдирда, иқтисодий судга даъво аризаси бериши ҳамда суд буйруғини олиш учун ариза тақдим этиши мумкин. Шу жиҳатига эътиборли бўлиш мақбул эрур Бизнинг каналлар👇 Telegram Instagram
نمایش همه...
Bahodir Ahmedov

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз! Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo Админга мурожаат: @ABarizabot Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav Твиттер:

https://twitter.com/BahodirAhmedov2

👍 4🔥 1
Шок! Шок! Шок!!! Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?! Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар. Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим! Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол. Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала. Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди. Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен. @AsanovEldar
نمایش همه...
👍 82😁 12🔥 8🤔 5
Ботир Қодиров иши нега ёпиқ судда ўтказишга суд қарор қилди? Шу ҳақда икки оғиз фикр Бизнинг каналлар👇 Telegram Instagram
نمایش همه...
👍 25
Ботир Қодиров ва Жўраевлар иши ёпиқ суд мажлисида ўтказиладиган бўлибди. Суд ажрим қабул қилди. Бизнинг каналлар👇 Telegram Instagram
نمایش همه...
👍 15
Совуқ қуролни ғилофсиз олиб юриш Э.М. 2024 йил 23 апрель куни соат 2315 ларда Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туман Йўлдош 16 дахаси, Қипчоқ кўчасида ўзининг бошқарувида бўлган оқ рангли “Дамас” русумли автомашинаси шу ерда хизмат вазифаси бажараётган ИИБ ходимлари томонидан шубҳаланиб текширилганида, унинг автомашинасининг салон қисмидан бир дона сариқ дастали тезкор ҳаракат ҳисобига сурилиб чиқадиган пичоғи борлиги аниқланган. Э.М. совуқ қуролни ғилофсиз олиб юришда ифодаланган ҳаракатлари суд томонидан МЖТК 185-3-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилган ва унга шу модда билан БҲМнинг 5 (беш) баравари миқдорида, яъни 1.700.000 (бир миллион етти юз минг) сўм жарима жазоси тайинланган. Пичағ олиб юришда эҳтиятўлиноради Пичоқ олиб юришдаги муҳим ҳолатларни ИНСТАГРАМ да видео кўринишда тушунтирганмиз #sud #advokat 👉 @bahodirahmedoff👈
نمایش همه...
👍 13😁 8 3😢 3🤔 2
Минимал истеъмол харажатлари ва айрим пенсиялар миқдори оширилди “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Президент Фармони қабул қилинди.  Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди: - иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм; - боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди. Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади. Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади. 👉 @bahodirahmedoff👈
نمایش همه...
Айрим пенсиялар миқдори оширилди

Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди.

👍 14😁 6😢 2
Яна бир ёш спортчиларимиздан бизга ғалаба тақдим қилмоқда. Ўзбекистон ҳоккей бўйича Осиё ва Океания Кубоги ғолиби! Турнирнинг ҳар босқичида ғалаба қозониб келган ёш спортчиларимиз финалда Таиланд терма жамоасини 2:1 ҳисобида камбек қилишиб мағлуб этишибди. Мана икки йилдан бери ёш хоккейчиларимиз кетма-кет Осиё ва Океания чемпиони унвонига сазовор бўлмоқдалар. 👉 @bahodirahmedoff👈
نمایش همه...
👍 33🔥 7😁 3
Туман прокурор ўринбосари қўлга олинибди У танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришга ваъда берган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Ҳаёт Шамсутдинов UzNews.uz'га маълумот берган. Унга кўра, жорий йилнинг 27 апрель куни соат 18:30 атрофида Фарғона вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди. Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168 (фирибгарлик) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қизиқ томони нега прокурор суд масаласида ваъда бери пора олмоқда? Айсбергни учини кўряпмиз чамам 👉 @bahodirahmedoff👈
نمایش همه...
👍 20🤔 3 2
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз. Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин. Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади. 👉 https://t.me/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
نمایش همه...
👍 14🤔 3😁 1