Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
رفتن به کانال در Telegram
Каналдаги узилишлар учун узр... Бизга содиқларга ташаккур
نمایش بیشترأوزبكستان42 151دسته بندی مشخص نشده است
1 307
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
آرشیو پست ها
Яхши асар, яхши ёзувчи ҳеч қанақасига рекламага муҳтожмас... Назаримда. Ижод аҳлига ҳурматим чексиз... Ҳам ишни ҳам ижодни бирдек уддалаш осонмас аёл кишига.
Бу реклама эмас, яхши ёзувчи ва яхши асарлар тавсияси.
Мазмунли мутоола тилайман😘
Repost from Каминанинг кундалиги
Хазонрезги :
Яқиндан буён бу асарни қизиқиб ўқий бошладим. Сабаби унинг реал ҳаётий воқеалар асосида ёзилаётганидан хабарим бор. Асарни ўқир эканман кўп ҳолатда ўз таажжубимни яшира олмаяпман. "Наҳотки ? Инсон зоти шунчаликка бориш мумкинми ?"
Асар ҳозир қайноққина нуқтасида...
Кутиб ўқиётганим бу асар Шамсинур ижодига мансуб онлайн ёзилаётган "Ҳаётга қайтиш" асаридир.
Мароқли мутолаани севувчилар учун ижодкор манзили эса 👇👇👇
https://t.me/+4OKU6jPVhLRjZjQy
Repost from Қисқа сатрларда. Azizaxon Ismoilova kanali️️
https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab
Улашишингиз учун линк
Repost from Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
Гўзал аёл кўзни қувонтиради, меҳрибон аёл эса қалбга илиқлик беради. Биринчиси ажойиб, иккинчиси эса бебаҳодир.
Маккора аёл оила бошқарувини ўз қўлига олади, бироқ эрини оила бошлиғи эканлигига ишонтира олади.
Аёл танасида иккита юрак уруши мумкин бўлган хилқатдир.
Эркак кишининг қалбини забт этишни кўпчилик аёл билади, бироқ уни бошқариш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.
Ақлли аёл ҳеч қачон эрига бақирмайди. Буйруқларни ҳам хотиржам, аниқ ва равшан қилиб тушунтиради.
Аёлларга маслаҳат: ҳеч қачон мафтункорлигингизга шубҳа қилманг. Тарози алдамчи, одамлар ҳасадгўй, кўзгу эса азалдан қийшиқ.
Repost from Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
Ўзини гўзал ҳисоблаган аёл бошқаларни ҳам шунга ишонтира олади.
Аёл киши эркак кишини табассуми билан илиннтириб олади, йиғиси билан эса ушлаб қолади.
Агар аёл кишининг омади чопиб, ўзига оро бериб, ҳаётдан мамнун бўлиб яшаётган бўлса, демак у кимдандур қасос олмоқда.
Севган аёлнинг қалби доимо умидга тўла бўлади. Қайта-қайта пичоқ урилса ҳам сўнмайди, токи охирги томчи қон қолмагунча.
Аёл – сизнинг соянгиздир. Унинг ортидан юрган сарингиз у узоқлашади, сиз ундан узоқлашсангиз, у сизнинг ортингиздан юради.
Нимага ҳамма биз аёлларни пулни яхши кўради деб ўйлайди? Йўқ, биз пулни яхши кўрмаймиз, шунинг учун ҳам ундан тезроқ халос бўламиз.
Аёллар ҳамма уларни тушунишларини хоҳлайдилар, лекин ҳеч бири фош қилишларини истамайди.
Repost from Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
Аёллар муаммо туғдирувчи эмас, муаммоларни ҳал этувчи эркакларни афзал кўрадилар.
Аёллар кўз ёшларини кўзойнак ортига яширадилар,ёмон кайфиятларини табассум ортига, яраланган кўнгилни чиройли кўриниш ортига беркитадилар.
Эркак кишининг ҳиссиётларининг ҳақиқийлигини билиш учун ундан сиз учун нималар қила олишини эмас, сиз учун нималардан воз кеча олишини суриштиринг.
Болалик чоғларида қизалоқлар қўғирчоққа, болалар эса машинага қизиқадилар. Катта бўлганда эса буларнинг акси бўлар экан.
Жанжалкаш аёл иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини яхши билади.
Аёл кучли хилқат. Кучли эканлигидан ҳам ўзини ожиз қилиб кўрсатишдан чўчимайди.
Янгиланиш ва яшариш фасли баҳорнинг илк шодиёнаси аёллар мадҳ этиладиган эъзозланадиган кун муборак. Аслида онажонларимиз бир кун ёки бир ой эмас умримиз давомиди ардоғимизда бўлмоғи керак. Баҳтимизга соғ саломат бўлсинлар!
#нимадир
Қалбим оғриди, кўнглим қолди.... Ҳаётимизда шу жумлаларга такрор такрор дуч келамиз. Аммо бу чин маънода нималигини биламизми.
Аслида бетобликданда оғирроқ кечадигани, тузалиши оғириям шу. Бироқ ўйламай айтилган сўзлар қилинган ишлар сабаб бўладиган ҳолат ҳам аслида шу.
Мен камдан кам ҳолларда гапираман баҳслашаётган инсонимга қарши. Сабаби ичимда доимо хафа қилиб қўйишдан қўрқиб тураман. Ҳеч кимни дилига озор бермаганман дея олмайман аммо иложи борича бу нарсадан сақланишга ҳаракат қиламан. Нимаям дердик ҳаёт қизиқ инсонлар қизиқарли...
Шунчаки дилдаги гаплар😁
Хотин: жоним байрамга нима совға олай?!
Эр: малибу.
Хотин: оқиданми қорасиданми😜😜😜
#ҳаёт мактабида.
Бир аёл бўларди доим эрига ва унинг яқинларига сўзсиз итоатда яшайдиган... Орадан йиллар ўтди. Аёлни бардоши тугадими ёки ўзи итоатсизликни танладими хуллас бир гапга икки гап билан жавоб берадиган шартаки бетгачопар аёлга айланди... Ваҳоланки бу ҳол эркак ва унинг қариндошларига ёқмади.
Аммо аёл энди зинҳор аввалгидек ҳокисор бўлолмади.
Балки йиллар балки инсонлар уни шу ҳолга келтирди. Аммо кўнглидан баъзан ўтказиб қўярди ошириб юбормаябманми дея... Лекин билганидан қолмасди. Эри эса аёлига ич ичидан инсоф тиларди.
Азиз эркаклар аёлингизга шундай сифатлар таъриф этилишига сабабчи бўлиб қолманг.
Зеро аёл ҳудди гул каби парваришга меҳрга муҳтож. Меҳр муҳаббатингизни дариғ тутманг завжангиздан.
Ҳулоса ўзингиздан...
Дунёларга тенг инсоним... Борлигингиз учун ташаккур ҳаётда🥰
Аллоҳни паноҳида бўлинг доим 🥰
Муродбахш чоршанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин қадрдонларим.
Инсон умри ўткинчи лаҳзалар ғанимат... Инсон инсонга илҳақ... Оғриган диллар оғртилган кўнгиллар... Фарзанди йўлига интизор ота оналар...
Ёр васлига зор зор диллар...
Ҳуллас бири кам дунё...
Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хохлаётганларингизни хохламай қолишингиз мумкин.
Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.
Ориф Таскин "Хаёт менга шуни ўргатди" китобидан мехридарë Киролича
Шу қўшиқни эшитсам бугунимни тўлдириб яшагим келади.
😘Чунки бугун бор. Бугун мен бор! Бугун СИЗ бор! Бугун бутууун коинот бор!
😘😘😘
#дилдаги гаплар....
Ҳаёт қизиқ инсонлар турфа... Аммо шундай бир тоифа инсонлар борки ҳато ишини ҳам энг тўғриси деб биладиган... Бундайларни кўзи очиқ қалби кўр дейдимийей... Зеро яқинлар ҳавотирда ота она ҳадикда... Аммо ўзича у ҳақ..
Нимаям дердик яратган инсофини берсин...
