Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
رفتن به کانال در Telegram
Каналдаги узилишлар учун узр... Бизга содиқларга ташаккур
نمایش بیشترأوزبكستان42 151دسته بندی مشخص نشده است
1 307
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
اطلاعاتی وجود ندارد7 روز
اطلاعاتی وجود ندارد30 روز
در حال بارگیری داده...
کانالهای مشابه
ابر برچسبها
هیچ دادهای
مشکلی وجود دارد؟ لطفاً صفحه را تازه کنید یا با مدیر پشتیبانی ما تماس بگیرید.
اشارات ورودی و خروجی
---
---
---
---
---
---
جذب مشترکین
اوت '24
اوت '24
+15
در 0 کانالها
ژوئیه '24
+90
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '24
+66
در 0 کانالها
Get PRO
مه '24
+96
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '24
+73
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '24
+50
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '24
+72
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '24
+168
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '23
+181
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '23
+285
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '23
+295
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '23
+224
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '23
+145
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '23
+153
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '23
+157
در 0 کانالها
Get PRO
مه '23
+165
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '23
+88
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '23
+156
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '23
+153
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '23
+238
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '22
+185
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '22
+204
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '22
+224
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '22
+213
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '22
+197
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '22
+135
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '22
+134
در 0 کانالها
Get PRO
مه '22
+171
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '22
+122
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '22
+147
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '22
+67
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '22
+115
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '21
+101
در 0 کانالها
Get PRO
نوامبر '21
+139
در 0 کانالها
Get PRO
اکتبر '21
+201
در 0 کانالها
Get PRO
سپتامبر '21
+262
در 0 کانالها
Get PRO
اوت '21
+345
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئیه '21
+328
در 0 کانالها
Get PRO
ژوئن '21
+342
در 0 کانالها
Get PRO
مه '21
+191
در 0 کانالها
Get PRO
آوریل '21
+299
در 0 کانالها
Get PRO
مارس '21
+425
در 0 کانالها
Get PRO
فوریه '21
+322
در 0 کانالها
Get PRO
ژانویه '21
+433
در 0 کانالها
Get PRO
دسامبر '20
+1 664
در 0 کانالها
| تاریخ | رشد مشترکین | اشارات | کانالها | |
| 06 اوت | +7 | |||
| 05 اوت | 0 | |||
| 04 اوت | +2 | |||
| 03 اوت | +6 | |||
| 02 اوت | 0 | |||
| 01 اوت | 0 |
پستهای کانال
Repost from Хаётий ва тўқима хикоялар 📖
🌸┠Субханаллоҳ
🌼┠Алхамдулиллаҳ
🌸┠Ла илаҳа иллаллоҳ
🌼┠Аллоҳу акбар
🌹Ж У М А М У Б О Р А К !🌹
🤲Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин
🌹🌹🌹🌹🌹
| 2 | шди. Ўспирин уларни қолдириб, ўзи ортига қайтиб кетди.
Вақт асрдан ўтган, бекатда ҳеч ким йўқ. Кечга томон ким ҳам йўлга отланарди. Эндиги келадиган автобусда эрталаб бозор-ўчарга кетганлар қайтишади, аммо бу ёқдан бир-икки киши чиқса чиқади, чиқмаса йўқ.
Кун иссиқ. Кампир лоҳасланиб, тол соясидаги яримта пишиқ ғишт устига ўтирди. Кўзи илиниб кетяпти. Уйдалигида туш пайти думалоқ ёстиққа бош қўйиб, бир нафасгина мудраб оларди. Бугун уйқусини йўқотиб, маст одамдек гангиб ўтирибди. Невараси тетик, бир нималар билан куймаланиб юрибди. Гоҳ тупроқ ерга ниманидир чизади, гоҳ тошларни йиғиб, уйчага ўхшаган бир нималар қуради.
Анча пойладилар, кўп кутдилар. Автобуси қуриб кетсин, йўл-пўлда бузилганми, нима бало? Иссиқ элитди, тол танасига суяниб, кўзи мизғиб кетиб қолди.
Бола ўзи ўйлаб топган ҳар хил ўйинлардан зерикди. Каттароқ хивич топиб, камон ясаб кўрмоқчи бўлди. Ана у ерда таёқ ётибди. Олиб, у ёқ-бу ёғини кўрди. Йўқ, бўлмайди. Ташлади. Камонга мос новда қидириб, қизиқсиниб тўқай ичкарисига қараб кета бошлади. Аксига олиб топганларини қайириб кўриши билан синиб кетаверди. Янада ичкарилаб кетаверди.
… Автобуснинг бўғиқ сигналидан чўчиб кўзини очган кампир гарангсиб ўрнидан турди. Кун шомга томон оға бошлабди. Бу зорманда роса кеч қолди-да ўзиям. Зиналарига уриниб-суриниб бир амаллаб бўм-бўш уловга чиқди. Чап томондаги ўриндиққа жойлашиши билан ғилдираклар қўзғалди, орқасида қуюқ чанг кўтариб, илгари елди.
Кампир пинакка кетгандек кўзларини юмди. Болалик пайтларини, синглисининг беланчагини тебратиб ўтирган дамларни эслади. Гўё ўша онларга қайтгандек хаёли узоқ-узоқларга учди.
Кейинги бекатларда ҳам бир-икки киши чиқди. Дарёдан ўтиб, овули яқинида тушиб қолганида атрофга қоронғилик пардаси тортилиб борарди. Уйга қадар секин пиёда юриб борди. Келини сут соғилган челагини кўтариб молхона томондан келаётган экан.
— Келдингизми, эна? Яхши юришган эканми ҳаммалари? — деди. Сўнг қўлидаги челакни айвондаги илгакка осди-да, устига дока ёпиб, кампирга қайта пешвоз чиқиб, қўлидаги тугунни олди. Ичкари томон бир-икки қадам босиб, ортига ўгирилиб сўради:
— Неварангиз қани, ҳожатга ўтдими?
— А? — деди кампир бирдан талмовсираб. Шилқ этиб тупроқ ерга ўтирди-да, келинига қараб «Бола қани?» деди.
… Ўғли бир-иккита дўстини олиб, болани қидиришга кетди. Хуфтон кириб қолганда қаердан улов топади энди? Келини эсидан оғган, катта неваралари онасини елпийди. Кампир бир бурчакда ғужанак бўлиб ўтирибди. Шунча яшагани нима бўлди-ю, ҳозир ўзига ўлим тилаб ўтиргани нима бўлди. Ўғли улов топгани тақдирдаям, кечаси дарёдан ўтиш, катта тўқайдан кичик болани қидириш…
«Э Худо, жонимни ол», деди кампир ичида. «Жонимни ол, Яратган!»
Бир умр яшаш учун курашиб, ўлимни енгиб келди. Мана энди жон-жаҳди билан ўлишга ошиқяпти.
* * *
Эртасига кун ёйилиб қолган пайт икки ўртоғи билан ўғли майкачан, бир қўлида кўйлагига тугилган алланима билан кириб келди. Биттасининг қўлида ов милтиғиям бор.
— Болам қани? — жонҳолатда эрига пешвоз югурди келини.
— Тополмадик, — унинг ўрнига жавоб берди ўртоғи бошини қуйи солиб.
— Бу нима? — кўзлари ола-кула бўлиб тугилган эрининг кўйлагини апил-тапил еча бошлади келини.
Тугун суяклар билан тўла эди, ёш боланикига ўхшаб кетадиган суяклар билан…
Кампирнинг тилаги ижобат бўлмади, Яратган жонини олмади. «Бундай кунни кўрганимдан кўра ўлганим яхши эди, ўлиб кетганим яхши эди» дея кўнглидан ўтказганча ёруғ дунёда қолиб кетаверди.
Ана шунақа@ibratliuchunxikoyalar | 2 148 |
| 3 | нинг йиртиғидай ҳар-ҳар жойи очилиб қолган, анча йиллардан бери таъмирланмагани кўриниб турган темир кўприк анча олисда. Одамлар ва уловлар масофани қисқартириш учун паром орқали нариги бетга ўтишади.
Тўқай ҳам фақат шу жойлардагина қолди ҳисоби. Бир замонлар замона зайли билан тўқайзорларга ўт қўйилганида ёввойи ҳайвонларнинг жон талвасасида ўкириб, ўзларини тўрт томонга отганларини эслайди.
Невараси қоқилиб кетди. Абжиргина бола-да, ўзини ўнглаб қолди, йиқилмади. Илиги тўқ ўсди шу кенжатой. Касал бўлганини, инжиқланганини эслолмайди. Бироқ ҳар нарсага қизиқаверади. Бир қараса чумолиларни кузатаётган, уларнинг инига чўп суқаётган ёки инни тўлдириб сув қуяётган бўлади. Дакки эшитгач, пастак кўча эшиги тепасидаги ари инини туртиб туширади. Дарахтга чиқиб, қуш боласини олиб тушиб, отасининг эски дўпписига солиб боқмоқчи бўлади. Ит бойлоғлик бўлса, вовиллаб кўради, мушукнинг жиғига тегади, товуқларни қувади, дарахтдаги қушларга рогатка отади.
Ён-атрофда саксовуллар ўсиб ётибди. Саксовул жуда чиройли ўсади. Ҳам кўримсиз, ҳам ўлик ранг, пастаккина, кўздан пана. Қиш пайтида шугина хокисор дарахтни ҳам тандирга ўтин қилиб ёқиб битиришди. Илгариги баланд-баланд дарахтлар йўқ, бу заминнинг дарахтлари бўйи одамникидан-да пастлаб боряпти. Жаннат жойлар эди бу ерлар. Энди не кўйга тушди, ё ажаб.
Овулга яқинлаб қолишди. Ҳув анави уч пахсали пастқам, деворлари нураган, сувоқлари ноғорадай-ноғорадай катталикда ҳар-ҳар жойидан кўчиб тушган уй. Раҳматли синглисининг умри ўтган гўша.
Набира, момо олдинма-кетин кириб бордилар. Кампирнинг вужудига кенг уйнинг салқини ёпирилди. Келинлар пешвоз чиқдилар. Кўзларига ёш олган бўлишди. Эркак жиянлари келиб сўрашишди. Неварасига бир сиқим шимиладиган конфет бериб, ташқарига, кичкиналарнинг олдига жўнатишди. Ўзини юқорироққа — хона тўрига ўтқазишди. У ўтирган жойида ҳамма билан бир-бир сўрашди.
Кенг хонага девор ёқалаб кўрпача тўшалган. Дўконларда сотиладиган клеёнка дастурхонни қайчи билан тенг иккига кесиб, кўрпачалар бўйлаб солиб чиқилган. Чой келди. Ҳар-ҳар жойга учта-учтадан кичикроқ оби нон, дағал қора ундан пиширилган бўғирсоқ, кичкина пластмасса тақсимчаларда парварда, яна шундай тақсимчаларда помидор-бодрингдан тўғралган салат, каттароқ ликопларда тўрт дона шўр олма устига қўйилган бир бош узум, бошқасида бир капгирдан сабзилари йирик-йирик тўғралган ош. Бори шу.
Кампир чойдан ҳўплаб-ҳўплаб ичди. Ошдан чўқиниб қўйди. Салатни нари суриб, бир дона узумни ғужумидан узиб, оғзига солди. Нон, бўғирсоққа тегинмади.
Неварасини ташқари ҳовлида овқатлантиришган бўлишса керак. Тўй-маъракаларда биринчи бўлиб болаларнинг қорнини тўйдириш одатга айланган.
Одам кўп бўлсаям — жимлик, ҳамма оёқ учида юрибди, пичирлаб гаплашишяпти. Одатда ёши ўтган кишилар вафот этганида кейинги маъракаларда йиғи-сиғи қилаверишмайди. «Иймонини берсин», дейишади.
Аёлларнинг бири «Мулла тиловатни бошлади» деган хабарни келтирди. Шундоқ ҳам жим ўтирган аёллар энди бошларини эгиб, бир нуқтага қараганча қотиб қолгандай эдилар. Эркаклар ўтирган уйдан мулланинг қироат билан Қуръон сураларини ўқий бошлаган овози эшитилди. Узоқ ўқиди.
Хабар берувчи остонанинг у томонида туриб тиловат тугаганини, қўлларни фотиҳага кўтариш кераклигини имо қилди.
Жами чин дунёга риҳлат қилган мўмин-мусулмонларнинг ҳақига, шу хонадондан ўтганларнинг ҳақига, марҳуманинг ҳақига дуо ўқилди. Маросим тугади.
Икки уйни тўлдириб ўтирган эркак-аёл, кўчадаги бола-бақра бир неча дақиқаларда бирин-кетин тарқаб кетди. Кампир ҳали аёллар тўлиб ўтирган хонада бир ўзи қолди. Невараси келиб пинжига суқилди. Энди синглисининг ўғил-қизлари, келинлари, куёвлари, неваралари келиб, бошқатдан ҳол-аҳвол сўрашиб, кўрпачаларга чўккаладилар. Анчага довур гурунглашиб ўтирдилар. Сўнг фотиҳа ўқиб, жиянларининг ҳай-ҳайига қарамай автобусга кеч қолмай деб ўрнидан турди. Келинлар қўлига нон, қанд-қурс тугилган тугун тутқазишди. Набира жиянлардан бири бекатгача мотоциклда ташлаб келадиган бўлди.
Мотоцикл аравачасига бир амаллаб чиқиб олди. Невараси ҳам амал-тақал ёнига жойлашди. Ўйдим-чуйдим кўчадан тариллаб юриб, бирпасда автобус тўхтайдиган жойга етиб кели | 1 447 |
| 4 | алишидан оёғига саноқсиз тиканлар санчиларди. Қамиш пояларини қуритиб қўйиб, чий тўқирди. Буни унга уйдагилари ўргатишган. Сал эси кирганидан сўнг якшанбада эшак аравага чий юклаб, сотиб келиш учун акаси билан бозорга жўнарди.
Бу жойлар тун чўкканида ваҳимали бўлади. Илгарилари ҳам шундай эди, ҳозир-да шундай. Ширин уйқуга чўмганингда яқингинада улиган шоқол овозлари эшитилади. Товуққа келгани аниқ. Еса ебди-да, деб ўйлайди, шунча товуқ бўлса… Шоқол беш-ўнтасини егани билан тугаб қолармиди.
Эсида, ўн тўрт-ўн беш яшар қиз эди ўша пайтлари. Далага ишга чиқарди. Дала овулдан олис эди. Ишга тонготарда келарди, аммо қайтишда вақт алламаҳал бўп кетарди. Пахтасини ўлчатганига довур қоронғи тушиб бўларди. Уйга пойи пиёда кимсасиз шиғир йўлдан юриб келарди. Шиғир йўли арава ғилдираклари эзган икки қатор сўқмоқ. Замонлар яхшимиди, одамларми, билмайди. Хира ой ёруғида нариги сўқмоқдан келаётган эркак шарпасини илғайди. Мана, у чап томондан юриб келяпти, бу ўнг томондан… Масофа қисқаргани сайин юраги дупурлайди, қўрқади. Аммо эркак ўз йўлидан жимгина ўтаверади, бу ўз йўлидан.
Ўша одамларда иймон кучлимиди, инсоф кучлимиди, лоақал сўз қотмаган. Агар «Қаерга кетяпсан?» деб сўраганидаям, юраги ёрилиб ўларди. Қўрққанга қўша кўринадими, ё жуда ёшмиди, уйга қайтаётганида ҳамиша мавҳум ҳодисотларга дуч келаверарди.
Мана, асфальт йўлга етай деб қолди. Арнага катта тўр тутишибди. Ўғли ва ўртоқлари қилишгани аниқ. Неча замонлардан бери бу тўр шу арнада балиқ тутади. Балиқ ҳам тугаб бўлгандир-ов.
Ҳозир балиқ қиммат. Одамлар битта қўймай бозорга олиб чиқишяпти. Тавба, бир пайтлар катта дошқозонларда ҳаддан ортиқ семириб кетган лаққа балиқ гўштларини қовуришарди. Раҳматли чоли овчи эди, баъзан дастурхонларини тустовуқ, қуён гўшти безаб қоларди.
Мана бекат. Ва ниҳоят етди-я бир амаллаб. Аслида бу ерда бекатни эслатувчи ҳеч нима йўқ. Ғиштдай келадиган бир-иккита тош бор, холос. Чарчаган киши шунда ўтириб, автобус кутади. Сал нарида икки бўз йигит турибди. Кимни невараси экан булар? Улар тавозе билан салом бердилар. Майингина минғиллаб алик олди.
Балки меҳмонга келишгандир, бу ерликка ўхшамаяпти кўринишларидан. Шу тахлит тошга чўккалади-да, офтоб тиғида ўтириб, автобусни кутди.
Анча вақт ўтирди, ёнига ўгирилиб, чўп билан ер чизиб ўйнаб ўтирган болакайни кўрди. Неварасими? Вой тавба, бу қачон эргашди экан?
Аслида бу майда болача кенжатойининг кенжатойи. Баъзи чевараларидан ҳам кичкина шу невараси. Аммо шуни яхши кўради-да. Чеваралар кўп бўлгани билан, тез-тез келиб тургани билан алоҳида хонадонда, бошқа муҳитда улғайишяпти. Бу кичкинтой шу уйда туғилиб, ўзига эргашиб катта бўляпти. Меҳр кўзда-да бари бир. Ҳар кун кўрганингга тушади.
Ҳа, ана автобус ҳам келди. Йўл четидаги тупроқни чангитиб тўхтади. Тиришиб-тирмашиб, бояги ўспиринларнинг кўмагида бир амаллаб чиқиб олди. Эркатой невараси унинг ёнига, ўриндиққа чўкди. «ПАЗ» бир силкиниб олди-ю, асфальт йўлда кетаётганига қарамай сакраб-сакраб йўлида давом этди.
Бу пайтга келиб кун ёйилиб, офтоб темир машинани ҳам қиздира бошлади. Кампир лоҳасланди, автобус деразалари очиқлигига қарамай, ҳаво дим эди. Қимир-қимир, қимир-қимир… Шу невараси кўп чулдирайвермайди-ю, фақат ўйинқароқ, бир жойда тинч ўтиролмайди. Эндигина беш ёшга тўлай деб турган бўлса-да, ўз билганидан қолмайди. Ҳозир ҳам онасининг гапига кирмай ортидан ияргани маълум. Акс ҳолда келини буни эгнига тузукроқ бир кийим илган бўларди. «Энам билан кетаман», деган-у, онасининг ҳай-ҳайига қарамай чопқиллаб келаверган.
Эй худойим-ей, автобус тормоз берди. Етиб келишди. Тўқайзорни ёқалаб ҳали анча пиёда юришлари ҳам керак. Мункиллаб-сункиллаб, икки қўлини орқасида бирлаштириб, йўлга тушди. Невараси қандайдир чўп-таёқни топиб олган, ўша билан ер чизиб, гоҳ ундан ўзиб кетади, гоҳ орқада қолади. Аммо бир сўз демайди. Ўзига ўзи гапиринса-да, савол беравериб, бувисининг жиғига тегмайди.
Кетиб боряпти. Ўнг томони тўқайзор, чап томони дарё. Ҳозиргина шу дарёнинг нариги бетидан ўтиб келишди. Улар чиққан автобусни ҳам паром бошқа уловлар ва йўловчилар билан қўшиб, шундоққина дарёнинг бу бетига ўтказиб қўйди.
Тунукалари кўчиб, чопон | 1 120 |
| 5 | КАМПИРНИНГ ИЖОБАТ БЎЛМАГАН ТИЛАГИ…

Тақдир бизни икки хил йўл билан — истаган нарсамизни бермай ва истамаганимизни муҳайё қилиб синайди.
Анри-Фредерик Амьель
***
Кампир йўлга чиқди. Кўзи хира, қадди тенг букилган. Одим отади, йўл унмайди. Қўлида тол ҳасса.
Бугун синглисининг қирқи. Бормаса бўлмас.
Гил тупроқ йўл. Оёқ дўп этиб гилга киради, гил пов этиб тепага кўтарилади.
Икки юз метрлар юрса, катта кўча. Ундан автобусга ўтирса, бир соатлик йўл. Дуои фотиҳага қўшилмаса бўлмас.
Келин борса бўларди, аксига далада иш қистов. Рўзғор ва томорқа ҳам шуни бўйнида. Бола-чақа, ош-овқат дегандай… Ўзи боргани маъқул.
Мана, сингил ҳам кетди. Борар манзил ўзигаям у қадар узоқ қолмади-ёв.
Жийдазордан ўтди. Жийдазорни раҳматли чоли иккаласи барпо қилишган. Бу юртларда буларникидай баланд ўсган, қандайдир сирли ва катта жийда дарахтлари йўқ ҳисоб.
Жийдазорда тўққизта сигир, тўртта ҳўкиз, бешта бузоқ, иккита эшак боғлоғлик. Йигирмата курка, тўрт юзтача товуқ-хўроз дон чўқилаб юрибди. Ўн қути асалари ҳам бор.
Мажолсиз қадам олаётган бўлса-да, ҳали бели бақувват. Кунда-кунора нон ёпади. Эрталаб ва кечки пайт сигир соғади. Ўчоққа ўт қалаб, сут пиширади. Қопқоғи бор сирли челакларда қатиқ ивитади.
Оҳ-оҳ-оҳ. У ивитган қатиқ юзаси бир қаричча қаймоқ боғлайди. Шаҳарлик неваралари ҳар келганида тани яйраб ичишади. Сўнг қатиққа сув аралаштириб, айрон чаяди. Юзига йиғилган мойни ажратиб олиб, қозонда куйдиради. Бай-бай, сариёғмисан-сариёғ бўлади. Бир литрлик шиша банкаларга солиб, оғзини елим қопқоқ билан бекитади-да, ним қоронғи салқин хонага қатор териб қўяди. Айронни чакки халтага солиб, сувини чакиллатиб қўяди.
Чоли асалари кўпайтирарди. Асал ҳам ўзларидан чиқарди. Бидон-бидон асал. Биров қайрилиб қарамасди. Ҳамманинг кўзи тўйган.
Ҳар куни тушлик овқатга бир товуқ сўйиб, гўштини тозалаб, келинига беради. Келин қозонни ўзи осади. Қўли ширин-да тушмагурнинг. Агар меҳмон келиб қолса, яна бир-икки товуқ сўйилади. Суюқ овқатларга бутун-бутун товуқ гўштини солиб қайнатишади. Кўпинча хамирни тўртбурчак кесиб қўшиб юборишар, шунда овқатмисан-овқат бўлар эди. Туш маҳали катта қозонда пишган бу таом далага келган ишчилардан тортиб, Худонинг берган куни йўқлаб келадиган қизлари, куёвлари, алоҳида уй қилиб чиқиб кетган бошқа ўғиллари ва келинларига ҳам етиб ортарди.
Қирққа яқин невараси катта уй атрофидаги соя-салқин гужумлар тагида маза қилиб ўйнашарди. Эски темир челакларни кўтариб, кенг атрофдаги ҳар бурчакдан — товуқхонадан, оғилхонадан, том устларидан, сомонхонадан, жийдазордан тухум теришарди. Кунига камида тўрт юз-беш юзта тухум йиғиларди. Неваралар учун тухум йиғиш мароқли ўйин каби. Ким курка тухумига дуч келиб қолса, ундан бахтли одам йўқ.
Уй олдидан шиғир (арава) йўл, ундан кейин эса эни 5 метрлар келадиган ёп (канал) ўтган. Ёпга сув ҳув наридаги арнадан келади.
Мана ўша арнага етай деб қолди. Арна ёқалаб яна юз метрча юриши керак. Бунча унмади бу йўл. Жадалламаса бўлмайди.
Ҳали кун ёйилмаган бўлса-да, офтоб ерни куйдираман дейди. Билқ-билқ гил тупроқ йўл ортда қолди. Арна бўйи кўчасига тош тўкилган. Тупроғи ҳам қатқалоқ.
Сўл томонда яккам-дуккам хонадонлар. Хонадонлар оралиғи узоқ. Манавиниси энг яқин қўшнисининг уйи. Қўшниси раҳматлини Иван дейишарди. Асл исмини ҳеч ким билмайди, билсаям биров эсламасди, ё унутган бўларди.
Ҳатто фарзандларининг исмлари ҳам бир хил — Ўғилой, Саъдулла, Назира… Тавба, чекка бир қишлоқнинг овлоқ бир гўшасида яшаганликлари учун ўша пайтлари қўшниси фарзандига қандай исм қўйса, раҳматли чоли иккаласи ҳам фарзандларига ўша исмларни қўяверишибди.
Йўл қурғур адо бўлмади-бўлмади-да. Бир амаллаб бекатга етиб борса, бас. Автобус эрталабки соат тўққизда ва тушдан кейин тўртда келади. Бошқа қатнов транспортининг ўзи йўқ. Кўп замонлар илгари синглиси узоқ қишлоққа келин бўлиб кетувди. Нақ тўқайзорнинг ёнидаги овулга. Ўша юртларда қолди суяги.
Етмиш етти баҳорни кўрди. Дунёга келди, эсини таниди — меҳнатни кўрди. Икки ёшидан синглисининг беланчагини тебратишга ўргатишди, тўрт ёшидан қамиш ўриб келишга чиқди. Қайсар қамишпоялар нозик қўлчаларини тилиб-тилиб кесиб ташлар, йиртиқ к | 1 105 |
| 6 | КАМПИРНИНГ ИЖОБАТ БЎЛМАГАН ТИЛАГИ… | 1 016 |
| 7 | #нимадир
Қалбим оғриди, кўнглим қолди.... Ҳаётимизда шу жумлаларга такрор такрор дуч келамиз. Аммо бу чин маънода нималигини биламизми.
Аслида бетобликданда оғирроқ кечадигани, тузалиши оғириям шу. Бироқ ўйламай айтилган сўзлар қилинган ишлар сабаб бўладиган ҳолат ҳам аслида шу.
Мен камдан кам ҳолларда гапираман баҳслашаётган инсонимга қарши. Сабаби ичимда доимо хафа қилиб қўйишдан қўрқиб тураман. Ҳеч кимни дилига озор бермаганман дея олмайман аммо иложи борича бу нарсадан сақланишга ҳаракат қиламан. Нимаям дердик ҳаёт қизиқ инсонлар қизиқарли...
Шунчаки дилдаги гаплар😁 | 1 091 |
| 8 | оши билан ваннага урилди ва ҳушидан кетди. Ҳушсиз ётаркан, кўз олдидан гуноҳлари қатор бўлиб ўтди. Уни шифохонага олиб келишди. Бир неча кун ҳушсиз ётди. У ҳушсиз ҳолида: “Мени кечиринг амаки, дада, кечиринг”, дерди. Шифокорлар бир неча марта операция қилишди. Фойдаси бўлмади. Аллоҳ берган жон омонатини эгасига топширди. Чунки жон омонатига хиёнат қилиш қўлидан келмасди.
Эй азиз фарзанд! Унутмангки, амаки ота ўрнида ота бўлади, тоға эса етти отанинг ўрнини босади, хола она ўрнига она деб бежизга айтилмаган. Улар ҳам ота-онадирлар. Уларнинг дуолари ҳам даргоҳи илоҳийда мақбуллигини билиб, уларни хурсанд қилиш ва ранжитмаслик кераклигини ўрганайлик. Қасам ва онтимизга содиқ бўлайлик.
“Қасамини бузган қиз” китобидан олинди | 1 212 |
| 9 | Омонат нима? Жон омонати, мол омонати, сир омонати... ваъдага вафо қилиш ҳам омонат. Бу омонатларга ҳақиқий инсонгина амал қилади. Чунки омонат эгаси берган омонатини куни келганда сўрайди. Икки инсон бир ишга келишса, уларга фаришталар гувоҳ, Аллоҳ таоло қараб туради. Омонатга содиқ инсонга мукофот бериб, хиёнатчини жазолайди. Келинг, бу мавзуга ҳаётда бўлиб ўтган бир воқеани мисол қилайлик.
Бир инсон акасининг қизининг номига шаҳардан уй олди. Вақти соати келса, уканинг вояга етмаган ўғлига хатлаб беришга келишдилар. Бу келишувда уй номига олинаётган қизга отаси:
– Жон қизим, бу амакинг, менинг жигарим бўлади. Сенга ота ўрнида ота бўлади. Уйни сенинг номингга олдик. Сенга бу уй омонатдир. Вақти соати келса, омонатга хиёнат қилмасдан уйни амакингнинг ўғлининг номига хатлаб берасан. Сенга бу сўзларим ҳам омонатдир, – деди.
Қиз:
– Отажон, айтганингизни қиламан, ўртага Аллоҳни қўйиб онт ичаман. Бу омонат уйни, албатта, вақти келса, эгасига хатлаб бераман, – деди.
Ҳамма бир-бирига ишонди. Уй хатланмади, давлат нотариусига бориб тилхат ҳам қилинмади. Чунки инсоннинг “гўшти ҳаром, лафзи ҳалол” мақолига амал қилинди. Зеро, аждодлар асло ваъдасига хилоф қилмаган халқ бўлгани боис ваъда ва сўзларга ишонамиз. Орадан йиллар ўтди. Қизнинг отаси оламдан кўз юмди. Уйга ҳақли бола эса йигит бўлди. Отанинг маросимлари ўтди. Ҳамма оила аъзолари жам бўлишди. Амаки секин ўзаро тузилган келишувдан гап очди ва уйни ўғлига хатлаб беришини қиздан сўради. Акасининг қизи бўлса, ҳеч нарсага тушунмагандай:
– Қанақа уй тўғрисида сўраяпсиз? – деди елкасини қисиб.
– Қанақа уй бўларди? Сенинг номингга олинган уй-да. Жиянинг катта бўлса, унинг номига хатлаб беришга келишган эдик. Сен онт ичган эдинг, наҳот эсингдан чиққан бўлса? – деди амакиси қизнинг жавобидан ажабланиб. Қиз бўлса, ҳеч нарсадан хабари йўқдек, ўзини бамайлихотир тутар ва:
– Мен ҳеч қанақанги келишув, онтдан хабарим йўқ! Сиз айтаётган уйни отам менга совға қилган, бошқасини билмайман, – деди. Пул бераётганда иштирок этган гувоҳлар унга тушунтиришга ҳар қанча ҳаракат, насиҳат қилишмасин, гапни қулоғига олмас, “Уй меники”, деб туриб олганди. Уй жанжали узоқ давом этди. Маҳалла оқсоқоли, кексалар аралашди. Қиз ўз сўзида қатъий туриб олди. Бир неча бор қасам ҳам ичди. Амакиси уни қарғади ва лаънатлар ёғдирди. Қизнинг кўзига уй кўринар, қарғишларга эътиборсиз ва нописандлик билан қарарди. Аллоҳнинг жазоси борлиги, қарғишлар умрини хазон қилишини бир лаҳза ҳам ўйламасди. Охирги маслаҳатда амакиси кўзига ёш олиб:
– Илоҳо, жувонмарг бўл, шу уйда балога учраб ўл, яхшилик кўрма, отанг ўрнида сенга отаман. Аллоҳ отанинг дуосини рад қилмайди. Менинг ҳам дуоимни рад қилмайди. Бошингга балолар қуюни ёғилганда сўзларимни эсларсан, – деб юзига фотиҳа тортиб юборди.
Шу пайт осмон гумбурлагандек, қизнинг кўз олди қоронғилашиб, чақмоқ чаққандек бўлди. Юраги дукуллаб, қаттиқ қўрқиб кетди. Қалбида: “Ҳой қиз, нима қилаяпсан, Худодан қўрқ!” деган ҳайқириқ отилди. Шу лаҳзада шайтон васвасасини янада кучайтирди. “Нимага қўрқасан, қўлингга фалон миллионлик уй-жой ўтди. Асло қўрқма, дуо билан ҳамма ўлаверса, одам қолармиди, мақсадингдан қайтма, ҳаммасига тупур”. Нафси эса янада ботир бўлишга ундади. У шайтоннинг васвасасига ва нафсига эргашди. Унинг кўзига уй катта бахт ва омад келтирадигандек, Аллоҳнинг ғазаби, амакининг дуоси ҳеч нарсадек кўринди. Юзларга фотиҳа тортилгач, яқинлари ундан юз ўгиришди. Шундай қилиб, ҳаёт давом этаверди. Аммо қиз хотиржамлигини йўқотди. Ташқаридан хушчақчақ, бахтлидек кўринса-да, ичини ит кемирарди. Орадан уч-тўрт йил ўтди. Хаёли паришон бўлиб қолди. Уйқуга ётди дегунча амакисининг дуоси бўғарди. Отасининг норози қиёфаси пайдо бўларди. Шундай бўлса-да, уйни чиройли қилиб таъмирлади. Айниқса, ваннахонага катта эътибор қаратди. Энг замонавий ванна ўрнатди ва энг сифатли кафеллардан ётқизди. Таъмир ишлари тугагач, мазза қилиб ваннада чўмилмоқчи бўлди. Ваннага кирди, ҳидли совун ва хушбўй шампундан фойдаланди. Ваннадан сачраган сувли совун ва шампунлар кафелга тушиб, уни жуда сирпанчиқ қилиб юборди. Чўмилиб бўлган қиз нимагадир сакраб ваннадан чиқди. Кафелга сирпаниб б | 747 |
| 10 | ҚАСАМИНИ БУЗГАН ҚИЗ
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ... | 703 |
| 11 | Онажоним.
Зафарбек Курбонбоев
🌸🌸
Онани яратмасин эканда... | 998 |
| 12 | Дилтортар тарона... Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин. | 1 216 |
| 13 | #нимадир.
Тун ортида тонг бўлгани каби, қийинчилик ва дард ортидан бахтли кунлар бўлади. Аммо сабр керак. Аллох барчамизни сабрли ва сабри ортидан бахтли бандалари қаторида қилсин. Тунингиз осуда ўтсин қадрдонлар. | 1 052 |
| 14 | Давоми...
Ўзимни оқлолмай жоним ҳалак бўлиб юрсам, бу ёғда синфдош қизлар йиғилиб ўтириш қилайлик деб бошлашди. Ҳуллас ҳаммаси устма уст келди. Ўтиришга борсам ҳаммани олдида салом алик қилмасдан таънаю маломат қилса бормасам... Демак гумонларим тўғри деб ўйласа. Хуллас бошим қотган.
Лекин бир нарсани тушуниб етдим: инсон хатолардан ҳоли эмас ва ўша хатодан ўзини фақат ўзи тўхтата олади. Маслаҳатим ҳеч қачон ҳеч кимга керагидан ортиқ ишонманг. | 1 224 |
| 15 | Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал умр ғанимат. Дилозорликлар ва дилҳираликлардан Аллоҳ омонликда сақласин! | 815 |
| 16 | Қадрли обуначилар бугундан бошлаб насиб қилса канал фаолиятида узилишлар бўлмайди. Танаффуслардан сўнг биз яна ижодга қайтябмиз. Албатта қўллаб қувватлаб турасизлар деган умиддаман чексиз ҳурмат билан админкангиз😘 | 703 |
| 17 | Дугонамнинг эри...
Ҳаётий воқеа.
Мактаб давридан дугонамиз Шаҳодат билан. Эри ҳам синфдош эди. Орадан йиллар ўтиб оилали бўлгач ҳам борди келдимиз узилмади. Эри ҳам синфдош бўлганига ўтиришларда бемалол гурунглашиб кулишиб ўтирардик. Дугонам эса эрини мендан рашк қилар эди... Буни сезардим. Аммо эри бн салом аликдан бошқа ортиқча гапимиз йўқ эди. Тўғри эри ора орада сал чегарадан чиқмоқчи бўларди, гап сўзларидан сезардим. Лекин унга доимо яхши ва ёмон ишни фарқини тушунтириб, гапларига эътибор бермай кетардим. Нимадир бўлдию акамнинг ишлари орқага кетиб муаммолар кўпайиб кетди. Бу орада дугонамни эри доим ҳол ахвол сўраб телеграмдан ёзиб турарди. Бир куни телеграмдаги навбатдаги ёзишишда у аҳволинг яхшими кўпдан буён кўрмадим деб ёзиб юборди, шу ерда хато қилдим... Буни оқлаб бўлмайди. Унга ишда ўтирган еримдан ҳа яхши рахмат мана ўтирибман дея расмга тушиб жўнатдим...
Энди кўринг томошани. Кечга уйига боргач ҳотини расмимни кўрган жанжал қилган. Менданам ранжиган, ишонмасдан | 749 |
| 18 | # нимадир
Ишонч қозонилиш учун йиллар керак, аммо уни йўқотишга сониялар кифоя қила олади... | 720 |
| 19 | Хуллас Дилноз хеч кимни хеч нимани уйламай бошини дорга олиб борди...
Эри ва кайнонаси келганда аёлнинг танаси совуб улгурганди.
Инсон уйламайдики беьмани хаёллари уни тубсиз жарга кулатишини.
Афсус шундай булди хою хавас айшу ишрат деб болалар онасиз колди.Уткирчи унга нима булди дерсиз:орадан вакт утиб у жуда одамови хеч кимга хеч нарсага кизикмай куйди.Ёлгиз пайти бот бот Дилноздан узича гапириниб кечирим сурайдиган одат чикарди.Бора бора одамлар уни Уткир телба деб атайдиган булишди.
Хулоса шуки:инсон уз хаётида бор инсонларга садокат билан мехр берса уз хаётига шукур килса умр йуллари равон булаверади.
Муаллиф:Паризода. | 910 |
| 20 | Хаёт бунча бешафкат икки гунохкор инсонни деб хали тугилиш бахтини хис килмай туриб улиш такдирга битилса...
Дилноз сал узига келиб уйига кетди,уйга бориб ётокга кириб ётди уни хаёллари Сира тинч куймасди.Виждони тинмай савалашни бошлади...
,,Нега...нега ахир менга нима етмасди нима учун шундай йулдан юрдим,кузларим шунчалик кур булдими ...саволлар чексиз ... Аммо жавоб йук эди.
Дилноз хам огрик хам бу уй хаёллардан икки кун урнидан туролмади.кайнонаси келинини мазаси бумаганини набираларидан эшитиб келди.узи кайнатма шурва килиб ичирди.Эрига хабар килди.Эри хам ишдан рухсат олиб аёлини атрофида туну кун парвона...Бу мехрибончиликлардан аёл баттар эзиларди...
Шунгами у тузалиш урнига кундан кунга баттар мазаси кочиб урнидан туролмасди.Шу ахволда 4кун ётди.Бешинчи куни кайнонаси кушни аёлни олдига,эри дуконга,болалари мактабга кетган пайти узида куч топиб урнидан турди.Унинг хаёлида факат Бир фикр эди...
Бундай виждон азоби билан яшашнинг имкони йук .
У шу хаёл билан огилхона томон борди,устундан арконни олиб узи учун дор ясади.
Эй фалак бунча бевафосан,ёки синовчимисан ахир ёлгиз у эмасдику гунохкор гунохига шерик булган Яна Бир гунохкор хам борку... | 686 |
