📚 ILM ZIYO 📚
رفتن به کانال در Telegram
📖 «O‘qi! Robbing nomi bilan o‘qi!» «U insonni ‘alaqdan yaratdi. O‘qi! Robbing eng Karim Zotdir. U qalam bilan ta’lim berdi. Insonga bilmagan narsalarini o‘rgatdi» 📖 Alaq sura 1–5-oyatlar 🌱 «Ey Robbim, ilmimni ziyoda qil» deb ayt. 📖 Toha surasi, 114
نمایش بیشتر1 560
مشترکین
-324 ساعت
-167 روز
-4530 روز
آرشیو پست ها
1 561
БЕҲУДАЛИК ВАҚТИДАГИ ИБОДАТ МУКОФОТИ
Биздан аввалгилар бу намозни ташлаб қўйганларининг сабаби, биз юқорида айтган бу вақт
беҳудалик, бекорчи нарсаларни ўйнаш, шайтоннинг алдаши бўлган вақтдир, ким уни адо этса, унга ажри кўпайтирилиб берилади. Аллоҳ таоло каломида нафс борасида шундай дейди:
“На молу дунёларингиз ва на бола-чақаларингиз сизни Бизнинг ҳузуримизга яқин қила олмас. Магарким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар (жаннат) болохоналарида омонликдадирлар” (Сабаъ сураси 37-оят).
👤 Ҳаким Термизий
(қаддасаллоҳу сирраҳу)
📚 «Намоз ва унинг мақсадлари» китобидан
✍ Таржимон: Музаффархон Жониев
@KitobxonUz
1 561
Repost from 📚 ILM ZIYO 📚
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
1 561
Ta'zim sizga ming ehtirom muallimlar.
✍Har birlaridan ta'lim olganmiz.
Fidoiy Ustozlarim.
@KitobxonUz
1 561
«Kimning ustozi bo’lmasa, uning ustozi shaytondir»
Bayramingiz muborak bo’lsin aziz ustozlar!
«Albatta, Alloh taolo, Uning farishtalari, osmonlaru yer ahli, inidagi chumoli, hattoki dengizdagi baliq ham odamlarga yaxshilikni ta'lim beruvchining haqqiga duo qiladilar».
Imom Termiziy rivoyati.
@KitobxonUz
1 561
УСТОЗ — ИЛМ ВА КАМОЛОТ ЙЎЛИДАГИ ЙЎЛБОШЧИ
Инсоннинг ҳаёт йўлида унга илм ўргатиб, эзгуликка чорлайдиган, билими ва тарбияси билан қалбида из қолдирадиган устознинг ўрни беқиёс.
Устознинг бир сўзи — сабоқ, бир насиҳати — йўл-йўриқ, берган илми эса шогирд учун умр бўйи асқотадиган бойликдир.
😇 Барча устоз ва мураббийларимизни 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз!
🤲 Аллоҳ таоло илм йўлидаги хизматларингизни барокатли қилсин, қалбингизга хотиржамлик, умрингизга файз берсин. Шогирдларингиз камолини кўриш бахтини насиб этсин.
Каналга аъзо бўлиш:
@KitobxonUz
1 561
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
Келинчакдек бўлиб ораста,
Гул саломдан кўтаради бош.
Ҳовли гўё ювилган чинни,
Йўллар гўё артилган ойнак.
Қутлаш учун янги бу кунни,
Эл оёққа турар жонсарак…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Қаймоқ иси яйратар танни,
Дастурхонда иссиқ кулчалар.
Сув босгандек қақроқ ўзанни
Одамларга тўлар кўчалар.
Асли ҳатто гўдак эмизмоқ
Баробардир оғир юмушга.
Ошиқарлар, юраклар қайноқ,
Биров ишга, биров ўқишга…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Дуч келади юзлаб чеҳралар,
Кўпин қайтиб кўрмоқлик маҳол.
Улар дилга яқин нақадар,
Шунинг ўзи туганмас иқбол.
Барчинойлар нигоҳида сир,
Алпомишлар кўзида яшин.
Ёшлик қайтар қалбга сочиб нур,
Эслайсан илк севги оташин…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бир маҳаллар беришган салом,
Энди эса олишар алик.
Тилларида дуо, хуш калом,
Саодатдир ҳатто кексалик.
Кулиб турган мунчоқкўз бола
«Тинчлик» сўзин солар ёдингга.
Сочларингдан эриб оқ тола
Интиласан яна олдинга…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бу юртда алп чинорлар ўсар,
Кўк гумбазлар ўнгу сўлингда.
Бир азага кириб ўтсанг гар,
Сўнг ўнта тўй учрар йўлингда.
Гоҳ бировлар танишар илк бор,
Гоҳ йиғилар эски улфатлар.
Одамзотга дунё бўлмас тор
То мавжуддир ширин суҳбатлар…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Бош кўтармас кимдир ишидан,
Кимдир ўйлар улуғ бир режа.
Яна сирли ором қушидай
Қўна бошлар юртимга кеча.
Бугунидан эл кўнгли тўлиб,
Эртанги кун учун тўплар дош.
Анвар шоир чарчоғи бўлиб
Тоғ ортига ёнбошлар қуёш…
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Анвар Обиджон.
@KitobxonUz
1 561
Ҳаётнинг ҳар лаҳзаси гўзал,
Умрнинг ҳар дами ғанимат.
Тун пардаси очилар аста,
Чиқиб келар саҳнага қуёш.
@KitobxonUz
1 561
Ҳасан ибн Абу Жаъфар айтади: Утба шундай деди:
«Ким Аллоҳни таниса, Уни севади.
Ким Аллоҳни севса, Унга итоат қилади.
Ким Аллоҳга итоат қилса, Аллоҳ унга икром қилади.
Кимга икром қилса, уни Ўзига яқин қилади.
Кимни Ўзига яқин қилса, У
Нақадар бахтли!
Нақадар бахтли!
Нақадар бахтли!»
У ҳушидан кетиб йиқилгунича бу сўзларни такрорлади.
📚 Ҳилятул-Авлиё, 6/235 (8621)
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺
@KitobxonUz
1 561
Bu nima uchun kerak, kitobxonlar bilar kitobni bir xil vaqtda, zerikmasdan o‘qiysiz! Yoqtirgan iqtibosizni yozish orqali kitobdagi narsalar yodizda qoladi.
Qog‘oz kitobi yo‘qlar hilol ebook ilovasini yuklab olib o‘qishlari mumkin
1 561
8404. Аллоҳ севадиган ва севмайдиган кишилар
– Аллоҳ севадиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади». (Бақара сураси, 195-оят).
2. «Албатта Аллоҳ тавба қилгувчиларни ва ўзларини мудом пок тутгувчиларни севади». (Бақара сураси, 222-оят).
3. «Зеро, Аллоҳ тақво қилгувчи кишиларни севади» (Оли имрон сураси, 76-оят).
4. «Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади» (Оли Имрон, 134-оят).
5. «Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади», (Оли Имрон, 146-оят).
6. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 148-оят).
7. «Албатта ўзига таваккал қилгувчиларни севади». (Оли Имрон, 159-оят).
8. «Албатта Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади», (Моида сураси, 13-оят).
9. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 42-оят).
10. «Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларни севади». (Моида сураси, 93-оят).
11. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар» (Тавба сураси, 4-оят).
12. «Албатта Аллоҳ тақво қилгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 7-оят).
13. «Аллоҳ эса ўзларини мудом пок тутгувчи зотларни севар», (Тавба сураси, 108-оят).
14. «Зеро, Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», (Ҳужурот сураси, 9-оят).
15. «Албатта Аллоҳ адолат қилгувчиларни севар», Мумтаҳана сураси, 8-оят).
16. «Албатта Аллоҳ Ўзининг Йўлида гўё туташ бинолардек бир сафга тизилган ҳолларида жиҳод қиладиган зотларни севар», (Саф сураси, 4-оят).
– Аллоҳ севмайдиган кишиларнинг Қуръони каримдаги таърифи:
1. «Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди». (Бақара сураси, 190-оят).
2. «Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди». (Бақара сураси, 205-оят).
3. “Аллоҳ ҳар қандай (судхўрликни ҳалол деб билган) кўрнамакни ва (судхўрлик қиладиган) жиноятчини севмайди”. (Бақара сураси, 276-оят).
4. «Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ кофирларни севмас». (Оли Имрон сураси, 32-оят).
5. «Аллоҳ зулм қилгувчиларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 57-оят).
6. «Аллоҳ золим кимсаларни севмайди». (Оли Имрон сураси, 140 –оят).
7. «Албатта Аллоҳ ўзлари бахиллик қиладиган ва ўзга одамларни ҳам бахилликка чақирадиган ҳамда Аллоҳ фазлу карамидан берган неъматларни яширадиган мутакаббир ва мақтанчоқ бўлган кимсаларни севмайди”. (Нисо сураси, 36-оят).
8. «Албатта Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди». (Нисо сураси, 107-оят).
9. «Аллоҳ эса бузғунчи кимсаларни севмас» (Моида сураси, 64-оят).
10. «Албатта Аллоҳ тажовузкор кимсаларни севмас!» (Моида сураси, 87-оят).
11. «Албатта Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас». (Анфол сураси, 58-оят).
12. “Албатта Аллоҳ барча хоин ва куфрони неъмат қилгувчиларни суймас». (Ҳаж сураси, 38-уй).
13. «Чунки Аллоҳ ҳовлиқма кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 76-оят).
14. «Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас». (Қасос сураси, 77-оят).
15. «Чунки Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Луқмон сураси, 18-оят).
16. «Аллоҳ барча кибр-ҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас». (Ҳадид сураси, 23-оят).
@KitobxonUz
