📚 ILM ZIYO 📚
الذهاب إلى القناة على Telegram
📖 «O‘qi! Robbing nomi bilan o‘qi!» «U insonni ‘alaqdan yaratdi. O‘qi! Robbing eng Karim Zotdir. U qalam bilan ta’lim berdi. Insonga bilmagan narsalarini o‘rgatdi» 📖 Alaq sura 1–5-oyatlar 🌱 «Ey Robbim, ilmimni ziyoda qil» deb ayt. 📖 Toha surasi, 114
إظهار المزيد1 595
المشتركون
-324 ساعات
-97 أيام
-5330 أيام
أرشيف المشاركات
1 597
Сен Аллоҳни яхши кўрасанми?!
Эй дўстларим! Қоида бор унда шундай дейилади;
”Ким бир нарсани яхши кўрса ўша нарсани кўп эслайди”.
Ҳой дўстим! Сен Аллоҳни яхши кўрасанми ёки йўқми?
Агар Аллоҳ таолони яхши кўрсанг Унинг зикрини кўпайтиришинг лозим!
Агар Унинг зикрини қилмайдиган бўлсанг Аллоҳга қасамки сен Уни яхши кўрмас экансан.
Роббисини таниб кейин Уни яхши кўрмайдиган кишини одам деб бўладими?
Шундай одам топиладими? Шундай одамни учратиб бўладими?
Аллоҳни танидинг. Унинг бандаси эканингни ҳамда Унинг сенга кўрсатган мурувватлари ва кетма кет бераётган неъматларини билдинг. Шундай экан Уни яхши кўришинг керак. Яхши кўрсанг албатта Уни зикр қилишинг лозим.
Имом Бутийнинг ушбу видео суҳбатидан эркин таржима қилинди.
✍️Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@KitobxonUz
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
1 597
2. НАЗАР БАР ҚАДАМ — 1-ҚИСМ
ﻧﻈﺮ ﺑﺮ ﻗﺪم
Соликнинг диққати ташлаётган қадамида бўлади. Қадам – оёқ деганидир. Қадамни назорат қилиш икки хил маънода талқин қилинади. Биринчиси, атрофга, ўнгу сўлга боқиб, гуноҳга ботмаслик, ҳаёли, одобли бўлиш, оёғининг учига қараб юриш, ўнгу сўлга чалғиб, кўзи номаҳрамга тушиб, гуноҳкор бўлмаслик, демакдир. Солик кўзини пастга тикиб, ҳар қадамини зикр билан ташлаши керак. Машойихлар шундай қилишган. Иккинчиси: «Сен тариқат йўлидан юраяпсанми, Ҳақ йўлчисимисан, бу йўлдан юришингга диққат қил. Атроф билан машғул бўлма, ёмон нарсаларга қарама, ўз йўлингга қара. Босаётган қадамларингга эътибор бер. Юришингга, сайру сулукингга диққат қил», маъносида келади. Мазкур рашҳанинг икки тарафи бор: 1. Моддий тарафи; 2. Маънавий тарафи. Иккала жиҳати ҳам тўғри. Инсоннинг моддий жиҳатдан атрофга боқиб, ҳаромга қараб, гуноҳкор бўлиши ёмон оқибатларга олиб келади. Ахир, солик зикр онларида Аллоҳга хитоб қилиб: «Илоҳий, анта мақсуди», яъни «Аллоҳим, мақсадим сенсан», – демайдими? Шунинг учун солик «мосиво»дан, яъни бекор, беҳуда дунёвий нарсалар билан шуғулланишдан эҳтиёт бўлиб, қадамига қарасин, мақсад сари одим отаётганига диққат қилсин, гуноҳга сабаб бўладиган хунук манзараларга дуч келмаслик тадоригини кўрсин, деган маъно келиб чиқади. Иккинчи жиҳати – маънавий юриши (сайру сулуки)га диққат қилишидир. Ботиний гуноҳларга мубтало қиладиган, йўлдан оздирадиган нарсаларга ўралашиб қолмаслик демакдир. Аллоҳ бас, боқий ҳавас. Мосиводан умид узсанг, бас! Аллоҳ етарлидир, бошқаси фоний, беҳуда. Ҳою ҳаваслар чалғитувчи, фойдасиз ва қийматсиздир. Шундай экан, ҳаёти дунёга алданиб қолмасдан, тўғридан-тўғри мақсуди ҳақиқий саналган Аллоҳга йўналиш, Унга руҳан ва маънан боғланишга ҳаракат қилиш, қадамни шунга яраша ташлаш керак. Маснавий: Кам зада беҳамдамийи ҳуш дар дам, Дар нагзашта назараш аз қадам. Баски, зи худ карда ба суръат сафар, Боз намонда қадамаш аз назар. Таржимаси: У ҳушёрликсиз оз нафас олган, Назари қадамидан ўзга ерда бўлмаган. У ўзлигидан суръат билан сафарга кетган, (Аммо) қадами назаридан айри қолмаган.@KitobxonUz
1 597
Ikki ko'zim ochib bo'la turib Qur'on o'qimagan men ojizmi?
Ikki ko'zlari ojiz bo'la turib Qur'on o'qigan inson...
@KitobxonUz
1 597
Зуҳду зоҳидлик нима?
Савол: Зуҳд, ҳақиқий зоҳидлик нима дегани?
Жавоб: “Зуҳд” бирор нарсадан юз ўгириш маъносини англатади. Абу Идрис Ҳаволоний зуҳд ҳақида бундай деганлар: “Ҳақиқий зоҳид ҳалол нарсани ўзига ҳаром қилмайди, дунёдан воз кечмайди. Балки ўз қўлидагидан кўра, Аллоҳ таолонинг ҳузуридагига ишонади, етган бирор мусибат эвазига ажру савоб умид қилиб, янада хотиржам бўлади”.
Абу Сулаймон Доримий: “Бирор кишининг зоҳирини кўриб, зоҳид экан, демагин. Чунки зуҳд қалбда бўлади”, деганлар. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Зуҳд киши бирор одамни кўрганида уни ўзидан афзал билишидир”, деганлар. Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳ: “Дунё борасида зоҳидлик орзуларнинг қисқалиги ва одамлар қўлидаги нарсалардан тама қилмаслик”, деганлар.
Демак, ҳақиқий зуҳд ҳамма нарсадан юз ўгириб яшаш эмас, балки мол-дунёга муҳаббат қўймаслик, қўлдан кетганига қайғурмай, етган азиятга сабр билан Аллоҳ таолодан савоб умид этиш, эришган ютуқлари учун Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, яна савоб умид қилишдир.
“Сўраган эдингиз” китобидан
@KitobxonUz
1 597
Imom G'azzoliy Tasavvufni 2 qism Ilm va amaldan iborat deganlar.
🍃Shariat da avval Ilm olasiz keyin Amal qilasiz.
🍃Tariqatdan esa unday emas. Siz Amal qilasiz Ilm keladi.
"Sizlar Alloh taologa taqvo qilsanglar Alloh taolo ilm beradi degan mazmunda oyat bor... "
@KitobxonUz
1 597
Qanday bo'ldi azizlar😇 Online ko'rishni ham nasib ettirgan Alloh taologa hamdlar bo'lsin.
1 597
«Masnaviyxonlik darslari» suhbati | 48-dars
https://youtube.com/live/VVaFBUy5TGo?si=yCW3i33J9VsJclM-
1 597
1. ҲУШ ДАР ДАМ
ﻫﻮش در دم
«Ҳуш» — форсчада «ақл-идрок» демакдир. Масалан, ўзидан кетган, ўзини билмай йиқилиб қолган инсон беҳуш дейилади, яъни ҳушини (ақлини) йўқотди, йиқилиб қолди, маъносида келади. «Дам» — «нафас» демакдир. «Ҳуш дар дам» — инсон ҳар нафасда ҳушёр, сергак бўлиши демакдир. Соликлар томонидан Аллоҳни унутмаслик, бепарво бўлмаслик, ҳар жойда Аллоҳни ёдда тутиш, ҳар лаҳза Аллоҳнинг кузатиб турганини ҳис қилиб, одоб билан ҳаракат қилиш, одобни сақлаш, ғафлатдан йироқ бўлиб, огоҳ ва ҳушёр ҳолда туриш талаб этилади. Бу осон иш эмас, чунки инсонни баъзан уйқу элтади, баъзан ғафлат босади. Инсон бошқа масалалар билан ўралашдими, уни ланжлик, лоҳаслик босади, диққати ҳам заифлаша бошлайди. Ҳуш дар дам — ичдан чиқаётган ҳар бир нафас огоҳлик ва ҳузур ичида бўлишидир. Ғафлат унга ҳеч қандай йўл топа олмаслиги керак. Ҳазрат Мавлоно Саъдуддин Кошғарий ҳазратлари айтган экан: «Ҳуш дар дам — бир нафасдан иккинчи нафасга ўтиш ғофиллик юзасидан бўлмай, ҳузур юзасидан бўлсин ва олинаётган ҳар бир нафас Ҳақ субҳонаҳу ва таолодан холи ва ғофил бўлмасин». Ҳазрат Хожа Баҳоуддин шундай таъкидлайди: «Бу йўлда ишнинг асосини нафас устига қурмоқ керакки, замоннинг муҳим вазифасига машғул бўлишда хаёлни ўтмишдан ва фикрни келажакдан озод этсин ва ҳар бир нафасни зое этмасликка уринсин. Нафас ғафлат билан кириб-чиқмасин». Рубоий: Эй монда зи баҳри илм бар соҳили айн, Дар баҳр фароғат асту бар соҳил шайн. Бардор сафойи назар зи мавжи кавнайн, Огоҳ ба баҳр бош байн ун-нафасайн. Таржимаси: Эй, илм денгизига кирмай, булоқ соҳилида қолган киши, Денгизда фароғат бор-у, соҳилда эса бахтсизлик. Икки дунё мавжига хушлик билан назар солма, Ҳар икки нафас ўртасидаги денгиздан огоҳ бўл. Ҳаётда инсонни Аллоҳдан чалғитадиган турли сабаблар бор. Дейлик, баъзи юмушларга берилиб кетиб, гоҳида намозимизни ҳам охирги вақтга тақаб ўқиймиз. Яъни, бизни маълум вақт ғафлат босади, Аллоҳни унутиб қўямиз. Ваҳоланки, солик ҳар нарсадан олдин Аллоҳ амрини бажариши ва ҳушёр туриши керак. Чунки инсоннинг ақл-ҳуши бошқа жойда бўлса, Аллоҳ эсига келмайди. Натижада, Аллоҳни ёдда тутиш қийинлашади, унутади. Баъзи машойихлар айтадиларки, кимки тил билан зикр айтса, дилни ҳозир қилсин, зикр айтаётганда дилни тилга мувофиқ қилсин (яъни, қалб ҳузури билан зикр қилсин). Ўзининг ички оламида Холиқи бечун (ҳеч нарсага ўхшамаган Яратувчи) зотини мулоҳаза ва мушоҳада қилишга уринсин. Мосиваллоҳ (Худодан бошқа)ни эсламасин ва чалғитувчи васвасаларни хаёлидан чиқарсин. Шунда унинг дилида зикрдан бир завқ пайдо бўлади. Модомики, инсонни дунё ташвишлари чалғитар, унда унутувчанлик ва заифлик ҳолатлари пайдо бўлар экан, ғафлатдан уйғонишнинг, Яратувчининг кўриб, кузатиб турганини ҳис қилишнинг ягона чораси — Унинг зикридир. Кўп зикр қилиш заҳмати инсонни мақсадга етказиши мумкин. Ҳатто ухлаганда кўзи ором олса ҳам, қалби ухламайди. Вужудидан «Аллоҳ» деган садо келади. Ҳазрат Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) буюрадиларки: «Жаннатга кирган инсонлар ҳам афсус чекадилар, пушаймон бўладилар: ғафлатда ўтказган вақтларига ва зикрсиз кечирган дамларига надомат чекадилар». Ғафлатда қолса, машинасини бирор жойга уриб олади. Аллоҳдан ғафлатда қолган — «ҳуш дар дам» бўлмаган солик вақтини бой беради. Толибларнинг доим зикр билан машғул бўлишлари, маънан ва руҳан сергак бўлишлари тарбия талабидир. Ғофиллик инсоннинг қийматли фурсатини ўғирлаш билан бирга, кўп зарар ва зиён келтиради.@KitobxonUz
1 597
ИМОМ БУХОРИЙГА ОНАСИНИНГ НАСИҲАТИ
— Ўғлим, устозингизни илмидан, тақвосидан ва унинг гўзал одобидан таълим олинг. Қулоқларингиз устоз оғзидан чиқаётган дарсни тингласа, кўзларингиз унинг одоби, оғир вазминлиги, одамларга бўлган муомаласини кузатиб сабоқ олсин. Бугун ўқиган бир варағингиз сизни яхши томонга ўзгартирса, иккинчи варағини очиб ўқинг. Агар биринчи варақ сизнинг иймонингизни, тақвойингизни ва одобингизни зиёда қилмаса, асло иккинчи вараққа ўта кўрманг. Фойдаси кам, зиёни кўп бўлур.
Аллоҳ учун ўқинг. Шаҳарда ном чиқараман, тенгдошларимни ортда қолдириб, ҳаммадан олдин бўламан, давралар тўрида ўтираман, одамлар диққатини ўзимга қаратаман, кимларнидир гап билан ўсал қиламан, деган мақсадда ўқиманг. Буларнинг бари шуҳратпарастлик дейилади. Шуҳратпарастлик одам ичига беркинган юқумли балодир. Иймони заиф, эътиқоди суст кимсаларга тез юқадиган вабодир. Шуҳратпарастлик ихлосга зиддир. Фикрингизни дунё ташвишлари билан чалғитманг. Сизнинг ёшингизда илм таҳсилидан ўзгаси дуруст бўлмас.
КЎНГИЛ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
@KitobxonUz
1 597
АВЛИЁЛАРНИНГ БАЪЗИ ТУРЛАРИ:
1. Қутблар
Қутб — бутун оламнинг маънавий маркази ҳисобланадиган авлиё. У Оллоҳнинг ёрдами билан бутун инсониятга маънавий раҳбарлик қилади.
Қутблар иккига бўлинади:
Қутб ал-Ақтаб — энг олий қутб.
Ғавс — муҳтожларга ёрдам берувчи авлиё.
2. Абдоллар
Абдоллар — ер юзидаги жамоатларни қўллаб-қувватлайдиган маънавий шахслар. Улар жуда покиза қалб эгалари бўлиб, уларнинг сони доимий равишда 40 нафар бўлиши ҳақида айтилади.
3. Автодлар
Автодлар — маълум минтақалар ёки умматлар учун масъул бўлган авлиёлар.
4. Нажоблар
Улар ер юзидаги халқларнинг ҳолатларини кузатиб, Оллоҳга дуо ва мурожаат қилиш вазифасини бажаради.
5. Аҳли бадр (313 нафар авлиёлар)
Бу авлиёлар Бадр жангида қатнашган саҳобаларнинг маънавий ворислари деб ҳисобланади. Улар дунёда тинчлик ва адолатни таъминлашда иштирок этадилар.
6. Авом авлиёлар
Бу турдаги авлиёлар ҳаётида оддий инсонлар каби кўринадилар, лекин уларнинг қалби Оллоҳнинг нурида бўлади. Улар шунчаки ўз вазифаларини ҳалоллик ва фидойилик билан бажаради.
7. Махфий авлиёлар
Уларнинг мартабаси ниҳоятда баланд бўлади, лекин улар ўз мақомларини ошкор қилмайдилар. Фақат Оллоҳ уларнинг даражасини билади.
@KitobxonUz
1 597
📹 Allohga muhabbat | Husaynxon Yaxyo Abdulmajid
Ошиқ Қалблар Учун 💙🕊✨
┄┄┅┅✿🍃❀🌺
🌺❀🍃✿┅┅┄┄
@KitobxonUz 🕊🕊🕊🕊
1 597
НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИ
Бу тариқат Шоҳ Нақшбанд исми билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад Баҳоуддин Бухорий раҳматуллоҳи алайҳга нисбат берилади. У киши ҳижрий 717 йилда Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида дунёга келганлар. Ўн саккиз ёшларида уйланганлар. Шайх Саммосий ва Амир Кулол раҳматуллоҳи алайҳимодан руҳий тарбия олганлар. Шу билан бирга, шариат уламолари ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўйича олимлар суҳбатларида доимий равишда иштирок этар эдилар. У киши икки марта ҳаж зиёратини адо этганлар ва Форс ҳамда унинг атрофидаги кўплаб Ислом юртларига сафарлар қилганлар. Шоҳ Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 791 йил рабиъул аввал ойининг учинчи куни, душанбага ўтар кечаси вафот этдилар.
Ҳазрати Баҳоуддин раҳматуллоҳи алайҳ умрлари бўйи ўз муридларини суннати Муҳаммадия йўлида тарбиялаб ўтдилар. У кишининг қўлларида ўн минглаб муридлар камол топди. Шоҳ Нақшбанд раҳматуллоҳи алайҳнинг тариқатлари ҳозирги кунда ҳам дунёнинг кўплаб юртларида кенг тарқалгандир.
Шайх Абдуллоҳ Деҳлавий нақшбандия тариқати ҳақида қуйидагиларни ёзади:
«Бу тариқат Ҳақ таолонинг ҳузурида доимий ҳозирликдир, Ислом ақийдасини, Аҳли сунна вал жамоа ақийдасини мустаҳкамлашдир ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашишдир».
Уламолар Муҳаммад Мурод Ўзбакийнинг нақшбандия тариқати ҳақида айтган қуйидаги гапларини ривоят қиладилар:
«У саҳобаи киромларнинг асл ҳолича, зиёда ҳам, нуқсон ҳам бўлмай қолган тариқатидир. У ботинда ҳам, зоҳирда ҳам барча ҳаракат ва саканотларда суннатга ва азийматга комили илтизом қилган, бидъат ва рухсатдан батамом четда бўлган ҳолда ибодатда бардавом бўлишдан иборатдир».
Шайх Амин Алоуддин Нақшбандий ўзининг «Нақшбандия тариқати недир?» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
«Муҳаққиқ уламолар нақшбандия тариқати ҳақида қуйидагиларни таъкидлайдилар: нақшбандия тасаввуфи ўртача ва мўътадилдир. У сулукдаги мўътадиллиги, шариатга эргашиши, тариқатининг осонлиги билан ажралиб туради. У хусусан дин уламолари ичида кенг тарқалган. Нақшбандий сўфийнинг қалби Аллоҳ билан, жисми банда билан.
Бу тариқатдаги назарни ўзига тортадиган энг муҳим нарса – сокинлик, яъни унинг риёдан холи бўлмайдиган бақириқ-чақириқ, тараннум ва тинглашлардан узоқдалигидир.
Нақшбандия тариқатидаги зокир намоздан кейин пок ҳолида қиблага қараб ўтириб олиб, тилини танглайига теккизиб, қалби тил ҳаракати ила бирлашиб, Аллоҳни зикр қилади».
Нақшбандия тариқати мўътадиллиги, осонлиги ва суннатга эргашишдан иборат бўлгани учун кўпчилик, хусусан дин олимлари ичида кенг тарқалгандир. Нақшбандий сўфийнинг қалби Аллоҳ таоло учун, жисми халойиқ учундир. Бу тариқат энг аввал шариатга эргашишга аҳамият беради. Кейин зикрда, фикрда, бандаликда, ихлосда, бошқаларни ўзидан устун қўйишда ва ўзини инкор қилишда бардавом бўлишни тарғиб қилади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари раҳимаҳуллоҳ.
(«Нақшбандия»
@KitobxonUz
