Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 599
مشترکین
-124 ساعت
-27 روز
+930 روز
آرشیو پست ها
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 25-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 19- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:34
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:11
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 19:52
⏱ХУФТОН - 21:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ким адашган: мотуридий ва ашъарийларми ёки "салафийлар"?...
Ҳаддидан ошган, ўзларидан бошқа мусулмонларни адашганликда айбловчи тоифалардан бири масжидда дарс бераётган эди.
Дарс асносида:
- Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан тавассул (васила) қилиш мумкин эмас, - деди.
Масжиддагилар:
- Нима учун мумкин эмас?, - дея савол беришди.
У бўлса:
- Чунки,
✅ Давомини ўқиш
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#Видео #Маъруза
БОЛА ТАРБИЯСИДА ОНАНИНГ ЎРНИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖИДДАГА ЭҲРОМСИЗ КИРИШ
CАВОЛ: Эшитишимизча Жидда мийқот ичида жойлашган экан. Юртимиздан бораётган аксар зиёратчилар Жидда аэропортига қўниб, Мадинага кетишади. Шу ҳолатда жиддага эҳромсиз киргани учун жиноят қилган бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳақиқатда Жидда шаҳри мийқот ичида жойлашган. Маккага бораётган киши нима мақсадда бораётган бўлса ҳам мийқотдан эҳром билан ўтиши вожиб саналади. Чунки Аллоҳ таоло бу жойни бошқа жойдан афзал қилиб яратган. Ҳозирда зиёратга бораётган инсонлар асосан икки хил услубда борадилар:
Биринчиси: Жиддага қўниб, тўғри Маккага бориш. Бу ҳолатда ҳали Жиддага етиб бормай, мийқотдан ўтаётганда эҳромга кириши вожиб бўлади. Агар эҳромсиз кирса, гуноҳкор бўлади ва зиммасига жонлиқ сўйиш лозим бўлади. Бундай киши мийқотга чиқиб, қайтадан эҳром боғлаб келса, жонлиқ зиммасидан соқит бўлади.
Иккинчиси: сиз айтган ҳолат. Яъни Жиддага қўниб, аввал Мадинаи мунавварага бориб зиёрат қилиш ва ундан кейин Маккага жўнаш. Бу ҳолатда Жиддага, яъни мийқот ичига эҳромсиз кириш жиноят ҳисобланмайди. Чунки бу каби инсонларнинг мийқотдан ўтаётгандаги дастлабки мақсади Маккага эмас, балки Мадинага боришдир. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган.
وحرم تأخير الإحرام عنها كلها لمن أي لآفاقي قصد دخول مكة يعني الحرم ولو لحاجة غير الحج أما لو قصد موضعا من الحل كخليص وجدة حل له مجاوزته بلا إحرام
“
Маккага, яъни ҳарам ҳудудига ҳаж (ёки умра)ни ният қилмай, бирор иш туфайли киришни мақсад қилган кишининг мийқотдан эҳромсиз ўтиб кетиш ҳаром ҳисобланади. Аммо агар Жидда ва Хуллайс каби ҳилл (мийқот билан ҳарамнинг орасидаги ерлар)даги бирор жойни қасд қилган бўлса, мийқотдан эҳромсиз ўтиши жоиздир” (“Раддул муҳтор” китоби).
Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ мийқотдан эҳромсиз ўтиш масалаларини баён қилар экан, бундай дейдилар:
هَذَا إذَا جَاوَزَ أَحَدٌ هَذِهِ الْمَوَاقِيتَ الْخَمْسَةَ يُرِيدُ الْحَجَّ أَوْ الْعُمْرَةَ أَوْ دُخُولَ مَكَّةَ أَوْ الْحَرَمِ بِغَيْرِ إحْرَامٍ ، فَأَمَّا إذَا لَمْ يُرِدْ ذَلِكَ وَإِنَّمَا أَرَادَ أَنْ يَأْتِيَ بُسْتَانَ بَنِي عَامِرٍ أَوْ غَيْرِهِ لِحَاجَةٍ فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ
“
Бу (яъни мийқотдан эҳромсиз ўтиш ҳақидаги) ҳукмлар ҳаж ёки умра қилишни ёки Маккага ё ҳарамга киришни мақсад қилган киши беш мийқотдан биридан ўтиши ҳақидадир. Лекин бирор киши мийқотдан ўтишда буларни қасд қилмаган, балки Бани Омир боғи ёки бошқа жойни(бу жойлар мийқот билан ҳарам ўртасидаги ерлар) мақсад қилиб мийқотдан эҳромсиз ўтган бўлса, унга ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди”. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА БЕЭЪТИБОР БЎЛМАНГ!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг фаришталари зикр аҳлларини қидириб йўлларда айланиб юришади. Агар Аллоҳни зикр қилиб юрган қавмни топишса, бир-бирларини чақириб, эҳтиёжларингизга керакли нарсага келинглар, дейишади. Ва ўша зикр қилувчиларни қанотлари билан ўраб, то дунё осмонигача етишади. Аллоҳ таоло билиб туриб: «Бандаларим нима дейишмоқда?» деб сўрайди.
Фаришталар: «Бандаларинг тасбеҳ (Субҳаналлоҳ), такбир (Аллоҳу акбар), ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтиб Сени улуғлашмоқда», дейишади.
Аллоҳ таоло: «Бандаларим Мени кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, Сени кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, нима қилишар эди?» дейди.
Фаришталар: «Агар кўришганида эди, яна ҳам кўпроқ ибодат қилишар ҳамда улуғлаш, тасбеҳ айтишни кўпайтиришар эди», дейишади. Аллоҳ таоло: «Улар Мендан нимани сўрашмоқда?» дейди.
Фаришталар:
«Бандаларинг жаннат сўрашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Жаннатни кўришганми?» дейди.
Фаришталар: «Валлоҳи, эй Рабб, кўришмаган», дейишади. Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди.
Фаришталар: «Агар жаннатни кўришганида, бундан кўра ҳарис, талабгор бўлиб, рағбат қилишар эди», дейишади.
Аллоҳ таоло: «Нима нарсадан паноҳ тилашмоқда?» деб сўрайди. Фаришталар: «Дўзахдан паноҳ тилашади», дейишади. Аллоҳ таоло: «Дўзахни кўришганми?» деб сўрайди. Фаришталар: «Йўқ, кўришмаган», дейишади.
Аллоҳ таоло: «Агар кўришса, қандай бўлар эди?» дейди. Фаришталар: «Агар кўришганида эди, бунданда қаттиқ қўрқиб қочишар эди», дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: «Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уларнинг гуноҳларини кечирдим», дейди.
Фаришталардан бири: «Уларнинг ичида фалон киши бу тоифадан эмас. Фақатгина ўзининг ҳожати учун келиб қўшилмоқда», дейди. Аллоҳ таоло: «У зикр аҳллари билан суҳбатдошдир.
Зикр аҳллари билан бир ўтирганлар ҳаргиз бадбахт бўлишмайди», деб айтади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
⚡️ПСИХАТРОП МОДДАЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ГУНОҲИ КАБИРА!
🎙Ботиржон Тожибоев
Андижон вилоятидаги “Ғиштли” жоме масжиди имом-хатиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
@diyonatli
#Солиҳлар_гулшани
"АҲЛИ ҚАБР, САҲИФАЛАР ЁПИЛДИ"
Ийсо ибн Умар айтади: «Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва: «Эй аҳли қабр! Саҳифалар ёпилди, амаллар кўтарилди», дер ва тонгга қадар ўтирган жойидан қимирламасдан йиғлар, сўнг отига миниб, бомдод намозига кетарди».
«Солиҳлар гулшани»дан
@diyonatli#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАЙЙИТНИНГ ТИЛЛА ТИШЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Вафот этган инсоннинг тишлари тилладан бўлса, дафндан олдин уларни чиқариб олиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар вафот топган инсоннинг тишлари тилла ва шунга ўхшаш қимматбаҳо нарсадан ясалган бўлиб, протез шаклида бўлса ва уларни олиб қўйишда маййитга озор етмайдиган бўлса, зоеъ ва исроф бўлмаслиги учун протез тишларни олиб қўйиш лозимдир. Чунки Аллоҳ таоло мол-дунёни исроф ва зое қилишдан қайтарган. Аммо маййитнинг тишлари мустаҳкам ўрнатилган тишлар бўлса, уларни олинмайди. Чунки бу ишда маййитга озор беришлик бор.
Оиша онамиздан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади:
عن عائشةَ رَضِيَ اللهُ عنها قالت: قال رسولُ اللهِ صلَّى الله عليه وسلَّم كَسْرُ عَظْمِ المَيِّت ككَسْرِه حيًّا
Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтдилар: “Ўлган инсоннинг суягини синдириш худди ҳаёт (тирик) инсонни суягини синдириш кабидир”. Ушбу ҳадисга уламолар изоҳ бериб, гуноҳкорликда ҳар иккиси бир ҳукмдадир, деганлар.
Динимиз ҳукмларига кўра ўлган инсоннинг ҳурмати тирик инсоннинг ҳурмати билан бир хилдир. Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбаларидан бири “Раддул муҳтор” китобида шундай дейилади:
والآدمي مكرم شرعا وإن كان كافرا، فإيراد العقد عليه وابتذاله به وإلحاقه بالجمادات إذلال له أي وهو غير جائز وبعضه في حكمه،
“Одамзот шаръан мукаррамдир. Гарчи у ғайридин бўлса ҳам. Унинг устида битим тузиш, уни ҳурматсиз қилиш, унга нисбатан жонсиз нарсаларнинг муомаласини қилиш уни таҳқирлаш ҳисобланади. Бу иш жоиз эмас. Унинг бир қисми ҳам ўзининг ҳукмидадир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ЁШЛАРГА ОИЛА ҚУРИШИДАН ОЛДИН ОИЛА НИМА ЭКАНЛИГИНИ ТУШУНТИРИНГ!
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Воқид Ҳорис ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан бирга ўтирган эдилар. Уч нафар киши келиб, иккиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юзланди. Аммо бири (мажлисга қатнашмай) кетиб қолди. Яъни, иккиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида тўхтаб, уларнинг бири халқадан бўш жой топиб, у ерга ўтирди. Иккинчиси эса орқага ўтирди. Учинчиси орқа ўгириб кетиб қолди. Қачонки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин: «Мен сизларга мана бу уч нафар киши ҳақида хабар берайми? Уларнинг бири Аллоҳга яқин бўлган эди, Аллоҳ ҳам унга яқин бўлди. Иккинчиси ҳаё қилган эди, Аллоҳ ҳам ҳаё қилди. Учинчиси (ўтиришдан) юз ўтирган эди, Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 22-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 16- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:30
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:09
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:55
⏱ХУФТОН - 21:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#Жума_суҳбати
▶️ Мавзу: ФИТНА – ҚОТИЛЛИКДАН ЁМОНРОҚДИР!
🎙 Ўктам домла Маҳкамов – Тошкент шаҳар, Сергели туманидаги “Қўшқўрғон” жоме масжиди имом-хатиби
1️⃣ Куфрони неъмат нима дегани?
2️⃣ Нима учун фитна қатлдан ҳам оғирроқ гуноҳ?
3️⃣ Уламоларнинг гўшти заҳарлидир. Уларга қарши фитна қилиш қанчалик оғир гуноҳ?
4️⃣ Фаҳш нарсаларни тарғиб этиш, миссионерлик, атеизмга даъват қилиш фитналари ҳақида
5️⃣ Фитна вақтида мўмин инсоннинг одоби қандай бўлиши лозим?
🌐 FULL HD
MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#muftiy_minbari
🌙 БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШХАБАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#кун_ояти
جَنَّاتِ عَدْنٍ الَّتِي وَعَدَ الرَّحْمَٰنُ عِبَادَهُ بِالْغَيْبِ ۚ إِنَّهُ كَانَ وَعْدُهُ مَأْتِيًّا.
"Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир".
(Марям сураси, 61-оят).
Тафсир: Улар «адн жаннатлар»га дохил бўладилар. Бу жаннатларни Аллоҳ солиҳ бандаларига ваъда қилгандир. Аллоҳнинг ваъдаси муқаррар келгусидир. Келмасдан қолмас. Улар дохил бўладиган адн – иқомат жаннатлари шундай жаннатларки: Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур. Ушбу жаннатлар шу қадар ажойиб ва шу қадар роҳат-фароғат диёрики, у ерда қулоқларга бирор оғиз беҳуда сўз эшитилмайди. Эшитиладиган садо фақат «салом» — табрик, тинчлик, омонлик, хурсандлик сўзларидан иборатдир. Адн жаннатларида мангу қолувчилар учун фақат маънавий эмас, балки моддий неъматлар ҳам керагича.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 22-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 16- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:30
⏱БОМДОД - 04:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:09
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:55
⏱ХУФТОН - 21:25
🔗 Улашинг: @diyonatli
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
