Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 605
مشترکین
-124 ساعت
+117 روز
+2630 روز
آرشیو پست ها
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 19-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 27-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:19
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:37
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:41
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Тарбия оиладан бошланади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗИМ БУЗИЛАДИМИ?
САВОЛ: Масжиддаги жамоатда баъзан олдинги сафдаги одамнинг кийими калта бўлгани учун саждада орқаси қисман очилиб қолади ва бехосдан унга кўзимиз тушиб қолади. Шу ҳолатда таҳорат ёки намозимиз бузилмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар таҳорат ва намозни бузувчи омилларни бирма-бир санаганлар. Улар ичида бировнинг авратига кўз тушиб қолиш сабабли бузилади, деган гап йўқ. Бировнинг, хоҳ аёлнинг, хоҳ эркакнинг авратига қараш сабабли бавл ёки бирор суюқлик чиқмаса, таҳорат синмайди. Аммо бу дегани қараш, назар солиш мумкин экан, деб тушунмаслик керак. Чунки бундай ишлар асло мумкин эмас.
Бир нарсани ёдда тутиш лозимки, намоз ўқиш учун тайёрланаётган инсон намоз ўқиш асносида авратлари очилиб қолмаслигининг чорасини кўриши керак бўлади. Чунки бир рукн (фарз амали) миқдорича авратининг тўртдан бири очилиб турса, унинг намози бузилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Қабул бўлиш жиҳатидан отанинг фарзанди учун қилган дуоси Пайғамбарнинг уммати ҳаққига қилган дуоси кабидир. Онаники ҳам шундай” (“Мажмаъул одоб” китобидан).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 18-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:18
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:36
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:42
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
https://t.me/diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким уйида покланиб, сўнгра Аллоҳнинг фарзларидан бир фарзни адо этиш учун юриб борса, босган қадамининг бири хатоларини ўчиради, иккинчиси даражани кўтаради”, дедилар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xabar
📢 САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ҲАЖ ВА УМРА ВАЗИРЛИГИ ХАБАРИ!
🇸🇦 Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги “Ҳаж – 2026” мавсумида зиёратчида “Nusuk” платформасидан олинган тиббий соғломлик тўғрисида гувоҳнома бўлган тақдирда унга ҳаж визаси берилиши ҳақида баёнот эълон қилди.✅ Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаж сафари билан шуғулланувчи вазирлик ва идораларга ҳар бир зиёратчини синчковлик билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва ҳаж сафарига бориш лаёқатига мос келмайдиган касаллик бор-йўқлигини аниқлаш мажбуриятини юклади. Бу талаб ҳожилар хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга қаратилган.
📢 Ҳаж-2026 ҳожилари диққатига: 🪪 Тиббий кўриклардан ўтмасдан ва тегишли гувоҳнома олмасдан ҳаж визасини расмийлаштириш имкони йўқ.
📝 Баёнотда, қуйидаги касалликларга чалинган зиёратчилар ҳаж сафарига юборилмаслигини маълум қилди: ⏺ Диализ талаб қиладиган буйрак етишмовчилиги; ⏺ Минимал жисмоний юкламада ҳам намоён бўлувчи юрак етишмовчилиги; ⏺ Даврий ёки доимий равишда кислороддан фойдаланишни талаб қилувчи ўпканинг сурункали касалликлари; ⏺Жигар етишмовчилиги белгилари билан кечувчи жигар циррозининг оғир босқичи; ⏺ Оғир руҳий ва неврологик бузилишлар; ⏺ Қарилик деменцияси касалликлари; ⏺ Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи, шунингдек, юқори хавфга эга бўлган ҳар қандай ҳомиладорлик; ⏺ Фаол юқумли касалликлар (шу жумладан, силнинг очиқ шакли, геморрагик иситмалар ва ҳоказо); ⏺ Кимётерапия ёки бошқа иммунитетни сусайтирувчи муолажалардан ўтаётган фаол онкологик касалликлар;❗️Саудия Ҳаж вазирлигининг мазкур талаблари бузилган ёки ёлғон маълумот берилган тақдирда, Ҳаж вазирлиги томонидан чора кўрилиши билдирилган.
🗣 “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика жамоатчилик кенгаши зиёратчиларни ушбу талабларга тўлиқ амал қилишга чақиради, ҳамда ушбу талаблар ҳаж иштирокчиларининг ҳаётини ва саломатлигини сақлашга қаратилганини маълум қилади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж ва Умра маркази 📢 Эслатма: 📞 Ҳаж ва умра маркази телефон рақамлари: 📲 +998778821858 📲 +998998821858 🔵@Hajumrauzbot ✅ ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ 🔵 Саҳифаларимиз: 📷Instagram 🚀Telegram
Иш бошлашда бажариладиган суннатлар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Ушбу оятни ўқиш:
“Роббишроҳ ли содри ва йассир ли амри ваҳлул ъуқдатан мин лисани йафқоҳу қовлий”
“Роббим! (Бу қийин вазифага) бағримни кенг қилгин ва ишимни осон қилгин ҳамда тилимдан тугунни (дудуқликни) ечиб юборгин, (токи) улар (қавмим) гапимни (яхши) англасинлар” (Тоҳо сураси, 25-28 – оятлар).
2. Ушбу дуони ўқиш:
“Робби йассир ва лаа туъассир. Робби таммим бил хойри”
“Роббим! Осон қилгин, қийин қилма. Роббим, (ишимни) яхшилик билан тугатгин”.
3. Ҳар бир ишни холис Аллоҳ учун бажариш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Барча ишларни) чиройли қилингиз. Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Оли Имрон сураси, 195-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, сизлардан бирингиз бирор иш қилса, Аллоҳ уни пухта қилишини севади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
4. Ёлғондан узоқ бўлиш.
“Мол (ва бойлик)ларингизни ўрталарингизда ботил (йўллар) билан емангиз!” (Бақара сураси, 188-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким алдамчилик қилса, биздан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 25-РОБИУС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:17
⏱️БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:35
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:05
⏱️ШОМ - 17:45
⏱️ХУФТОН - 19:15
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#эътироф
🎤 «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси, Муҳаммад Абунайян:
«Президент жаноблари, бу даражада улкан ўзгаришларни амалга оширган етакчилардан иккисини биламан. Биринчиси — Сиз, иккинчиси эса Саудия валиаҳди, бош вазир Муҳаммад бин Салмон».✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Нопок ишлардан сақланайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
Аллоҳ бирингизни бирингиздан бирор неъмат билан ортиқ қилиб қўйган бўлса, сизлар уни (ҳасадгўйлик билан) орзу қилманг! Эркаклар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар, аёллар ҳам ўз касбларидан улуш олурлар. (Ҳасад қилиш ўрнига) Аллоҳнинг фазлидан сўрангиз. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билувчидир.
Нисо сураси 32-оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МАСЖИДДА САФЛАРНИНГ УЗИЛИШИ
САВОЛ: Кўпчиликка маълумки, Масжидул ҳаромда эҳромсиз, одатий кийимдаги одамни пастки қаватга киритилмайди. Улар юқори қаватларда намоз ўқишади. Шу ҳолатда пастки қаватда, Каъба атрофида эҳромдаги одамлар тўлмай, анча жой очиқ қолиб, бошқа жойдаги одамларнинг сафига уланмай қолади. Шунда орқадаги ва юқори қаватдаги одамларнинг намози намоз бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидул ҳаром ва бошқа барча масжидларнинг ичи битта ҳудуд ҳисобланади. Шунинг учун масжиднинг ичига кирган инсон модомики, имомдан олдинга ўтиб кетмаган бўлса, иқтидоси дуруст бўлиб, намози намоз бўлади. Сафнинг узилганлиги иқтидога зарар бермайди, аммо бу ҳолат узрсиз бўлса, намоз макруҳлик билан адо бўлади. Масжидул ҳаромда сиз айтган ҳолат зарурат туфайли бўлгани учун макруҳлик ҳам кўтарилади.
Аммо масжиддан ташқарига чиқилганда, саф албатта, уланган бўлиши шарт. Масалан, бир инсон масжид ташқарисидаги сафга қўшилмай, узоқдан, меҳмонхона ичидан, йўллардан туриб, масжид ичидаги имомга иқтидо қилса, ножоиз бўлади ва намози ҳам дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ajdodlar_merosini_õrganamiz
📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (5-қисм)
📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган.
🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Сизларга ўтган қавмларда бўлган касаллик ёпишди. Бу ҳасад ва бировни нафрат билан кўролмасликдир. У юлиб олувчидир. Биласизми, юлиб олувчи деганда сочни юлиб олади демаяпман. У динни юлиб олади...” (Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган, Термизий ривояти, “Сифатул Қиёмат” 57, (2512).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
