fa
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 597
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-77 روز
+830 روز
آرشیو پست ها
#Ҳадис Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки
#Ҳадис Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким менга икки жағи ва икки оёғи орасини (сақлашга) кафолат берса, унинг жаннатга киришига кафолат бераман», дедилар. Имом Бухорий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ХИВАДАГИ МУБОРАК ҚАДАМЖОЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР 🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийла
+9
🌙 ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ХИВАДАГИ МУБОРАК ҚАДАМЖОЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛДИЛАР 🕌 Халқаро анжуманда иштирок этган турли мамлакатлар муфтийлари, таниқли уламолар, исломшунос тадқиқотчи ва диний соҳа вакиллари нуфузли тадбирдан сўнг Хива шаҳридаги муборак қадамжоларни зиёрат қилдилар.
Мартабали меҳмонлар Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасида жойлашган Муҳаммад Раҳимхон, Шерғозихон, Муҳаммад Амин Иноқ мадрасалари, Саййид Паҳлавон Маҳмуд зиёратгоҳи ҳамда Жума масжиди сингари табаррук масканлар билан яқиндан танишиб, мутахассислардан улар тўғрисида атрофлича маълумот олишди. 🟢Дунё уламолари Ўзбекистон замини қадим маданият, буюк цивилизация ва улуғ мутафаккирлар юрти эканига бевосита гувоҳ бўлдилар.
📖 Мажмуада Қуръони карим оятларидан тиловат қилиниб,  азиз авлиёларнинг руҳи покларига бағишланди. Шу билан бирга, фазилатли уламолар юртимиз ва бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик ҳукм суриши, динимиз ривожи ва Ислом олами халқлари тинчлик ва эзгулик йўлида доимо ҳамкор бўлишини сўраб хайрли дуолар қилдилар. #Ислом_эзгулик_ва_тинчлик_дини #Хива2024 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 @diyonatli

АНЖУМАН ҲАР ЖИҲАТДАН МАНФААТЛИ БЎЛДИ Жаҳон майдонида манфаатлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тўқнаш келаётган, турли фитналар, ниф
+4
АНЖУМАН ҲАР ЖИҲАТДАН МАНФААТЛИ БЎЛДИ Жаҳон майдонида манфаатлар гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона тўқнаш келаётган, турли фитналар, нифоқлар алангаси миллиардлаб ёшларнинг тафаккурига найза санчаётган бир даврда тинчлик-хотиржамлик, осойишталик ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб бораётир. Шуни теран мушоҳада қилган муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2023 йил 19 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассемблеясининг 78-сессиясида «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурган эдилар. Бу ташаббус бутун дунёда кенг қўллаб-қувватланди. Шу йилнинг 15-16 октябрь кунлари Тошкент ва Хива шаҳарларида ўтказилган «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман мазкур ташаббуснинг натижасидир. Анжуманда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, Ислом оламининг машҳур уламолари, муфтийлар, дин ва давлат арбоблари иштирок этди. Тошкент шаҳридан кўҳна Хивага кўчган анжуманда камина ҳам қатнашиб, дунёнинг машҳур уламолари, муфтийлар билан дилдан суҳбатлашиш, улар билан музокаралар олиб бордим. Энг қувонарлиси, меҳмонларнинг кўпчилиги Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий таваллуд топган муқаддас заминни ўзларининг иккинчи ватани деб қабул қилгани кишида катта таассурот қолдиради. Дарвоқе, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозоданинг гапларига қулоқ тутайлик: «Ўзбекистоннинг Ибн Сино, Форобий, Беруний, Улуғбек каби олимлари, Имом Бухорий, Термизий, Мотуридий каби улуғ дин пешволари, Амир Темур ва Бобур каби буюк саркардалари, Алишер Навоий каби шеърият усталари ва бошқа кўзга кўринган тарихий шахслари башарият тарихига беқиёс ҳисса қўшиб, исломнинг улуғ маданий-маънавий меросини бойитганлар, шунингдек, Европа уйғониш даврига туртки берганлар.  Ислом олами учун туганмас хазинага эга бўлган биродар Ўзбекистон ўзининг қудратли сиёсий етакчиси бошчилигида тарихий-маънавий миссиясини муваффақиятли давом эттирмоқда...» Ҳақиқатан, ҳар бир уламо, ҳар бир меҳмон бутун дунё Мовароуннаҳр, хусусан, Ўзбекистон алломалари, буюк мутафаккирлари олдида қарздор эканини баралла айтмоқда. Чунки дунё илм-фани тараққиётига беназир ҳисса қўшган йирик олимлар айнан Ўзбекистон фарзандларидир. Мен Бутунжаҳон ислом илмлари университети профессори Шайх Салоҳ Абул Ҳож билан яккама-якка суҳбатлашиб, ҳанафий фиқҳига оид кўплаб маълумотларнинг электрон вариантларини олдим. Айниқса, алломанинг яқинда ўзбек тилига таржима қилинган "Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ" китоби ўзбек ўқувчиларининг қувончига қувонч қўшди.  * * * Ўзбекистонда ўтказилган «Ислом — тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро конференция бутун дунё уламоларини Бухорийлар, Термизийлар юртида жамлади. Шу билан бирга, бу анжуман орқали Ислом олами уламолари ўртасида келажакка қўйилган янги кўприк пайдо бўлди. Энг муҳими, бу тадбир орқали бутун жаҳон афкор оммаси Исломнинг тинчлик ва эзгулик дини эканини англаб етди. Эндиликда Ўзбекистондан бутун дунёга тинчлик ва эзгулик нури таралиб туради, иншоаллоҳ. Жасурбек домла РАУПОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби, Анжуман иштирокчиси. Хива шаҳри, 2024 йил, 16 октябрь. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 17-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 14-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:19 ⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:37 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:05 ⏱ШОМ - 17:45 ⏱ХУФТОН - 19:15 🔗 Улашинг: @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

«Islom - tinchlik va ezgulik dini» mavzusidagi xalqaro konferensiya @diyonatli #16oct #uzbekiston24

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. (37-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан 👉Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Руҳий_тарбия Шайтоннинг қалбга йўл олишини тўсиш. (37-маъруза) «Руҳий тарбия» китобидан Тўлиқ видео👉https://youtu.be/XmSRSxQm9gc Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram |Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

ЮҚОРИ МАРТАБАЛИ УЛАМО ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз яна бир катта илмий анжуманга мезбонлик қил
+9
ЮҚОРИ МАРТАБАЛИ УЛАМО ИМОМЛАР БИЛАН УЧРАШДИ Хабарингиз бор, айни кунларда юртимиз яна бир катта илмий анжуманга мезбонлик қилмоқда. Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Тошкент ва Хива шаҳарларида 15-16 октябрь кунлари “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” ҳамда 17-18 октябрь кунлари эса Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусида халқаро анжуманлар ўтказила бошланди. Ташриф буюрган уламолар анжуманга катта тайёргарлик кўрилганини эътироф этишмоқда. Ана шундай уламолардан бири Дор ал-Ҳуда ислом университети асосчиси ҳамда проректори Шайх Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надави ҳазратлари бугун куннинг иккинчи ярмида пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуаси мажлислар залида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашдилар. Йирик олим мамлакатимизда Юртбошимиз бошчиликларида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Ўзбекистонда фаолият юритаётган диний таълим муассасаларида, масжидларда яратилган шарт-шароитларни олқишладилар. Шу билан бирга, Шайх ҳазратлари имом-домлаларга яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, Ватанга, динга, элга хизмат қилиш неъматлар шукронаси бўлишини таъкидлаб ўтдилар. Учрашув сўнгида имом-хатиблар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Шайх Баҳоуддин Муҳаммад Жамолуддин Надавига мурожаат қилишди. Меҳмон мезбонларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди. Хайрли дуолар билан тадбир ўз ниҳоясига етди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Оят «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у
#Оят «У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)» (Қоф сураси, 18-оят), деб айтган. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 16-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 13-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:18 ⏱БОМДОД - 06:05 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:36 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:05 ⏱ШОМ - 17:45 ⏱ХУФТОН - 19:15 🔗 Улашинг: @diyonatli

#iqtibos #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman 💬 Салоҳ Муҳаммад Абулҳаж: Асли иорданиялик бўлсам ҳам Ўзбекистонни биринчи Ватаним деб ҳисоблайман. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Аллоҳ таоло макондан беҳожат Ахли сунна вал жамоага кўра Аллоҳ таолонинг бирор жойда ўрин олишдан, бирор тарафда қарор топишдан беҳожат Зот эканини ёдда сақлашимиз лозим. Зеро, барча тарафлар ҳам, барча макон ҳам Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари сирасига киради. Роббимиз Ўзи яратган нарсаларда ўрин олишдан покдир (бунга муҳтож эмас). Қолаверса, бирор жойда қарор топиш, ўрин олиш махлуқотларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло эса бундай сифатлардан покдир. Бу ҳақда аллома Ўший раҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Бадъул амолий» номли назмий асарида қуйидагиларни айтадилар: و ذاتا عن جهات الست خال «Олти тарафдан холи бўлган Зот деймиз». Мазкур матнда Аллоҳ таоло олти тарафдан: тепа, паст, ўнг, чап, олд ва орқалардан холи экани таъкидланмоқда. Чунки бошқа бор нарсалар мазкур тарафларнинг бирида бўлади. БАТАФСИЛ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ЧУВАЛЧАНГ ВА БИОГОМУС САВДОСИ CАВОЛ: 1) Чувалчанг савдоси жоизми? 2) Чувалчангдан чиқадиган ахлат-биогомус савдоси-чи? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирги кунда чувалчанг ва ундан олинадиган биогомуснинг ер ва унинг унумдорлигига фойдали бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Шариат рухсат берган шаклдаги маҳсулотларнинг фойдали томони бўлса, бундай нарсаларнинг савдоси жоиз бўлади. Масалан, ҳайвонларнинг тезаги нажосат саналади. Шаръий қоидага кўра нажосатнинг савдоси жоиз бўлмайди. Лекин фойда берадиган нарса бўлгани учун уламолар унинг савдосини жоиз дейишган. Бу мавзуда фиқҳ китобларида шундай дейилган: أَنَّ جَوَازَ الْبَيْعِ يَدُورُ مَعَ حِلِّ الِانْتِفَاعِ ، وَأَنَّهُ يَجُوزُ بَيْعُ الْعَلَقِ لِلْحَاجَةِ مَعَ أَنَّهُ مِنْ الْهَوَامِّ ، وَبَيْعُهَا بَاطِلٌ . “Бир нарсанинг савдосининг жоизлиги ўша нарсадан фойдаланиш ҳалоллигига қараб белгиланади. Зулуклар гарчи ҳашорот ва унинг савдосини ботил эканига қарамай унга эҳтиёж борлиги учун унинг савдоси жоиз бўлади”. (“Раддул муҳтор” китоби). يصح بيع الحشرات والهوام كالحيات والعقارب اذا كان ينتفع بها ، والضابط فی ذلك ان كل ما فيه منفعة تحل شرعاً فان بيعه يجوز “Илон ва чаён каби ҳашоротлардан фойдаланиш имкони бўлса, уларнинг савдоси жоиз бўлади. Бу борадаги қоида шуки, шаръан ҳалол манфаати бор нарсаларнинг савдоси жоиздир” (“Ал-фиқҳу алал мазоҳибил арбаъа” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini 🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИ ⏺Бугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM”
+9
#Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini 🗣НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАН БОШЛАНДИБугун, 15 октябрь куни пойтахтимиздаги “HILTON BAllROOM” меҳмонхонасида “Ислом – эзгулик ва тинчлик дини” мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман бошланди.
🗣Тадбирда Саудия Арабистони, Миср, Туркия, Иордания, Ўмон, Россия, АҚШ, Франция, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ҳиндистон ва Покистон каби дунёнинг 22 мамлакатидан 70 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин арбоблари, муфтийлар ва таниқли уламолар иштирок этмоқда.
💬Маълумот ўрнида мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2023 йил 19 сентябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббуси доирасида ташкил этилди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҲУНАР БИЛГАНЛАР ЕР ЮЗИНИ САЁҲАТ ҚИЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Оят «Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?!
#Оят «Айримларингиз айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир» (Ҳужурот сураси, 12-оят); Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman 🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА 😄 Аввал хабар б
+9
#xabar #Islom_tinchlik_va_ezgulik_dini #anjuman 🗣 ХАЛҚАРО АНЖУМАН ИШТИРОКЧИЛАРИ ЭҲТИРОМ ИЛА КУТИБ ОЛИНМОҚДА 😄 Аввал хабар берганимиздек, 2024 йил 15-16 октябрь кунлари мамлакатимизда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро анжуман ўтказилади. Унда халқаро ташкилотлар раҳбарлари, дин ва давлат арбоблари, муфтийлар, таниқли уламолар, илмий тадқиқотчилар ҳамда хорижий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этади.  
Мазкур тадбирда қатнашиш учун ҳозирга қадар Ислом олами уюшмаси Бош котиби ўринбосари, доктор Абдураҳмон бин Абдуллоҳ, Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Кавказ мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, муҳаддис аллома Муҳаммад Аввома, Истанбулдаги Ибн Халдун университети профессори  Муҳйиддин Аввома, Покистондан Карачи ислом университети профессори Муҳаммад Тақий Усмоний, Дорул улум Девбанд мадрасаси мудири Ҳинд уламолари жамияти раиси Мавлоно Аршад Маданий, Бутунжаҳон ислом илмлари университетидан доктор Салоҳ Абулҳож, Туркия Диёнат ишлари бошқармаси раиси ўринбосари Ҳасан Гучлу, ISAM (Туркия) раҳбари Муртазо Бедир, Малайзия Вақф ишлари вазири Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Булғор ислом академиясидан доктор Сайфул Асрий, АҚШнинг Атланта штатидаги Эмори университети тадқиқотчиси  Раҳимжон Абдуғафуров, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Абдулазиз Закиров кабилар юртимизга ташриф буюришди. 
🛬 Эътиборли меҳмонларни Тошкент халқаро аэропортида мутасаддилар кутиб олиб, уларни диёримизга ташрифи билан қутлаш баробарида халқаро анжуманнинг бугунги кундаги аҳамияти, таниқли уламолар ва аҳли илмларнинг бир жойга йиғилишидан файзу барака ҳосил бўлиши ҳақида сўзладилар. 💬Халқаро анжуман иштирокчилари юртимизга келиши давом этмоқда. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 15-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 12-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:17 ⏱БОМДОД - 06:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:35 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:05 ⏱ШОМ - 17:48 ⏱ХУФТОН - 19:20 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz