fa
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 607
مشترکین
+324 ساعت
+147 روز
+3030 روز
آرشیو پست ها
Repost from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР 🗣Ўзбекистон мусулмонла
#xushxabar #muftiy 📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига аъзо бўлдилар.
🟢Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳодир. 🌙 Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби йирик ҳадис илми олимлари – буюк муҳаддислар заминидаги уламонинг Ислом оламидаги энг нуфузли муассаса ҳисобланган Ҳадиси шариф академияси аъзолигига қабул қилиниши ҳақли эътирофдир. Юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида, келгусида яна бухорийлар, термизийлар етишиб чиқади, инша Аллоҳ.
😄Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган олтинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.
ℹ️ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, академия ҳадисларни жамлаш, таснифлаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва мазкур йўналишларда ўқув дастурлари ва кадрлар тайёрлаш, анжуманлар, мусобақалар ўтказиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратади. Шунингдек, ташкилот динда чуқур кетиш, мутаассиблик кабилардан қайтарaди ва мўътадилликка тарғиб этади.
📍 Академия 2017 йилда Подшоҳ Салмон фармони билан ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Мадина шаҳрида жойлашган. Мазкур академия ва унинг ҳузуридаги Илмий Кенгашга Саудия Арабистони йирик Уламолар Ҳайъати аъзоси Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх раҳбарлик қилади.
Қайд этиш керакки, Муфтий ҳазратларининг ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги меҳнатлари самарасидир. Фаолиятларига оид батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
🤲 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Ҳадиси шариф академиясидаги фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِل
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ أَلَا لِلَّهِ ٱلدِّينُ ٱلۡخَالِصُۚ وَٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُواْ مِن دُونِهِۦٓ أَوۡلِيَآءَ مَا نَعۡبُدُهُمۡ إِلَّا لِيُقَرِّبُونَآ إِلَى ٱللَّهِ زُلۡفَىٰٓ إِنَّ ٱللَّهَ يَحۡكُمُ بَيۡنَهُمۡ فِي مَا هُمۡ فِيهِ يَخۡتَلِفُونَۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي مَنۡ هُوَ كَٰذِبٞ كَفَّارٞ Огоҳ бўлингким, холис дин Аллоҳникидир. Ундан ўзга авлиё-дўстлар тутганлар: «Биз уларга фақат бизларни Аллоҳга жуда ҳам яқин қилишлари учунгина ибодат қилурмиз», (дерлар). Албатта, У зот улар орасида ихтилоф этаётган нарсалар бўйича ҳукм қилур. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни ҳидоят қилмас. Зумар сураси 3 оят Мушриклар Аллоҳ таолонинг яратувчи зот эканини, осмонлару ерни яратганини тан олар эди. Аммо ўша холиқнинг тавҳидини, якка Ўзигина ибодатга сазовор эканини тан олмасди. Ибодатда унга турли бут ва санамларни шерик қилар эди. Улар ўзларича афсона тўқиб, фаришталар Аллоҳнинг қизлари, деб сафсата сотишарди. Фаришталарга турли ҳайкаллар ясаб ўшаларга сиғинишарди. Биз малоикаларга ибодат қилиш зарурлигидан эмас, улар бизни шафоат этиб, Аллоҳга жуда ҳам яқинлаштиришлари учун сиғинамиз, дейишарди. Бу ишлари эса, ботил иш эди. Аллоҳнинг тавҳидига хилоф эди. Куфр ва ширк эди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: https://t.me/diyonatli

«Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» дея номланган заковат ўйинига старт берилди Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-ха
+1
«Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» дея номланган заковат ўйинига старт берилди Тошкент вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар ва имом ноиблар ўртасида бўлиб ўтадиган «Сиз Ўзбекистон тарихини биласизми?» муобақасига старт берилди. Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИТРНИНГ РАКАТЛАРИДА ШАК ҚИЛИШ САВОЛ: Намозхон витр намозининг иккинчи ёки учинчи ракатими, деб иккиланса, қа
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ВИТРНИНГ РАКАТЛАРИДА ШАК ҚИЛИШ САВОЛ: Намозхон витр намозининг иккинчи ёки учинчи ракатими, деб иккиланса, қандай йўл тутади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Витр намозини ўқиётган намозхон нечанчи ракатни ўқиётгани борасида иккиланиб қолса, гумони ғолиб келганини олади. Агар гумони бир томонга ғолиб келмаса, у ҳолда ракатнинг озини олади. Яъни иккинчи ракатми ёки учинчи ракатми деб иккиланса, иккинчи ракат деб ҳисоблайди. Шу ракат учинчи ракат бўлиш эҳтимоли борлиги учун қунут дуосини ўқийди ва қаъдада ўтиради. Кейин учинчи ракатга туриб, унда ҳам қунут дуосини ўқийди. Чунки қунут дуоси охирги ракатда ўқилиши лозим. Намоз охирида эса саждаи саҳв қилади. ("Ал-Важиз фил-фатово", "Ал-Баҳрур-роиқ" китоблари асосида тайёрланди). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Дўзаxдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Ким Аллоҳ учун тавозели бўлар экан, Аллоҳ унинг қадрини кўтармай қўймайди”. И
#Ҳадис Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг сўзларидир: “Ким Аллоҳ учун тавозели бўлар экан, Аллоҳ унинг қадрини кўтармай қўймайди”. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 8-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ 19-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:24 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:47 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:40 ⏱️ШОМ - 17:17 ⏱️ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! https://t.me/diyonatli

Repost from Muslim/podcast.uz
#Muslim_podcast  📱🗣HOZIRGI KUNDА OʼZINI “DOMLА” QILIB KOʼRSАTАYOTGАN SHАXSLАRDАN FАTVO SOʼRАSH, ULАRGА ERGАSHISH QАNCHАLIK XАTАRLI❓ 🎙 Ekspert: Saidjamol domla MasayitovOʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz 🥺Telegram 🛍Instagram 🤪Facebook 😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#Muslim_podcastda  #Ibratli_rivoyatlar 📱🗣MUSHK TARALIB TURADIGAN INSON 📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar 📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#Muslim_podcast  📱🗣HAR KIMDAN EMAS, ILM AHLIDAN SO‘RAMOQ LOZIM! Fatvoning musulmonlar hayotida o‘rni muhimligini hisobga olgan holda ilm va salohiyatsiz fatvo berish yoki uchragan kishidan fatvo so‘rash va unga ergashib ketaverish adashuvga olib boradi. Bu kabi salbiy oqibatlarni keltirib chiqaruvchi ixtiloflarning oldini olish birinchi navbatda islom markazlari va ulamolarning muhim vazifalaridan hisoblanadi. 📝 Manbalar asosida tayyorlandi. 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

Саломни тарқатинглар! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роҳманга ибодат қил
Саломни тарқатинглар! Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роҳманга ибодат қилинглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатга салом ила кирурсизлар», дедилар». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган икки ишга одатланган кишилар ўзлари жаннатга киришлари учун лозим бўлган икки омилни касб қилган бўлар эканлар. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 7-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ РАЖАБ ОЙИНИНГ 18-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:24 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:47 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:35 ⏱️ШОМ - 17:16 ⏱️ХУФТОН - 18:50 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихл
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

#Muslim_podcast  📱🗣 Fatvo berish uchun qanday ilmlarni bilish kerak 🎙 Ekspert: Saidjamol domla Masayitov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi katta ilmiy xodimi, islomshunoslik fanlari bo‘yicha falsafa doktori (PhD) 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslimuz 🥺Telegram 🛍Instagram 🤪Facebook 😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#ajdodlar_merosini_õrganamiz 📿 "АШ-ШАМОИЛ АЛ-МУҲАММАДИЙЯ" асари (15-қисм) 📚 Буюк муҳаддис Имом Термизий раҳимаҳуллоҳнинг ушбу асари – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётлари, гўзал ахлоқлари ва сийратларини ўрганишга бағишланган. 🌙 Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек домла Насриддин ўғли. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَتِرُونَ أَن يَشۡهَدَ عَلَيۡكُمۡ سَمۡعُكُمۡ وَلَآ أَبۡصَٰرُكُمۡ وَلَا جُلُودُكُمۡ وَلَ
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ وَمَا كُنتُمۡ تَسۡتَتِرُونَ أَن يَشۡهَدَ عَلَيۡكُمۡ سَمۡعُكُمۡ وَلَآ أَبۡصَٰرُكُمۡ وَلَا جُلُودُكُمۡ وَلَٰكِن ظَنَنتُمۡ أَنَّ ٱللَّهَ لَا يَعۡلَمُ كَثِيرٗا مِّمَّا تَعۡمَلُونَ Сиз ўзингизга қарши қулоғингиз, кўзларингиз ва териларингиз гувоҳлик беришларидан яширинмас эдингиз. Лекин Аллоҳ қилаётган амалларингизнинг кўпини билмайди, деб гумон қилар эдингиз. Фуссилат сураси 22 оят Сиз гуноҳ ишларни қилаётган вақтингизда одамлар гувоҳ бўлмасин, деб беркинсангиз ҳам, қулоқ, кўз ва териларингиздан беркина олмас эдингиз, бизга қарши гувоҳлик бермайди, деб ўйлардингиз. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҚОМИ МАҲМУД ҲАҚИДА САВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мақоми маҳмуднинг эгаси бўлсалар, унда нега
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МАҚОМИ МАҲМУД ҲАҚИДА САВОЛ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мақоми маҳмуднинг эгаси бўлсалар, унда нега азон айтилганидан кейин "Эй Аллоҳ, у зотни Ўзинг ваъда қилган Мақоми маҳмудга етказгин", деб дуо қиламиз? Бундан гўёки (Аллоҳ сақласин) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Мақоми маҳмуд берилмагандек бўлиб чиқмаяптими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бундай эмас. “Мақоми маҳмуд” “Мақталган мақом” маъносида бўлиб, аксарият уламолар наздида "Мақоми маҳмуд"дан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буюк шафоатлари ирода қилинган. Бу иззат ва кароматнинг энг олий мақоми бўлиб, у Одам авлодидан фақатгина ул муборак зотгагина насиб этган, холос. Шунингдек, азон сўнгида ўқиладиган дуода Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бизга Аллоҳ таолодан у зот учун "Мақоми маҳмуд"ни сўрашни ўргатганлар. Бу мақомни Аллоҳ таоло у зотга ваъда қилган. Қолаверса, Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур дуони қилиш орқали у зотнинг шафоатларига ноил бўлишимизнинг хушхабарини ҳам берганлар. Албатта, У зот алайҳиссаломга "Мақоми маҳмуд" сўрашимиз, бу мақом у зотга берилмаганлигини англатмайди, чунки Аллоҳ таолонинг ваъдаси амалга ошган иш кабидир. Шундай экан, бизнинг азон дуосида "Мақоми маҳмуд"ни Аллоҳдан сўрашимизнинг маъноси нима деган саволга уламолар у зот бизнинг дуойимиз туфайли Мақоми маҳмудга эришмайдилар, балки Аллоҳ таоло у зотга бу мақомни аниқ қилиб қўйган. Биз бу дуони у зотнинг шафоатларига ноил бўлиш учун қиламиз. Бундан ташқари бундай дуо қилишнинг маъноси ё “Мақоми маҳмуд”нинг бардавом бўлишини, яъни у зотга берилган мақталган мақомни давомли қилгин деб сўраш маъносида ёки банда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига дуо қилиш орқали ўз эҳтиёжларини Аллоҳ таолодан сўраши мумкин эканлигига ишорадир, деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Ислом миллийликни эмас, миллатчиликни қоралайди 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ВА УЛАШИНГ🗣 #muftiy_minbari@muslimuzportal Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Дуо осмон ва ернинг орасида туради. Расулуллоҳ алайҳиссаломга саловот келтирмагунча Аллоҳ таъоло ҳузурига юксалмайди. Ҳазрати
Дуо осмон ва ернинг орасида туради. Расулуллоҳ алайҳиссаломга саловот келтирмагунча Аллоҳ таъоло ҳузурига юксалмайди.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу @nasihatuz