Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 588
مشترکین
+124 ساعت
-117 روز
+130 روز
آرشیو پست ها
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Абу Саъсаъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳу Абдуллоҳга: «Сенинг қўйлар ва яйловларни яхши кўришингни биламан. Агар қўйларинг ҳузурида ёки яйловда бўлсанг, намоз учун азон айт. Азон айтаётганда овозингни баланд қил. Чунки муаззиннинг овозини бирор жон ёки инсон ёки бошқа бирор нарса эшитса, Қиёмат куни (унинг мўминлигига) гувоҳлик беришади», дедилар. Абу Саид ушбу ҳадисни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 22-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:51
⏱БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:09
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:11
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
МАНА АЁЛЛАРНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КЕРАК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚОРОНҒУ ЖОЙДА НАМОЗ ЎҚИШНИНГ ҲУКМИ
CАВОЛ: Менинг саволим шундан иборатки қоронғу жойда ҳам намоз ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бўлади. Чунки, қоронғу жойда намоз ўқишнинг ҳеч қандай кароҳияти йўқ. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоронғуда намоз ўқиганлари ҳақида ҳадислар мавжуд. Жумладан, қуйидаги ҳадисда мана бундай дейилади:
عن عائشة رضي الله عنها قالت: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَجَعَلْتُ أَطْلُبُهُ بِيَدِي فَوَقَعَتْ يَدِي عَلَى قَدَمَيْهِ وَهُمَا مَنْصُوبَتَانِ (رواه مسلم والترمذي)
Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: ''Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўрниларида йўқотиб қўйиб, қўлим билан пайпаслаб, излай бошладим. Ногаҳон қўлим оёқларининг остига тегди. Ўзлари саждада ва оёқларининг таг қисмини тик тургизиб олган ҳолда эканлар" (Имом Муслим ва Термизий ривоят қилган). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ИСЛОМДА БЕВА АЁЛЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни муаззинлар энг бўйи узун кишилар бўлишади (яъни даражалари баланд кишилар бўлишади)», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 21-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:52
⏱БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:11
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:10
⏱ХУФТОН - 19:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
“Илм ўрган ва ўзгаларга ҳам ўргат. Ўтмишингни муаллиминг деб бил. Бировга ҳаддан ташқари танбеҳ берма, беҳудага мақтама ҳам. Ўтганга, тўкилганга ва кетганга афсусланма. Нифоқ илмсизлик белгисидир”.
Абу Мансур Мотуридий
@fitratuz
#Видео
ҚИЗЛАРИМИЗГА ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ БEРАЙЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЖАНОЗА ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Имом жаноза ўқиганлиги учун пул олса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Жаноза намози фарзи кифоя, яъни, маълум бир кишилар бажарса бошқалардан гуноҳ соқит бўладиган амалдир ва жаноза ўқиш имомнинг ҳаққи ва вазифасидир. Мутааххир (кейинги) уламолар имомлик учун ҳақ олиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Жаноза учун ҳақ бериш, имомлик учун ҳақ бериш жумласидандир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МЎМИН ВА МЎМИНАЛАРГА БЕРИЛАДИГАН АЖР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одамлар азоннинг ва аввалги сафнинг фазилатини билишганида эди, уни қўлга киритиш учун қуръа ташлашга мажбур бўлиб қолишса, қуръа ташлаб бўлса ҳам у фазилатни қўлга киритишга ҳаракат қилишар эди. Агар жамоатга эрта боришнинг фазилатини билишганда эди, унга ошиқишар эди. Агар хуфтон ва бомдод намозидаги фазилатни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам боришар эди», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 20-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:55
⏱БОМДОД - 06:35 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:13
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:09
⏱ХУФТОН - 19:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
🧎♂️ Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса...
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Ким бир кеча ва кундузда (фарздан ташқари) ўн икки ракат намоз ўқиса, унга жаннатдан уй қурилади. Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракат. Шомдан кейин икки ракат, Хуфтондан кейин икки ракат. Бомдоддан олдин икки ракат” (Имом Термизий ривояти).⚡️ БАТАФСИЛ @fitratuz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
САРТАРОШ БИЛАН МЕҲНАТ ҲАҚИДА САВДОЛАШИЛМАЙДИМИ?
CАВОЛ: Устоз, бир жойда сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди, деб эшитганман. Шу ҳакида динимизда нима дейилган?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз айтган касб эгалари билан савдолашиш мумкин. Шариатимизда “сартарош, тикувчи ва гўрков билан меҳнат ҳаққида савдолашилмайди” деган гап йўқ. Аксинча ҳар бир ҳалол меҳнат турига муносиб ҳақ тўланиши кераклиги белгилаб қўйилган. Сартарош, тикувчи ва бошқа касб эгаларини ёллаб ишлатилган тақдирда улар билан албатта бирор келишув, битим тузилиши шарт. Чунки кимнидир бирор ишга ёллаб ишлатишлик исломдаги ижара битими ҳисобланади. Ижаранинг шариатга мувофиқ бўлишидаги муҳим шартлардан бири иш ҳаққининг аниқ бўлишидир.
Бу борада "Мухтасарул виқоя" китобида бундай дейилган:
هِي بَيْعُ نَفْعٍ مَعْلُومٍ بِعِوَضٍ، ويُعْلَمُ النَّفْعُ بِذِكْرِ المُدَّةِ وبِذِكْر العَمَلِ
Ижара – бирор ҳақ муқобилига маълум манфаатлардан фойдаланиш учун тузилган савдо шартномаси. Манфаат маълум бўлиши учун эса фойдаланиш муддати ва хизмат турини айтишлик зарур бўлади (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Агар сартарошхонада кўрсатиладиган хизматлар нархи ёзиб қўйилган бўлса ёки ўша шаҳар ё қишлоқда хизмат нархи маълум бўлса, ҳар икки тараф рози бўлиб, хизмат тақдим этилса, бу билан ҳам келишув амалга ошган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ҚИЗ ФАРЗАНД НЕЪМАТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!
Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Янгийўл тумани «Пусур оқсоқол» жоме масжиди имом-хатиби Баҳодир домла Усмоновнинг волидаи муҳтармаларининг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
#Ҳадис
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
