Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 687
مشترکین
-224 ساعت
+57 روز
+2430 روز
آرشیو پست ها
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 16-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 10- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:23
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:03
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:55
⏱ШОМ - 19:59
⏱ХУФТОН - 21:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ёшларни радикал тоифалардан асраш зарур
Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Бугунги кунда “экстремизм”, “терроризм”, “мутаассиблик”, “оқимлар” каби тушунчалар кенг қўлланиляпти. “Радикализм” киши сўз ва амалларида мўътадилликдан оғиб, ҳақиқатдан узоқ бўлган “нодир” фикрлар ортидан эргашиш бўлиб, динда ғулувга кетишнинг бир кўриниши ҳисобланади.
Дин ниқоби остида ёшларни зўравонликка ва оилавий қадриятларни йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда радикал қарашларни тарқатиш авж олмоқда, ушбу таҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши маърифат билан курашиш лозимдир.
..... 👉 batafsil
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Видео #Маъруза
АҲЛИ ДАВЛАТЛАРГА ИЛТИМОС
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЎГАЙ ОНАГА ЗАКОТ БЕРИШ
CАВОЛ: Ўгай онага закот берса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга муҳтож бўлса, яъни нисобга етган маблағи, мулки ёки тилласи бўлмаса, бундай аёлга закот бериш мумкин. Чунки орасида туғилиш ва эр хотинлик риштаси бўлмаган шахсларга закот берса бўлади, яъни фарзанд ота-онасига, ота-она фарзандига, эр хотинига, хотин эрига закот бера олмайди. Отасининг аёли, яъни ўгай онада эса бундай алоқадорлик йўқ. Бу ҳақида “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَيَجُوزُ دَفْعُهَا لِزَوْجَةِ أَبِيهِ وَابْنِهِ وَزَوْجِ ابْنَتِهِ تَتَارْخَانِيَّةٌ .
“Закот берувчи шахс закотини отасининг хотини, келини ва куёвига бериш мумкин. “Татархония” китобида шундай келган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ИНСОН ЭҲСОН ҚИЛИШЛИГИ БИЛАН МОЛ ДУНЁСИ КАМАЙИБ ҚОЛМАЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Ҳузайфа ва Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тўшакларига ётсалар: «Бисмикаллоҳумма аҳя ва амувту», яъни «Аллоҳим, Сенинг исминг билан тириламан ва ўламан», деб айтардилар. Агар уйғонсалар: «Алҳамдулиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур», яъни «Ўлдиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайтиш, яъни тирилиш Унинг Ўзигадир», деб айтардилар.
Имом Бухорий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
👉 @fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 15-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 9- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:23
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:03
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 18:00
⏱ШОМ - 20:00
⏱ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
+7
#Ғафлатда_қолманг!
🌙 АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!
📢 16 июль – сешанба куни Муҳаррам ойининг 10 куни – Ашуро кунидир.
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).⏰ Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 🗓 9 Муҳаррам - 15 июль - душанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:23 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:58 🗓 10 Муҳаррам - 16 июль - сешанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:24 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:57 🗓 11 Муҳаррам - 17 июль - чоршанба ⏺ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:25 ⏺ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 19:56 🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Муҳаррам ойи фазилати ҳақидаги видеоларини кўриб кўпроқ маълумотга эга бўлинг: ▶️ БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: 💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4, Андижон - 9/14, Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14. 💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20, Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8, Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35. 🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
🌙 БИР ЙИЛЛИК БАРАКАГА ЭГА БЎЛИНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📆 Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗГА НИЯТ ҚИЛИШДА АДАШИШ
CАВОЛ: Хуфтон намозида имомга иқтидо қилиб, шом намозига ният килиб қўйибман. Бошқатдан ўқиб олишим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният намознинг шартларидан бири ҳисобланади. Бу ниятда қалбдаги ният эътиборли бўлади. Тилда бошқа намоз, қалбда бошқа намозни ният қилса, қалбдаги ният ҳисобга ўтади. Шунга кўра агар сиз дилингизда хуфтон намозини ўқиш нияти бўлиб, тилингизда шом намозини айтган бўлсангиз, бунинг зарари йўқ. Бу ҳолатда намозни қайта ўқимайсиз. Агар дилингизда ҳам шом намози деб ният қилган бўлсангиз, у ҳолда қайта ўқиб оласиз. Бу борада фиқҳий манбаларимизда қуйидагича иборалар келган:
والمعتبر فيها عمل القلب اللازم للارادة فلا عبرة للذكر باللسان إن خالف القلب لانه كلام لا نية، فلو قصدالظهروتلفظ بالعصر سهوا اجزأه
“Ниятда эътиборга олинадиган нарса бу бажарилаётган ишни қалбнинг қасд қилишидир. Қалбдаги ниятга тилдаги ният зид бўлса, бунинг аҳамияти йўқ. Чунки тилда айтиш қасд қилиш эмас, балки гапиришдир. Масалан, бир киши пешин намозини ўқиш учун дилида пешинни ният қилди, аммо адашиб тили билан асрни ният қилиб қўйди. Бундай ният қилиши кифоя қилади”. (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирингиз ўз аҳли ҳузурига келиб, (жимo қилишни хоҳлаб) «Бисмиллоҳи, аллоҳумма жаннибнаш шайтона ва жаннибиш шайтона ма розақтана», деса, ўрталарида бола бўлиб қолса, унга у (шайтон) зарар бера олмайди», дедилар.
Маъноси: «Аллоҳнинг исми ила, Аллоҳим, бизни шайтондан ва шайтонни Сен бизга ризқ қилиб берган фарзандимиздан йироқ қилгин».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 14-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 8- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:20
⏱БОМДОД - 04:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 05:01
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 18:00
⏱ШОМ - 20:01
⏱ХУФТОН - 21:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Аҳли_сунна_эътиқоди
#Ал_ақида_ат_Таҳовия_матни
"Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам умматидан ҳеч кимга нисбатан қилич кўтаришни жоиз кўрмаймиз. Шариат вожиб қилган ҳад жазолари бундан мустасно".
"Ақида матнлари" китобидан
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz#Видео #Маъруза
ЭРКАК ФАҚАТ НИКОҲИДАГИ АЁЛИДАН САКИЙНАТ ТОПАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ГИЛАМНИ КАРЧЕР БИЛАН ПОКЛАШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Нажосат теккан гиламларни карчер билан ювиб покласа бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиқишнинг иложи бўлмаган катта гиламларни сиз айтган услубда ювилганда пок бўлади. Чунки бундай ювиш жараёнида ювиш ускунаси(карчер) сувни гиламга пуркайди ва бу орқали гиламдаги нажосатни чиқариб юборади. Поклашдаги асосий нарса нажосатни йўқотишдир. Фиқҳ китобларимизда гилам каби сиқишнинг иложи бўлмаган нарсаларни оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш орқали покланади деган гап гиламдаги нажосат чиқиб кетиши ва инсондаги васвасани йўқ қилиш учундир. Ҳозирги кундаги карчерлар ҳам мана шу ишни, яъни гиламдаги нажосатни чиқариб юбора олади. Чунки у гиламни ювишда юқори босим билан сув пуркаб ювади. Агар мана шу сув пуркашни уч марта такрорласа, гилам пок бўлади. Бу борада “Ҳошиятут таҳтовий ала мароқил фалоҳ” китобида бундай жумлалар келади:
يعني اشتراط الغسل والعصر ثلاثا إنما هو إذا غمسه في إجانة أما إذا غمسه في ماء جار حتى جرى عليه الماء أو صب عليه ماء كثيرا بحيث يخرج ما أصابه من الماء ويخلفه غيره ثلاثا فقد طهر مطلقا بلا اشتراط عصر وتجفيف وتكرار غمس هو المختار ولا فرق في ذلك بين بساط وغيره وقولهم يوضع البساط في الماء الجاري ليلة إنما هو لقطع الوسوسة."
“Яъни нажас бўлган нарсани уч марта ювиш ва сиқиш деган шарт шу нарсани бир идишга ботирилган ҳолатга тегишли. Агар нажосат теккан мазкур нарса оқар сувга солинса ва устидан сув оқиб ўтса ёки сув кириб чиқиб кетадиган даражада уч марта кўп сув қуйса, тўлиқ пок бўлади. Бу ҳолатда сиқиш, қуритиш ва такрор сувга ботириш деган шарт бўлмайди. Ихтиёр қилинган гап мана шу. Бунда гилам ва бошқа нарсаларнинг фарқи йўқ. Уламоларнинг “Гиламнинг оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш” деган гаплари васвасани йўқ қилиш учун айтилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча ҳолатларда Аллоҳни зикр қилиб юрардилар.
Имом Муслим ривояти.
@fitratuz
Internet tarmogʻida aqidaparastlik, radikalizm va ekstremistik gʻoyalari bilan yoʻgʻrilgan materiallarni tarqatish yoki saqlash boʻyicha maʼmuriy va jinoiy javobgarlik belgilangan boʻlib, bunday holatlarga duch kelsangiz yoki ular haqida muayyan maʼlumotga ega boʻlsangiz, Ichki ishlar organlarining “102” xizmati yoki “1102” raqamli ishonch telefoniga murojaat qilishingiz soʻraladi.
Sizning murojaatingiz anonim saqlanishi kafolatlanadi.
———
Интернет тармоғида ақидапарастлик, радикализм ва экстремистик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиш ёки сақлаш бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бундай ҳолатларга дуч келсангиз ёки улар ҳақида муайян маълумотга эга бўлсангиз, Ички ишлар органларининг «102» хизмати ёки «1102» рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингиз сўралади.
Сизнинг мурожаатингиз аноним сақланиши кафолатланади.
Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
