fa
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 597
مشترکین
اطلاعاتی وجود ندارد24 ساعت
-77 روز
+830 روز
آرشیو پست ها
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛАР CАВОЛ: Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми? Сабаби чет элда никоҳ ўқитаёт
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НИКОҲДАГИ ГУВОҲЛАР CАВОЛ: Никоҳ ўқитилаётганда гувоҳлар мусулмон бўлиши шартми? Сабаби чет элда никоҳ ўқитаётган ёшлар кундан кунга кўпаймоқда. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон эр ва аёл никоҳланаётганда иштирок этаётган гувоҳлар балоғатга етган, ақли расо ва мусулмон бўлишлари шарт. Мазкур шартларнинг бири топилмаса, гувоҳлик тўғри бўлмайди ва никоҳ ҳақиқий бўлган ҳисобланмайди. “Ҳидоя” китобида бундай дейилган: ولا ينعقد نكاح المسلمين إلا بحضور شاهدين حرين عاقلين بالغين مسلمين رجلين أو رجل وامرأتين “Икки мусулмоннинг никоҳи фақатгина мусулмон, балоғатга етган, ақли расо ва ҳур бўлган икки эркак ёки бир эркак ва икки аёл гувоҳлигида боғланади”. Демак, никоҳдаги гувоҳларнинг мусулмон бўлиши шарт. Шундай экан, зарурат бўлганда, ота-оналар маслаҳати билан чет элда турмуш қурмоқчи бўлганлар ўша жойдаги мусулмонлар гувоҳлигида никоҳланишлари лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео БОШЛАНАЁТГАН ҲАР БИР КУН ШУНДАЙ НИДО ҚИЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни
#Ҳадис Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзларни кўпайтирманглар. Чунки Аллоҳнинг зикридан бошқа сўзлар бағритош қилиб қўяди. Инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи бағритошларидир», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 22-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 22-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 19-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:23 ⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:41 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:55 ⏱ШОМ - 17:37 ⏱ХУФТОН - 19:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

Таҳоратдан олдин "бисмиллаҳ" айтилса Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамб
Таҳоратдан олдин "бисмиллаҳ" айтилса Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ўйлаб кўринг, таҳоратдан олдин «бисмиллаҳ» айтилса, унга қанча меҳнат, вақт сарф бўлади, қанча пул тўланади? Лекин ушбу кичкинагина амал инсоннинг зоҳирию ботинининг поклиги ва мунавварлигига сабаб бўлади. Шунинг учун таҳорат бошлашдан аввал «бисмиллаҳ»ни айтишга ҳаракат қилишимиз лозим. Лекин баъзан эътиборсизлик сабабли, биз ана шундай баракалардан маҳрум бўламиз. Агар мусулмон бўлмаган бошқа одам таҳоратнинг барча амалларини қилса, яъни қўлини ювса, ғарғара қилса, бурунни чайса, оғизни ювса, бошига масҳ тортса, оёғини ҳам ювса, бунинг натижасида тозалик ҳосил бўлади. Лекин унга таҳоратнинг нури ва маънавий баракалари келмайди. Шунинг учун, намоздан олдин мусулмон одамга таҳорат олиш буюрилганки, ундан мақсад фақат зоҳирий ташқи бадани покланмасин, балки ботин ичкарида ва руҳда ҳам бир нур ва барака ҳосил бўлсин, ботини ҳам поклансин. «Насиҳатлар гулдастаси» китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Мақола Тилга эътибор – элга эътибор 21 октябрь – Ўзбек тилига давлат мақоми берилган кун Сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳа ва тармоқлар каби она тилимиз қадри ва нуфузини янада ошириш борасидаги сиёсат ва амалий ишларимиз ҳам янги босқичга кўтарилмоқда. Бунинг тасдиғи ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақоми ва обрў-эътиборини тубдан ошириш бўйича қабул қилинган тарихий ҳужжатларда яққол кўриш мумкин. Халқимизнинг неча асрлик бой тарихи, кўҳна ва серқирра маданияти ўзбек тили – она тилимиз таъсирида шаклланган. Тарихга бир назар солсак, 1989 йил 21 октябрь куни юртимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Ўзбек тили – она тилимиз давлат тили сифатида халқимизни бирлаштирадиган, жамиятимизни улуғ мақсадлар сари сафарбар этадиган қудратли куч бўлиб майдонга чиқди. Асосий қонунимиз – Конституциямизнинг ўзбек тилида яратилиши эса она тилимизнинг нуфузини янада юксалтирди. Давлатимиз мадҳияси халқаро майдонларда ўзбек тилида янграй бошлади. Айниқса, она тилимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Тил – миллатнинг фахри, ғурури, кўзгуси. Миллатларни ажратиб турувчи асосий белгилардан бири бу тил экан, ҳар бир инсон ўз тилини билиши, уни улуғлаши ва шу билан бирга бошқа миллатларнинг она тилига ҳам ҳурмат билан қараши лозим. БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗУҲО НАМОЗИ НЕЧА РАКАТ? CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЗУҲО НАМОЗИ НЕЧА РАКАТ? CАВОЛ: Зуҳо намози кўп манбаларда 12 ракатгача бўлиши келтирилган. Яқинда бир манбада 8 ракат деб ўқидим. Буни қандай изоҳлаш мумкин? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Зуҳо намозининг энг ози икки ракат эканида уламолар иттифоқ қилишган. Энг кўпи неча ракат экани борасида турли қараш мавжуд. Баъзи уламолар 8 ракат, деган бўлсалар, қолганлари 12 ракат дейишган. "Зуҳо намозининг кўпини чегараси йўқ", — деганлар ҳам бор (“Кувайт Фиқҳ энциклопедияси”). Нима бўлганда ҳам, Зуҳо намози нафл намоз саналади. Уни кимдир ўқиса яхши, ўқимаса маломат қилинмайди. Шундай экан, унинг ракатларининг сони борасида ҳам кимдир оз ёки кўп ўқиса маломат йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Видео УМР ЖУДА ҚИСҚА Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, бир ишни айтиб беринг, уни маҳкам ушлай»,
#Ҳадис Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Мен: «Эй Расулуллоҳ, бир ишни айтиб беринг, уни маҳкам ушлай», деганимда, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Раббим Аллоҳ, деб айт, кейин шу сўзингга мувофиқ истиқоматда (собитқадам) бўл», дедилар. Яна «Эй Расулуллоҳ, менга қўрқиладиган нарсанинг энг хавфлиси (хабарини беринг)», деганимда, у зот тилларини ушлаб «Бу», дедилар». Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 21-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 21-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 18-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:22 ⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:40 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:00 ⏱ШОМ - 17:40 ⏱ХУФТОН - 19:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН! КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!.. @diyonatli

#Видео ЎЗИНГИЗДАН КАТТАНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ҳашвия фирқаси. Зоҳирия мазҳаби #сохта_салафийларга_раддия Мусулмонлар орасида кейинги йилларда пайдо бўлган янги-янги фирқалар, хусусан сохта салафийлар ва уларга ҳамфикр бўлган тоифалар ўзларининг бузуқ эътиқодлари билан янгилик яратмадилар. Балки қадимги маслакдошлари бўлмиш ҳашвийлар ва зоҳирийларнинг изидан бормоқдалар холос. Буни аввалги адашган тоифалар билан ҳозиргиларининг ақидасини таққослаш орқали билиб олиш мумкин. БАТАФСИЛ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир таниши
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛЛАРНИНГ ЖЎР БЎЛИБ ТАҲЛИЛ АЙТИШИ CАВОЛ: Дугонамнинг яқини вафот этганда таъзияга бордим. Шу ерда бир танишим ҳамма аёллар жўр бўлиб таҳлил айтинглар, деди. Мен бундай гапни аввал эшитмаган эдим. Ҳақиқатан, жанозага борган аёллар шундай қилиши керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Жанозада аёллар жўр бўлиб таҳлил айтади”, деган гап йўқ. Аммо таҳлил каби зикрларни айтиб, маййитга бағишлаши бор ва савобли амал. Шунда ҳам зикрларни махфий тарзда айтиш афзал ҳисобланади. Айрим ҳолатлар бундан мустасно. Аллома Ходимий Ҳанафий бундай деган: وفي آخر رسالة أبي مسعود: الجهر بالذكر جائز ولكن الإخفاء أفضل وهو مراد محمد “Абу Масъуд рисоласининг охирида “Зикрни жаҳрий айтиш жоиз, аммо махфий қилиш афзалдир. Буни имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ ҳам ирода қилган”, дейилган”. Қолаверса, аёллар намоз ўқиш учун азон ва иқомат айтмайдилар, намозларини махфий ўқийдилар. Шу сабабли сиз айтган аёлнинг жўр бўлиб таҳлил айтинглар, дейиши катта хато ҳисобланади. Бунинг ўрнига ҳар бир инсон ўзи билган зикр ва дуоларни ўқиб, маййитга ёрдам беришлари савобли амал саналади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ЎЛИМ КЕЛИШИДАН ОЛДИН БАЖАРИБ ОЛИНГ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

#Ҳадис Билол ибн Ҳорис ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Аллоҳнинг
#Ҳадис Билол ибн Ҳорис ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши Аллоҳнинг розилигидан бўлган сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача розилигини ёзиб қўяди. Ва яна бир киши Аллоҳнинг ғазабини келтирувчи сўзни гапириб, у билан олий даражага етишни фикр қилади. Аллоҳ таоло сўзи сабабли Унга йўлиқадиган кунгача ғазабини ёзиб қўяди», дедилар. Имом Молик ва Термизий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 20-ОКТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 17-РОБИУС СОНИЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 05:21 ⏱БОМДОД - 06:10 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:39 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:00 ⏱ШОМ - 17:40 ⏱ХУФТОН - 19:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @diyonatli

Неъмат кетса, қайтиб келмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Суриялик ёзувчи айтади: "Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики
Неъмат кетса, қайтиб келмайди Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Суриялик ёзувчи айтади: "Ироқ аҳолиси тўқчиликда шу даражага етдики, дастурхонда ортиб қолган нарса борки, уни ахлатга ташлайдиган бўлишди. Ҳатто, уларда (الاكل البايت) “кечагидан қолган сарқит” атамаси ҳам пайдо бўлди. Аллоҳ таоло уларни ўн йил давомида иқтисодий қамал билан синаган эди, қора қотган нонни ҳам кўзга суртиб ейдиган бўлишди. Миллион нафар ёш болалар очлик ва касалликдан нобуд бўлдилар. Қачонки мен ўз юртим Дамашқ ва унинг атрофидаги жойларда ҳам нонларни ахлатхоналарга ташлаб юборилаётгани, камбағал бир аёл қўлидан ерга тушиб кетган нонни олмай, бепарво ташлаб кетаётганини, яна бошқа бир кимса ерда ётган нонни олмай, аксинча уни оёғи билан тепалаб четга улоқтириб ўтганини ва ҳаттоки, бир киши оёқ кийимини оқ нон билан артиб ялтиратаётганини кўрганимда, ҳеч шаксиз бу халқ яқин вақтда ношукрлиги, неъматларни қадрламаётганлиги учун Аллоҳнинг ғазабига учраши аниқ эканлигини ҳис қилдим. Бизларни қора кунлар кутмоқда, ўшанда ахлатхоналарда ётган қотган нонларга зор бўламиз, дедим". Ёзувчи сўзида давом этади: "Отам раҳматли катта олим эдилар. У киши дастурхондаги янги нонни қўйиб, кечагидан қолганини ер эдилар. Қотган нонни сувда ивитиб ер, уни ташлаб юборишга йўл қўймас эдилар. Ошхонадаги товоқларда овқатлар қолиб кетган бўлса ёки болалар емай қолдириб кетган таомлари бўлса, уларни ташлаб юборишга ҳечам йўл қўймас эдилар. Аксинча, агар ортган таом ташлаб юборилганини кўрсалар жуда қаттиқ ғазабланар эдилар. Кўпинча, ўша қолиб кетган овқатларни ўзлари ёб қўяр эдилар ва бундан ҳечам тортинмас эдилар. Неъматнинг озини ҳам, кўпини ҳам қадрига етадиган киши бўлганлар. Аллоҳ раҳмат қилсин у киши вафот этгунларича бирор марта ҳам қон босими кўтарилиши, юрак етишмаслиги, оёқ оғриши, қанд касаллиги ва бошқа шунга ўхшаш кўпчилик кекса одамлар шикоят қиладиган дард билан касалланмадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Аллоҳнинг неъматлари билан яхши қўшничилик қилинглар, зеро, у бирор оиладан кетиб қолса, қайтиб келмаслиги мумкин” деган ҳадисларини кўп такрорлар эдилар. Модомики, сиз неъматлардан баҳраманд экансиз, огоҳ бўлинг, Роббингизни неъматини қадрланг, уни хорламанг. Акс ҳолда, унга зор бўласиз, бошингизга Аллоҳнинг балоси келса... Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ Дўстларингизга ҳам улашинг: @diyonatli