fa
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 589
مشترکین
-224 ساعت
-127 روز
-130 روز
آرشیو پست ها
#Видео НАФСНИ ЖИЛОВЛАШ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЯҚИНИ ВАФОТ ЭТГАН ЭРКАК СОЧ ОЛДИРИШИ КЕРАКМИ? САВОЛ: Яқин қариндош вафот этса эркаклар соч олдириши керакми?
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЯҚИНИ ВАФОТ ЭТГАН ЭРКАК СОЧ ОЛДИРИШИ КЕРАКМИ? САВОЛ: Яқин қариндош вафот этса эркаклар соч олдириши керакми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу одатлар шаръий асосга эга бўлмаган амаллардан бўлиб, одамлар ўзларича чиқариб олишган. Шунинг учун бу мусулмон одам қилиши мумкин бўлмаган бидъатлардан ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш лозим. Чунки ҳадисда: ان رسول الله صلى الله عليه وسلم برئ من الصالقة، والحالقة ، والشاقة ” .أخرجه البخاري ومسلم яъни, "Пайғамбар алайҳиссалом ўлим мусибати етганда дод-вой солиб бақирувчи, сочини олдирувчи ва кийимларини йиртувчилардан безордирлар", дейилган (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МОЛИНГИЗДА ЗАИФЛАРНИНГ ҲАҚҚИ БОР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ўқув семинар БУГУНГИ ОТИНОЙИ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК? Маънавияти юксак, маърифатли инсон ҳар доим жамиятнинг, давлатнинг бебаҳо бойлиги бўлиб келган. Бундай инсонлар юрт равнақи, жамият тинчлиги, оилалар тотувлигига ўзларининг тажрибалари билан катта ҳисса қўшадилар. Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 2023 йил 22 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда муҳтарам Юртбошимиз: "Тарихдан маълум: Ватан ва халқ тақдирига нисбатан таҳдидлар кучайган вазиятда айнан миллат фидойилари – уйғоқ қалбли зиёлилар, шоир ва адиблар, санъат намояндалари, маънавият ва маърифат соҳаси ходимлари жасорат билан майдонга чиққанлар. Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур", дея таъкидладилар. Давлатимиз Раҳбарининг мазкур йиғилишда билдирган фикр-мулозаларидан келиб чиқиб, бугун, 24 январь куни Тошкент вилояти “Маънавият ва маърифат” маркази катта мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган отинойилар учун ўқув семинари ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқ Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов ташриф буюрган тадбир жуда самарали бўлди. Йиғилишда Музаффар Комилов мамлакатимизда диний соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самараси бераётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга, адашиб турли оқимлар таъсирига тушиб қолган, қилмишидан чин пушаймон бўлиб, бағрикенглик тамойилига асосан озодликка чиққан аёл-қизлар билан тизимли ишлаш зарурлигини қайд этди. Бу жараёнда отинойилар ўзларига бириктирилган шахслар билан мунтазам равишда мулоқот қилиши, маҳаллалар, оилалар билан тизимли ишлаши кераклиги таъкидланди. Ўзбекистон - демократик ҳуқуқий давлат. Юртимизда қонун устувор бўлиши, ҳар қандай ноқонуний диний фаолиятга муросасиз бўлиш муҳим масала экани айтиб ўтилди. Тадбирда "Бугунги кун отинойиси қандай бўлиши керак?" деган савол ўз жавобини топди. Сўнгра маърузачилар маъруза-амалиёт тарзида семинарни давом эттирдилар. Отинойилар семинар давомида малакали устозлар томонидан “Ўз жонига қасд қилиш – оғир гуноҳ!”; “Идда ҳақида”; “Аёлларга хос намозга оид муҳим масалалар” каби мавзуларда маърузалар тингладилар. Семинар маъруза-амалий машғулот тарзида ўтказилганлиги боис, савол-жавоб, дебат усулларидан фойдаланилди. Шу билан бирга, отинойиларнинг мавжуд муаммолар юзасидан берган саволларига жавоблар берилди, фикр-мулоҳаза ва таклифлари тингланди. Маъруза, амалий машғулот, савол-жавоб, фикр ва тажриба алмашинуви тарзида ўтказилган семинар отинойиларга ҳар жиҳатдан фойдали бўлди. Тошкент вилояти вакиллиги матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:19 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:42 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:00 ⏱ШОМ - 17:36 ⏱ХУФТОН - 19:10 🔗 Улашинг: @diyonatli

Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласи
Роббим! Танангизни сиҳатли, Кўнгилларингизни шафқатли, Ҳаётингизни хайрли, Ахлоқингизни иффатли, Ризқингизни баракотли айласин! Ассалому алайкум! Кунингиз мазмунли ўтсин!.. @fitratuz

🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG! 🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar: “Xalilim sollallohu alayhi vasallam meng
+7
🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG! 🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar: “Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАНЧА МУДДАТ ИДДА ЎТИРАДИ? САВОЛ: Агар аёл киши фарзанд кўргандан сўнг нифоси тугагач ҳайз кўрмаётган бўлса,
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ҚАНЧА МУДДАТ ИДДА ЎТИРАДИ? САВОЛ: Агар аёл киши фарзанд кўргандан сўнг нифоси тугагач ҳайз кўрмаётган бўлса, эрдан талоқ олса ва эри билан туғруқдан сўнг умуман жинсий алоқада бўлмаган бўлса қанча муддат идда ўтиради? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Талоқ иддаси ҳайз кўрадиган аёллар учун уч ҳайз ҳисобланади. Эр талоқ қилгандан кейин аёли уч ҳайз идда ўтиради. Учинчи ҳайзи тугаши билан иддаси ҳам тугайди. Жинсий алоқа қилмаган кунлар идда кунларига ўтмайди. Чунки идда талоқдан кейин бошланади. Идда фақатгина ҳомила бор ёки йўқлигини билиш учун ўтирилмайди. Бу иддадаги ҳикматлардан бири холос. Аёлда туғруқ ёки бошқа сабаблар туфайли ҳайз қони кечикса, иддани ой билан ҳисобланмайди. Агар аёл ҳайздан умиди узилиш ёшига етмаган бўлса, узоқ бўлса ҳам ҳайз келишини кутади ва уч ҳайздан кейин иддаси тугаган бўлади. Демак, Сиз айтган ҳолатда ҳам вақтинча ҳайз кўрмаётгани ва эри билан яқинлик қилмаганига қарамай, талоқ қилинганидан сўнг уч ҳайз идда ўтиради. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҚИЛАЁТГАН ҲАР БИР ИШИМИЗ НИЯТИМИЗГА ҚАРАБ ИБОДАТ БЎЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши бошқа бир кишининг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиёт
#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши бошқа бир кишининг «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини ўқиётганини эшитди. Тонг отганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, гўё у киши қилган амалини кичик санагандек қилиб зикр этди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура (ўзи кичик бўлишига қарамасдан) Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 24-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:19 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:42 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:55 ⏱ШОМ - 17:35 ⏱ХУФТОН - 19:05 🔗 Улашинг: @diyonatli

Масжид - тақводорлар маконидир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Масжидлар муттақий зотларнинг жойларидир", деганлар (И
Масжид - тақводорлар маконидир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Масжидлар муттақий зотларнинг жойларидир", деганлар (Имом Муслим ривояти). Муттақий - Аллоҳдан қўрқадиган, тақводор, ҳаром ва гуноҳлардан сақланадиган кишилар. @fitratuz

#Видео КАСБ ВА САВДОДА ҚАЛЛОБЛИК ҚИЛУВЧИЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳуқуқий_саводхонлик 📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг 9-моддаси.
📌 Диний расм-русумлар ва маросимлар
🌐 Дин ишлари бўйича қўмита Ахборот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ? CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ? CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади: وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ “Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ ✅ Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари 🖥 БАТАФСИЛ ✅ Ўзбекистон фуқаролари учун БААга кириш визалари
+9
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ Хориждаги ишончли диний таълим муассасалари 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон фуқаролари учун БААга кириш визалари бекор қилинди 🖥 БАТАФСИЛ 📍 Диний соҳа ходимлари “Абу Муин Насафий” спектаклини томоша қилди 🖥 БАТАФСИЛ 📍 Шайх Алижон қори индонeзиялик сайёҳларни қабул қилди 🖥 БАТАФСИЛ 🕌 Мадрасанинг фахрий ва фаол ходимлари тақдирланди (Фотолавҳа) 🖥 БАТАФСИЛ ⚙️ “Маҳаллабай” ишлаш имом-домлалар масъулиятини оширмоқда 🖥 БАТАФСИЛ 🕌 Масжидлар қурилиши кўздан кечирилди 🖥 БАТАФСИЛ 📖 “Саҳиҳи Муслим” ва “Риёзус Солиҳин” шарҳлари нашр қилинди 🖥 БАТАФСИЛ 😄 Битирувчи талабалар билан учрашув ўтказилди 🖥 БАТАФСИЛ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қул ҳуваллоҳу аҳад» сур
#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «қул ҳуваллоҳу аҳад» сурасини қироат қилиш ҳақида қуйидагича сўз айтдилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади». Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Сизлардан бирингиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизми?» деганларида, бу сўз саҳобаларга оғир ботди. Ва: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайсимиз бир кечада Қуръоннинг учдан бир қисмини ўқий олади?» дейишганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссомад» сураси Қуръоннинг учдан бир қисмига тўғри келади», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Toshkent viloyati Piskent tumani "Piskent" jome masjid imom-xatibi Abduhamid domla Malikov "Yo'l harakati qoidalariga rioya qilaylik" 19.01.2024