Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 605
مشترکین
-124 ساعت
+117 روز
+2630 روز
آرشیو پست ها
#xabar #muftiy #andijon
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ АНДИЖОН САФАРИНИ ИЛМ МАСКАНИДАН БОШЛАДИЛАР
📍 Андижон вилоятида бўлиб ўтаётган илмий-амалий семинарда иштирок этиш учун борган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сафарини бугун, 7 октябр куни ўзлари таълим олган Асака туманидаги 53-ўрта умумтаълим мактабига ташрифдан бошладилар.
🌙 Муфтий ҳазратлари устоз ва мураббийларни яқинда ўтган касб байрамлари билан қутлар экан, муаллим бўлишдек шарафли касб эгаларига эҳтироми жуда баланд эканини изҳор этиб, жумладан, бундай дедилар: 💬 “Дарҳақиқат, ўзгаларга илму маърифат зиёсини тарқатиш бениҳоя улуғ ва савобли амал. Бу вазифага мутасадди бўлган кишининг даражаси ҳам мислсиздир. Шунинг учун ҳам борлиқдаги ҳамма нарса устозларнинг ҳаққига дуо қилиб туради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ таоло, Унинг фаришталари, осмонлару ер аҳли, ҳатто инидаги чумоли ва ҳаттоки балиқлар ҳам одамларга яхшиликни таълим берувчига салавот айтадилар” (Имом Термизий ривояти). 💬 Шунингдек, ўқувчиларга илм-маърифатнинг фойдалари ҳақида сўзлаб, динимизда таълим олишга кучли тарғиб қилингани, илм инсонни комил даражага етказиб, икки дунёда ҳам азиз ва иззатли қиладиган катта инъомлиги, шундай экан, муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилаётган бугунги имкониятлардан тўла фойдаланган ҳолда замонавий илмларни ҳам пухта ўзлаштириш лозимлигини таъкидладилар.🎁 Таълим масканига синфхоналар учун 🪑 янги дарс стол-стуллари, 🖼 30 та доска, 💻10 та ноутбук, 📚500 та китоблар жамланмаси ҳадя қилинди. 🗣Ташриф ва ҳадялардан мактаб маъмурияти, ўқитувчи ва ўқувчилар жуда мамнун бўлиб, миннатдорлик билдиришди. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЯРҲАМУКАЛЛОҲНИ АКСА УРГАН ОДАМГА ЭШИТТИРИШ КЕРАКМИ?
САВОЛ: Акса урган одамга ярҳамукаллоҳу деймиз. Мана шу тилагимизни акса урган одам эшитиши керакми ёки паст овозда айтиб қўйсак бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Акса урган одам алҳамду лиллаҳ деб, Аллоҳга ҳамд айтади. Уни эшитган одам унга “Ярҳамукаллоҳу ва яшфийк”, яъни Аллоҳ таоло сизга раҳм қилсин ва шифо берсин, деб дуо қилади. Бу акса урган кишининг ҳамд айтишига нисбатан жавоб ҳисобланади. Уламолар саломга алик олишда, акса урганга тилак билдиришда нариги томонга эшиттириб айтиш керак, дейишган. Фақатгина акса урган ёки салом берган инсон қулоғи оғир, ёки ҳеч нарсани эшитмайдиган бўлса, жавоб айтган киши ўзи эшитадиган даражада жавоб бериши кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир".
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 7-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 15-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:06
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:25
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 18:00
⏱️ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Лаънатга қолишдан сақланинг!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#xabar #seminar
📢 Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтади
📍 Шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигида Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари иштирок этади.🤝 Семинарда ўзаро тажриба алмашиш, тарғибот ишларини олиб бориш, имом-хатиблар касб-маҳоратини ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда хайрия тадбирларини амалга оширишдаги замонавий услуб ва ёндашувлар билан ўртоқлашилади.
🖥️ Иштирокчиларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакиллиги фаолияти, янгича иш юритиш тартиби, таъсирчан тарғибот тадбирлари, рақамли молия-хўжалик фаолияти, сифатли медиа контент тайёрлаш ва фуқаролар мурожаати билан ишлашдаги илғор тажрибалари тақдимот қилинади.✅ Семинар қатнашчилари вилоятдаги “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти, замонавий таълим-тарбия усуллари ва ўқув-методик жараёнлари билан атрофлича танишиб, талабалар билан дилдан мулоқот қиладилар.
✍️ Тадбирлар давомида бош имом-хатиблар ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларида кенг аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказадилар. Шунингдек, ушбу ҳудудлардаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ривожлантириш юзасидан тавсиялар берадилар.💬 Семинарнинг иккинчи кунида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ва охирги йилларда қайта қурилган масжидларга ҳам зиёратлар уюштирилади.
✅Тадбирлар якунида тўпланган билим ва кўникмалар, янгича иш услублари ва эришилган натижалар муҳокама қилиниб, илғор тажрибалар кенг оммалаштирилади.✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизнинг яхшиларингиз қарзини гўзал адо этувчиларингиздир", дедилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 6-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 14-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:05
⏱️БОМДОД - 05:55 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:21
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 18:01
⏱️ХУФТОН - 19:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
https://t.me/diyonatli
#muftiy_minbari
Биринчи устоз - ота
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Қуръонни эсда сақланглар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: «Қуръонни ўқиш ва ёдлашда бардавом бўлинглар. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Қуръон ипини ечиб, қочиб кетиш борасида туядан ҳам тезроқ», дедилар (Имом Бухорий, 5033; Имом Муслим, 791).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қуръонни ёд олган (Қуръонни ўзига дўст тутган) кишининг мисоли боғлаб қўйилган туянинг мисолига ўхшайди. Агар қаттиқ туриб, уни боғлашда бардавом бўлса, туясини сақлаб қолади. Агар бўш қўса, кетиб қолади”, дедилар (Имом Бухорий, 5031; Имом Бухорий, 789).
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнингдир мен фалон-фалон оятни эсдан чиқардим, деб айтиши қандай ҳам ёмон. Балки, у эсдан чиқартирилди. Қуръонни (ўқиш билан уни) эсда сақланглар. Чунки у кишиларнинг қалбидан кетиб қолишда туялардан ҳам тез”, дедилар.
"Қуръон фазилатлари ҳақида қирқ ҳадис" китобидан
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
УСКУНА ВА ХОМ АШЁЛАР ЗАКОТИ
САВОЛ: Ишлаб чиқариш ускунлари ва хом ашёлардан закот бериладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ишлаб чиқариш ускуналари ёки хом ашёлар тижорат (сотиш) мақсадида харид қилинган бўлса, улардан тижорат моллари закоти берилади. Агар ускуналар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш мақсадида сотиб олинган бўлса, улардан закот берилмайди.
Ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун сотиб олинган хом ашёларга келсак, улар иккига бўлинади. Агар маҳсулотда хом ашёнинг асари (изи) қоладиган бўлса, улардан ҳам закот берилади. Бунга маҳсулот таркибига кирадиган барча хом ашёлар, бутловчи қисмлар, шунингдек, турли қадоқ ва идишлар киради. Агар маҳсулотда хом ашёнинг изи қолмайдиган бўлса, улардан закот берилмайди. Бунга тозалаш, ювиш (кимёвий тозалаш, автомобил ёки гилам ювиш) хизмати кўрсатадиган корхоналар ишлатадиган турли воситалар (совун, гел, порошок кабилар) киради. Агар корхона тозалаш воситалари савдоси билан шуғулланадиган бўлса, албатта улардан закот беради. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#муфтий_минбари
#сийрат
📹 Исро ва меърож (22-қисм)
Муборак рабиул аввал (мавлид) ойи муносабати ва азиз мухлисларимизнинг самимий илтимосига мувофиқ, сиз кутган “Тасаддуқ, ё Расулуллоҳ” туркум суҳбатлари🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизнинг яхшиларингиз – яхшилигидан умид қилинувчи ва ёмонлигидан омонда бўлинувчингиздир”, дедилар.
Имом Термизий, Имом Ибн Ҳиббон ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 5-ОКТЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 13-РОБИУС СОНИ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:04
⏱️БОМДОД - 05:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:22
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:20
⏱️ШОМ - 18:03
⏱️ХУФТОН - 19:35
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratu
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
