fa
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

رفتن به کانال در Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

نمایش بیشتر
2 588
مشترکین
-524 ساعت
-107 روز
-330 روز
آرشیو پست ها
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 4-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:46 ⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:16 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:30 ⏱ШОМ - 19:29 ⏱ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

#асл_моҳият 💻 Фатво беришга енгил қараётганлар ▶️ Исмоил домла МУҲАММАД СОДИҚ 🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

#Видео #Маъруза ОИЛАСИГА ЗИҚНАЛИК ҚИЛГАН ЭРКАКЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАРХГА ҚЎШИБ ЁЗДИРИШ CАВОЛ: Мен улгуржи савдо билан шуғулланаман. Мендан турли дўконлар, айрим ҳолатда ташкилотлардан ходимлар келади. Шулар ичида айримлари нархни қўшиб ёзиб беришни сўрашади. Масалан, товарнинг нархи 50 минг бўлса, 70 минг деб ёзинг. Мен сизга пулини олиб келганимда 20 мингни менга қайтиб берасиз, дейишади. Уларнинг бу иши жоизми? Улар билан шу шаклда савдо қилсам бўладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом дини инсонга ҳамиша ишлаб топаётган пулини фақат ҳалол йўл билан бўлишига аҳамият қаратиши зарур. Ҳалол бўлмаган молни ноҳақ ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга ишбилармондек кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَنْ تَكُونَ تِجَارَةً عَنْ تَرَاضٍ مِنْكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا “Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Нисо сураси 29-оят). Юқоридаги ишлар ҳам мутлақо жоиз эмас. Чунки ишчи ва ходим кабилар иш жойининг вакили сифатида иш юритади ва мана шу ишларни бажараётганлиги учун унга корхона маош ажратади. Исломда вакил ўзига нима вазифа юклатилган бўлса, ўшани бажариши керак. Қўшиб ёзишни талаб қилиш ва шу орқали олган ортиқча пулни ўзлаштириш унга ҳалол бўлмайди. Бу ишда алдов, омонатга хиёнат қилиш каби бир неча гуноҳлар бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: مَنْ غَشَّ فَلَيْسَ مِنِّي “Ким алдаса, мендан эмас”, деганлар (Имом Муслим ривояти). Бошқа бир ҳадиси шарифда: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "آيَةُ الْمُنَافِقِ ثَلَاثٌ : إِذَا حَدَّثَ كَذَبَ ، وَإِذَا وَعَدَ أَخْلَفَ ، وَإِذَا اؤْتُمِنَ خَانَ" (رواه البخاري). Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Мунофиқ уч нарсада билинади: Гапирса ёлғон гапиради, ваъда берса бажармайди, омонатга хиёнат қилади” (Имом Бухорий ривояти). Шунингдек, иш берувчининг номидан маҳсулот сотиб олгани борган кишига айрим сотувчилар чегирма қилиб, маҳсулот учун тўланган пулдан қайтариб беради. Бу ҳолатда ҳам қайтиб берилган пул, иш берувчининг ҳақи ҳисобланади. Буни менга берди, мен учун арзон қилиб берди деб, ўзига олиб қолиши мумкин эмас. Бу ҳам юқоридаги каби хиёнат ҳисобланади. Шунинг учун сизга бундай таклиф билан чиқилганда, чегирмани иш берувчи учун олишингизгина тўғри бўлади. Акс ҳолда гуноҳ ишни амалга оширишда ёрдам берган бўлиб қоласиз. Қуръони каримда гуноҳ ишларда ҳамкорлик қилишдан қайтарилган: وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَىٰ وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг, гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг” (Моида, 2-оят). Бу қилмишининг нотўғри қилётганини тушунтириб, насиҳат қилинг. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлди
Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 3-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:49 ⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:17 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:30 ⏱ШОМ - 19:28 ⏱ХУФТОН - 21:00 🔗 Улашинг: @diyonatli

Табассумингиз садақадир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: "Би
Табассумингиз садақадир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: "Биродаринг юзига қараб қилган табассуминг садақадир", деганлар. Имом Термизий ривояти. Ислом қовоқ солиб юришдан ҳам, доимо ҳазил-мутойиба билан қаҳқаҳа уриб юришдан ҳам қайтаради. Балки жиддийлик, виқорлик ҳамда хушчақчақлик ва ишонч билан юришга буюради. Юзни тириштириб, қовоқ солиб юриш кишининг нимадандир норозилигига ишора қилади. Динимизда табассум одатий амал эмас, балки ибодат ҳисобланади. Табассум инсон жисми ва ақлига фойда беради, қон босимини ошишидан ва юрак хасталикларидан ҳимоя қилади. @fitratuz

#taskin 📖 РАСУЛУЛЛОҲ ﷺГА ТАСАЛЛИ БЕРГАН ОЯТ 🌙 Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғиз ўзлари йиғлаб ўтирардилар. Шу пайт Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди... #taskin #qalb #sura #oyat #Rasululloh MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Ишингизни пишиқ қилинг! Ишингизни пишиқ қилинг, зеро Аллоҳ таоло Ўзини пухта қилиш билан васфлаган: “Бу ҳар бир нарсани пухта қиладиган Аллоҳнинг санъатидир” (Намл сураси 88-оят) Пухталиксиз қилинган иш рад этилади. Аллоҳ таолонинг “У ўлим ва ҳаётини сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканлигингизни синаш учун яратгандир” (Мулк сураси, 2-оят) оятини муфассир уламолар: “Қай бирингиз энг тўғри ва энг холис амал қилишингизни синаш учун…”, деб тафсир қилишган. Пухталик ҳеч ким тепангизда кузатиб турмаганда ҳам ишни яхши шаклда бажаришдир. Ҳар бир қилаётган ишингизни меҳр бериб қилинг, у иш қанчалик кичик бўлса ҳам. Мана шу муваффақият сирларидан биридир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Аллоҳ ишни пухта қилишингизни хуш кўради”. Аллоҳ таолони худди устингизда зикр қилиб турганингиздек, ичингизда ҳам зикр қилинг, сизни кузатиб турганини доим ёдингизда тутинг. Мана шу ишни пишиқ қилиш устига ихлосни ҳам қўшиш бўлади! Ахир Аллоҳ таоло айтади-ку: “Сен: “Амал қилинглар! Бас, албатта, Аллоҳ, Унинг Расули ва мўминлар амалингизни кўрарлар”, деб айт” (Тавба сураси, 105-оят). Қачондир одамлардан холи қолсангиз, бўлди холи қолдим, деманг. Бир кузатувчингиз бор! Ўзингизни тобора яхшилаб боришга ҳаракат қилинг. Зеро, бу “Ҳисобга тортилишингиздан олдин, ўзингизни ҳисоб-китоб қилингиз” ҳадисига мувофиқ пишиқликка ҳаракат қилиш ҳисобланади. Ҳаётдаги баъзи тараққиёт босқичларида ортда қолганимизнинг сабаби ишимизда ихлос ва пухталик руҳини йўқотганимиздир! Шундай экан, ишингизни ҳеч қачон тез битиришга ҳаракат қилманг, уни чиройли бажаришга ҳаракат қилинг. Чунки одамлар сиздан қанча вақтда битирганингизни сўрашмайди, балки унинг пишиқлигига, сифатига қарашади. Ҳақиқатан ҳам ҳозирги кунимизда Ислом диёрларидаги ажабланарли ҳолат – пухталик ва юқори сифатга эга бўлмаган уйларни кўраётганимиздир. Кўприклар, уйлар бузилиб тушаётгани бежизга эмас. Бунинг иккита асосий сабаби бор: ишга жон бериб, самимий ёндошмаслик (хўжа кўрсинга қилиш) ва пухта қилмаслик. Уйларнинг чидамсизлиги ва сифацизлигидан тортиб, оддий савдо-сотиқда тарозидан уриб қолишгача мана шу икки омил асосий рол ўйнайди. Одамларда ишига содиқлик, бажараётган ишини сидқидилдан қилиш деган нарсалар тобора йўқолиб бормоқда. Ҳатто Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтган ҳадисдаги замонга қолиб кетдиммикин деб хавотир қиласан киши: “Одамларга шундай замон келадики, киши молни ҳалолданми, ҳаромданми, қандай топаётганига парво қилмайди”. “Метин қоялар” китобидан Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 НАБИРАМ ОЛИМ БЎЛСА ЭДИ 🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Видео #Маъруза ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОРСИЗ БЎЛМАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Shariat ilmlarini internetdan o‘rganish

#Ҳадис Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен билан юборган ҳидоят ва илмнинг
#Ҳадис Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мен билан юборган ҳидоят ва илмнинг мисоли худди ерга тушган ёмғирга ўхшайди. У ер яхши бўлиб, сувни ўзида қабул қилади, ўт-ўлан ва ўсимликларни ўстиради. Унинг баъзи жойлари қаттиқ бўлиб, ўзида сувни тўплайди. Бу сув билан Аллоҳ инсонларни нафлантиради. У сувдан ичиб, бошқа нарсаларини суғориб, экинларига ҳам қуядилар. Яна бошқа жойлари текис бўлиб, ўзида сув тўпламайди ҳамда ўт-ўлан ўстирмайди. (Аввалги) мисол худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мен билан юборган нарса унга манфаат бериб, ўзи ўрганиб, бошқаларга ҳам ўргатади. (Иккинчисининг) мисоли бепарво бўлиб, бошини ҳам кўтариб қўймаган кишига ўхшайди. (Учинчиси) менга юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган кишига ўхшайди», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла бит
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-МАЙ КУНИ УЧ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 2-МАЙ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 03:51 ⏱БОМДОД - 04:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 05:18 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:25 ⏱ШОМ - 19:27 ⏱ХУФТОН - 20:55 🔗 Улашинг: @diyonatli