Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 606
مشترکین
-124 ساعت
+117 روز
+2830 روز
آرشیو پست ها
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МОТАМ ВА ТАЪЗИЯ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?
САВОЛ: Пешин вақтида бир онахон вафот этдилар. Шом намозидан кейин майитни қабрга қўйдик. Бизни бир савол қийнамоқда мотам ва таъзия пешин вақтидан бошланадими ёки шом вақтидан бошлаб ҳисобланадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда мотам пешин вақтидан бошлаб ҳисобланади. Таъзия билдириш эса шом намозидан, яъни марҳума дафн қилинган вақтдан бошланади. Бу борада “Фатовои оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган: “Мотам ва таъзия маййитнинг жони узилган вақтдан бошлаб, уч кунгача давом этади. Уч кундан кейин макруҳ саналади. Фақат таъзия билдирувчи ёки билдирилувчи киши ғойиб бўлса, уч кундан кейин ҳам таъзия билдиришнинг зарари йўқдир. Таъзия билдириш дафндан кейин бошланиши яхшироқдир. Бу мусибат аҳлларидан қаттиқ қайғуриш кўринмаган ҳолатга тегишлидир. Агар маййит эгалари қаттиқ қайғуга тушган бўлсалар, у ҳолда таъзия билдиришни дафндан олдин бошлаш ҳам мумкин.... (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби)”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Muslim_podcast
📱🗣ILMSIZ FАTVO BERISH QАNDAY OQIBATLARGA OLIB KELADI❓
✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi
🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x
@FITRATUZ
Эрталаб ва кечқурун ўқиладиган дуо
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مُرْنِي بِكَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيْتُ قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ قَالَ: قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجَعَكَ.
«Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди.
Шунда у зот:
«Аллоҳумма! фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш-шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айт. Уларни тонг оттирганингда ҳам, кунни кеч қилганингда ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар».
Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман».
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 17-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:49
⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:09
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:07
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
+9
#xabar #masjid #daraxt
🌳 МАСЖИДЛАР АТРОФИДА 33 МИНГГА ЯҚИН КЎЧАТ ЭКИЛДИ
🌳 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
🌍 Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.🌙 Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).
🌳🌲Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади.ℹ️ Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
+9
МАСЖИДЛАР ҲУДУДЛАРИГА КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ
Кўчат экиш, боғ барпо қилиш, бошқа савобли амаллардан фарқли равишда, киши вафотидан кейин ҳам садақаи жория сифатида унинг амал дафтарига ажрлар битилишига сабаб бўлади.
Юртимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида диёримизни яшил маконга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яшил макон умуммилий ҳаракати доирасида Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дониёр домла Икромов бошчилигида барча туманлар/шаҳарлар бош имомлари, масжидлар имом-хатиблари, ноиблар иштирокида кўчатлар ўтқазилди.
Масжидлар ҳудудлари, маҳаллалар, хиёбонлар, кўчалар экилган ниҳоллар туфайли гўзал қиёфа касб этди. Ҳашарда ҳамма фаол қатнашди.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Дамашқ кўчаларининг биридан ўтаётса, кўчат экаётган одамга кўзи тушибди ва унга: “Нега бу ишни қиляпсиз, ахир сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидансиз-ку?” дебди. Шунда у киши: “Шошма, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким бир кўчат экса, ундан одам ёки Аллоҳ яратган махлуқотлардан биронтаси еса, бунинг эвазига ўша (кўчат эккан банда)га садақа бўлади”, деганларини эшитганман”, дебди» (Имом Аҳмад ривояти).
Экилган ниҳоллар кўкариб, улкан дарахтга айланиб, барча юртдошларимизга манфаатли бўлсин.
Тошкент вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қуръондаги ажойиб илмий мўъжиза (Марям сурасида)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Она фарзандини дунёга келтириши – ҳаётдаги энг оғриқли синовлардан бири саналади.
Марям алайҳассалом Ийсо алайҳиссаломга ҳомиладор бўлганларида шундай оғриқни бошдан кечираётганларида Аллоҳ таоло бир қанча оятларни нозил қилган: «“Унинг остидан нидо қилди: “Маҳзун бўлма, батаҳқиқ, Роббинг остингдан оқар сув қилди”» (Марям сураси, 24-оят).
Айрим шифокорлар ҳомиладор аёлларга салқин сувга оёқларини тиқиб ўтиришни тавсия қиладилар. Бу қон айланишини яхшилашга ва туғруқнинг осон кечишига ёрдам беради.
Кейин Аллоҳ таоло хурмо дарахтини силкитишни буюради: “Хурмо танасини ўзингга силкит, сенга янги хурмо туширади” (Марям сураси, 25-оят).
Баъзи туғруқхоналарда ҳомиладор аёлларга нимадир ушлаб туришни ва уни орқага тортишни тавсия қиладилар. Бу туғруқ оғриғи ва мушакларнинг кучланишини енгиллаштиради.
Хурмо таркибида иссиқлик ва осон сўриладиган қанд – фруктоза бор. Шифокорлар ҳомиладор аёлларга туғиш арафасида ва кўз ёриган куни таркибида фруктоза миқдори кўп бўлган озиқ моддалардан истеъмол қилишни тавсия этадилар.
Даврон НУРМУҲАММАД
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#xabar #anjuman
🟢Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди
⏺Бугун, 15 ноябрь куни "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" мавзусида халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
✅ Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори академик Акмал Саидов қатнашди. Шунингдек, хорижий мутахассислар, дипломатик корпус вакиллари, диншунос-экспертлар, исломшунослар, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессия етакчилари ва миллий маданий марказлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.
💬 Сўзга чиққан нотиқлар томонидан турли маданият ва дин вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, улар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси юксак эътироф этилди. Кўп миллатли халқимиз қадимдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, қайси жамиятда аҳил-иноқлик мустаҳкам қарор топган бўлса, ўша жамиятда ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар ривожланиши, инсонлар тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини алоҳида таъкидладилар.✅ Очилиш маросимидан сўнг конференция ўз ишини учта шўъбада давом эттирди. Ҳар бир шўъбада диний бағрикенглик, ижтимоий барқарорлик, таълим ва маънавий-маърифий жараёнларга оид долзарб мавзулар атрофлича муҳокама қилинмоқда. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @FITRATUZ
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИМОМГА БЕТАҲОРАТЛИК ЕТИШИ
САВОЛ: Намоз бошланганидан кейин имомнинг таҳорати синса, қандай йўл тутилади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз бошланганидан кейин имом таҳоратини қасддан синдирса, намоз бузилади ва қайтадан бошлаш лозим бўлади. Аммо имомнинг таҳорати унинг ихтиёрисиз кетса, ташаҳҳуддан кейин бўлса ҳам, намоз бузилмайди. Лекин таҳорати сингани учун имом ўрнига бошқасини тортади ва кейинги имом намозни келган жойидан давом эттиради. Таҳорати синган имом бироз энгашиб, қўли билан бурнини ушлаб, худди бурни қонаган одам каби чиқиб кетади. Сўнг таҳоратини янгилайди. Агар таҳоратини янгилагунига қадар жамоат намозни тугатган бўлса, ўша жойнинг ўзида ёки ортига қайтиб, ёлғиз ўқувчи каби намозини келган еридан давом эттириб, охирига етказади. Агар жамоат намозни тугатмаган бўлса, у ҳолда ортига қайтади ва иккинчи имомга иқтидо қилади. Имом салом берганидан кейин қолдирган ракатларини ўқиб қўяди. Агар таҳоратини янгилаб келгунича намоз бузиладиган иш содир бўлса, у ҳолда намозни қайтадан ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Qozog‘iston Prezidenti Qasim-Jomart Toqayevni rasmiy kutib olish marosimi bo‘ldi.
—
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 16-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 25-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:48
⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:08
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:08
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#muftiy_minbari
Маслаҳат муҳаббат калитидир
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#Muslim_podcast
📱🗣HUKM CHIQАRISH OSON EMАS!
Qurʼon va hadisdan hukm chiqarishning oʼziga xos talablari mavjud. Chunonchi, Qurʼoni karimning oʼziga xos moʼjizakorligi, undagi balogʼat va fasohatning nihoyat darajada yuqoriligi, jumlalarning tuzilishi va boshqa jihatlari shu vaqtgacha odamzodni ajablantirib kelgan. Shunday ekan, islomning har ikki manbasi: Qurʼon va Sunnaga asoslangan holda musulmonlarning manfaatlaridan kelib chiqib, inson kamoloti, jamiyat farovonligi hamda uning ijtimoiy taraqqiyotini koʼzlab hukm chiqarish alohida bilim va malaka talab etadi. Moʼʼtabar manbalarda qayd etilishicha, arab tili, Qurʼon va hadis ilmlari, fiqh va islom tarixini juda chuqur va mukammal biladigan va yana boshqa zarur sifatlarga ega boʼlgan shaxslargina hukm chiqarish huquqiga ega.
📝 Manbalar asosida tayyorlandi.
🎙 Suhandon: Muhammad Nur
🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube
📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
#muftiy_minbari
Қарздан қўрқмаслик – кабира гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
@FITRATUZ
#Ҳадис
Ким оила қуришга қодир бўлмаса...
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам билан бирга эдик. Ҳеч нарсамиз йўқ йигитлик чоғимиз эди. У зот алайҳиссалом: “Эй ёшлар! Сизлардан ким оила қуришга қодир бўлса, уйлансин. Зеро, бу кўзни тўсувчироқ ва фаржни сақловчироқдир. Ким қодир бўлмаса, рўза тутсин, мана шу унинг учун бичилишдир”, дедилар.
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 15-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 24-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 05:47
⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:07
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:35
⏱️ШОМ - 17:08
⏱️ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
🕋🕋🕋🕋
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
اکنون در دسترس! پژوهش تلگرام ۲۰۲۵ — مهمترین بینشهای سال 
