Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
نمایش بیشتر2 586
مشترکین
-224 ساعت
-127 روز
-130 روز
آرشیو پست ها
#Видео
БАНДА ШУНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, кўзи билан қилган барча хатолари юзидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Агар қўлини ювса, қўли орқали қилган барча хатолари қўлидан сув билан ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади. Ҳаттоки, гуноҳлардан покиза ҳолда чиқади. Агар икки оёғини ювса, оёғи билан қилган барча хатолари сув билан бирга ёки охирги томчи сув билан чиқиб кетади, ҳаттоки у гуноҳлардан покиза ҳолда чиқади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 14-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:00
⏱БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:20
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:25
⏱ШОМ - 18:01
⏱ХУФТОН - 19:35
🔗 Улашинг: @diyonatli
#дунё
ОГОҲ БЎЛИНГ ДУНЁ!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:
«Расулуллоҳ алайҳиссалом хутба айтиб турган эдилар. Шу пайт қизил кўйлак кийиб олган Ҳасан билан Ҳусайн қоқилиб-йиқилиб масжидга кириб кела бошладилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом минбардан туриб, икковларини кўтариб олдиларига қўйдилар ва Аллоҳ билан Унинг Расули: «Албатта, мол-мулкларингиз ва фарзандларингиз синовдан бошқа нарса эмас», деб айтган. Бу икки гўдакнинг қоқилиб-йиқилиб келаётганини кўриб, чидаб тура олмадим ва гапимни бўлиб, уларни кўтариб олдим», дедилар».
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИЖАРА ТЎЛОВ ЕТИМНИ ҲАҚҚИМИ?
CАВОЛ: Ёлгиз аёлман хўжайиним оламдан ўтганларига 14 йил бўлди. 19 ва 14 ёшли ўғил фарзандларим бор. Синглимни уйида ижарага туришга тўғри келди, шукур ижара пулини тўлай оляпман, тўғри озгина дилим оғриди. Мени қийнаётгани етимни ҳаққи синглимни оиласига зиён бўлмасмикан? Синглим билан эрини ўртасига ёмонлик тушмасин деб индамасдан тўлаб юрибман. Боллари касал бўлиб қолса ҳам ўйлайвераман етимни ҳаққидан олаёт куёвимни орқасидан бўлаяпдимикан деб. Розиман бераётган пулимга лекин кўнглимдан доим шу хижиллик.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда балоғат ёшига етган (яъни ўғил болалар эҳтилом бўлгач, қиз болалар ҳайз кўргач) болалар етим дейилмайди. Етимни ҳаққидан эҳтиёт бўлиш деганда уларнинг мулкларини тортиб олиб ейиш тушунилади. Яъни олди-сотти, ижара, ҳадя каби ўзаро розилик билан бўладиган келишувлар натижасида уларнинг пулларини олиш етимнинг ҳаққини ейиш бўлмайди. Демак, Сизнинг синглингиз ҳам ижара учун олаётган пули етим ҳаққини ейишга кирмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
АЛЛОҲ МЕҲРИБОН
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Таомнинг аввалида «Бисмиллаҳ» дегин, ўнг қўлинг билан егин ва ўз олдингдан егин», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@fitratuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 13-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:02
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:21
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 18:00
⏱ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
АЛЛОҲ БИЗЛАРНИ ЯХШИ КЎРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🇺🇿Ватан бўйлаб саёҳат ташкил этилди
⚡️ БАТАФСИЛ
🤝 Олий маъҳад битирувчиси Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси бўлди
⚡️ БАТАФСИЛ
🧕Муносиблар тақдирланди
⚡️ БАТАФСИЛ
✍️ Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌"Раҳмон меҳмонлари" дастури: 15 давлат етакчилари умра қилишга таклиф этилди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖Соҳа раҳбарлари ва имом ноиблар учрашуви
⚡️ БАТАФСИЛ
☪️ Қуръони карим ва янги технологияларга оид илк форум ўтказилади
⚡️ БАТАФСИЛ
🕌 Масъуллар “Муҳаммад ал-Беруний” мадрасаси фаолияти билан танишди
⚡️ БАТАФСИЛ
📖 Саудия Арабистони Ўзбекистонга 50 дона брайл алифбосидаги Қуръони каримни тақдим этди
⚡️ БАТАФСИЛ
☪️ Диний таълим муассасаларида махсус курс машғулотлари бошланди
⚡️ БАТАФСИЛ
✍️ Қуръон қўлёзмаларини қайта тиклаш бўйича маҳорат дарси
⚡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAМуносабат
ҲЕЧ КИМ ҲЕЧ КИМНИ ОБУНАГА МАЖБУРЛАГАНИ ЙЎҚ
Ижтимоий тармоқларда, интернет сайтларида “Имомлар обунага мажбурланмоқда” деган асоссиз хабарлар, гаплар тарқалди. Унда айтилишича, имомлар “Тошкент ҳақиқати”, “Ташкентская правда” ва “Адабиёт зиёси” газеталарига обуна бўлишга мажбурланаётган ва бу ишларнинг бошида Тошкент вилояти ҳокимлиги мутасаддиси турибди эмиш.
Бу хабарга шу иғвони тарқатган кишидан бошқа ҳеч ким ишонмагани аниқ. Чунки мусулмон киши, ояти каримага мувофиқ: «Эй мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз!» (Ҳужурот сураси, 6-оят) иш тутади.
Ҳадиси шарифда: “Эшитган нарсасини гапиравериши, кишининиг гуноҳкор бўлишига кифоя” (Имом Муслим ривояти), дейилган.
Жамиятда ғийбат, бўҳтон, ёлғончилик каби иллатларнинг илдиз отиши ишончсизлик, ҳатто адоват ва нафратни юзага келтириши мумкин. Тўғрилигига аниқ ишонмай туриб миш-миш тарқатиш бўҳтон саналади.
Мажбурий обуна қилиняпти, деган асоссиз хабарлар ҳам бўҳтондан бошқа нарса эмас. Шу миш-мишларни тарқатаётганлар ўзларига нимани асос қилиб олишган?
Қуръони каримда: «(Эй инсон!) Ўзинг (аниқ) билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)» (Исро сураси, 36-оят), дейилган.
Инсон ўзи аниқ билмаган ва ишонч ҳосил қилмаган нарса кетидан қувиб, аниқ эшитмаган, кўрмаган нарсаларни гапириш, тарқатишнинг оқибати жуда хатарли.
Ҳеч ким ҳеч қайси даврий наршга обуна бўлишга мажбурланмаяпти. Бу ҳолат бўлиши ҳам мумкин эмас. Имомларга: “Фалон-фалон нашрга обуна бўлишингиз тавсия этилади” деган гапни обунага мажбур қилиняпти, деб тушуниш ва шундай талқин қилиш ғаламисларнинг ишидир.
“Тавсия қилиш” билан “мажбурлаш” бутунлай бошқа-бошқа нарса. Даврий нашрларга тавсия қилиш – бу одамларнинг маърифати, маънавияти юксалишига ҳисса қўшишдир. Чунки юртдошларимиз мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз раҳбарликларида амалга оширилаётган барча соҳалардаги ислоҳотлардан хабардор бўлиб боришининг нимаси ёмон?
Айтилган (тарқатилган гап) – отилган ўқ. Унинг ҳам масъулияти, жавобгарлиги бор. “Имомлар обунага мажбурланяпти” деб асоссиз гап тарқатган кимса Аллоҳ таолонинг олдида қандай жавоб бераркин?
Хулоса қилиб айтганда, динимиз тилни фақат яхшилик йўлида ишлатиш, ёмон сўзлардан тийилиш, эзгу нарсалар ҳақида фикр юритишни буюради. Зеро, сўзлаш ва тафаккур қилишда эҳтиёт бўлишимиз, ҳар бир сўзимиз фойда ёки зараримизга ҳужжат бўлишини унутмаслигимиз лозим. Зотан, Каломи Мажидда: «У бирор сўзни талаффуз қилса, албатта, унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (сўзни ёзиб олувчи фаришта) бордир», дея марҳамат қилинган.
Шуни унутмасак бўлгани.
Жасурбек домла РАУПОВ,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Садақа бериш билан мол-дунё камайиб қолмайди. Аллоҳ кечиримли банданинг иззатини зиёда қилади. Киши Аллоҳ учун тавозуъда бўлса, Аллоҳ у банданинг даражасини кўтаради», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@fitratuz
#ТАРОВЕҲ_ШУКУҲИ_2023
Пискент тумани
"Пискент" жоме масжиди
Таровеҳ намози (15-кун )дан
лавҳалар.
Абдуқодиров Аъзамжон қори
Дўстларингизга хам улашинг
👉 @Diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 12-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:08
⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:28
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:20
⏱ШОМ - 17:59
⏱ХУФТОН - 19:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ТАҲАЖЖУДНИ УХЛАБ ТУРИБ ЎҚИШ ШАРТМИ?
CАВОЛ: Таҳажжуд намозини ухлаб туриб ўқиш шартми, яъни ухламаган бўлса ҳам ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бир ухлаб туриб ўқилса, суннатга мувофиқ бўлади. Лекин тунда ҳеч ўйғонолмаса ёки таҳажжуддан ухлаб қолиши аниқ бўлса, ухлашдан аввал ўқиши ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
СОҒЛОМ БЎЛИШ КАФОЛАТИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA